Тадқиқот объекта: “Узбекистан почтаси” О АЖ ва унинг таркибидаги филиаллар фаолияти танланган.
Ишнинг максади: Миллий иқтисодиётни модернизация этиш шароитида почта алоқаси хизматлари самарадорлигини ошириш буйича илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот методлари: иқтисодий-статистик, статистик гурухдаш ва киссин тахлил, абстрскт-мантиқий фикрлаш, иқтисодий-математик ва тизимли тахлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: республикамизда илк бор почта хизматлари самарадорлигини ошириш омиллари комплекс тахлил этилиб, почта хизматлари самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари очиб берилган; Почта хизматлари самарадорлигини баҳолаш хамда оширишга асос бўладиган услубият ишлаб чикилган; Таклиф этилаётган почта хизматлари самарадорлигини бахолаш услубиятидан кслиб чиққан холда почта хизматлари самарадорлик курсаткичларини бахолаш тизими ишлаб чикилган ва улар асосида тахлиллар амалга оширилган; Почта алокаси хизматлари самарадорлик кўринишлари илмий асосланган холда туркумланган; Узбскистонда почта хизматлари самарадорлигини ошириш тахлили маркетинг ва инновацион фаолият, соҳага янги ахборот тсхнологияларни жалб этиш оркали янги хизматлари жорий этиш хамда ходимларни малакавий савияси тахлили асосида амалга оширилган; Почта хизматларини дивсрсификациялаш хамда соха менежментини такомиллаштириш ва ракобат муҳитини шакллантиришга оид тахлилни ишлар амалга оширилган ва уларни модерн изациялаштириш хамда ривожлантиришга оид амалий маслахатлар ишлаб чикилган;
Амалий ахамияти: асосий натижа ва хулосалар “Узбекистан почтаси” ОАЖ ва унинг филиалларда хизматларни самарадорлик даражасини илмий асосда оширишга хизмат қилади. Шунингдек, айрим илмий гоя ва тавсиялардан Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстида "Почта хизматининг назарий асослари", "Корхона иктисодисти (Почта хизматида)", "Почта хизмати корхоналарида ташкил этиш ва рсжалаштириш", “Алоқа ва ахборотлаштириш иктисодисти” каби махсус фанларини ўкитишда қўлланилади.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: асосий натижалари, хулоса ва таклифлар “Узбекистан почтаси” ОАЖ хамда Фан техника ва маркетинг тадкикотлари марказининг амалий фаолиятига тадбик этилган. Шунингдек, тадқиқотнинг айрим натижалари Тошкснт ахборот тсхнологиялари унивсрситстининг ўқув жараснида куллаш учун кабул килинган.
Қўлланиш сохаси: тадқиқот натижалари почта алокаси хизматларини курсатиш жараснида, шунингдек, олий таълим муассасалари ўкув жараенларида кулланилади.
Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга таъсир қилган глобал муаммога айланди. 64 000 ҳомиладор аёлни қамраб олган 192 та тадқиқот натижаларини бирлаштирган халқаро мета-анализ маълумотларига кўра, «...SARS-CoV-2 ёки COVID-19да пневмония билан касалланиш 7,4%, ўткир респиратор дистресс синдроми 13,4%; реанимация бўлимига ётқизилганлар - 3,3%, шундан ЎСВ - 1,6% ва ўлим кўрсаткичини 0,8% ташкил этилганлиги аниқланди…»[1] Айни пайтда бутун инсониятдан фарқли равишда ҳомиладор аёллар ноёб «иммунологик» ҳолат сифатида ва ҳомиладорлик даврида барча орган ва тизимлар фаолиятининг ўзгариши билан ажралиб турадиган алоҳида гуруҳни ташкил этиб, вирусли инфекцияларга нисбатан юқори сезувчанлиги сабабли COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш замонавий тиббиёт амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жахонда COVID-19 нинг ҳомиладор аёллар ва ҳомила ҳолатига таъсирини ўрганишга, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш, энг мақбул даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга қаратилган қатор илмий татқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамикани, ҳомиладорларликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда фето-плацентар тизимнинг қон томирлари фаолиятини, томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизимини ва йўлдош морфологиясини ўрганиш натижасида ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда жахон андозаларига мослаштириш, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш, уларда учрайдиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш…»[2] каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқган ҳолда, СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратлар ривожланишини, она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирлар холатини, қоннинг гемостаз тизимида бузилишларни аниқлаш натижасида эрта ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ривожланмаган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими каби асоратларни олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жахон илмий адабиётларида ҳамда бугунги кунга қадар глобал миқёсда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, вирусли касалликларнинг онадан ҳомилага юқиши (herpes вируси бундан мустасно) одатда гематоген йўл билан амалга ошади, бунда она қонида айланиб юрган вирус йўлдошга ўтади, ундан кейин эса ҳомилани зарарлайди. COVID-19 инфекциясининг вертикал йўл билан онадан ҳомилага берилиши бугунги кунга қадар ўз исботини топмади (Alzamora M.C. et al., 2020). S. Khan ва ҳаммуаллифлар (2020) ўз изланишларида SARS-CoV-2 вируси билан зарарланган онадан туғилган чақалоқлардан 2 нафарида неонатал пневмония аниқланганлигини, туғруқдан кейин 24 соат мобайнида чақалоқлар ҳалқумидан олинган суртмада SARS-CoV-2 коронавируси аниқланганлигини келтиришган. Аммо уларда ҳомила йўлдоши, қоғоноқ сувлари, киндик тизимчасидан олинган қон коронавирусга текширилмаган (Khan S. et al., 2020).
SARS-CoV-2 вирусининг инсон организмига таъсирини ўрганишга қаратилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсамоқдаки, бу вирус айнан қон томирларга таъсир этиб, кўплаб орган ва тизимларда васкулитлар ривожланишига олиб келади (Baud D. Et al., 2020). Бу маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, қон томирлар эндотелийсининг тизимли зарарланиши фето-плацентар тизимда бузилишлар ривожланишига, йўлдошнинг оксидловчи стрессига олиб келиши мумкин ва натижада ҳомиладорликда кўплаб асоратлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда Абдуллаева Л.М. (2021), Ихтиярова Г.А. (2021), Махкамова И.М. (2021), Пахомова Ж.Е. (2021) ва бошқаларининг янги коронавирус инфекциясининг ҳомиладорлик ва туғруқ оқибатларига таъсирига оид тадқиқотлари диққатга созовордир, аммо SARS-CoV-2 вируси яқинда кашф қилинганлиги, вирус ҳақида, унинг таъсири, шунингдек унинг онадан ҳомилага юқиш йўллари, касаллик ривожланиш хавф омиллари ва касаллик натижасида ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотлар етрали эмас. COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлар ҳақидаги хабарларга таяниб тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаларидан бири бўлган акушерлик ва гинекология амалиётида ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш, COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини яратиш, асоратларни эрта ташхислаш ва даволашда янги даво усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: СOVID-19 нинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишига таъсирини аниқлаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг фаолиятини баҳолаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қон томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизими ва йўлдошдаги морфологик ўзгаришларни тахлил қилиш; соғлиқни сақлаш амалиёти учун COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланишининг хавф даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқиш; олинган маълумотлар асосида ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилояти перинатал маркази ва СOVID-19 билан касалланган хомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган туғруқ марказига мурожаат қилган 105 нафар ҳомиладор аёллар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник ва лаборатор текширувлар учун беморларнинг веноз қони ва унинг зардоби, морфологик ва гистологик текширувлар учун йўлдош тўқимаси ва шунингдек ПЗР-текшируви учун бурун-ҳалқум ажралмалари ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, лаборатор, акушерлик, инструментал, морфологик, молекуляр-биологик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касалликнинг оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун прогностик маркер эканлиги аникланган; илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида фето-плацентар тизимида қон айланиш ҳолатини допплерография, гемостаз тизимида D-димер кўрсаткичи, тромбоцитларнинг агрегацион функцияси ҳамда Эндотелин-1 кўрсаткичларини комплекс бахолаш ёндошуви тавсия этилган; COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражасига асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактик алгоритми ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг турли триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, гинекологик ва статистик тадқиқот усуллари асосида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактикасига қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг гемодинамик ҳолатига COVID-19 нинг таъсири механизмларини ёритиб бериш, ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда қон томирлар эндотелийси, гемостаз тизими ҳолати ҳамда йўлдош морфологиясидаги ўзгаришларнинг касаллик келиб чиқишида ўрнини аниқлаш ва бу соҳада мамлакатимизда ўтказиладиган кейинги чуқур изланишлар учун асос бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фето-плацентар тизимнинг ва қон томирлар эндотелийсининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича тавсияларни асослаш, касаллик ўтказилган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражаси билан боғлиқ равишда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган; гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўлламаслик ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105 (100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган.
Бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 12 та илмий анжуманларда, жумладан, 5 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 7 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хотима, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг хажми 113 бетни ташкил этган.
Автор в статье отмечает, что добрососедские и дружеские отношения между таджиками и узбеками являются уникальными в нашем мире. Новые дружеские отношения являются не только полностью политическими, и символическими, но в первую очередь социально ориентированными на благосостояние людей. В статье отмечается, литературные связи таджикского узбекского народов были сформированы под влиянием
общности религии, традицией и быта, географической близости, и в ходе исторического процесса сблизили эти народы. Прочным фундаментом и гарантом устойчивого развития и процветания являются готовность и искреннее стремление к сотрудничеству. Именно этот фактор последовательно служит дальнейшему укреплению связи Узбекистана и Таджикистана в различных сферах жизни. Узбекский и таджикский народы в течение веков были близкими соседями, их связывали дружеские и родственные узы. Переплетение духовности, литературы, музыки и образа жизни двух народов – уникальное явление в истории. В наиболее сложные исторические периоды они поддерживали друг друга, стояли плечом к плечу. Автор отмечает, что дальновидные главы Таджикистана и Узбекистана уберегли народы своих стран, не дав им стать чужими друг другу, и создали условия для продолжения славных исторических традиций дружбы. Автор также рассматривает заслуги лидеров двух стран, последовательные шаги Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзияева, в том числе усилия Основателя мира и национального единства - Лидера нации, Президента Таджикистана Эмомали Рахмона по созданию литературные и дружеские таджикско-узбекские связи в период независимости.
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга кенг очилиб бормоқда. Ҳар қандай давлатнинг тараққиёт омилларидан бири жаҳон майдонида муҳим ташкилотлар доирасида ўз ўрнини топиши билан боқлиқ. Ўзбекистон минтақа ва жаҳон мамлакатлари билан фаол алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштиришда турли хил дипломатик механизмларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиз учун жуда муҳим бўлган шундай ташкилотлардан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. ШҲТга аъзо мамлакатларнинг халқлар ўртасидаги бой тарих ва яқин маданий алоқалари ташкилот доирасидаги кенг маданий –гуманитар ҳамкорликни олдиндан белгилаб беради. Айнан шу маънода юз йил олдин ШҲТ давлатлари маконини қадимий Ипак йўли йўналишлари боғлаб турганлигини тилга олиш ўринлидир. Шунингдек, ХХI асрга келиб Евроосиё минтақаси мамлакатлари глобаллашув шароитида қадимий анъаналарни тиклаган ҳолда иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар алоқаларни янгича ривожлантиришга ҳозир эканликларида чуқур рамзий маъно бор. Жаҳонда юз бераётган айрим сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар фақат давлатлараро ҳам-корликни халқ дипломатияси тамойилларига мослаштиришни тақозо этмоқда. Ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, икки томонлама бойиш ҳамда маданиятларни яқинлаштириш ШҲТ маконидаги халқларнинг анъаналари ва одатлари тўғрисидаги ахборот ва билимларни тарқатиш учун мустаҳкам ижтимоий асосни яратган ҳолда маданий – гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ривожланиш томон юксалиб борувчи мойилликка эга. Ўзбекистон азал-азалдан ШҲТ макони халқлари билан этник, лисоний, диний ва бошқа ришталар орқали чамбарчас боғланган. Айни шу алоқаларни боғловчи кўприк вазифасини Ўзбекистон замини бажарган. Шу боисдан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишлари ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорликка асосланади. Шу боисдан ушбу ташкилотда барча соҳалар бўйича Ўзбекистоннинг ролини янада ошириш имкониятлари долзарб масалалар-дан бири ҳисобланади. Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ маданий-гуманитар ҳамкорлиги, бу борадаги кўп томонлама дипломатия, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида мазкур соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ахборотлаш-тириш жахон тажрибасида электрон ҳужжат айланиш тизимлари (ЭҲТ), кейинги йилларда нафакат бошкарув жараёнларини автоматлаштирувчи тизимлари, балки ягона ахборот майдонини яратиш учуй тўлақонли платформаси сифатида хам каралмокда ва жорий этилмоқца, бу эса, сўзсиз, улардан фойдаланиш сохаларини кенгайтиришга ва илмий хамжамиягда унта бўлган қизикишнинг ортишига сабаб бўлди. Ахборот-коммуникация тсхно-логиялари сохасининг етакчи олимлари тадкиқотларида ЭҲТ тезкорлиги ва унумдорлигини оширадиган самарали тсхнологияларини яратиш учуй иш юритиш хужжатларини шакллангиришда ахборотни ишончли йиғиш, узатиш, тахлил, кодлаш масалаларининг ечимига бўлган эҳтиёж алохида ажратиб кўрсатилмокда.
Узбекистан Республикаси хукумати томонидан амалга оширилаётган худудий автоматлаштирилган бошкарув тизимларини ривожлантириш хамда ягона ахборот майдонини яратиш бўйича чора-тадбирлар ахборот тизимлари, ЭҲТ, маълумотлар базаларини (МБ) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида кенг жорий этишга каратилган. Шу сабабли, электрон ҳужжат айланиш тизимлари тузилмасида минимал даражадаги моддий харажаглар ва вакт сарфи билан хаголарни самарали аниклаш ва тузатиш имконини берадиган, ахборот узатиш сифатини ошириш учун фойдаланадиган ахборот рссурсларига гафаккурли ишлов бсриш усулларини ишлаб чикиш халк хўжалигида жиддий аҳамият касб этиб, хозирга кадар тўлиқ ечимини топмаган назарий ва амалий муаммолар қаторига киради.
Ахборот ресурслари ва маълумотларни узатиш оқимларига қўйиладиган талаблар ЭҲТ самарадорлиги ва ишлаш сифатинининг мухим омили сифатида маълумотлар баркарорлиги, яхлитлиги, бутунлиги ва ишончлилигини таъминлашда уз ифодасини топтан. Бундам омиллар орасида маълумотлар ишончлилиги мсзони, узатиладиган маълумотларда техник воситаларнинг турли узилиш холатлари ва носозликлари, алока каналларига бўладиган ташки таъсирлар, оператор хатолари ва скансрловчи хамда танувчи тизимлар ноаникликлари сабабли хатоликлар пайдо бўлиши туфайли жиддий эътиборга молик.
Шунинтдек, корхона ва ташкилотларда автоматлаштирилган бошкарув ва электрон хужжат айланиш шароитларига хос, маълумотларга ишлов бсришнинг устувор технологияси сифатида ахборотларни узатиш ва уларга ишлов беришнинг ишончлилигини назорат килувчи самарали тизимларини куриш бошкача илмий кизикиш уйғотади.
Мавжуд усуллар маълумотларни узатиш ишончлилигини юкори даражада таъминлашига карамасдан, ўзига хос счилмаган масалалар мавжуд. Асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: электрон хужжат айланиш гсхнологияларини ишлаб чикишда маъумотларни узатиш пакстларида капа хажмдаги моддий манбалар сарлавхаларни узатишга сарфланади, шу билан бирга сарлавха маълумотларнинг кўп кисми кадрни узатиш оқими мобайнида иакетдан-пакетгача ўзгармас бўлади (бу жараснда найдо бўладиган информацией ортикчалик ва узатиш ишонлилигини таъминловчи мсханизмлар. асосан, хос хабарларни ва пакетларни кайта узатишга асосланади, бу эса, ўз навбатида, хатоларни аниклаш ва тузатиш учун қўшимча вақт сарфланишига ва моддий ҳаражатларнинг ортишига олиб кслади); маълумотлар ишончлилигини ошириш учун кодлаш ва аппаратурали усуллар, асосан, пакетнинг бошкарув майдонида содир бўладиган бир ва икки каррали хатоларни тузатади, аммо маълумотларни узатишда ахборот майдонлар хам хатоликларга учрайди ва улар кўп каррали (уч-, гурт-, к-каррали) матнли маълумотлардаги хатолар кўринишида бўлади.
Шу туфайли, ахборотларни узатиш ишончлилигини ошириш масаласи счимини икки соҳада кўриш мақсадга мувофикдир.
Биринчи турдаги масалалар счими маълумотларни киритувчи оператор, скансрлаш ва бошка ускуналар хатоликларини хисобга олади. Шуни алохида таъкидлаш ксрак-ки, бу турдаги хатолар нотўғри кабул килинган матн маълумотларининг капа ҳажмини гашкил этади ва OSI (Open System Interconnection reference model) моделининг Амалий ва Такдимот босқичларида содир бўлади.
Ахборот ишончлилиги назоратига багишланган иккинчи турдаги масалалар OSI моделининг Транспорт, Тармоқ, Физик ва Канал босқичларида иайдо бўладиган хатоликлар эҳтимолларини ҳисобга олади.
Дисссртацияни бажарилишига бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, электрон хужжат айланиши IP-технологиясининг кснг доирада жорий этилиши хужжатларни тайёрланиш ва расмийлаштириш жараёнида хатоликларни аниклаш ва бартараф этишга жиддий эътибор қаратишни талаб этмокда.
Мазкур тадкикот «Ахборотлаштириш», «Электрон рақамли имзо», «Электрон хужжат айланиш», «Электрон тижорат», «Электрон тўловлар» тўғрисидаги Узбекистан Республикасининг конунлари хамда Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 4 майдаги «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларида ягона химояланган электрон почтани ва электрон хужжат айланиш тизимини жорий этиш хамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 126-сонли карорини ижросини таъминлашга хизмат килади.
Шу жиҳатдан юкорида санаб ўтилган масалалар счими маълумотларни узатувчи пакетлар таркибида маълумотлар ишончлилигини информацион ортикчаликдан фойдаланишга асосланган назорат килувчи усул ва алгоритмларни, шаклланиб бўлган узатиш мухитида хам ишлайдиган ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга каратилган махсус тадкикотни бажариш ва ишланмаларни яратишни талаб килади. Мазкур холат ишлов бсриладиган объект хусусиятига кўра аниқланадиган янги турдаги PR-ортикчалик асосида ахборот ишончлилигини таъминловчи махсус алгоритмлар синфини ажратиб олиш заруриятини асослайди.
Тадкикотнинг максади PR-оргикчаликдан фойдаланишга асосланиб, маълумотларни узатишда ахборот ишончлилигини назорат қилувчи конструктив усул, модел, алгоритм ва тизимларини яратиш, уларни электрон хужжат айланиш тсхнологияларини ишлаб чикишда дастурий-алгоритмик мажмуаларни жорий этишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат: электрон хужжат айланиш тизимларида маълумотлар ишончлигини таъминлаш усул, модел ва алгоритмларни яратишнинг концепция, услубияти ва дастурий-алгоритмик асослари ишлаб чикилган, PR-ортиқчаликка эта бўлган объектлар синфлари ЭҲТда ахборот рссурслари аниклиги, яхлитлиги, тезкорлиги, ихчамлиги, мурожаатини таъминлаш учун ажратиб карал!ан;
суньий ортикчаликдан фойдаланувчи чизикли, модулли ва тскислик бўйича йигиндиларни хосил килиш хамда кодланган тўпламларга тегишлиликни аникдаш механизмларига асосланган маълумотлар ишончлилигини назорат килувчи усул ва алгоритмлар таклиф килинган;
матн элементларини статистик, арифметик, иарсингли кодлаш, таркиб-лаштирувчи n-граммалар бўйича тавсифлаш, статистик танит ва хешлаш алгоритмлари асосида табиий ортикчаликдан фойдаланувчи маълумотларни назорат килиш усул ва дастурий мажмуалари ишлаб чикилган;
кўп боскичли морфологик тахлил ва n-граммалар грамматикасининг тавсифи моделлари асосида ўзбск тилида бсриладиган матнлардаги орфографик хатоларни назорат ва тахрир килувчи усул ва алгоритмлари таклиф килинган;
ички ўрнатиладиган эксперт тизимлардаги таркиблашган мантикий мезонлар, маълумотлар ва билимлар базалари асосида таркибий-тсхнологик PR-ортиқчаликдан фойдаланувчи ахборот ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электрон хужжат айланиш tcxhojioi ияларини ишлаб чикишда хатоларни назорат ва тахрир килувчи интерфаол тизимлар таркибида матнли маълумотлар ишончлилигини назорат килиш алгоритмларини синтсзи усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса.
1. дисссртацияда тизимли тахлил, бошкарув ва маълумотларга ишлов бсриш концспцияси асосида pr-ортиқчаликни қўллаш тамойиллари бўйича ишлаб чикилган ахборот ишончлилигини гаъминловчи конструктив усул, модел ва дастурий-алгоритмик мажумалари электрон хужжат айланиши тизимлари самарадорлиги ва унумдорлигини оширишни таъминлайди.
2. ахборот ишончлилигини назорат қилишда кодли, аниара турали ва дастурий усуллари назария ва амалиётининг хозирги ҳолатини бахолаш натижалари эҳт сифагли фаолиятини таъминлаш учун мавжуд оргикчалик турларидан фойдаланиш старли эмаслигини курсатиб бсрди. Ахборотни узатиш ишончлилигини гаъминловчи амалий усул ва дастурий-алгоритмик мажмуаларини ишлаб чикишда электрон хужжаглардаги pr-ортикчаликдан фойдаланиш тамойиллари қўлланаётган технологияларни ривожлан гириш воситаларини лойихалаш имконини ярагади.
3. чизиқли, текислик ва модуллар бўйича йиғинди ҳосил килувчи, хаффман, лемпел-зив-велч, барроуз-вилер қоидалари бўйича ва арифметик кодлаш, статистик таниш, ман гикий назорат усуллари электрон хужжатлари матнларини тузиш, узатиш ва уларга ишлов бсришда маълумотлар ишончлилигини таъминлашнинг алгоритм ва дастурий мажмуалари имкониятларини ошириш учун pr-ортикчаликдан фойдаланишнинг услубий асосларини ташкил килади.
4. ишлаб чикилган алгоритмлар самарадорлиги намойиши бўйича улар 92% хатоларни аниклайди ва бир, икки каррали ва кўшма гранспозицияли хатоларни тузатишга кодир; бундан гашкари, мавжуд услубларга нисбатан назорат мураккаблиги ва жорий этиш харажатларини р ≈ 4 ⋅10-шароитида 2-3 маротаба камайтиради; маълумотлар ишончлилигини эса, уч бароваригача оширади. Ишда самарадорлик бахолари ва маълумот ишончлилигини назорат килиш масалаларининг аналитик ечимларини хаю аниқланмаслиги эҳтимоли мсзони бўйича олишга эришилади.
5. морфологик ва п-граммли таркиблашган моделлар асосида матнли ахборотни узатишда имло хаголарини назорат ва тахрир килувчи усул, алгоритм ва тизимлар ишлаб чикилган. Хатоликларнинг эҳтимолли кўрсаткичлари сгатистикаси асосида ишлаб чикилган пчраммаларнинг частотали таснифларни олиш услубияти хсш-кодларни иарсингли кодлаш учун тизимлаш гиришда кўлланилади.
6. статистик танишда мантикий ва арифметик функцияларни курувчи интерполяция ва экстраполяция усуллари матн элементлари тасвирларини назорат килиш алгоритмларини ишлаб чикишда кўлланилган. Автоматик таниш ва тасвир сигналларни назорат килиш кисмларидан ташкил топган маълумотларга нейротармоқли ишлов бсрувчи тизимида матн элемента тасвирларининг сигнал таснифлари ишончлилигини назорат килиш усуллари таклиф этилган. Усул ва алгоритмлар нотиник семантик гипертармок бўйича эҳт метаматн объектларини синфлаштириш ва таснифлар тегишлилигини аниклаш асосида билан ахборот ишончлилигини назорат килиш тизими таркибида жорий этилади.
7. лугат, статистик ва хеш-кодлаш усулларига асослаган маълумотлар ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чикилган ва улар параллел хисоблаш nvidia дастурий-аппарат муҳитида сонли тахлил стандарт кутубхоналари хамда cpu ва gpu орасида мақбул маълумотлар алмашувини бсрувчи воситаларни кўллаш самарадорлигини таъминлайди.
8. фреймворк сфинкс-4 мухитида п-граммли грамматика тавсифини бсрувчи дарахгеимон модел бўйича имлони назорат килиш тизим кобигининг тавсифланиши идентификацияланган ва архитектураси ишлаб чикилган хамда pr-ортиқчаликдан фойдаланадиган турли тил моделлари учун тизим дастурий модуллари жорий этилган. Тизимнинг яратилган варианги морфологик тахлилга асосланган имлони назорат килувчи тизимга нисбаган аникланмаган хатолар сонини, жорий этиш харажатларини хамда назорат мураккаблигини икки маротаба камайгиришга эришилади.
9. ишлаб чикилган моделлаштирувчи алгоритмлар, дастурий воситалар мажмуалари ва маълумотлар ишончлилигини pr-ортиқчалик асосида назорат килувчи тизимлар оу юнинг автоматлаштирилган ўкув жараёнида, ахборот-коммуникация тармоқларида маълумотларни адаптив узатиш, ишлов бсриш ва тахлил килишда, шунингдек корхоналар эҳт амалиётида кўлланилади.
10. ишлаб чикилган электрон хужжат айланиш тузилмасида маълумотлар ишончлилигини назорат килиши дастурий мажмуалари хамда ахборот-коммуникация тармокларида маълумотларни узатиш, кайга ишлаш ва тахлил килиш тизимлари алока, ахборо глаш гириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «уз тслском» самарканд филилали ва «лаззат-мева» қўшма корхонасида гатбик этилган, диссертация натижалари бўйича олинган далолатномалар иқтисодий самарадорликни тасдиқлайди.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги тарихида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг ретроспектив таҳлили, мутахассис олимларнинг фикрлари, тарихий ва юридик адабиётлар атрофлича, чуқур таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган 1864 йилдаги Жиноят судлов ишларини юритиш Устави, 1926 йил Жиноят кодекси 1959 йилдаги Жиноят-процессуал кодексларидаги ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтига доир нормалари чуқур таҳлил қилинган. Таҳлил ва тадқиқотлар натижаларига кўра муаллифнинг ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг вужудга келиши ва ривожланишига доир назарий хулосалари шакллантирилган.
Мазкур мақолада халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда энг узвий алоқа тамойилининг ўрни, ушбу тамойилнинг ҳам коллизион боғловчи ҳам коллизион тамойил сифатидаги хусусияти таҳлил қилинган. Энг узвий алоқа тамойилининг коллизион боғловчи сифатида қўлланиш доираси ва бугунги кунда кузатилаётган тенденция ёритиб берилган. Халқаро хусусий ҳуқуқ қонунчилигини такомиллаштиришда ушбу тамойилнинг аҳамияти ва нормаларни шакллантиришдаги роли очиб берилган
Ушбу мақолада қадимги ва ўрта асрларда ўзбек-япон маданий ва ижтимоий-иқтисодий алоқалари ёритилади. Шунингдек, япон олимлари Ш.Куваяма ва М.Инабаларнинг тадқиқотларидаги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари – Тохаристон ва унга қўшни ҳудудларнинг илк ўрта асрлардаги этник тарихига оид маълумотлар таҳлил қилинган.
“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.
Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган. Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]
Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).
Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.
Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.
Maqola muallifi tojiklar va o‘zbeklar o‘rtasidagi yaxshi qo‘shnichilik va do‘stona munosabatlar dunyomizda yagona ekanligini ta’kidlaydi. Yangi do'stona munosabatlar nafaqat siyosiy, balki, birinchi navbatda, ijtimoiy jihatdan odamlar farovonligiga qaratilgan. Maqolada tojik va o‘zbek xalqlarining adabiy aloqalari umumiy din, an’ana va turmush tarzi, geografik yaqinlik ta’sirida shakllangani, tarixiy jarayon davomida bu xalqlarni bir-biriga yaqinlashtirgani qayd etilgan. Barqaror rivojlanish va farovonlikning mustahkam poydevori va kafolati hamkorlikka tayyorlik va samimiy intilishdir. Aynan shu omil O‘zbekiston bilan Tojikiston o‘rtasidagi aloqani hayotning turli jabhalarida yanada mustahkamlashga izchil xizmat qilmoqda. O‘zbek va tojik xalqlarini asrlar davomida yaqin qo‘shni bo‘lib kelgan, ularni do‘stona va oilaviy rishtalar bog‘lab kelgan. Ikki xalq ma’naviyati, adabiyoti, musiqasi, turmush tarzining uyg‘unlashuvi tarixda noyob hodisadir. Eng og‘ir tarixiy davrlarda ular bir-birini qo‘llab-quvvatlab, yelkama-yelka turishgan. Muallif Tojikiston va O‘zbekistonning uzoqni ko‘ra biluvchi rahbarlari o‘z mamlakatlari xalqlarini bir-biriga begona bo‘lib qolishining oldini olib, asrab qolganini, do‘stlikning shonli tarixiy an’analarini davom ettirish uchun sharoit yaratganini qayd etadi. Muallif, shuningdek, ikki davlat rahbarlarining xizmatlari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning izchil qadamlari hamda tinchlik va milliy birlik asoschisi – Millat yetakchisi, Tojikiston Prezidenti Imomali Rahmonning sa’y-harakatlarini tahlil qiladi. mustaqillik davrida tojik-o‘zbek adabiy va do‘stona aloqalarni yo‘lga qo‘yish.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.
Хозирги кунда сурункали нефритик синдром болаларда учрайдиган энг оғир буйрак касалликларидан бири бўлиб, тез авж олиши ва кўплаб асоратларнинг ривожланиши билан таърифланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «…сурункали нефритик синдром буйрак патологиясининг болалик даврига хос асосий шакллари орасида 2-ўринни эгаллайди ва охирги 10 йил ичида сурункали нефритик синдром билан касалланиш барқарор ривожланиб, буйрак касалликларининг 36,8 фоизини ташкил қилади.»[1] Айни пайтда сурункали нефритик синдром билан хасталанган беморларда касалликнинг эрта диагностиканинг мураккаблиги сабабли ушбу касалликларга чалинган беморларни даволашнинг давомийлиги ва кечишини башорат қилишнинг оғирлиги, уларни ўз вақтида аниқлаш ва диагностика-даволаш жараёнини тўлиқ амалга ошириш мақсадида энг мақбул усулини танлаш, уларни қўллашнинг оптимал вақтини белгилаш ҳамда даволашнинг натижаларини баҳолаш нефрология амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жаҳонда болаларда учрайдиган сурункали нефритик синдром ривожланиш механизмлари, эрта босқичда ташхислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг клиник лаборатор хусусиятларини аниқлаш, ўз вақтида ташхислаш, ушбу касалликнинг ривожланишига имкон берувчи омилларни бахолаш, металопротеиназа гурухига мансуб полиморф генлар аллел ва генотип ролини аниқлаш ва қон зардобидаги Цистатин С концентратцияси ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш алохида ахамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, хусусан, болалар орасида буйрак касалликларни эрта ташхислаш, касалликнинг даволаш усулларини такомиллаштириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб муайян натижаларга эришилмоқда. Бу борада «.мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш»[2] вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда болаларда сурункали нефритик синдромнинг ривожланишининг сабаблари ва патогенезини аниқлаш, ММП-9 полиморф генлари ва унинг ТИМП-2 тўқимавий ингибиторларининг касаллик ривожланишидаги ролини бахолаш, полиморф генларда ўзгариш борлиги ва бу касалликнинг сурункали формага ўтишига олиб келишини исботлаш, Цистатин Снинг миқдорини ўзгариши ва унинг эрта ташхислашдаги ўрнини асослаш орқали даволаш ва профилактиканинг индивидуал дифференцирланган дастурларни ишлаб чиқиш натижасида касаллик асоратларини ногиронликни ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ - 60-сонли “Янги Ўзбекистонни 2022-2026-йилларда ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бугунги кунда айнан сурункали нефритик синдром кўп холларда сурункали гломерулонефрит натижасида ривожланиши изохланган бўлиб, унинг оғир кечиши ва кўплаб асоратларга сабаб бўлиши аниқланган (Макарова Т.П. 2019). Муаллифлар сурункали нефритик синдром ва сурункали гломерулонефритни МКБ-бўйича битта шифр (№ 03) белгиланганлигини кўрсатиб ўтган. Чунки сурункали гломерулонефритни морфологик шакли турли хил бўлиб, фақатгина биопсия йўли орқали аниқ ташхислаш мумкин. Шунинг учун кейинги 5-йил ичида “сурункали нефритик синдром” -термини ишлатилмоқда (Н.П. Шабалов-2019). Адабиётларга кўра, гломеруляр патологиянинг ривожланиш механизми, биринчи навбатда, иммунитетнинг Т-ҳужайрасининг генетик заифлиги натижаси ҳисобланади. Бу охир-оқибатда буйракнинг алоҳида қисмларини тиклаш жараёнларининг бузилишига олиб келади, яъни нефроннинг антигеник тузилишининг кейинги ўзгариши ва иммун комплексларнинг шаклланишида намоён бўлади. Ушбу жараёнда иммун комплексларнинг хужайрада тарқалиш тезлиги, нефритик синдромнинг патогенези масаласи очиқлигича қолишига олиб келади. (Вялкова А.А. 2019). Сурункали нефритик синдромнинг ривожланишида учта асосий механизмга аҳамият берилади: иммун, гемодинамик ва метаболик. Бироқ, нефритик синдромнинг ривожланишида бу омилларнинг биринчиси энг катта аҳамиятга эга бўлиб, фақат 90-йилларда гломерула ва периферик қонда иммун комплексларини аниқлаш ҳақида хабарлар тасдиқланиб, ушбу контцепция ишлаб чиқилиб, кейинчалик иммунокомплекс гломерулонефрит назарияси ишлаб чиқилди. (Смирнов А.В.2018) Сўнги йилларда касаллик патогенизада жараён ривожланишининг коптокча базал мембранасининг таъсирланган жойларида локализация қилиниши, организмга кўпроқ миқдорда антителло ҳосил қилувчи ҳужайралар антиген билан боғланиш ва иммун комплексини ҳосил қилиш учун антителалар ишлаб чиқариши кўрасатилган (Крутова А.С.2020).Бундан ташқари, комплемент тизимининг фаоллашуви мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида нейтрофилларни гломерулага жалб қилади. Нейтрофиллар, базал мембрана соҳасидаги иммун комплексларнинг фагоцитози пайтида, лизосомал ферментларни чиқаради ва бу ферментлар матриксли металлопротеиназа деб аталиб, мембранага зарар етказади (Байко С.В 2020). Матриксли металлопротеиназа (ММП) мезангиал ҳужайраларнинг кўпайишини қўзғатади, бунинг натижасида гломеруляр ҳужайраларнинг патологик пролиферацияси ҳолати ривожланади. Ҳозирги вақтда матриксли металлопротеиназанинг 28-хил тури ўрганилган, буйрак касалликларида матриксли металлопротеиназа-9 (ММП-9) полиморф генлари муҳим аҳамият касб этади. (Чеботарева Н.В.2018) Ўзбекистонда нефритик синдром ривожланишида иммун тизимнинг ахамияти, касалликларининг ривожланиш хавфи юқорилигини билдирувчи маркерларни ўрганиш, яъни ўзгармас склеротик ўзгаришларга учраши ва бу организмнинг эрта сунъий овқатлантиришга ўтиши, экологик омиллар, турли аллергенларни ҳужайрага таъсири билан боғлиқлиги аниқланган (Каримжонов И.А.2019). Касаллик ривожланишида генетик мойиллик, тўқима даражасида ирсиятга таъсири борлиги муаммоси хозирги кунгача ҳали хам тўлақонли ўрганилмаган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, сурункали нефритик синдром билан хасталанган болаларда ММП-9 полиморф генлари ва унинг ТИМП-2 тўқимавий ингибиторларининг ўрганиш касалликнинг диагностиканинг янги йўналишларини таъминлаб, даволаш схемаларини такомиллаштирга қаратилган илмий тадқиқотларни амалда бажариш имконини беради.
Диссертация тадқиқотининг диссертатсия бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали нефритик синдромнинг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамиятини аниқлаш ва клиник кечиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг клиник лаборатор хусусиятларини аниқлаш; болаларда учрайдигин сурункали нефритик синдромда металопротеиназа-9 полиморф генлари, (ММП-9) хамда унинг тўқимавий ингибиторларининг (ТИМП-2) аллел ва генотип частоталарининг тарқалишини аниқлаш; болаларда сурункали нефритик синдромда ММП-9, ТИМП-2 полиморф генларининг аллели ва генотипи билан қон зардобидаги Цистатин С концентрацияси орасида боғлиқликни аниқлаш; ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 генларининг полиморф маркерларига қараб болаларда сурункали нефритик синдромнинг клиник хусусиятларини бахолаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг нефрология бўлимида сурункали гломерулонефрит билан оғриган 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 102 нафар бемор болалар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник, лаборатор, биокимёвий ва ПЦР генотиплаш усули учун беморларнинг веноз қони, зардоби ва беморлар пешоби ташкил этган.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, инструментал, биокимёвий, турдибометрик, молекуляр генетик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг оғирлик даражаси клиник (аста-секин ривожланиши, диспепсия, қоринда огрик) ва қонда Цистатин С миқдори билан узаро боғлиқлиги аниқланган; илк бор сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генотипи учраган беморларда пролиферация жараёнининг кучайиши оқибатида склеротик учоқлар ривожланиши каслалликнинг клиник кечиши огирлашишига олиб келиши аниқланган; болаларда сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 полиморф генлари ва унинг тўқимавий ингибиторлари ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 касалликни ташхислашда эрта диагностик маркер эканлиги исботланган; илк бор ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генларининг аллеллари ва G/G гомозиготали генотипи сурункали нефритик синдромли болаларда касаллик ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишини башорат қилишда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 полиморфизмининг AA, GG, AG нинг генотиплари ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 полиморфизмининг TT, CC, CT генотипидан фойдаланиш тавсия этилган; cурункали нефритик синдром билан оғриган болаларда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 ва ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 полиморф генларини баҳолаш, генетик индивидуалликка таянган ҳолда, профилактик стратегиянинг самарали усулини ишлаб чиқилган; cурункали нефритик синдром билан оғриган болаларда касалликни эрта ташхислаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш мақсадида Цистатин С миқдорини аниқлаш, гломеруляр фильтрация тезлигини (ГФТ) ни аниқ баҳолаш мезони эканлиги исботланган; болаларда сурункали нефритик синдромни бахолашда, ММП-9 (A-8202G) rs11697325 полиморф генлари ва унинг тўқимавий ингибиторларининг ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 ўзгариши касалликнинг муҳим диагностик ва прогнозтик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, генетик ва статистик тадқиқот усуллари асосида болаларда сурункали нефритик синдромни эрта ташхислаш ва кечишини олдиндан прогноз қилишга қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот ишининг илмий аҳамияти,, болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишининг патогенетик механизмларини ёритиб бериш, симптомо- комплекс бахолаш, буйрак коптокчаларида яллиғланиш маркерлар даражасини аниқлаш, хужайранинг генетик заифлигини сурункали касалликни келиб чиқишидаги ўрнини аниқлаш, ўзбек миллатига мансуб болаларда ушбу патологиянинг ривожланишида генларининг ролини исботлаш ва генларнинг полиморф маркерлари ассоциациясига қараб касаллик кечишининг клиник хусусиятлари аниқлаш билан изоҳланади.
Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти, сурункали нефритик синдром диагностикасининг қўшимча мезонлари сифатида ҳужайравий, генетик кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича тавсияларни асослаш, Цистатин С ва биохимиявий кўрсаткичлар асосида таклиф этилган алгоритмнинг моделида генетик маркерларни аниқлаш йўли билан сурункали нефритик синдром ни эрта ташхислаш ва прогноз қилиш усулларини такомиллаштириш орқали асоратларнинг олдини олиш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Болалардаги сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари, ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
сурункали нефритик синдромни ўз вақтида ташхислаш мақсадида малекуляр генетик текширишлардан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда учрайдиган сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли” услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/554 сонли маълумотнома). Тавсия етилган тавсияномалар болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишини прогноз қилишда ва профилактик чора тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган;
сурункали нефритик синдромни эрта ташхислаш ва прогнозлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда учрайдиган нефритик синдромда клиник-лаборатор кўрсаткичлар динамикаси” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/555 сонли маълумотномаси). Тавсия етилган тавсиянома болалардаги нефритик синдромни турли формаларида касалликни даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган;
олинган натижалар Соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятида, хусусан Республика Болалар Миллий тиббиёт марказида, Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 1-клиникасида ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга оширилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 нюндаги 8н-з/324-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ етилиши болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва касалликни диагностикаси ва профилактикасига имкон яратган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий конференцияларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 16 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шу жумладан, 7 та мақола, шулардан 5 та республика ва 2 та хорижий журналларда, барчаси Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 120 бетни ташкил этади.