майдалаш-эзиш ускунасининг ишлашини Оқим модели муҳим аҳамиятга эга, чунки у тош материалининг майдалаш камераси орқали пастга силжишини таминлайди. Майдаланиш ҳаракати ёки эзиш хусусиятларига булакчалар назорат қилинадиган шароитларда майдаланган ҳолда тошни булагини сиқиш асосида синовдан ўтказиш орқали эришилди. Кириш маълумотларига (CSS), тезлик, зарба, камера геометрияси, узатма қиймати тақсимоти ва материалнинг механик хусусиятлари каби параметрлар ҳисобланади. Турли хил маҳсулот рудалари учун ишлашни кўрсатадиган аньанавий конусли майдалагичнинг ишлаш. Конусли майдалаш эзиш ускунасининг номинал конструкцияси бажарилди. Ушбу босқичда майдалагич камерасини тавсифловчи номинал параметрлар тўпламини ҳисоблаш мумкин. Номинал зарба ва қатлам қалинлиги камеранинг кесимининг ҳар бир нуқтасида аниқланади. Худди шу материал симуляция ва дала синовларида ишлатилган. Ҳар бир сиқиш синовидан сўнг, материал элакдан ўтказилди. Ҳар бир текшириш учун олинган ўлчамларни тақсимлаш. Экспериментал маълумотларга мослаштирилган иккита ўзгарувчига эга танлов функцияси. б) 3D форматдаги функция кўриниши. Текширилаётган порфирит материалининг нормаллаштирилган майдаланиш ҳаракати. б) кварц ва порфиритнинг майдаланиш хусусиятларини солиштирилди.
Ушбу мақолада инглиз тилини чет тили сифатида ўқитишда видео материаллардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари кўриб чиқилган. Амалий машғулотларнинг ҳар бир босқичида талабаларнинг чет тилини муваффақиятли қабул қилишини таъминлайдиган муҳим вазифалар тўплами мавжуд бўлиб, бу уларнинг чет тилини ўрганиш мотивациясини оширади. Видео материаллар қизиқишни уйғотади, нутқ намунаси бўлиб хизмат қилади, ўқувчиларнинг таржима қилинадиган тилнинг лингвистик ва маданий хусусиятлари ҳақидаги билимларини кенгайтиради, шунингдек, кейинги мунозаралар учун амалий материалларни тақдим этади. Чет тилини ўқитишда видеодан фойдаланиш ўқитувчилар ва талабалар учун чет тили маданиятини пухта эгаллаш учун катта имкониятлар очиб беради. Видео манбалар аудио ва босма нашрларга нисбатан кўпроқ маълумот узатиш ҳусусиятига эга эканлиги ёритилиб берилган.
Визуал маълумот нутқнинг аниқ маълумотларини ва тил хусусиятларини яхшироқ тушуниш ва мустаҳкамлашга имкон беради, чунки визуал қўллаб-қувватлаш маънони тўлиқ ва аниқ тушунишга ёрдам беради, диққат ва хотирани фаоллаштиради ва тинглаш ва нутқ қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Мазкур мақола қисман хитой тилида омонимия тушунчаси ва япон тилшуноссинологи, Японияда хитой тилини ўрганиш бўйича илмий жамият раиси, профессор Т.Кураиси бошчилигидаги олтмиш кишилик тилшунослар коллективи томонидан яратилган “Кураиси луғатига” бағишланади. Маълумки, умумий тилшуносликда луғатлар асосида омонимияни ўрганиш методикаси кенг татбиқ қилинади. Бу луғат ҳозирги замон хитой тилида омонимларнинг миқдор таркиби ва хослигини тадқиқ қилиш учун Токиода 1972 йилда “Иванами” нашриёти томонидан босиб чиқарилган бўлиб, 37 минг сўзлик “Иванами Тю: гокуго дзитэн” – хитой-япон фонетик луғати материал сифатида хизмат қилади. Мақолада луғат тавсифи кенг ёритилган бўлиб, кўрсатилган грамматик маълумотлар туфайли мазкур луғатдан хитой тили сўзлари бўйича турли тадқиқотларда материал сифатида фойдаланиш мумкин.
При переломах скулоорбитального комплекса линии переломов проходят через скулоальвеолярный гребень — часто у основания в областиальвеолярного отростка верхней челюсти; через нижний край орбиты — в области скуловерхнечелюстного шва или медиальнее; в области скуловой дуги — по скуловисочному шву или вблизи него; в области латерального края орбиты — по скулолобному шву.
Тадқиқотнинг мақсади: реваскуларизациядан кейин юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда валсартанни сакубитрил билан комбинациясини миокадни ремоделлаштиришига таъсирини ўрганиш. Материал ва тадқиқот усуллари. Тадқиқотда ЮИК билан оғриган ва реэндоваскуляр муолажаларни (РЭМ) ўтказилган 320 нафар бемор жалб этилган. Ўртача креатинин концентрацияси 90.08 ± 1.72 ммол/лни ташкил етди. Барча беморлар 2 гуруҳга бўлинган: валсартан қабул килган беморлар (В гуруҳи, 160 нафар киши), ARNI валсартан ва сакубитрил комбинациясини қабул килган беморлар (C гуруҳи, 160 нафаркиши). Шуниндек, барча беморлар кузатувнинг 3-ойига қадар сКФТ пасайиш даражасига қадар иккита гуруҳга бўлинган: кузутвнинг 3-ойига сКФТ 20% дан ортиқ пасайган беморлар (гуруҳ 1 - 59 бемор) ва сКФТ 20% дан кам пасайган беморлар (гуруҳ 2 – 261 бемор). Динамикада, реваскуларизациядан кейин уч ой сўнг, биринчи ва иккинчи йиллик кузатувнинг охирида барча беморт эхокардиографик текширишдан (ЭхоКГ) ўтдилар. Тадқиқот натижалари. Кузатув жараёнида ҳар иккита терапия вариантининг фонида миокадни ремоделлаштиришни тавсифловчи курсаткишларнинг ижобий динамикаси борлинги аниқланди. Барча босқичларда даволаш гуруҳларидаги кўрсаткичларни нисбий динамикаси таққосланганда бир хил еди. Барча кузатув даврида стандарт терапия фонида ревакуларизациядан кейиги биринчи 3 ойда сКФТ 20% дан юқори бўлган беморларда юракнинг геометрик параметрларнинг сезарли динамикаси кузатилмади. 1 чи гуруҳда ҳам, 2- гуруҳда ҳам сакубитрил қушилши билан стандар терапия олган беморларда янада ижобий геометрик параметрларга эришилди, бу патологик ремоделлаштириш жараёнларининг оғрлиги ва СЮЭ ҳосил бўлишининг псайшининг кўрсатди. Хулоса. Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларни сакубитрилдан фойдаланиш юрак камераларни янада ижобий ремоделлаштиришга ёрдам беради – бу камералар ҳажми ва чап қоринча сфериклиги индекси пасайши. Сакубитрилнинг таъсири СБКни тез ривожланиш тенденциясига эга беморларда кўпроқ сезилади
Ўқув қўлланмада қисқача дентал имплантацяия турлари, уларнинг афзаллик ва камчиликлари, имплантат ўрнатишнинг хирургик усуллари ҳақида маълумот келтирилган. Қисқача суяк тўқимасинг тузилиши, унинг реператив регенерация механизмларини замонавий қарашлар асосида баён қилинган. Одонтоимплантатларнинг ўрнатишда бўлиши мумкин бўлган асоратлар, уларни бартараф этиш ва олдини олиш чоралари ҳақида фикр юритилган. Ўқув қўлланма "хирургик стоматология" фани бўйича мутахассислар тайёрлаш учун ўқув ишчи дастурига мувофиқ тайёрланган. Ўқув қўлланма талабалар учун дентал импланталогиянинг асосий саволларига жавоб беради. Унда дентал имплантологиянинг фундаментал булими шунингдек остеоинтеграция асосларини бугунги кун фан ютуқлари асосида тушунтирилган. Пластинкали ва бурама дентал имплантатлар ўрнатишни режалаштириш, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, жаррохлик босқичлари ва унда бўлиши мумкин бўлган эрта, кеч асоратлар, уларни бартараф этиш ва олдини олиш чоралари ҳақида қўлланмада батафсил баён этилган. Ушбу ўқув кўлланмада дентал имплантологиядан олинган билимларни тўлиқ ўзлаштириш учун кўргазмали материаллар, тест ва вазиятли масалалар жавоблари билан берилган. Ўқув қўлланманинг ҳар бир бўлими охирида бўлим учун тасвирий материал ва якуний саволлар берилган.
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон халқлари матншунослигида миллий адабий меросни бирламчи манбалар асосида ўрганишга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бормоқда. Қўлёзма манбалар тадқиқи, қайси даврда яшаган бўлишидан қатъи назар, шоир ёки адиб асарларининг аслиятга мувофиқ (ҳеч бўлмаганда унга яқин) матнларини тиклаш имконини беради. Ишончли матнни тикламай туриб, шоир ижодини адабиётшуносликнинг назарий муаммолари кесимида таҳлил этиб бўлмайди. Дунё матншунослигида қўлёзма манбаларни қиёсий таҳлил этиш, ижодкор илмий биографиясини яратиш, бадиий асар матни тарихини ўрганиш каби илмий муаммолар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар сирасидан дунё кутубхоналари бўйлаб тарқалган Шарқ қўлёзмалари, жумладан, туркий адабиётнинг буюк намояндалари Алишер Навоий ва Бобур асарлари манбаларини ўрганиш доирасида катта тажриба, билим ҳамда материал тўпланди. Олиб борилган кенг тадқиқотлар матншуносликнинг назарий асослари яратилишига замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбек матншунослиги мавжуд илмий тажрибалар негизида тараққий этиб, мумтоз адабий манбаларни ўрганиш борасида муайян натижаларга эришди ва эришмоқда. Миллий адабиёт тарихида ёрқин из қолдирган ижодкорлар адабий меросини аслият асосида тадқиқ қилиш, қўлёзма ва тошбосма манбаларни илмдаги сўнгги ютуқларга таяниб ўрганиш манбашунослик ва матншуносликнинг устувор вазифаларидандир. Негаки, “...ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилиш, кўпқиррали бу мавзуни бугунги кунда дунё адабий маконида юз бераётган энг муҳим жараёнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур илмий-амалий хулосалар чиқариш катта аҳамиятга эга” 1 . Шунга кўра, Хоразм адабий муҳити намояндаси Мутриб Хонахароб (1853-1923) лирик девони манбаларининг илмий-монографик тадқиқини амалга ошириш, шоир асарлари матн тарихини ўрганиб, илмий-танқидий матнини тайёрлаш тамойилларини ишлаб чиқиш долзарб экани аён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПҚ–4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқи ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ–2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Suyak bo'shlig'ida "oyna" yaratish orqali erishilgan kistaning samarali dekompressiyasi nafaqat kista bo'shlig'ini antiseptik eritmalar bilan sanitarizatsiya qilish, balki zarur gistologik materialni (suyak moddasi va kista qobig'i) olish imkonini beradi. Suyak bo'shlig'i nuqsonini keyinchalik yangi hosil bo'lgan suyak to'qimasi bilan to'ldirish ikkinchi darajali osteogenez natiyasida yuzaga keladi.