Билатерал сут бези саратони ҳақидаги тасаввурларнинг етарли эмаслиги онкологлар учун анча қийин муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда унилатерал сут бези саратони билан бир қаторда билатерал сут бези саратони билан касалланиш даражасининг бундан 10 йил олдинги даврга нисбатан анча кўпайганлиги муоммони янада долзарблигини кўрсатади. Билатерал сут бези саратонининг келиб чиқиш сабаблари, касалликнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган мезонлар ҳақида, касалликнинг эрта босқичларда ташхислаш ва билатерал метахрон ракини келиб чиқиш эҳтимолини олдиндан аниқлаш, ҳамда профилактик чора - тадбирлар ҳақидаги маълумотлар дарсликларда, илмий - амалиш тадқиқотларда ёритилмаган. Муаллифлар томонидан ёзилган ушбу мақолада билатерал сут бези саратони бўйича кўпгина йирик клиник тадқиқотлар натижалари ўрганилиб, таҳлил қилинди. Жумладан, билатерал сут бези саратонинг метахрон ва синхрон турларининг келиб чиқишида муҳим аҳамиятга эга бўлган мезонлар ҳақида, касаллик ривожланишида клиник - морфологик, иммуногисхимик хусусиятларининг аҳамиятига бағишланган тадқиқотлар натижалари ўрганилиб, олинган билимлар таҳлил қилинди. Билатерал сут бези саратони ривожланиш сабаблари, диагностикаси ҳақидаги замонавий билимлар ўрганилди. Шу жумладан муаллифлар томонидан ушбу муаммога бағишланган 40 га яқин хорижий ва анъанавий илмий ишлар кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди.
Мақолада бирламчи-тарқалган сут бези саратонида даволашга замонавий ёндошув баён қилинган. Келтирилган статистик маълумотларга кўра, дунёнинг турли давлатларида ўртача 10%миқдорида сут бези саратонининг бирламчи – тарқалган тури аниқланади (IV босқичда). Аксарият холатларда бу T3-4N1-3M1 босқичда ва регионар лимфатик тугунларда метастазлар аниқланган беморлардир. Бирламчи – тарқалган сут бези саратонида аксарият холатларда метастазлар суякларда, ўпкада, жигарда ва бир неча аьзоларни зарарланиши билан кечади. Ҳозирги кунга қадар даволаш стандартлари ишлаб чиқилмаган ҳамда бу йўналишда даволаш тактикасини аниқлашда ҳар ҳил фикрлар билдирилади. Мақолада Халқаро кўплаб марказлараро илмий текшириш – тадқиқотлар натижалари ва клиник таклифлар сут бези саратонини бирламчи –тарқалган турида қандай бўлиши ва уларни натижалари келтирилган, бунда катта эътибор ўсмани биологик табиатига қаратилган.
Ушбу мақолада Сут ва сут маҳсулотлари бозорида бренд қийматини яратишнинг назариялари ўрганилиб, бренд қиймати корхонанинг Маркетинг МИКС эламентлари ва имижига боғлиқ эканиги асосланган. объектсифатида танланган “Bio Natural Food” МЧЖнинг бренд қийматини оширишга қаратилган фаолияти тизимли тенгламалар модели (SEM) асосида тахлил этилган. Тахлил натижалари “Bio Natural Food” МЧЖда брендинг стратегияларидан фойдаланиш борасидаги асосий йўналишларни белгилашга имкон берган.
Бугунги кунда сут чорвачилигида маҳсулот таннархини тўғри калькуляция қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мазкур мақолада маҳсулот таннархини калькуляция қилиш масалаларига услубий ёндашувлар баён қилинган. Маҳсулот таннархини калькуляция қилишга иқтисодий луғатларда берилган, хорижлик ва иқтисодчи олимларнинг томонидан берилган таърифлар ва фикр-мулоҳазалар ўрганилган. Сут чорвачилигида маҳсулот таннархини калькуляция қилиш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган ва таклифлар берилган.
Ушбу мақолада болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ривожланишининг илмий-амалий жиҳатлари ўрганилган. Болалар озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни шакллантириш ва ривожлантиришнинг лойиҳавий босқичлари таклиф этилган.
Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари бренд қийматини баҳолашнинг услубий жиҳатлари тадқиқ этилиб, муаллиф томонидан бренд қийматини баҳолашнинг хорижий тажрибалари ўрганилиб, муаллиф томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари брендини баҳолашнинг бўйича илмий таклиф ва тавсиялар тақдим этилган.
Мақолада республикада фармацевтика маҳсулотлари бозорининг ривожланишининг ўзгариш суръатлари базисли ва занжирсимон усуллар орқали статистик таҳлил қилинган ва тренд моделининг қаторларни аналитик текислаш усули орқали прогноз қийматлари аниқланган. Шунингдек, тренд моделининг аҳамиятлилик даражаси баҳоланган.
Мақолада мамлакатимизда етиштираётган мева-сабзавотчилик ва узум маҳсулотларининг аҳамияти таъкидланган. Мева-сабзавотчилик ва узум маҳсулотлари бозорининг рақобатбардошлигини баҳолаш механизмлари, мева- сабзавотчилик ва узум маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарнинг рақобатбардошлик даражасини оширишчоратадбирлари, мазкур корхоналарнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш стратегиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.