Япон жамиятида 家-ie –“Уй” жуда муҳим ва кенг қамровли тушунча ҳисобланади. Уй - уй эгаси ва оиладан ташкил топган яхлит системадир. 家-ие –“Уй” сўзи яшаш жойи, оила, оилавий гуруҳни, бирор уруғга тегишлиликни, меросхўр, ижтимоий мавқе каби турли маъноларни англатиши кўриб чиқилади. Ушбу мақолада主人сюдзин –эр, 家内(канаи)-хотин, 奥さん(окусан)-рафиқани, 嫁(ёмэ)-келин каби терминларнинг 家-ие –“Уй”га боғлиқлиги изоҳланади. Қавм-қариндошлик бирликларининг қиёсий-солиштирма тадқиқотлари кўпгина олимлар томонидан олиб борилган. Бундан ташқари, антропологик, диалектик жиҳатдан, тарихий-типологик, прагматик жиҳатдан қилинган тадқиқотлар кузатилди. Япон тилининг қариндош-уруғчилик номларининг ўзига хослиги ҳақида энг аввало европалик ва америкалик олимлар (Эмбрее, Норбеcк, Koрнелл, Беардлей, Бефу, Фишер), кейинчалик япон олимлари (Судзуки,Фужи,Комори) чуқур тадқиқотлар олиб боришган. Ушбу мақолада асосан қариндош-уруғчиликка оид лексик бирликларнинг 家-ие –“Уй”га боғлиқлиги жиҳатдан олиб борилган тадқиқотлар таҳлилга тортилади. Қариндошчилик номларининг қўлланилувида Уй мезон сифатида олинадиган ижтимоий позиция, статус номлари (positional terminology, social status) сифатида олинадими ёки Ўзини марказда қўйиб аниқ маънодаги қавм-қариндошлик терминлари (kinship terminology) ёки ўзгарувчан текноним(modified teknonymy)сифатидами ,オイコニミーойконим(oikonymy , oikos (イエ) жиҳатдан қараб ишлатиладими бу 4 хил қараш мунозарали мавзу ҳисобланади. Бугунги кунгача қилинган тадқиқотларда қавм-қариндошлик бирликларининг маънолари таҳлилга тортилмаган, шу бирликлар қўлланилишида шахс тафаккуридаги ўзига хос тушунчалар етарлича ўрганилмаганлиги аниқланди.
Инсонларнинг эгаллаб турган лавозими, касби, мавқейи, жамиятдаги обрў-эътибори унинг ҳаётида, турмуш тарзида муҳим рол ўйнайди. Қандайдир маънода бу унга нисбатан одамларнинг муносабатини ҳам белгилаб бериши ҳеч кимга сир эмас. Бизнинг мазкур мақоламиз ҳам айнан инсонларнинг ижтимоий мавқейи, касби, жамиятдаги эгаллаб турган ўрни билан боғлиқ сўзлар, мурожаат усуллари ҳамда уларнинг урду тилида қандай кўринишда акс этгани, Ҳиндистон ва Покистондаги табақаланиш, ижтимоий мавқе билан боғлиқ ҳозирги кундаги ва ўтмишдаги ҳолат, муаммолар, ҳиндлар ва покистонликлар ҳаётида табақаланишнинг аҳамияти, ҳар бир жамият вакилига, аёл ва эркакка нисбатан қўлланиши мумкин бўлган сўзлар ва мурожаат усуллариҳақида ёзилган. Яна алоҳида эътибор, мазкур хос сўзларни таржимон томонидан қандай, қай усулларни қўллаган ҳолда таржима қилинганига ҳам қаратилган ва таҳлилга тортилган. Ушбу илмий мақола учун адабий манба сифатида атоқли ўзбек ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари ҳамда унинг урду тилига моҳир таржимон Манзар Салим томонидан نیلد اظہیر ن ب ب таржимаси танлаб олинди ва таҳлил қилинди. Таржима асаридаги барча ютуқлар келтириб ўтилди.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таҳлил қилинади, ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари аниқланади ва уларни ҳал қилишнинг мумкин бўлган усуллари таклиф этилади.
Здоровье населения выступает в качестве показателя, который интегрирует демографические, социальные и биологические процессы, свойственные обществу[1,3] , отражает уровень его экономического и культурного развития, состояния медицинской помощи. В качестве главных причин многих заболеваний выступают не столько возбудители, сколько социально-экономические условия[2]
Мақола гендер феноменининг пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида турли даврлардаги эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларнинг талқинлари, уларнинг ривожланиш босқичларига тааллуқли таҳлиллар туради. Еркак ва аёл ўртасидаги тенг ҳуқуқлилиги масаласи кишилик жамиятининг ҳар қайси босқичи учун характерли жиҳатлардан бири саналади. Қадимги даврдан бошлаб то бугунги кунга қадар яшаш учун кураш меъзони сифатида инсонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари табиий ҳолга айланган. Аёлларнинг жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида эркаклар билан бирдек тенг ҳуқуқлилик тамойили асосида иштирок этиш талаби дастлаб ғарбда феминистик ҳаракатлар кўринишида намоён бўла бошлади. Мазкур ҳаракатларнинг 1 ва 2 тўлқинлари гендер тенглиги масаласини халқаро миқёс касб этишига туртки бўлди. Бугун аёлларнинг иштироки сезилмайдиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бироқ уларнинг қай даражада иштироки, ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси, эркин фаолият юритишлари ва ўзларини тўла қонли намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларнинг яратилиш жараёни билан боғлиқ муаммолар талайгина. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатлар тизимида гендер тенглиги масаласи генезиси ва унинг тараққиёт босқичлари, халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни хусусида ҳам фикр юритилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг халқаро муносабатлар тизимида гендер тенглигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида тўхталинади. Сўнгги йилларда халқаро доирада аёлларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини янада мустаҳкамлашга асос бўлувчи қатор халқаро ҳужжатлар таҳлилий фикрлар келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада эркак ва аёллар манфаатларининг бирдек ҳимояланишини таъминловчи тенгликнинг аҳамияти очиб берилган.
Maqolada muallif tomonidan insonlar ijtimoiy siyosatga davlatda kuchli ijtimoiy imkoniyatlar berilgan sharoitdagina erisha olishi haqida oʻz fikrlarini bayon etgan.
Ушбу мақолада бир қатор хорижий мамлакатларнинг нотариус лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳолати ва ҳисоботдорлиги, шунингдек нотариуслар фаолиятини назорат қилиш ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш тўғрисидаги қонунчилиги нормалари кўриб чиқилган
Тадқиқотнинг мақсади болалар бош мия фалажлиги билан беморларнинг нутритив статусини ўрганиш асосида уларнинг жисмоний ривожланишини бахолаш. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 3-14 ёшдаги болалар бош мия фалажлигининг турли шакллари билан 128 нафар ва 20 нафар соғлом болалар текширувдан ўтказилди. Жисмоний ривожланишни бахолашда қўйидаги антропометрик мезонлардан фойдаланилди: оғирлик, бўй узунлиги, қўл ва оёқлар айланасини ўлчаш, териости ёғ, қатлами қалинлигини ўлчаш, Рорер, Пинье, Вервак индекслари. Болалар бош мия фалажлиги бўлган болаларда мушак массаси ўсиш жадаллигининг пасайиши билан бирга, териости ёғ, қатламида деярли ўзгаришлар бўлмаслиги, ўзига хос антропометрик хусусиятларга эга булган турли вариантдаги ривожланишнинг дисгармоник типлари аниқланди.
После резкого наплыва пациентов с постоянными изнурительными симптомами после острой инфекции SARS-CoV-2 (COVID19) Национальные институты здравоохранения объявили об инициативе по полному расследованию постострых последствий COVID-19 (пост COVID-19 синдром [PACS]) [1]