Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда сўнгги йилларда травматизмни структураси ўзгарди, оғир ксчадиган кўшма жарохатларнинг сони кескин ортди. Уч ёки тўрг анатомик сохаларнинг биргаликда жароҳатга учраши, юз скелета суякларининг қўшма жароҳати (ЮССҚЖ) олган беморларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва жарроҳлик даволаш чораларини аниклашда бир канча кийинчиликлар туғдирмоқда. Ҳар хил анатомик тузилмаларни биргаликдаги жарохатларида бир бирига узвий боғлиқ бўлган оғирлашув синдроми ривожланади. Ушбу турдаги жаро-хатларни хилма хиллиги, патологик жараёнларни жадал ва оғир ксчиши ЮССҚЖга учраган беморларга ташхис кўйишни кийинлаштиради. Жаро-хатнинг клиник белгиларини мураккаблиги, жарохагдан кейинги ривож-ланадиган шокнинг ўзига хос кечишини, жароҳат касаллигининг ривож-ланиши бсморларни текширув жараёнида кийинчиликлар келтириб чиқаради ва мутахассислардан ЮССҚЖда диагностика ал1 оритмларини ва даволашда эрга жаррохлик усулларини ишлаб чикишни такозо этади.
ЮССҚЖлар 34,8 фоиздан 63,3 фоизгача учрайди. Юз скелета суяклари кўшма жароҳатларининг (ЮССҚЖ) аксариятида (98%) кўз косасининг синиши кузатилади. Кўз косаси синиши 66% ҳолларда кўз олмаси ва уни ёрдамчи аъзоларининг жароҳати билан бирга кечади. Кўриш аъзоларининг жароҳати ногиронликнинг асосий сабабларидан бўлиб, 50% ҳолларда кўришнинг батамом йўқолишига олиб келиши мумкин. Аҳоли орасида ўлим сабаби бўйича кўшма жароҳатлар кон томир ва онкологик касалликлардан кейин учинчи ўринни эгаллайди. ЮССҚЖ 12-57% ҳолатда юзни хунук-лаштирувчи нуксон ва шакл бузилишлари, 23% ҳолатда ногиронлик, бош мия жароҳати (БМЖ) қўшилган ҳолатларда эса 60%гача ўлимга сабаб бўлади.
Кўшма жарохатлардан ксйинги салбий оқибатларининг кслиб чиқиш сабаблари ЮССҚЖга учраган бсморларни тскширишда бир нсча мутахас-сисларни ўзаро ва кетма - кет бажарадиган вазифаларини белгилайдиган аник маълумот бсрувчи тскширув усулларини ўз ичига олган диагностик алгоритмларининг мавжуд эмаслигидир. Шу нуқтаи назардан, баъзи холлар-да яъни бир нсча анатомик сохаларни биргаликдаги жарохатларида хаст учун хавф туғдирадиган оқибатларни олдиндан объектив бахолаш мезонларини, жарроҳлик муолажаларини характерный, ҳажмини ва кстма кетлигини, бажариш вақтини белгилашда аникликлар киритиш талаб килинади.
Ушбу илмий-тадқикот иши Узбекистан Рссиубликаси Прсзидснтининг 2011 йил 28 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №ПҚ-1652 сонли карорида бслгиланган вазифалар, яъни замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ аҳолига юкори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга хизмат килади. Шу жихатдан ЮССҚЖ бсморларни диагностика алгоритмларини ва эрга жарроҳлик даволаш усулларини ишлаб чикиш диссертация мавзусининг заруратини изоҳловчи муҳим омиллардан бири хисобланади.
Тадкикотнинг мақсади: бсморларда юз-жағ суяклари ўткир қўшма жароҳатларининг оғирлиги ва жойлашишига кўра диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
юз скелети кўшма жароҳати бўлган беморларни структураси ва Узбекистан Рсспубликаси шароитида кстма кет кўрсатилган тиббий ёрдам-нинг ўзига хослиги аникланган;
“АДИЛ” компьютер дастури ёрдамида ЮССҚЖ олган беморларнинг умумий холатига боғлиқ холда диагностика ва даво чораларини амалга оши-риш кетма-кетлиги аникланган;
ЮССҚЖларда суяк синикларини эрга репозиция ва фиксация килиш-нинг инновацион усуллари ишлаб чикилган;
ЮССҚЖ олган бсморларда жароҳатни кечишига таъсир килувчи эндоген омиллар таҳлили асосида жароҳатдан кейинги асоратларни ривож-ланиш механизми сритилган;
бсморларда жарохагдан кейинги иккинчи - учинчи кунлари конда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини иасайиши, яллиғланиш олди цитокинларни ошиб кетиши(огир ахволдаги бсморларда уларни микдорини 2,8 баробар ошиши) ва яллигланишга карши цитокинларни камайиб кстиши исботланди. Яллигланиш олди цитокинларининг ошиб кстиши ва яллигланишга карши цитокинларнинг камайиб кстиши яллигланиш асораглари (суяк жарохатини йиринглаши, жагларнинг остеомиелита, юмшок тўктма абсцссслари) ривожланишининг аниклаб бсрадиган башорат омиллардан эканлиги аникланди;
ЮССҚЖ олган бсморларда жарохагдан кейинги иккинчи - учинчи кунлари конда умумий оксил ва микроэлементлар (кальций, фосфор ва калий) микдорининг ксскин камайиши асоратларнинг ривожланишини башорат омили эканлиги аникланди;
жарохагдан кейинги асоратларни ривожланишига олиб кслувчи эндоген омилларни дори воситалари билан комплекс тузатиш чизмаси ишлаб чикилган.
1. ЮССҚЖ 100% ҳолатда БМЖ, 27,7% тана скелета ва ички аъзолар жарохати билан бирга ксчади. ЮССҚЖ беморларга ташҳис кўйиш ва даво-лашда реаниматолог, юз-жағ жарроҳи, нсйрожаррох, офтальмолог, оториноларинголог иштирок этиши зарур. Умумий холати комиснсацияланган бс-морларга дастлабки 3 соат, субкомпенсация ҳолатадагиларга 1 кун, декомпенсация ҳолатдагиларга эса 3 кун давомида жароҳатни БЖИ, суяк синиқ-ларининг репозицияси ва фиксацияси амалга оширилиши лозим.
2. «АДИЛ» компьютер дастури ердамида киска вақт ичида бсморлар-нинг умумий ҳолатини аниқлаш мумкин. Эс-хуш даражаси, гемодина-миканинг турғунлиги, шок индскси ва ҳарорат 1радиснти беморларнинг умумий ҳолатини аниқлаш имконини бсрувчи энг ахборий диагностик мезон ҳисобланади. Бсмор ҳолатининг оғирлик даражаси юз жарохатларининг жойлашишига тўғридан-тўғри боғлиқцир. Энг оғир жароҳатлар юзнинг юкори ва ўрта кисмини кўп сонли шикастларида кузатилади.
3. ЮССҚЖни олган, умумий ахволи компенсация ва субкомпенсация ҳолатида бўлган беморларга биринчи кунданок суяк синиқлари репозицияси ва фиксациясини камраб олган ҳолда тўлиқ ҳажмда (юз-жаг жарроҳи, травматолог, нсйрожаррох, жаррох, офтальмолог ва оториноларинголог) кечиктириб бўлмайдиган ердам кўрсагилиши лозим. ЮССҚЖ олган умумий ахволи декомпенсация холатида бўлган беморларга минимал даражада диагностик муолажалар бажарилиб, шошилинч ёрдам чегараланган хажмда амалга оширилиши лозим. Суяк синиқларининг репозицияси ва фиксацияси хает учун зарур бўлган аьзо ва тизимларнинг функцияси гиклангандан сўнггина амалга оширилиши ксрак.
4. Юз суякларининг қадалган йирик синиклари репозицияси учун тиган дис зрак гори дан фойдаланиш юкори клиник ва функционал натижаларга эришишни таъминлайди.
5. Ёнок ёйининг кадалган синишларида гаклиф этилган мосламанинг кўлланилиши суяк синикларини эрга (дастлабки биринчи кун) репозиция ва фиксация килиш имконини бсради ва яхши космстик натижаларга эриши-лади.
6. ЮССҚЖ олган бсморларда жарохагдан кейинги даврда (7-14-кун) СДЗ, СД4 хужайралар. иммун тизимининг гуморал ва сскрстор омилларини чукур пасайиши, CD95 некроз омили микдорининг ошиши, яллигланиш олди (ИЛ-6) цитокинларининг ошиши ва яллигланишга карши (ИЛ-10) цитокин-ларнинг камайиши кузатилади. 9-10-кунлари конда умумий оксид, кальций, калий ва фосфор микдорининг камайиши кайд этилади.
7. Ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларининг пасайиши, яллиғланишолди цитокини ва ўсма некроз омили микдорининг оишиши, яллигланишга карши цитокин, конда оксил, кальций, калий ва фосфор микдорининг камайиши асорагларнинг ривожланишини башораг омили хисобланади.
8. Дастлабки 1-3-кундан бошлаб даволаш мажмуига иммуннологик (иммуномодулин, рибомунил), фермент (вобэнзим) воситалари, остеопластик материалларни киритиш бузилган гомеостаз кўрсаткичларини тўғирлаш имконини бсради ва асорагларнинг олдини олиш учун хизмат килади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, шикастланишнинг техноген омиллари интенсивлигининг ошиши туфайли қўшма шикастланишларга олиб келадиган политравмаларнинг улуши доимий равишда ошиб бормоқда. Борган сари ушбу жароҳатлар қўшма шикастланишлар характерига эга бўлиб қолмоқда. Жароҳатлар хирургиясининг сезиларли ютуқларига қарамай, политравма бўлган беморларда ногиронлик ва ўлим даражаси, «...уларнинг катта қисми чаноқ суяклари ва узун суякларнинг синиши 3,8дан 45,3%гача…»[1] тўғри келиб, шок, тромбоэмболия, пневмония ва нейротрофик асоратлар тез-тез кузатилмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиёти самарасини яхшилаш зарурияти ва ушбу муаммонинг долзарблигини тасдиқлайди.
Ҳозирги кунда дунёда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволаш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма шикастланишларии билан организмдаги метаболик бузилишларнинг умумий ривожланишида комплекс диагностика, эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш сифатини оширишга асосий эътибор қаратилган. Кегайли қурилмалар орқали ташқи ва ички остеосинтез усуллари ишлаб чиқилмоқда; суяк трансплантати ёрдамида жарроҳлик усуллари; чаноқ ҳалқасининг олд ва орқа қисмларини комбинацияланган остеосинтез усуллари такомиллаштирилмоқда; суяк остеосинтезининг минимал инвазив тежамкор усуллари; блокланган интрамедуляр гамма штифтларидан фойдаланиш; сакроилиак бўғимларнинг шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг транспедикуляр тизими қўлланилмоқда. Сўнгги йилларда каминвазив жарохлик усулларининг кенгайиши ва янги ахборотларга асосланган юқори технологияли диагностиква даволашнинг самарадорлиги хамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати тўғрисида операцияларни амалга оширишнинг мураккаблик даражасининг таъсири масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Беморларда чаноқ ва сон суяклари қўшмашикастланишларини аниқлашдаянада самарали, каминвазив усуллар ёрдамида ташхислаш ва хирургик даволашга оид такомиллаштирилган усулларни ишлаб чиқиш, ушбу оғир тоифадаги жабрланувчиларни даволаш натижаларини яхшилаш зарурияти борлигини тасдиқлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуқтаи назаридан, шошилинч тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган «...тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтариш...»[2] каби вазифалари белгиланган. Уш бу вазифаларниамалга оширишда янада чуқуроқ аниқлаш ҳамда такомиллаштириш ва мохиятиникенгайтириш муҳим аҳамият касб этамоқда. Оёқ-қўллар узун суяклари жароҳатларида шок ва леталлик хамда чаноқ-сон суякларининг қўшма жароҳатлари туфайли ногиронлик даражасини пасайтиришда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, диагностика ва даволашда замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-4985-сон «2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 26 июлдаги ПҚ–5198-сон «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишларига мувофиқ амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида асосий муаммони назорат қилиш жуда қийин бўлган ностабил гемодинамика ва қорин бўшлиғида массив қон кетиш, плевра ва чаноқ аъзоларидан қон кетиши фонида травматик шок холатлари ҳисобланади (Petrone P., Rodriguez-Perdomo M., Perez-Jimenez A., Ali F., 2019; Загородний Н.В., Колесник А.И., Лазарев А.Ф., 2020). Чаноқ ва сон суякларининг гемодинамик жиҳатдан ностабил шикастланишлари мураккаб юқори энергияли шикастланишлардир. Кўпгина ҳолларда, оғир жароҳати бўлган бу беморларда қўшимча жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ҳам травматологнинг эътиборини талаб қилади (Чегуров О.К., Менщиков И.Н., 2018; Mikdad S., van Erp I.A.M., El Moheb M., Fawley J., Saillant N., King D.R., 2020; Do W.S., Forte D.M., Sheldon R.R., Weiss J.B., 2019). Бироқ, бу беморлар кўпинча оғир ҳолатда бўлиб, бир неча дақиқада ўрнатилиши керак бўлган мультидисиплинар ёндашувга муҳтож. Бу эса далилларга асосланган даволаш алгоритмини талаб қилади. Шу муносабат билан, ностабил чаноқ суяклари синишларини даволаш биринчи навбатда гемодинамик жиҳатдан эҳтиёткорлик билан реанимация қилиш, механик стабилизация керак деб хисобланади (Jarvis S., Kelly M., Mains C., Corrigan C., Patel N., Carrick M., 2019; Mi M., Kanakaris N.K., Wu X., et al., 2016).
Муаллифларнинг фикрича, чаноқ ва оёқ-қўл суяклари синиши билан оғриган беморларни даволашда муҳим масала гемодинамикаси ностабил бўлмаган беморларда синишларни эрта барқарорлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобланади (Valiev E., Muminov Sh., Ismailov A., Mirdjalilov F., Karimov B., 2021). Муаллифлар жароҳатдан кейинги соатларда жарроҳлик усулида даволашни тавсия қиладилар. Чаноқ суяги ва оёқ-қўл суяклари синишларини жарроҳлик йўли билан даволашда кенг тарқалган ташқи фиксатор қурилмалари билан маҳкамлаш интрамедуллар остеосинтез усули (Дурсунов А.М., Саидиахматхонов С.С., Раҳимов А.М., Каримов Х.М., Қобилов Р.К., Хошимов Р.А., 2018) нисбатан соддалиги ва минимал травма етказиши билан ажралиб туради. Адабиёт маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки, қўшимча шикастланишда чаноқ ва сон суякларининг шикастланиши диагностикаси ва даволаш сифати сезиларли даражада яхшиланган (Мусаев Т.С., 2013; Хажибоев А.М., Тиляков А.Б., Валиев Э.Ю., 2017).
Ҳозирги вақтда дунёда қўшма травмада қўл-оёқ жароҳатларининг диагностикаси ва даволашини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда, жумладан, қўшимча жароҳати бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда минимал инвазив жарроҳлик аралашувларни оптималлаштириш; шок билан боғлиқ жароҳатлари бўлган беморларга жарроҳлик ёрдами кетма-кетлиги ва ҳажмини яхшилаш (Борозда И.В., Борозда М.И., 2021; Rommens P.M., Nolte E.M., Hopf J., Wagner D., Hofmann A., Hessmann M., 2020; Berger-Groch J., Lueers M., Rueger J.M., 2020); турли тиббий ёндашувлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш; тез тиббий ёрдамнинг турли босқичларида эрта ва сифатли тиббий ёрдамни такомиллаштириш (Stahel P.F., Burlew C.C., Moore E.E., 2017; Lee M.A., Yu B., Lee J., Park J.J., Lee G.J., Choi K.K., 2019); ёғли ва тромбоэмболик ва юқумли асоратларнинг патогенетик механизмида жарроҳлик аралашувларни эрта прогнозлаш, ташҳислаш ва такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, чаноқ ва сон суяклари синганлигини аниқлашнинг янада самарали, хавфсиз ва арзон усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, жарроҳлик аралашувлар вақтини аниқлаш, шунингдек, даволаш ва диагностика босқичларини оптималлаштириш даволаш натижаларини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади (Bruns B.R., Morris D.S., Zielinski M., 2016; Lindsay A., Tornetta P., 2016; Kim E.M., Luke P.H., 2020).
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг АДСС 4.3 «Чаноқ суягининг комбинацияланган шикастланишлари ва сон суяги синишларини комплекс диагностика ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш» илмий-тадқиқот режаси хамда Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий тадқиқотлари режалари доирасида амалга оширилган.
Тадқиқотнинг мақсади чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланиши билан бўлган беморларда жароҳат ва беморнинг умумий ҳолатининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларининг тузилиши ва статистикаси, даволаш натижасига таъсир қилувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш; жабрланувчиларни эрта госпитал босқичида - жароҳатнинг оғирлиги ва аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўламининг, вақти ва усулларига қараб даволаш тактикасини ишлаб чиқиш; чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг дастлабки босқичида минимал инвазив остеосинтезни амалга ошириш учун такомиллаштирилган ташқи фиксацион қурилма ишлаб чиқиш; даволашнинг турли босқичларида чаноқ ва сон суяги қўшма жароҳатлари билан бўлган жабрланувчиларга ёрдам бериш учун тиббий ва диагностика алгоритмини ишлаб чиқиш; чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда анъанавий ва тавсия этилган даволаш тактикасининг эрта ва узоқ муддатли натижаларини қиёсий баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Самарқанд филиалида 2016-2021 йилларда чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари билан даволанаётган 130 нафар бемор олинган.
Тадқиқотнинг предмети Жарохатнинг оғирлик даражасини баҳолаш тизими, стерженли ташқи фиксация қурилмалари, каминвазив остеосинтез усулларидан фойдаланган ҳолда бажарилган дифференциялшган даволаш-диагностик тактикаси натижалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари клиник, инструментал (рентгенологик, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория) ва статистик усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: чаноқ ва сон суяклари қўшма шикастланишлари, ҳамда уларнинг алоҳида синишларининг тузилиши ва частотасини бахолаш орқали амалга ошириладиган асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқланган; анъанавий клиник ва диагностика стандартлари асосида, чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашдаги қониқарсиз натижаларнинг ривожланиш белгилари аниқланган, шунга биноан сегментар жароҳатларнинг тури ва характерини ҳисобга олган ҳолда жабрланганларнинг динамикадаги ахволи ва кутиладиган натижаларда тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини эрта даврида барқарор функционал миниинвазив остеосинтези учун ташқи фиксация қурилмаси такомиллаштирилган, шунингдек жаррохлик амалиётига кўрсатмаларни кенгайтириш имкониятлари исботланган; такомиллаштирилган ташқи фиксацияловчи стерженли қурилма комплектацияси техник афзалликлари исботланган, унинг чаноқ ва сон суяклари синишларида алоҳида қўлланиладиган вариантлари ёрдамида шокка қарши шошилинч муолажаларнинг самарали стабилизацияси ва суяк бўлакларини якуний репозиция қилиш имкониятлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари: қўйидагилардан иборат чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида такомиллаштирилган диагностик мезонлари комплексидан фойдаланилган ҳолда жароҳатлар характерини баҳолаш, сифатини ошириш ва оптимал равишда даволаш тактикаси исботланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи ва ички остеосинтезнинг миниинвазив усулларини қўллашга асосланган даволаш тактикаси беморларда асоратларнинг келиб чиқиши ва частотасига таъсир қилувчи асосий омиллари аниқланган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини даволашда, чаноқ суяги синишларининг нафақат олд қисми, балки чаноқ ҳалқасининг ён ва орқа қисмларида барқарор фиксацияга эришишга, хамда, бир вақтнинг ўзида суяк синиқлари репозиция усулини амалга оширишга имкон берувчи махсус ташқи фиксацион қурилмаси ишлаб чиқилган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишлари учун жарроҳлик усулида даволашнинг кетма-кетлиги ва тактик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб ушбу тоифадаги беморларда яхши ва қониқарли натижаларга эришиш имконияти исботланган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Клиник текширувлар натижаларининг ҳаққонийлиги, беморлар сонининг етарлилиги, диагностика ва даволашнинг замонавий усуллари, нурли (рентгенологик ва МСКТ), ультратовушли текширув натижалари ва статистик таҳлил қилинганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида ташқи фиксацияловчи стерженли қурилманинг такомиллаштирилиши хамда барқарор функционал миниинвазив остеосинтезни амалга оширишга имкон берувчи, даволаш тактикасини танлаш ва кейинги турли асоратларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини самарали ташхислаш ва даволашнинг эрта даврида тактик жихатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бунинг натижасида операциядан кейинги асоратларини сезиларли даражада камайтириш, ўз навбатида ногиронлик ва стационарда даволашнинг умумий давомийлигини қисқариши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида беморларга ёрдам кўрсатишнинг жарроҳлик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларида даволаш учун ишлаб чиқилган «Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларда даволашда қўлланиладиган қурилма»га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749897 18.06.2020). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини такомиллаштириш, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш, беморларни минимал иқтисодий ҳаражатлар билан даволаш имкониятини таъминлаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ суяги ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларни даволаш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ суяги ва сон суяклари жароҳати билан оғриган беморларни диагностикаси ва реабилитацияси сифатини яхшилаш имконини берган; чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Чаноқ ва сон суягининг қўшма жароҳатлари билан жабрланганларга аҳволининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 августидаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жароҳатнинг оғирлиги ва бемор аҳволининг оғирлигига қараб чаноқ ва сон суяклари жароҳатларини даволашда тактик ва техник жиҳатларни яхшилаш имконини берди.
Чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18979-сон хулосаси). Олинган натижалар чаноқ ва сон суякларининг қўшма шикастланишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 66,1% дан 92,6% гача яхшилаш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та илмий-амалий конференцияларда, жумладан 3 та халқаро ва 4 та республика конференцияларида муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси бўйича 14 та илмий ишлар чоп этилган, шундан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда, шундан 4 таси республика ва 2 таси ҳорижий журналда чоп этилган.
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, бешта боб, хотима, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертация хажми 111 бетни ташкил этади.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши, ўзаро ҳамкорликнинг учта даврга тақсимланиши ва бу жараёнлардаги алоқаларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилади. Мақоланинг мақсади Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши, ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланишини даврлар орқали ўрганиб чиқиш, икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш ва ЮНЕСКО дастурларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалаларини таҳлил этиш вазифалари белгилаб олинган. Илмий мақолани ёзишда тарихийлик, тизимли ва мантиқий таҳлил, ивент, шунингдек, контент таҳлил усулларидан фойдаланилди. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги шаклланиши ва ривожланиши ҳар бир даврда ўзига хос хусусиятга эга эканлиги ва ўзаро муносабатларда янги йўналишдаги дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
Мақолада Америка Қўшма Штатлар (АҚШ)да замонавий неоконсерватизм сиёсий мафкурасининг шаклланиши ва ғоявий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган. XX аср охири ва XXI аср бошларига келиб неоконсерватизм мафкурасининг АҚШ сиёсий ҳаётида ўзига хос ўринга эга бўлди. Муайян даврларда давлат бошқаруви ва сиёсий қарорлар қабул қилишга сезиларли таъсир кўрсатиб келди. Хусусан, АҚШда Республикачилар партияси ҳукумати бошқаруви даврларида неоконсерватизм ички ва ташқи сиёсий концепциялар шаклланишида устуворликка эга бўлиб келмоқда. АҚШ неоконсерватизм мафкураси глобал мафкуравий жараёнлар тизимида дунёда демократияни тарғиб қилиш, турли минтақалардаги сиёсий жараёнларга аралашиш, ҳарбий воситалардан кенг фойдаланиш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Хусусан, охирги ўн йилликларда АҚШнинг турли минтақалардаги ташқи сиёсати кўпроқ неоконсерватив мазмунга эга бўлди. Терроризмга қарши кураш ва авторитар режимга эга давлатларда демократик қадриятларни қарор топтиришга қаратилган ташқи сиёсий ёндашувлар шаклланишига неоконсерватизм мафкурачиларининг таъсири кучли бўлиб, Яқин Шарқ минтақасидаги мафкуравий-сиёсий жараёнлар, геомафкуравий кураш дискурсида ҳам неокон-серватизм ўз таъсирига эга эканлигини намоён қилди. Неоконсерватизм борасидаги тадқиқотлар асосан хорижий тадқиқот марказлари, илмий муассасалар ҳамда “ақлий марказлар” томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Асосий эътибор неоконсерватизмнинг ташқи сиёсий мафкураси ривожи эволюциясига қаратилади. Мақолада АҚШ неоконсерватизм мафкурасининг шаклланиши эволюцияси, сиёсий мафкура сифатида ички ва ташқи сиёсий жараёнларга таъсири, неоконсерватизм асосчилари қарашларининг ривожланиш тенденциялари, неоконсерватив тузилмаларнинг шаклланиши ҳамда институтционаллашуви ривожи масалалари хорижий тадқиқотлар, илмий адабиётлар, интернет манбалари асосида таҳлил қилинган. Мақолада АҚШ неоконсерватизм мафкураси ғоявий-назарий асослари шаклланишининг интегратив хусусиятлари ҳам ёритилади.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ва уларнинг фаолият соҳасини таҳлил қилади ва очиб беради. Шу билан бирга ушбу мақолада бугунги кун талабидан чиққан ҳолда мамлакатимиз ҳудудларни ривожлантиришда маҳаллий ҳокмият органларининг ўрни ва уларнинг ваколатларига доир фикр ва мулохазалар ўрин олган.