Ушбу мақолада социолингвистика атамасининг ҳозирги замон тилшунослигидаги маънолари, социолингвистикага оид муаммолар, ривожланиш тарихи ва социолингвистик тадқиқотларга қизиқишнинг кучайиб бораётганлиги сабаблари очиб берилган. Шунингдек, социолингвистиканинг турли давлатлардаги давлат тили билан боғлиқ муаммолар ва миллатлараро тиллар аралашувини ўрганишдаги аҳамияти ёритилган.
Мазкур мақола такрор стилистик воситасининг турли тил сатҳларидаги структур-семантик таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга бағишланган. Тил – маданият кўзгуси, унинг асосида нафақат инсон атрофидаги реал дунё, нафақат инсон ҳаётининг реал шарт-шароитлари, балки, бутун бир халқнинг ижтимоий ўз-ўзини англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, руҳияти, қадриятлар тизими, дунёни ҳис этиши, дунёқараши ўз аксини топади. Тил – маданият воситаси, қуроли. У тил соҳибининг лисон билан бевосита боғлиқлиги орқали унинг замиридаги дунёқарашни, менталитетни, инсонлар билан мулоқотни, яъни миллат маданияти орқали, шу бирга, алоқа бирлиги сифатида фойдаланилаётган мазкур тил воситасида инсон шахсиятини шакллантиради. Инсоний фаолиятнинг бир кўриниши сифатида тил маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ҳаётининг ишлаб чиқаришга оид, ижтимоий, маънавий каби жабҳаларидаги инсоний фаолиятнинг умумий натижаси сифатида аниқланади. Аммо тафаккур оламининг шакли сифатида, энг муҳими, муомала бирлиги сифатида тил маданият билан ёнма-ён туради. Айнан тилнинг ёрдами билан алоҳида шахслардан олинган билимлар бир-биридан фарқли бир неча тажриба ва билимларнинг турли-туманлигига қарамасдан, бир халқ ва бир маданият кишиларининг бир-бирларини тушунишлари имконини берадиган жамоа тажрибасига айланади. Инсон қадимдан атроф муҳитда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топадилар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқийдилар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топади. Бугунги кунда биз уларни “халқ оғзаки ижоди” деб аташга одатланганмиз. Тил, маданият ва фольклорнинг уйғунлиги доимо изланувчилар эътиборини тортиб келган.
Латынь - язык науки и философии. Одной из дисциплин, имеющих большое значение при подготовке специалистов в области медицины и фармации, несомненно, является латинский язык, с которым приходится встречаться в повседневной работе — при чтении названий болезней, анатомических и клинических терминов, названий лекарственного сырья, ботанических терминов и особенно в рецептуре. На латинском языке были заложены основы научной терминологии почти всех дисциплин. Это единство терминологии облегчает понимание и общение людей в области науки. Латинский язык остается актуальным во всех сферах деятельности.
Тилшуносликда лексикология ҳақидаги қарашлар сўз маъносининг тадқиқоти билан боғлиқдир. “...таржиманинг лингвистик таҳлили лисоний ва нутқ омилларини қамраб олади. Таржимани ўрганишда интеграл, таркибий-функционал ёндашув замонавий тилшуносликнинг ривожланиш тендентсиясига мос келади, бу унинг субъектини “ички тилшунослик” соҳаси билан чеклашдан бош тортиши ва тилни “фаолият шакли” деб ҳисоблаши билан тавсифланади” . Оламдаги нарса, воқеа-ҳодиса, хатти-ҳаракат инсон тафаккурида тушунча сифатида акс этади. Тушунча эса маъно яхлитлиги ва фаолият шакли билан намоён бўлади. Тил борлиқни ифодалайди. Борлиқ ва тил бир бирига ўзаро узвий боғлиқдир. Айнан мана шу икки тушунча заминида ва ўзаро алоқасига бўлган ёндашув бўйича бир қанча йўналишлар вузжудга келган. Баъзи тилшуносларнинг фикрича тил ва борлиқ ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, тил объектив оламни ифодалайди. Баъзилар эса тил ва борлиқ алоҳида тушунча эканлигини қайд қилишади. Улар ҳайвонлар билан суҳбатлашиш ёки бўлмасам тўқима образлардаги сув париси, дев каби афсонавий иборалар яъни тушунчалар борлиқда йўқ аммо у тилда ифодаланади.
Язык - часть культуры. Он занимает важнейшее место в человеческой деятельности, позволяя изучать науку и производство, нравы и обычаи, заниматься политикой и искусством. Русский язык — это национальный язык русского народа. Это язык науки, культуры. Столетиями мастера слова (А. Пушкин, М. Лермонтов, Н. Гоголь, И. Тургенев, Л. Толстой, А. Чехов, М. Горький, А. Твардовский, К. Паустовский и др.) и ученые филологи (Ф. Буслаев, И. Срезневский, Л. Щерба, В. Виноградов и др.) совершенствовали русский язык, доводили его до тонкости, создавая для нас грамматику, словарь, образцовые тексты.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичмабосқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёслаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади Филолог-талабалар дуч келадиган хитой тили билан боғлиқ лексик қийинчиликлар таҳлили товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга бўлинади.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси филология йўналишидаги талабаларни хитой тилига ўқитишда лексик қийинчиликларнинг типологиясига бағишланган. Муаллиф тадқиқот муаммоси юзасидан ўзбек ва хитой тили лексикасининг қиёсий таҳлили ва интерференцияси бўйича олимларнинг она тили ва хорижий тил лексикасини қиёсий ўрганишга ҳамда интерференция тушунчаси, унинг моҳиятига нисбатан қарашлари ёритилган, интерференция хусусиятларини аниқловчи комплекс шартлар тавсифланган. Икки тилнинг қиёсий таҳлилида, лингвистик ва методик вазифа туради. Тилларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини имкон қадар тўлиқ ва чуқур ёритиш лингвистик таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Методик таҳлилнинг вазифаси ўқув жараёнини жадаллаштириш учун лингвистик таҳлил натижасида олинган материални босқичма-босқич дарс жараёнига тадбиқ қилишдан иборат. Қиёсланаётган ўзбек ва хитой тиллари турли тил оилаларига мансуб бўлиб, морфологик таснифга кўра хитой тили яккаловчи тиллар гуруҳига киради. Мазкур типдаги тилларга хос хусусият сифатида сўзларнинг ўзгармаслиги, сўзларда шаклий ва морфологик элементларнинг мавжуд бўлмаслиги қайд этилади. Бундан келиб чиқиб бўғин ва морфема каби тушунчалар билан мураккаб муносабатда бўлади, дейиш мумкин. Ўзбек тили агглютинатив типдаги тиллар сирасига киради, бунда сўзларнинг грамматик шакли (келишик шакллари) аффиксация усули, яъни сўз ўзагига қўшимча қўшиш орқали ҳосил қилинади. Филолог-талабалар хитой тилини ўрганишда мазкур тил билан боғлиқ товуш-график, сўз қўллашдаги, лексик-грамматик қийинчиликларга дуч келадилар.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниш ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмийсемантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз мақоламизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири –грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга грамматик алмашинувлар,сўзма-сўз таржима, гапларни боғлаш усули ҳамда гапларни бўлиш каби усулларни кўриб чиқамиз. Грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар. Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бобур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “"نیدلاریہظ ربابноми билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Ушбу мақолада замонавий араб терминологияси соҳасидаги энг долзарб масалалар, яъни алоқа соҳасидаги замонавий технологик ютуқларни билдириш учун ишлатиладиган энг янги атамаларни араб тилига этказиш усуллари муҳокама қилинади. Араб давлатлари, бошқа кўплаб ривожланаётган давлатлар сингари, фақат дунёнинг ривожланган минтақаларида пайдо бўладиган фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини истеъмолчилари ҳисобланади. Айнан мана шу технологик тараққиётнинг "мевалари" янги, илгари мавжуд бўлмаган объектлар, ҳодисалар ва "трансформациялар" нинг шаклланишига ёрдам беради. Иккинчиси нафақат "електроника дунёсини" бойитибгина қолмай, балки "ташувчи" тилининг лингвистик луғатини, сўнгра "истеъмолчилар" тилларини кенгайтиришга ҳисса қўшади. Шундай қилиб, мақолада араблар орасида илгари бўлмаган гаджетларнинг энг янги номларини арабча "нутқини" узатишнинг энг кўп ишлатиладиган усуллари таҳлил қилинган ва тасвирланган. Маълумки, ҳар қандай тил ўзига хослигини сақлаб қолишга ва тўғридан -тўғри хорижий қарз олишдан сақланишга интилади. Бу борада араб тили ҳам бундан мустасно эмас. Бу борада муаллиф араб тилининг ўз лексик бирликларини мослаштириш орқали тўғридан -тўғри қарз олишдан қочишга бўлган кўп уринишларини таъкидлайди. Баъзида, мос семантик лексемаларнинг йўқлиги сабабли, араб тили янги хорижий номларни бошқа "юмшоқ" усуллар билан ишлатишга мажбур бўлади, яъни. "кузатув қоғози" ва "ярим бузоқ" каби усулларни қўллаш орқали. Бошқа томондан, тўғридан -тўғри хорижий қарз олишдан қочишга уринишга қарамай, инглиз тили "модаси" таъсири остида, Ғарб атамаларининг араб халқи тилига "кириши" фактлари ҳар томонлама кузатилади, фақат уларга бўйсунади. бу тил учун зарур бўлган транслитератсияга.
Хар бир миллий тил тизимида узига хос хукукий терминлар ва хужжатлар мавжуд булиб, шубхасиз, булажак хукукшунослар, судьялар, конун химоячи-лари ва иш юритувчиларни ииглиз тилини самарали урганишлари учун замин яратади. Мустакил Узбскистонда юкори малакали хукукшунос мутахассислар тайсрлаб чикариш хамда республикамизда халкаро ва хорижий конуншунослик амалиётини хисобга олган холда миллий хукукий тизимни ривожлантириш борасида, турли сохалар буйича чет тилидан она тилига ёки она тилидан чет тилига таржима килишда ишлатиладиган укув терминологии лугатларни яра-тиш лозим. Юридик мазмундаги атамалар инсонларнинг хукукий муносабат-ларига оид масалаларни акс эттиради.
Ушбу узбскча-русча-инглизча юридик атамалар лугати олий таълим муассасалари талаба ва курсантлари хамда прфессор-укитувчилари учун юридик мавзулардаги адабиётларни укиш ва тушуниш хамда таржима килиш учун зарур булган атамаларни уз ичига олган.
Хозирги илгор технологиялар даврида юридик терминологиянинг мавзуси нихоятда кенг булиб, у кундалик турмушдан тортиб фан ва технологияларнинг энг илгор сохаларига кириб боради. Шундай экан, тилдаги юриспруденциям оид лексик катлам хам кулами жихатидан катта ва уни ташкил килувчи сузлар маъноси структурасининг мураккаб булиши табиий. Шу нуктаи назардан ушбу лугатга юридик соханинг асосий фаолиятини акс эттирадиган атамаларни киритишга харакат килинди. Лугатни тузишда фойдаланилган асосий манбалар жумласига F.Ахмедов ва X- Бектемировлар томонидан тайёрланган “Русча-узбекча юридик атамалар лугати” хамда инглизча изохли, инглизча - русча ва инглизча - узбекча умумий ва махсус лугатлар киради. Ушбу лугатда берилган купгина атамалар рус ва ииглиз тилларига таржима килинган.
Лугатга алифбо тартибида жойлаштирилган узбек тилидаги атамалар ва фразеологик бирикмалар берилди. Лугатда узбекча юридик атамаларнинг таржималари рус ва инглиз тилларида уз аксини топган.
Мазкур лугат Узбекистан Республикасининг Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекслари асосида тузилган булиб, 3300 дан ортик атамаларни уз ичига олган. Лугат илмий ходимлар, таржимонлар, укитувчилар, академик лицей, олий укув юртлари талабалари, докторант ва мустакил изланувчилар хамда инглиз тилига кизикувчи мустакил урганувчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мулжалланган.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири –асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниў ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмий-семантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз маколамизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири – лексик ва грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга антономик трансформациялар, тушунтириш ёки тавсифли таржима, лексик қўшимчалар билан боғлиқ компенсациялар каби усулларни кўриб чиқамиз. Лексик-грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар.Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бабур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “ ب ب ین لد اظہیر " номи билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Абдулла Қодирийнинг салкам бир асрдан бери маҳаллий ва хорижлик ўзбек адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортиб келаётган асарлари дунёнинг ўнлаб тилларига, жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Ушбу мақолада адибнинг “Ўткан кунлар” (“Ötgen Künler (Geçmiş Günler)”) романининг туркча матни таҳлилга тортилиб, ундаги чуқур миллийликнинг таржимада қай даражада акс эттирилгани хусусида сўз юритилади. Қиёс нуқтаи назаридан айрим ўринларда русча таржимасига ҳам мурожаат қилинади. Турк таржимонининг аслият тилидаги сўзларнинг маъно нозикликлари, халқнинг маданияти, миллий ўзига хосликларини қанчалик илғаганлигига баҳо берилади. Илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, чиқарилган хулосаларда роман таржимасининг ютуқли жиҳатлари билан бир қаторда айрим мунозарали жиҳатлари ҳам алоҳида таъкидланади. Маълумки, асарнинг миллий ўзгачалигини намоён этувчи унсурларнинг бадиий таржимада берилиши билан боғлиқ муаммолар талайгина. Ўзбек реалиялари галереяси деб аташ мумкин бўлган “Ўткан кунлар”ни ўгиришда таржимон муаллифга тенг қобилият ва истеъдодга эга бўлиши керак эди. Аммо бунга эришиш осон кечмайди. Буни, асосан, тилнинг миллийликни ўзида мужассам этган луғат таркиби – ўзбек халқининг моддий-ижтимоий ҳаёти, миллий урф-одат ва анъаналари, маънавияти, дунёқарашини акс эттирган хос сўзлар таржимаси мисолида яққол кўриш мумкин. Чунки хос сўз (реалия)ларни қайта яратиш таржимондан алоҳида ёндашувни талаб этади. Уларни асардаги мингларча сўз орасидан алоҳида ажратиб олиш ва оддий йўл билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Шунга қарамай, ўзбек ва турк тилларининг айни тил оиласига мансублиги, кўпчилик хос сўзларнинг келиб чиқиш нуқтаи назаридан иккала тилда бир хил шаклга эга бўлиши асарни ўгиришда ижодкор учун қулайлик туғдирганлиги рост. Бироқ, шунга қарамай, турк таржимони бундай сўзларнинг сохта эквивалент бўлиб чиқмаслигига алоҳида эътибор бериши, сўзларнинг этимологиясини чуқур ўрганиши лозим эди. Мақолада қўйилган масаланинг ана шу жиҳатига урғу берилади.
Ushbu maqola madaniyatning tarjimon va tarjimoni sifatiga bag'ishlangan muammolarga bag'ishlangan. Maqola tarjima jarayonidagi madaniy jihat, madaniy jihat, ya'ni bir tilning bir tilining ba'zi tushunchalarini etkazish qobiliyatiga ega bo'lgan tadqiqotchilarning fikrlari keltirilgan. Muammo xitoy va ingliz tillarida, turli tillar oilalarini ifodalaydi va, natijada butunlay boshqa madaniyatlarga tegishli. Ingliz tili va madaniyati qoidalari kuzatilmagan tilni buzishni anglatuvchi "Chinggur" tushunchasining ta'rifi. Chinglish fenomeni xitoylik fikrlash va madaniy ong nomutanosibligi ta'siriga bog'liq. Xitoydan xitoy tiliga oid iboralar va jumlalarni noto'g'ri tarjima qilish misollari beriladi.
Maqolada S.Ayniy asarlarining tojik tilidan ingliz va rus tillariga tarjimasining lingvistik va adabiy xususiyatlari haqida so‘z boradi. Badiiy tarjima - bir tilda yozilgan asar boshqa tilga tarjima qilinadigan adabiy ijod turi hisoblanadi. Sadriddin Ayniyning “Yoddoshtho” – “Xotiralar” asari 1998-yilda amerikalik professorlar Jon Perri va Reychel Lehr tomonidan tojik tilidan ingliz tiliga bevosita tarjima qilingan. Asosiy
muammo, birinchi navbatda, badiiy asar matnining o'ziga xosligi, uning boshqa matn turlaridan farqlari.
Badiiy adabiyotda yozuvchi tomonidan turli til vositalaridan foydalangan holda yaratilgan obrazlar qo‘llaniladi va bu maqsadni amalga oshirish uchun u tilning barcha boyligini o‘z ichiga oladi, tarjimonning vazifasi esa bularning barchasini boshqa tilga etkazishdir
Ҳар қандай тил тўрт кўникмадан иборат (тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш) ва араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларининг даражаси араб тилини ўрганишга имкон беради. Ушбу тадқиқот чет тилида сўзлашувчилар учун араб тилини ўқитишда ва ўрганишда тил кўникмаларининг аҳамияти ҳақида. Мазкур тадқиқот иши араб тилида сўзлашмайдиган араб тили ўқитувчиларига қаратилган бўлиб, тилни ўргатишда тил кўникмаларининг аҳамияти, шунингдек, ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабат, ўқитиш усулларини қўллаш ва тил ўқитиш воситаларидан фойдалана олиш каби масалаларни ёритиб беради. Тил кўникмаларининг ўқутувчи ва ўқувчи ўртасида намоён бўлиши, ўқувчининг эҳтиёжлари ва ўқитувчининг маҳорати ҳақида ҳам сўз юритилади. Тадқиқотчи Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқ тиллари факультети араб тили кафедрасида олиб борган ўз изланишлари ва араб тили ўқитувчилари дуч келадиган баъзи муаммоларни аниқлаш жараёнига таянган ҳолда араб тилини ўргатиш ва ўрганишга ёрдам берадиган маълумотларни кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилади. Шу сабабли айтиш мумкинки, араб тилини билиш ва уни ўқитиш қобилияти бор билимларни ривожлантириш ҳамда тилни билмай-диганларга араб тилини ўргатиш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда жуда кераклидир. Албатта, тил кўникмаларидан дарс жараёнида самарали фойдаланиш ва ўқувчиларни тил кўник-маларани билишга жалб қилиш тилни ўрганиш ва ўқитишда муҳим саналади.
Тадқиқот объекта: оммавий ахборот воситалар тили.
Тадқиқот мақсади: оммавий ахборот воситалари тилининг нутқ маданиятини меъёрий, коммуникатив ва этик аспектларда тадқиқ килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: диссертацияда куйидаги методлардан фойдаланилди: лингвистик тавсиф методи, семантик-стилистик метод, компонент тахлил методи, матн билан боғлиқ тахлил, киёсий метод, акустик анализ (радио ва телевидение) методи, ижтимоий сурок методларидан фойдаланилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: нутк маданиятининг меърий, коммуникатив ва этик аспектларида оммавий ахборот воситалари ( газета, телевидение ва радио) тили илк бор монографик тадқиқот объекта сифатида тадқиқ этилди; оммавий ахборот воситалари тили ва нутқ маданияти масалаларини тилшуносликда ўрганиш принциплари аниқланди; нутқ маданиятининг замонавий концепцияси ёритилди ва оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди; замонавий ОАВ тилининг хусусиятлари тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари тилининг миллийлиги очиб берилди; газета тилининг социопсихолингвистик ва функционал-коммуникатив хусусиятлари ўрганилди; газета тилининг экспрессивлиги ва ундаги нутқий-маданий баҳоси аниқланди; телевидение ва радио тилининг хусусиятлари ёритилди ва уларнинг экспрессивлиги, нутқий-маданий баҳоси аникланди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг меъёрийлик аспектида тадқиқ қилинди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг коммуникативлик аспекта ёритилди; оммавий ахборот воситаларида нутк маданиятининг этик аспекта тахлил этилди; оммавий ахборот воситалари талида нутк маданияти аспектларининг ўзаро боғликдик жиҳатлари очиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқикот натижаларидан умумий ва ўзбек тилшунослиги, нутк маданияти, услубият ва матн тахлили, социолингвистика, психолингвистика, риторика ва журналистика йўналиши бўйича машғулотлар ўтказишда, диссертациялар, монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация иши натижалари ва материалларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультета, Ўзбекистон Милий университетининг ўзбек тилшунослиги (нутқ маданияти ва нотиқлик санъати йўналиши) кафедрасида “ОАВ тили, услуби”, “Матбуот тили, услуби”, “Электрон ОАВ тили, услуби”, “Оммавий онгни шакллантиришда ОАВ тилининг ўрни”, “Нутқ сифатлари”, “Нутқ маданияти асослари” фанлари ва курслари бўйича маъруза ва амалий машғулот дарсларини олиб боришда кенг фойдаланилмоқда.
Қўлланиш сохаси: умумий ва ўзбек тилшунослиги, социолингвистика, психолингвистика, услубият, нутк маданияти асослари, нотиқлик санъати.