Хар қандай давлатнинг ижтимоий барқарорлиги давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг қай даражада тартибга солинганлиги билан боғлиқ. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги алоқадорлик муносабатларнинг икки мезони билан характерланади. Биринчиси, дин ва диний институтларнинг давлат ҳамда жамиятнинг сиёсий тизимига бўлган бевосита ҳамда билвосита муносабатлар мажмуидан иборат эканлигидир. Иккинчиси, давлатнинг жамиятни диний ҳаёти, хусусан, диний ташкилотлар таъсир кўрсатиш имкони билан баҳоланувчи тескари муносабатларни акс эттиради. Диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда давлат алоҳида имтиёзларга эга бўлади. Мазкур имтиёз давлатнинг диний ташкилотлар фаолияти самарадорлигини таъминлаш имконига эга эканлиги ҳамда эътиқод эркинлиги қонунчилиги ижроси ва диний ташкилотлар фаолияти давлат органлари назоратида эканлиги билан баҳоланади
Ushbu maqolada diniy konfessiya tushunchasi va diniy qadriyatlar masalasi yoritib berilgan. Shuningdek sovetlar davrida diniy tashkilotlarga bo‘lgan munosabat, amalga oshirilgan o‘zgarishlar ilmiy jihatdan tadqiq etilgan.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузаси ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, таълим ва диний бағрикенглик тушунчаси ва мазмуни баён этилган. Диннинг инсон маънавий ривожланишига кўмак берувчи вазифалари, ислом динининг инсонпарварлик мазмунига алоҳида эътибор қаратилади. Мақолада диний бағрикенглик жамиятнинг ички барқарорлиги ва интеграиясини таъминлаш, уларни ғалаёнлардан сақлаб қолиш, халқлар ва давлатлар бўлинишининг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилиши ёритилган. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига мувоиқ, “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”. Конституциянинг 61-моддасида қайд этилганидек, диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратиб олиниши ва қонун олдида тенглиги очиб берилган. Мақолада чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний таш-илотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлишлари айтиб ўтилган.
Данная статья раскрывает некоторые вопросы о национальном самосознании различных этносов, проживающих в Узбекистане в годы независимости республики, о восстановлении языков, национальных обычаев и традиций, условиях, созданных для укрепления этих обычаев и традиций. А также в статье говорится о роли и месте страны в мировом сообществе, о том, что в XXI веке, когда национальные и религиозные конфликты становятся причиной дестабилизации мирового сообщества, узбекский народ со своей толерантностью выступает как образец для всего мира. Приводятся по этому поводу достоверные факты. В статье уделено особое внимание на важность обеспечения религиозной толерантности и межнационального согласия, отмеченного в «Стратегиях действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан на 2017 – 2021 годы». Автор статьи обоснованно осветил вопросы развития культуры толерантности и гуманности, укрепления межнационального согласия и гражданского единства, воспитания молодого поколения в духе любви и преданности к Родине как наиболее важный приоритет государственной политики Республики Узбекистан, связывая их с социально-политическими процессами.
Маълумки, Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Бугун юртимизда 136 та миллат ва элат вакиллари яшайди. Шунингдек, 16та диний конфессия мавжуд. Ҳар бир миллатнинг, ҳар бир конфессия вакилларининг ўз қадриятлари бор. Уларнинг барчасининг манфаатларини уйғунлаштириш, ҳимоя қилиш бирмунча мураккаб вазифа саналади.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Жаҳоннинг фуқаролик жамияти институтларида ижтимоий муносабатларнинг инновацион технологияларга асосланган янги типи шаклланмоқда, диний конфессиялар барқарор тараққиётни таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Диннинг маърифий ғояларини тарғиб қилишда конфессиялар фаолияти, мақсад ва вазифаларига давр руҳи нуқтаи назаридан ёндашилмоқда. Зеро, учинчи минг йилликда дунёвийлик ва динийликнинг мутаносиблиги инсон маънавий қиёфаси, жамиятнинг ижтимоий руҳида келажакка ишончни шакллантирувчи омил сифатида амал қилмоқда. Шу боис, фуқаролик жамиятини шакллантиришда диний конфессиялар ҳамкорлигини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда
Мўғул аёлларининг жамиятдаги сиёсат, иқтисодиёт ёки дин каби турли соҳаларида фаол иштирок этиши империянинг барча ҳудудларида ХII асрнинг охиридан тортиб ХIV асрга қадар кузатиш мумкин. Ушбу ҳудудларнинг аксариятида аёлларнинг жамият учун аҳамияти регент сифатида намоён бўлган. Ҳудди шундай, Мўғуллар ҳукмронлиги ва унинг кенгайиши чўққисида Чиғатой улуси Ўргина Хотун исмли аёл томонидан бошқарилган. Шу сабабдан, XIII асрда бу аёлнинг ҳокимият ва бошқарувга кўтарилиши, хонликдаги аҳамияти хусусидаги таҳлиллар ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади бўлиб, Ўргина хусусида маълумот берувчи ёзма манбалар, нашрлар ва тадқиқотлар асосидаги қарашлар билан хулосалар қилинади. Чиғатой вафотидан сўнг улуснинг тарихи қироллик оиласининг турли аъзолари ўртасидаги тартибсизликлар ва қарама-қаршиликлар билан тавсифланган. Тахт учун бўлган курашлар аввалидан улус тақдирига таъсир эта бошлаган. Шундай тиғиз бир вазиятда улуснинг ҳукмдори сифатида Ўргина (1251-1260) сиёсий бошқарувда пайдо бўлган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича улус асосчиси билан Ўргина ўртасида жуда яқин алоқалар бўлиб, Чиғатой уни севимли набираси Қора-Хулагу билан унаштириш мақсадида Марказий Осиёга олиб келтирган. Чиғатойнинг ўз меросхўрини айнан Ўргинага уйлантиришга бўлган қизиқиши, унинг оилавий келиб чиқишига назар ташланганда янада равшан бўлади. Бинобарин, уларнинг ўзаро никоҳлари, Чиғатой авлодининг Ойрат қабиласи ҳамда Чингизийлар ўртасида кенгроқ иттифоқини мақсад этган эди. Гарчи дастлабки йилларда Ўргинанинг бошқаруви тўғрисида маълумотлар етарли бўлмаса-да, улус тарихида содир бўлаётган сиёсий ҳолатлар 1250 йилларнинг иккинчи ярмида манбаларда зикр этила бошланди. Мисол учун, бошқарувда унинг диний қарашлари олимларнинг эътиборини ўзига қаратган. Баъзи тадқиқотчилар унинг исломни қабул қилганлиги ҳақида тахмин қилишади, баъзилар эса йўқ. Лекин унинг ҳукмронлиги даврида бирор диний танглик ва қарама-қаршиликлар қайд этилмаган. ХIII аср Моварауннаҳрда Ўргина Хотуннинг бошқаруви, албатта, Чингизхоннинг набираси бўлиши ва унинг Чингизхон императорлик оиласи билан яхши алоқада бўлганлиги туфайли берилган юқори мақом билан мустаҳкамланди. Аммо, агар бу ҳолатлар маълум бир вақтда унинг тахтга ўтиришини маъқул кўрса, унинг давлат раҳбари сифатидаги роли, унинг вазифалари ва легитимлиги Марказий Осиё аёлларининг қадимги анъаналари асосида қаралиши лозим
Барчамизга маълумки, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бормоқда, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтармоқда. Бу иллатлар давлатларни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар тегирмонига сув қўймоқда.
Ҳозирги давр жаҳон миқёсида, бир томондан, дунёвий жамият тамойиллари устуворлашиб бораётгани, иккинчи томондан, халқлар маданиятининг қадимий манбаларидан бири бўлган диний онгда ўзига хос қайта тикланиш жараёнлари кечаётгани билан характерланади. Бундай ҳолат диннинг ижтимоий институт сифатида замонавий жамиятда тутган ўрни ва мавқеи билан боғлиқ кўплаб масалаларнинг кун тартибига чиқишига сабаб бўлмоқда. Жамият ҳаёти соҳалари фаолиятининг дин таъсиридан ҳоли, озод ва мустақил кечишини англатадиган секулярлашув жараёни шундай масалалар жумласидандир. Шу маънода, ушбу мақола мазкур мураккаб ва зиддиятли ижтимоий жараённинг таҳлилига бағишлангани, унинг долзарблигини кўрсатади. Мақолада “секулярлашув” атамасининг шаклланиши тарихийлик ва мантиқийлик нуқтаи назаридан ўрганилган: сўзнинг луғавий маъносига доир фикр-мулоҳазалар баён этилган, унинг тушунча сифатидаги турли муаллифларга тегишли таърифлари қиёсий, танқидий таҳлил этилган. Айни пайтда, секулярлашув жараёнининг тарихан юзага келишининг объектив ва субъектив омиллари очиб берилган. Бунда Ғарб ва Шарқ мамлакатларининг турли даврларга хос ижтимоий-маданий ҳаётига доир аниқ мисоллар изчил ўрганилган, “секулярлашув” атамасининг мазмунан бойиб бориши хусусиятлари аниқланган. Замонавий файласуф олимларнинг тадқиқ этилаётган масала бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари, турли илмий мактаблар томонидан илгари сурилаётган назарий қарашлари таҳлилига ҳам мақолада алоҳида эътибор қаратилган. Тавсиф ва ёндашувлардаги умумий ва ўзига хос жиҳатлар ажратиб кўрсатилган ҳамда уларга нисбатан муаллифнинг ўз нуқтаи назари баён этилган, “секулярлашув” тушунчасининг таърифи ишлаб чиқилган. Якунда олиб борилган изланишга таянган ҳолда умумий назарий хулосалар баён этилган. Маълумки, секуляризация парадигмалари тадрижий равишда замонавий дунё шароитида ўзгариб бормоқда. Шу жиҳатдан секуляризация жараёни барча жамиятларга хос хусусият эмас. Эътиборли томони шундаки, содир бўлган ўзгаришлар жараёнида диний масалалар ижтимой баҳс-мунозара ва айрим ҳолларда зиддиятлар марказидан ўрин олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, дин тўлиқ оммавий маконни эгаллаши эҳтимоли мавжуд бўлса ҳам секуляризация замонавий дунёнинг ўзаги сифатида қолмоқда. Юқоридаги маълумотлар таҳлилига асосланиб айтиш мумкинки, секуляризация жараёнлари турли жамиятларда муайян бир андозада кечмайди ва ҳар бир жамиятда унинг ўзига хос чегараси мавжуд. Тарихий таҳлил, замонавий таъриф ва тавсифлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, секуляризация жамият ҳаётида диннинг ўрни ва аҳамиятининг сусайиши билан боғлиқ мураккаб ижтимоий жараён ҳисобланиб, жамиятда диний анъаналар устуворлигига таянган тартибнинг рационал меъёрларга асосланган дунёвийлик моделига алмашинувини англатади, дейиш мумкин.
Maqolada radikallashuv muammosi, uning ichki semantik mazmuni tahlil etilgan. Globallashuvda mafkuraning o‘rni va uning xarakterli xususiyatlarini ochib berilgan. Mafkura, terrorchilik faoliyati quriladigan poydevor bo‘lib, uning maqsadli va qadriyat-semantik tomonlarini aks ettiradi. Mafkuraning qadriyat mazmunini sub’ektiv ahamiyatga ega bo‘lgan va terrorchilik faoliyatiga ma’no beruvchi erkinlik va adolat g‘oyalari tashkil etadi. Shuningdek, maqolada ekstremizm va radikalizmni oldini olish va unga qarshi kurashish masalasi tahlil qilingan.
Ушбу мақолада турли ғаразли кучларнинг глобал тармоқ орқали ўз мафкуравий майдонларини яратиб, интернетда кенг қамровли ахборий террор – "электрон жиҳод"олиб бораётгани, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар, муаммолар пайдо қилаётганлиги шароитида дунё мамлакатлари олдида виртуал таҳдидларни олдини олиш ва бартараф этиш зарурати асосланиб, жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсири таҳлил қилинади. Ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига оқилона муносабатда бўлиш, илмфан, техника ва технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланиш борасидаги конструктив ёндашувлар мазмуни очиб берилади. Шу билан бирга мақолада виртуал тизимдан олинаётган ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этиши, шу боисдан ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилаётганлиги масалалари муҳокама қилинади. Жамият сиёсий барқарорлигини таъминлашда ҳaр бир эътиқодли инсоннинг ибодaтгa бўлгaн эҳтиёжини қондириш устувор аҳамият касб этиши, ҳaр бир мaмлaкaтдa диний ғоялар тарғиботи дaвлaт мaнфaaти юзaсидaн тўғри йўнaлтирилиши лозимлиги ғояси қўллаб-қувватланиб, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот-психологик таъсир кўрсатиш технологиялардан фойдаланиш оқибатлари, унга қарши курашишнинг сиёсий ва маърифий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган.