В данной статье, на основе мнений ученых освещены понятие обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления и его особенностей, даны собственные идеи касательно обеспечения открытости деятельности данных органов, а также выдвинуты предложения и рекомендации, необходимые для совершенствования организационно-правовых основ обеспечения открытости деятельности органов государственной власти и управления.
Дунёни ғоялар бошқаради. Фақат бу ғоялар бутун бир мафкура сифатида шакллансагина амалиёт юзини кўриши мумкин. Мафкура қайси кўринишда бўлмасин, унинг амалий ҳаракатлари асосида бошқа мафкураларга қарама-қаршилик туради. Мафкуравий бўшлиқ бўлган жойда янги мафкура яратиш ёки ташқи кучлар томонидан ўзга мафкура олиб киритилиши мумкин. Аммо бирор мафкуранинг ичида унга монанд бўлмаган янги бир мафкурани яратиб бўлмайди. Бундай бўлади деган сўз ижтимоий гуруҳлар ўртасида бўлинишнинг юзага келганлигини англатади ва мафкуралар ўртасида сиёсий сепаратизмни юзага келтиради. Халқаро сиёсат “status quo”сида геомафкура омили биринчи навбатда мафкуравий хавфсизлик таҳдиди тарзида намоён бўлиб, таҳдидлар ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, экологик, маданий ва ахборот соҳаларини ўзига тўлиқ қамраб олмоқда. Жамиятда мафкура полигонлари шаклланиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда ва бугун “мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эгалигини” намоён этмоқда. Геомафкуравий куч марказлари – жамиятдаги сиёсий институтлар, ижтимоий гуруҳлар ўртасида муайян манфаатларни кўзлаб ғоявий жиҳатдан юзага келган геосиёсий куч марказидир. Геосиёсий куч маркази битта давлат, давлатлар уюшмаси ёки гуруҳ, давлатчилиги ҳар хил бўлсада, ғоявий маслакдошлиги бир хил бўлган сиёсий гуруҳлар бўлиши мумкин. Геомафкуравий куч маркази билан геосиёсий куч марказини илмий жиҳатдан қиёсий таҳлил этганда "геосиёсий куч марказ" жумласидаги "куч" сўзини тушириб қолмаслик лозим. Чунки "геосиёсий марказ" тушунчаси халқаро муносабатлар назариясида бошқачароқ маънода талқин қилинади. Геосиёсий марказ тушунчаси аввало бир давлатга нисбатан ишлатилади ва биринчи ўринда давлатнинг "куч сифатида шаклланганлигини эмас, балки ҳаракатдаги кучлар учун геостратегик аҳамиятдаги географик кенгликда жойлашганлигини назарда тутади". Геомафкуравий куч марказлари кўламига қараб геосиёсий куч марказлари сингари глобал ёки минтақавий бўлади. Бироқ, геосиёсий куч марказлари географик майдон билан биргаликда давлатнинг қудрати ва сиёсий мотивига қараб таснифланса, геомафкуравий куч марказлари илгари сураётган ғояларининг тарқалиш доираси (географик эмас)га қараб тавсифланади. Мақолада мафкуравий жараёнларнинг тадрижий тараққиёти, геомафкуравий таҳдидларнинг юзага келиши ва уларнинг шаклланишида куч марказларининг тутган ўрни ва роли билан боғлиқ долзарб масалалар таҳлил қилинган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат хизмати тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Жумладан, давлат хизматининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, унинг профессонал хусусиятларини таъминлаш ва давлат хизматчисига нисбатан қўйиладиган талабларни аниқлаш ва бошқалар.
В Статье рассматриваются правовые, организационные, социально-экономические аспекты деятельности представительных органов государственной власти на местах, анализируется ряд объективных и субъективных показателей оценки эффективности данной деятельности.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партия гуруҳлари иштирокининг назарий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, улар фаолиятидаги муаммолар ёритилиб, маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ва уларнинг фаолият соҳасини таҳлил қилади ва очиб беради. Шу билан бирга ушбу мақолада бугунги кун талабидан чиққан ҳолда мамлакатимиз ҳудудларни ривожлантиришда маҳаллий ҳокмият органларининг ўрни ва уларнинг ваколатларига доир фикр ва мулохазалар ўрин олган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Шунингдек, суд ҳокимиятининг назарий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Суд ҳокимияти мустақиллигини янгича асосда таснифлаш таклиф этилган.
Тhe article is devoted to the importance of assessing the effectiveness of the activities of representative bodies of state power on the ground in the Republic of Uzbekistan. The tasks of effectiveness evaluation are determined. The mechanism for assessing the activities of the Kengashes of People's Deputies is considered as a way of analyzing the effectiveness of the law.Particular attention is paid to the need for the development and normative consolidation of a unified system of criteria for assessing their effectiveness.
Статья посвящена понятию «эффективность» и его критериям деятельности депутатов представительных органов государственной власти на местах в Республики Узбекистан. Определяются количественные и качественные критерии оценки эффективности.
The article considers the legal aspects of the activities of representative bodies of state power in the field, analyzes a number of objective and subjective indicators for assessing the effectiveness of this activity.
Ахборот жабҳасидаги миллий манфаатлар хавфсизлигига таҳдидларга қаршилик кўрсатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш органларининг иштироки аввало уларнинг ваколати билан белгиланади.
Мазкур илмий мақолада, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилнинг 28 декабрь куни Парламентга тақдим этилган Муро-жаатномада илгари сурилган ва тарихий аҳамиятга молик бўлган янги концептуал ғоялар ҳамда уларнинг юртимизда Ҳаракатлар стратегияси заминида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги сифат босқичига кўтарилишидаги беқиёс катта роли билан боғлиқ таҳлилий фикрлар баён қилинган. Жумладан, жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви ва унинг таъсири туфайли вужудга келган мураккаб халқаро вазият, халқаро вазиятнинг мустақил сиёсий тараққиётни амалга ошириш жараёнида эътиборга олиниши зарурати, юртимизда ислоҳотларнинг ҳозирги кундаги босқичида жамият сиёсий тизимини янада демократлаштириш, самарадорлигини оширишга доир етакчи вазифалар сифатида қўйилиши билан боғлиқ масалалар ёритилган. Президент Мурожаатномасида асослаб берилган парламентнинг қарорлар, қонунлар қабул қилиш ва, айни пайтда, ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, парламентнинг фаолиятида демократик механизмларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида катта эътибор қаратил ган. Мақолада, Президент Мурожаатномасида асослаб берилган ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш, Вазирлар Маҳкамаси фаолияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида ҳам фикрлар юритилган. Мақола муаллифи, шу ўринда, мамлакатимизда замонавий демократиянинг энг илғор моделлари амалга оширилаётганлиги ҳақида фикр юритган. Жумладан, “Мониторинг демократияси”, “Делибератив демократия”, “Электрон демократия”, “Ҳаракатчан демократия” каби замонавий тушунчалар ва демократиянинг янги моделлари ҳақида таҳлилий фикрларни баён қилган. Мақолада Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ҳозирги даврнинг энг етакчи талаблари асосида мамлакатимизни тараққий эттириш ва янгилашнинг долзарб эҳтиёжларини ўзида мужассам этган инновацион давлат сиёсатини амалга ошириш ва бунда демократиянинг замонавий механизмлари ва принципларига таянилган ҳолда, улкан самарага эришиш билан боғлиқ улуғвор вазифалар таҳлил қилинган. Айни пайтда инновацион сиёсатни ҳаётга тадбиқ қилишнинг етакчи тамойиллари, фалсафаси халқимизнинг орзу умидлари, қарашларига монанд эканлиги кўрсатиб берилди. Шу муносабат билан замонавий инновацион демократик тараққиётнинг жамиятмиз ҳаётида амалга оширилишининг аҳамияти билан боғлиқ хулосалар баён этилган.
Мақолада муаллиф айрим хорижий мамлакатларда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш борасидаги роли, хусусан, турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро муносабати, бу борадаги ҳуқуқ ва ваколат доираси кўриб чиқилган.
Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш - бу давлатимизнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вилоят ҳокимлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва бошқа шахслар томонидан амалга ошириладиган сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, илмий, тиббий, шу жумладан санитария ва епидемияга қарши характердаги чора-тадбирлар тизимидир. , ҳар бир инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, узоқ умр кўриш учун, унга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фуқаролар.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимида Президент ва Бош вазир муносабатларининг ўзига хос жихатлари, мазкур муносабатларнинг предметини ташкил этувчи конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар қиёсий ҳуқуқий таҳлил асосида батафсил ёритилган ҳамда мазкур соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
The article analyzes the legal foundations of personnel policy and the state civil service in the Republic of Uzbekistan, as well as the features of training, selection and assessment of the competencies of state civil servants. Based on the analysis of modern challenges, proposals are given for further improving the system of state civil service of the Republic of Uzbekistan.
Мазкур мақолада ҳуқуқни қўллаш амалиётини босиқичлари, мазмуни, субъектлари ҳақидаги турли фикрлар ва муаммоларни аниқлаш, мавжуд амалиётни ўрганиш орқали маҳаллий ижро этувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган.
Мақолада ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги, мазкур турдаги жиноятнинг объектив белгилари, хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг объекти ва объектив томон белгилари бир қатор олимларнинг илмий хулосалари, хорижий давлатлар қонунчилиги асосида очиб беришга ҳаракат қилинган.