Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар атрофлича ўрганилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирок этган фразеологик бирликларгина таҳлилга тортилган. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган мисоллар фразеологик бутунлик, фразеологик қўшилма ва фразеологик чатишма каби гуруҳларга тақсимланган ва турли хил моделлар ишлаб чиқилган. Мақолада бирликларга оид сонлар иштирокида ҳосил бўлган фразеологик бирликлар таркибида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлар эса фразеологик бирликлар таркибида нисбатан кам қўлланилиши аниқланган. “Бир”, “икки”, “тўрт” ва “етти” саноқ сонлари иштирок этган фразеологизмлар қолган сонлардан фарқли равишда учала гуруҳда ҳам ўз ифодасини топганлиги кўрсатиб берилган. Сон компонентли фразеологик бирликлар ҳиндий тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида сонларга хос лексемалар ўз маъносини йўқотиши ва аксарият ҳолларда уларнинг ўрнини маъно кучайтирувчи бошқа сўзлар эгаллаши каби хусусиятлар ҳам ўрганилган ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари мисоллар талқинида очиб берилган. Ҳиндий тилидаги сон компонентли фразеологик бирликлар таҳлил қилиниши натижасида улар орасида сўз бирикма шаклига хос иборалар нисбатан кам учраши, шунингдек, фразеологик бирликлар таркибида соматик отлар нисбатан кўп қўлланилиши ҳам аниқланган. Таҳлилга тортилган бошқа фразеологик бирликлар гуруҳидаги мисоллардан фарқли ўлароқ фразеологик чатишма гуруҳига оид мисоллар таркибида фақатгина сонларга хос лексемалар иштирок этганлиги ҳам маълум бўлган.
Мазкур мақолада хитой тилида сон тушунчаси ҳақида маълумот берилган. Сон илм-фанда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам турли вазифаларда ишлатилади. Сонлар ёрдамида биз ҳисоб натижаларини қайд қилишда (йигирма нафар, қирқ йил), кўпликнинг унсур (элемент)лари ўртасидаги тартибни белгилашда (биринчи сўзга чиқувчи, миллионинчи яшовчи одам), бирон бир нарсанинг ўлчови натижаларини ифодалашда (бир ярим километрли йўл)ишлатамиз. Бундан ташқари, сон белгилари сўзлар, ҳарфлар ўрнида қўлланилиши мумкин, масалан, текстни кодлаш учун ишлатилади. Соннинг математик миқдорийликнинг хилма-хиллиги ҳам сонлар билан бевосита боғлиқ бўлганлиги қадимий Хитой мисолидан бошлаб берилганлиги мақолада акс этган. Шу билан бирга Қадимги Хитой башорат ёзувлари “инлар ёзуви”, қисман классификаторларнинг ўрни ҳақида ҳам ёзилган. Мақолада кўпгина рус ва дунё олимларининг сон ҳақидаги илмий изланишлари ўрганилган ва уларнинг фикрларидан мисоллар келтирилган. Ҳисоб сўзлар (классификаторлар) ҳақида ёзилар экан, уларнинг – хитой тилидаги ёрдамчи сўзларнинг ўзига хос синфи, деб эътироф этилиши сонларнинг семантикаси кенглигига яққол мисол бўла олиши ёритилган.
Соннинг алоҳида роли тил бирликларининг асосий лексик маъноси билан ёнма-ён воқеланадиган турли семантик ўзгаришлар, талқинларда акс эттирилади ва илмий адабиётда «маданий коннотациялар» термини билан юритилади. Жамоа тил онгида мужассамланган айнан шу коннотацияларнинг мавжудлиги мантиқий тушунчани маданий ҳодиса концептидан фарқлаш имкониятини беради. Маълумки, сонлар сирадан юксалиш, кейинги қаторга ўтиши билан тил маданиятидаги сонларнинг аҳамияти ҳам тобора камайиб боради. Ўнлик ва ўнлик чегарасидан чиққан фақатгина айрим сонлар маданий жиҳатдан аҳамиятли ва кенг истеъмолда бўлиб, коннотатив маъно ифодалай бошлайди. Хитой тилида ҳам ўнликдан юқори бўлган сонларнинг фақат айримлари рамзий ва кўчма маънога эга.
Тадкикот объктлари: Ўзиюрар ғилдиракли энергетик воситаларининг рул бошкармаси.
Ишнинг максади: Рул бошкармасининг узатишлар сонини рационал танлаш йўли билан ўзиюрар энергетик воситаларининг бошкарувчанлиги ва ҳаракат турғинлигини ошириш.
Тадқикот услублари: Ушбу ишда автоматик ростлаш ва бошкариш методларига асосланган аналитик ва эксисриментал тадкикот мстодларидан фойдаланиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: - рул бошкармаси узатишлар сони кийматини машинанинг бошкаруви сезгирлигига, бошкарувчанлигига ва харакат турғинлигига таъсир характери очиб бсрилди.
- гидрохажмий рул бошкармаси курсаткичларини ҳисобга олган ва тасодифий излаш методида ижро гидроцилиндирларни ўрнатиш координаталарини танлаган холда ўзиюрар энергетик воситаларининг харакат парамстрларини хисоблаш учун математик моделлар ишлаб чикилди.
Амалий ахамияти: Узиюрар энергетик воситаларининг бошкарувчанлигини яхшиловчи ва харакат турғунлигини оширувчи рул бошкармаси узатмалар сонини ҳамда ижро гидроцилиндрларини ўрнатиш координаталарини танлашга дойр тавсиялар ишлаб чикилди.
Лойихалаш боскичида рул бошкармаси парамстрларини рационал танлашга имкон берадиган математик моделлар ишлаб чиқилди.
Жорин килиш даражасн: рул бошкармаси узатмалар сони киймагини танлашга, шунингдск, рул юритмаси гидроцилиндрларини урнатиш рационал парамстрларини ҳисоблашга дойр тавсиялар “Тошкент трактор заводи“ДАЖ ва Пахтачилик машиналари ДМКБда фойдаланиш учун хамда Тошкент автомобил-йўллар институтининг «Автомобилсозлик» мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлаш жараёнида ишлатилади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Трактор ва кишлок хўжалик машинасозлиги.
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимининг умумий модели келтирилган. Ҳомиладорлик даври 3та триместрга ажратилади. Ҳомиланинг ривожланиш даврида таъсир кўрсатувчи озиқ овқат маҳсулотлари ва витаминлар таркиби меёрлари нормаларидан ҳомиладорнинг холатига мос равишда озиқланиш холати тизимли тахлил этилади.
Мазкур мақолада ҳиндий тилидаги бирликлардан ясалган “двигу” сўзлари атрофлича ўрганилган. Хусусан, уларнинг лисоний хусусиятлари тадқиқ этилган. “Двигу” сўзларининг ўзига хос ясалиш усуллари кўрсатилган. Улар асосан икки компонентдан ташкил топганлиги, иккала компонентлардаги сўзлар лексик маънога эга бўлиши ва баъзи ҳолларда двигу сўзлари аффикслар ёрдамида ҳам ташкил топганлиги тадқиқ этилган. Мақолада бирликларга оид сонлардан “двигу” сўзлари ҳосил бўлганида асосан “бир” саноқ сони фаол иштирок этиши, бошқа сонлардан нисбатан кам сўзлар ҳосил бўлганлиги аниқланган. Таҳлилга тортилган барча сўзлар таркибида сон, от ва баъзи ҳолларда сифатларга оид сўзлар иштирок этганлиги кўрсатиб берилган ва уларнинг барчаси моделларга тақсимлаб ўрганилган. Барча сўзлар ҳинд тилшунослигида тан олинган учта катта гуруҳга, яъни татсама, тадбҳава ва гибрид сўзларига ажратилган ва уларнинг ўзига хос лисоний жиҳатлари таҳлил этилган. Татсама гуруҳига оид “двигу” сўзларига хос лексемаларнинг биринчи компонетидаги сонлар асосан қадимги санскрит тилидаги сонлардан ташкил топганлиги ва тадбҳава гуруҳига оид мисоллар таркибида эса ҳозирги адабий ҳиндий тилида кенг қўлланиладиган бирликларга оид сонлар иштирок этиши аниқланган. Гибридларга хос “двигу” сўзлари эса адабий ҳиндий тилига оид саноқ сонларлардан ясалганлиги кузатилади. Шунингдек, гибридларга хос сўзлар таркибида баъзи ҳолларда аффикслар ҳам иштирок этиши мисоллар талқинида очиб берилган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё ахолиси орасида бронхиал астма (БА) кенг таркалган оғир касалликлардан бири бўлиб, у билан болалик ёшидаги жаҳон аҳолисининг 3 фоизидан 12 фоизигача хасталанган. Бу касаллик билан хасталанган болаларнинг учдан бир кисми ўсмирларга тўғри келади. БА ўсмирлар орасида кенг таркалганлиги, ўсмирларда эндокрин ва иммун тизимининг ёшга боглик фаолияти сабабли касалликнинг ўзига хос кечиши каби холатлар ташхис қўйиш жараёнида маълум қийинчиликларни келтириб чикаради, бу эса, биринчи навбатда, касалликка ташхис қўйиш ва уни даволашда янги ёндашувларни излаб топишни тақозо этади.
Маълумки, БАнинг патогенезида иммун механизмлар ахамияти асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтга келиб, аллергик касалликлар, хусусан БА патогенезида IL-4 ва IL-13 лар билан бир қаторда бир қанча бошқа (IL-6, IL-8, IL-10, IL-5, INF-a, ва INF-y) иммунорегулятор цитокинларининг иштирок этиши тадкикотчиларнинг эътиборини тобора кўпроқ жалб этмокда.
Аллергик касалликларнинг ривожланишида ирсий мойиллик муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда бронхиал астма ва шу касаллик белгилари билан боглик 150та ген полиморфизми хакида маълумот олинган. БА касаллигига мойиллиги жихатидан энг асосий ген бу - IgE юкори аффин рецептори (3-занжирини кодловчи ген хисобланади. Аллергик астма патогенезида антиген-специфик IgEHHHr FceRip билан юқори даражадаги ўзаро таъсири марказий ўринни эгаллайди. БА касаллиги ген-номзодлари қаторида алоҳида қизиқиш уйготувчи биотрансформация ферментлари генларидан бири - GSTnl, глутатион S-трансфераза л1 ни кодловчи гени хисобланади ва у, хусусан, ўпка тўкимасида экспрессияланади. Бу ген 11 q 13 локусда жойлашган бўлиб, унинг атопия билан боғлиқлиги бир неча бор кўрсатиб берилган. Тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, FceRI, GSTnl генлари полиморфизми турли аллергик патологиялар билан богликдир.
Шу нуқтаи назардан мазкур касалликни ўсмирлик даври шаклланиши асосларига ёндашиб ташхислаш, рационал даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун иммунологик ва генетик тизимни ўрганиш диссертация мавзусининг долзарблиги белгилайди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижалар олинди. Амалга оширилган чора-тадбирлар таркибида БАни ташхислаш, профилактика ва даволаш ишларини самарали ташкил килиш юзасидан максадли тиббий-ташкилий ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди. Натижада мамлакатимизда мазкур касаллик билан хасталанган ўсмирларни даволаш юзасидан муайян ижобий кўрсаткичларга эришилди. Шу билан бир каторда бугунги кунда ўсмирларда БА касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш-профилактик чоралари режасини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иши Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аёллар ва ўсиб келаёгган авлод соғлиғини мустаҳкамлашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 32-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади. Шу жихатдан БА жараёнида ўсмирлар иммунитети ҳужайравий ва гуморал буғинлари ҳолати, иммуногенетик текширувлар ва уларнинг патогенетик информативлигини аниқлаш юзасидан амалга ошириладиган тадқиқотларни янада чукурлаштириш диссертация мавзусининг заруратини изохдовчи мухим омиллардан бири хисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда бронхиал астма патогенези имммунологик ва генетик механизмларини ўрганиш ва шу асосда рационал ташхислаш ва даволаш-профилактика чораларининг режасини ишлаб чикишдан иборат.
Максадга эришиш учун ишда куйидаги тадқиқот вазифалари қўйилди:
Самарканд вилоятида яшовчи ўсмирлар орасида ўпка-бронх тизимида патологик жараённинг эрта босқичида БА клиник кечиши хусусиятларини аниклаш;
БА жараёнида ўсмирлар иммунитета ҳужайравий ва гуморал буғинлари ҳолати хусусиятлари ҳамда фаоллаштирувчи маркерли лимфоцитлар периферик қондаги иммунофенотипини аниқлаш;
иммунорегулятор цитокинлар интерлейкин-6 ва интерферон-у маҳсули даражасини ўрганиш ва ўсмирлар БАсида уларнинг патогенетик информа-тивлигини аниқлаш;
БА билан касалланган ўзбек миллатига мансуб шахсларда, соғломларига нисбатан FceRip ва GSTnl генлари полиморф вариантлари аллеллари ва генотиплари тақсимланиш частотасининг ўзига хос хусусиятларини аниклаш;
ўсмирлик даврида БА билан касалланганларда полиоксидоний ва циклоферон дори воситаларидан фойдаланилганда иммуномодулловчи даво самарасининг клиник-иммунологик жиҳатларини аниқлаш;
ўтказилган тадқиқотлар асосида БА шаклланишининг кўп омилли моделини ҳамда мазкур патологик ҳолатда ўсмирларда ташхис, даволаш ва такомиллашган профилактика алгоритмини ишлаб чиқиш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
БА билан касалланган ўсмирларда касаллик клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
илк маротаба БА билан касалланган ва соғлом ўсмирларда иммун тизим микдорий кўрсаткичларининг ўзгариши тавсифланган ва амалий тиббиёт учун меъёрий хамда тавсиявий хужжатлар ишлаб чикилган;
илк маротаба БА билан касалланган ўсмирларда кон зардобининг цитокин профили комплекс баҳоланган. Иммунорегулятор IL-6 ва INF-y цитокинлари маҳсулининг ўзига хослиги ва уларнинг патогенетик хамда бошқарувчилиги тўғрисидаги маълумотлар аникланган;
илк бор БАнинг турли патогенетик вариантлари билан касалланганлар ва соглом индивидларда FccRip, GSTnl генларининг полиморф варианта аллелари ва генотипларининг тақсимланиш частотасига оид таҳлиллар асосида юқори ҳавф маркерлари аникланган, шунингдек, ўсмирларда БА ривожланишига резистентлиги аниқланган;
касаллик патогенезининг энг мухим жараёнлари очилиши асосида БАнинг тасдикланган модели хамда касалликни ўсмирларда босқичли ташхислаш, даволаш ва профилактика чора-тадбирлари алгоритми ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Арид зонада истикомат қилувчи ўсмир ёшдаги шахсларда «бронхиал астма» касаллиги структураси ва учраш частотаси белгиланди. Кайд этилган патология 9,6% текширилган ўсмирларда руйхатга олинди ва касаллик киз болаларда ўғил болаларга нисбатан кўпроқ учради. Касаллик структурасида интермитирловчи ва ен1 ил персистирловчи шакллари кўпрок учради
2. Арид зонада яшовчи ўсмирлар орасида БА клиник кечишининг ўзига хослиги аникланди, бунда ўпка бронхиал дарахтининг зарарланиши бошка орган ва тўқималарнинг аллергик жараёнлари билан биргаликда учраш частотаси юқорилиги кўрсатилмоқда, жумладан, 73,9% АР билан, 53,7% АК билан, 16,6% АгД билан ва 14% Квинке шиши/эшак еми билан биргаликда учради.
3. Усмир ёшдаги БА касаллар популяцияси текширилганда, уларда иммун тизимнинг сезиларли даражада намоён бўладиган ҳужайра (CD3 ,CD4 , CD8 , CD16 ), гуморал (CD19 IgA, IgG, IgM) иммунитет ва активацион маркерлар (CD23 , CD95 ) кўрсаткичининг дефицита аникланди. Усмир ёшдаги БА касалларда иммун макомининг ўзига хос томонлари бўлиб, иммунореактивлик бузилиш чукурлиги кичик ёшдаги гуруҳда яккол намоён бўлди.
4. Усмир ёшдаги БА касалларда иммун сисгсмада хужайралараро ўзаро таъсирда яккол ўзгаришлар: ТЬ2-ҳужайралар томонидан сскрстирланадиган ва иммуноглобулинлар ишлаб чикиши хамда ангитслогснсз жараёнини регуляцияловчи IL-6 маҳсулининг ишончли равишда ортиши ва бунинг акси - Th 1-хужайралар рсгулятори INF-y цитокини камайиши содир бўлади.
5. Псрифсрик қондаги IL-6 ва INF-y цитокинлар мивдори касалликнинг патогенетик варианта билан ўзаро боғлиқлиги аникланди. Усмир ёшдаги БА аллергик клиник-патогенетик вариантида кон зардобида INF-y ишлаб чикиш даражаси камлигини кўрсатди. БА инфскцион формаси билан хасталанган ўсмирлар псрифсрик конида IL-6 ишлаб чикиши ортди.
6. Узбек этносига тсгишли ўсмирларда БА аллергик шаклининг ривожланиши юкори хавф маркерлари аллел FcsRIp-109T ва генотип FceRip-109Т/Т, паст хавф маркерлари FcsRip-109C ва Fcr.Rip-109C/C хисобланади. Узбек нонуляциясида БА наслий мойиллик бўлганда FceRip-109T/T генотип ва Fcr.Rip-109T аллелнинг юкори богланиш даражаси аникланди.
7. Узбек миллатига мансуб кизларда БА ривожланиш хавфи GSTnl тени полиморф локусининг Не-105 аллел ва Пс-105/Пс-105 генотини билан ассоциацияси аникланди. Не-105 аллел ва Пс-105/Пс-105 генотип ўзбск нонуляциясида БА аллергик формаси ривожланишига олиб кслади.
8. БА билан касалланган ўсмирлар комплекс давосига циклоферон ва полиоксидонийнинг киритилиши иммункоррегирловчи таъсир курсатиб, базис терапия самарадорлигининг ортишига олиб келди. Иммунмодулятор-ларнинг профилактик самарадорлиги тскширилганда, иолиоксидоний олган беморлар гуруҳида ижобий кўрсаткичларга эришилди, бу эса ўсмирлар БА комплекс даво ва профилактикаси схемасига полиоксидонийни киритиш аҳамиятлилигини тасдиклади.
Ҳозирги давр жаҳон миқёсида, бир томондан, дунёвий жамият тамойиллари устуворлашиб бораётгани, иккинчи томондан, халқлар маданиятининг қадимий манбаларидан бири бўлган диний онгда ўзига хос қайта тикланиш жараёнлари кечаётгани билан характерланади. Бундай ҳолат диннинг ижтимоий институт сифатида замонавий жамиятда тутган ўрни ва мавқеи билан боғлиқ кўплаб масалаларнинг кун тартибига чиқишига сабаб бўлмоқда. Жамият ҳаёти соҳалари фаолиятининг дин таъсиридан ҳоли, озод ва мустақил кечишини англатадиган секулярлашув жараёни шундай масалалар жумласидандир. Шу маънода, ушбу мақола мазкур мураккаб ва зиддиятли ижтимоий жараённинг таҳлилига бағишлангани, унинг долзарблигини кўрсатади. Мақолада “секулярлашув” атамасининг шаклланиши тарихийлик ва мантиқийлик нуқтаи назаридан ўрганилган: сўзнинг луғавий маъносига доир фикр-мулоҳазалар баён этилган, унинг тушунча сифатидаги турли муаллифларга тегишли таърифлари қиёсий, танқидий таҳлил этилган. Айни пайтда, секулярлашув жараёнининг тарихан юзага келишининг объектив ва субъектив омиллари очиб берилган. Бунда Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг турли даврларга хос ижтимоий-маданий ҳаётига доир аниқ мисоллар изчил ўрганилган, “секулярлашув” атамасининг мазмунан бойиб бориши хусусиятлари аниқланган. Замонавий файласуф олимларнинг тадқиқ этилаётган масала бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари, турли илмий мактаблар томонидан илгари сурилаётган назарий қарашлари таҳлилига ҳам мақолада алоҳида эътибор қаратилган. Тавсиф ва ёндашувлардаги умумий ва ўзига хос жиҳатлар ажратиб кўрсатилган ҳамда уларга нисбатан муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён этилган, “секулярлашув” тушунчасининг таърифи ишлаб чиқилган. Якунда олиб борилган изланишга таянган ҳолда умумий назарий хулосалар баён этилган. Маълумки, секуляризация парадигмалари тадрижий равишда замонавий дунё шароитида ўзгариб бормоқда. Шу жиҳатдан секуляризация жараёни барча жамиятларга хос хусусият эмас. Эътиборли томони шундаки, содир бўлган ўзгаришлар жараёнида диний масалалар ижтимой баҳс-мунозара ва айрим ҳолларда зиддиятлар марказидан ўрин олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, дин тўлиқ оммавий маконни эгаллаши эҳтимоли мавжуд бўлса ҳам секуляризация замонавий дунёнинг ўзаги сифатида қолмоқда. Юқоридаги маълумотлар таҳлилига асосланиб айтиш мумкинки, секуляризация жараёнлари турли жамиятларда муайян бир андозада кечмайди ва ҳар бир жамиятда унинг ўзига хос чегараси мавжуд. Тарихий таҳлил, замонавий таъриф ва тавсифлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, секуляризация жамият ҳаётида диннинг ўрни ва аҳамиятининг сусайиши билан боғлиқ мураккаб ижтимоий жараён ҳисобланиб, жамиятда диний анъаналар устуворлигига таянган тартибнинг рационал меъёрларга асосланган дунёвийлик моделига алмашинувини англатади, дейиш мумкин.
Мақола ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларидан (беморларни даволашда стероид бўлмаган ва яллиғланишга қарши дорилар) самарали ва хавфсиз фойдаланишни ўрганишга бағишланган. Улардан рационал фойдаланиш фармакотерапия хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Мақолада артериал гипертонияни олдини олиш ва даволашда соғлом турмуш тарзининг муҳим элементлари ҳисобланган мақсадли парҳез ва рационал овқатланиш қоидаларига риоя қилиш ва DASH парҳез дастурини тадбиқ қилишнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. Соғлом турмуш тарзининг асосларидан бири бўлган диетик ёндашув ва рационал овқатланиш номедикаментоз даво сифатида кўпгина юрак қон томир тизими касалликларида жумладан артериал гипертонияда ҳам кенг қўлланилади. Артериал гипертония ривожланишида ош тузи миқдорининг тавсия қилинган миқдоридан ортиқча бўлиши резистив қон томирлар деворининг прессор омилларга нисбатан сезгирлигини оширади. Натижада периферик қаршилик ҳамда артериолалар тонусининг ошишига сабабчи бўлади. Оқибатда артериал гипертензия даражасининг турғун ошиши, нишон аъзоларда шикастланишлар ва гипертоник кризлар кузатилишининг ошишига олиб келади.
Соғлом турмуш тарзи тушунчаси кенг маънога эга эканлигини, у жисмоний фаоллик, зарарли одатлар, яъни гиёхвандлик, тамаки (носвой) чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қПлиш ига қарши курашиш ва рационал овкатланиш ахоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби ишларни ўз ичига қамраб олйшини унутмаслиги лозим. Инсон тўлақонли ҳаёт кечириши учун ўз вақтида, меъёрида ва ёшига мос равишда овқатланиши мухим ахамиятга. Чунки овқат, организмнинг мўътадил даражада ушлаб турувчи манба (ёқилғи) ҳисобланади. Аммо биз бу манбадан кўр-кўрона эмас, балки онгли ва илмий асосланган ҳолда фойдаланишимиз керак. Бу барча ёшдаги аҳоли учун жуда зарур ва муҳим. Тиббиёт отаси хисобланмиш Гиппократ "Истеъмол килаётган таомингиз дори вазифасини ўтасин, дорингиз таомдан иборат бўлсин” деб таъкидлаган. Лекин илм - фан хамда техниканинг мисли кўрилмаган даражада ривожланиши ва турмуш фаровонлигини тобора ошиб бориши, асосий хизматларни техника зиммасига юклатилиши аҳоли орасида касаллик келиб чиқиши эҳтимолини кўпайтирмоқда. ПТунинг учун ҳар бир инсон имкон қадар жисмоний фаол бўлишга ва рационал овкатланишга интилмоғи катта муаммога айланиб бормокда.
Ушбу мақолада прагматонимлар таркибига кирувчи машҳур бренд номларининг шаклланиш асослари ёритилди. Топонимлар, мева номлари, асосида шаклланган, таркибидаги элементлари номидан олинган бренд номлари, маҳсулот таъсир кўрсатадиган касаллик номи билан боғлиқ бренд номлари, сонлар асосида шаклланган бренд номлари, мифологик номлар асосида шаклланган бренд номларининг ижтимоий, психологик ва лингвистик омиллари аниқланди
Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.
Мазкур мақолада ҳинд-орий тилларига хос бўлган ҳиндий тилидаги нумеративларга оид лексемалар этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар ҳинд тилшунослигида тан олинган тадбҳава, татсама ва видеши каби типларга бўлиб ўрганилган ва уларнинг ўзига хос маъно хусусиятлари кўрсатиб берилган. Баъзи нумеративларнинг бошқа нумератив сўзларга тенг бўлган жиҳатлари ҳам аниқланган. Аксарият нумеративларга оид лексемалар ўз маъносидан ташқари бошқа маъно хусусиятларига ҳам эга эканлиги, яъни уларда омонимия ҳодисаси ҳам мавжуд эканлиги тадқиқ этилган. Таҳлилга тортилган барча мисоллар 3 та гуруҳга, яъни оғирлик, узунлик, ер майдони сатҳи ўлчов бирликларига оид деб топилиб, уларнинг ўзига хос ифодаланиш жиҳатлари ҳам ўрганилган. Нумеративларга хос бўлган лексемалар этимологик жиҳатдан ўрганилиши натижасида фақатгина битта гуруҳ, яъни узунлик ўлчов бирлигига оид нумератив сўзлар ҳам тадбҳава, ҳам татсама, ҳам видеши типида ҳам мавжуд эканлиги аниқланган. Татсама ҳамда видеши типига оид мисоллардан фарқли ўлароқ фақатгина тадбҳава типида уччала гуруҳга оид мисоллар мавжудлиги кузатилган ва уларнинг ўзига хосликлари мисоллар талқинида очиб берилган. Баъзи нумеративларга оид мисолларнинг бир неча шакллари мавжуд эканлиги ва уларнинг қўлланилишида турлича фарқлар борлиги ҳам аниқланган. Айниқса, татсама ва тадбҳава типига оид бўлган кўпгина нумератив сўзлар қадимда кенг қўлланилганлиги ва уларнинг ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилишига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, баъзи нумеративларга хос лексемаларнинг қўлланилишидаги фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Мазкур мақола хитой тилида икки сонининг лингвомаданий семантикасига оид саналади. Хитой тилидаги сонларнинг такомилида буддизм, конфуцийчилик,Дао таълимоти, миллий маданият ва дунёқарашнинг таъсири ҳамда сонларнинг лингвомаданий хусусиятларини ёритиб бериш асос саналади. Қадимги Хитойда нумерологик сон ва рамзлар мутаносиблиги масаласини тадқиқ этиш орқали сонларнинг хитой дунёси лисоний манзарасида тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиш бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мақолада танланмалар сони тасодифий миқдор бўлган ҳолда қурилган – статистиканинг асимптотик нормаллиги ҳақидаги теорема исботланган. Теоремада танланма ҳажми нинг кузатиш натижалари лардан боғлиқсизлиги талаб этилмайди (), аммо да шундай - сонлар кетма-кетлиги () ва мусбат тасодифий миқдор мавжуд бўлиб, бўлишлиги талаб этилади.
Дистимии бузилишлар ва алкоголга карамликнинг кушилиб келиши-бу энг куп кузатиладиган холатдир. Бу холат чукур клиник изланишни ва касалликнинг кечишини кенг тахлил килишни талаб килади. Замонавий психиатрияда коморбидлик тушунчаси кенг кулланилмокда, бу тушунча асосида битта беморда икки ва ундан ортик касалликнинг мавжудлиги ётади. Коморбидлик касалликнинг клиник манзарасини узгартирганлиги сабабли шифокорлар учун касалликка ташхис куйишни мураккаблаштиради ва шифокорлардан даволаш учун алохида эътибор талаб килади. Гиёхванд моддаларга карам беморларда аффектив бузилишлар ташхиси ва уларни вариантларини фарклашнинг ахамияти мухим ахамият касб этади. Симптомларни йукотиш учун тез рационал даво чоралари талаб килинади, акс холда аффектив патологияни бартараф этмасдан утказилган даво касалликнинг исталган даражасида самарасиз булади.
Ancient Greek philosopher Thales of Miletus wrote that he is happy, who is healthy in body, receptive to soul and submissive to education. The Charter of the World Health Organization (WHO) refers to the highest level of health as one of the basic human rights. The human right is closely related to its responsibility. The entire way of life of a person, and especially a medical student and a doctor, should constantly remind him of the responsibility for his health and the health of others. The way of life is a culture of nutrition, movement, profession, use of free time, creativity. The health of modern man is 60% dependent on lifestyle. At the same time, a healthy lifestyle determines not only the absence of disease, but also the optimal functioning of all organs and systems, including the oral cavity. The way of life influences spiritual and physical health, strengthening or destroying it, prolonging or shortening life. Consequently, the right way of life is a factor of health, and an unhealthy lifestyle is a risk factor.
Гиёҳванд моддаларга қарам беморларда аффектив бузилишлар ташхиси ва уларни вариантларини фарқлашнинг аҳамияти муҳим аҳамият касб этади. Симптомларни йуқотиш учун тез рационал даво чоралари талаб қилинади, акс ҳолда аффектив патологияни бартараф этмасдан ўтказилган даво касалликнинг исталган даражасида самарасиз бўлади. Фазали депрессив бузилишли беморлар орасида кайфиятни униполяр, рекуррент ёки биполяр бузилиши кўринишидаги енгил ва ўртача депрессив эпизодлар устунлик қилади, бу феноменологик жиҳатдан оддий ёки ваҳимали субдепрессияларга, фаолликнинг йўқолиши билан кўзатилувчи мавсумли депрессияларга, агриппник бузилишларга ва апатияга киритилади. Ушбу ҳолатларнинг давомийлиги бир неча ҳафтадан бир неча ойгача бўлиши мумкин. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш мотивацияси беморларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш истагига мос келади
Бош мия шиши – бош мия шикастининг оғир неспецефик синдроми бўлиб, ҳушдан кетиш ва талваса хуружлари билан тавсифланади. Болаларда бош мия шиши барча инфекциялари; токсик ва гипоксик ҳолатлар; ўткир нейроинфекциялар; бош мия жароҳатлари; эпилептик статус; бош мия қон айланишининг бузилишлари; соматик касалликларда ривожланади.