Мақолада инновация тушунчаси ва унинг моҳияти хусусида хорижий ва маҳаллий олимларнинг фикрлари келтирилган. Инновацион жараёнларни ташкил қилиш
шакллари ва инновацион жараёнларнинг асосий босқичларининг батафсил назарий тахлили келтириб ўтилган. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида “инновация” атамасига муаллифлик таърифи берилган. Инновацион жараёнларни самарали ташкил этишнинг Ўзбекисон Республикасида қўллаш мумкин бўлган стратегик йўналишлари келтирилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган инновацион сиёсат ва инновациянинг моҳияти ҳамда уни иқтисодиёт тармоқларига киритиш, мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланиш стратегияси ва модели, инновациялар ва тадбиркорликни мустаҳкамлаш учун бозор механизмларидан самарали фойдаланиш, инновацион сиёсатини тўғри шакллантириш, йўналишини тўғри белгилаб олиш, инновацион стратегиясини тезкор режалаштириш масалалари баён қилинган. Шунингдек хориж давлатларида қўлланиладиган инновацион тажрибалар келтирилган.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири устувор инновацион стратегия ва инновацион тизим моделларини танлаб олиш зарур. Бунда узлуксиз равишда давом этадиган илмий тадқиқотлар ўтказиш,
унинг самарали натижаларини амалиётга жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Инновацион стратегия ва моделларни танлашда ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари, имкониятлари албатта муҳим роль ўйнайди. Мазкур мақолада ана шу масалалар ўрганилган ва Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган.
Ушбу мақолада кичик бизнес субъектлари фаолиятининг инновацион фаоллигини ошириш, уни қўллаб-қувватлаш, инновацион фаоллигини оширишнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини самарали ривожлантириш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига оид фикрлар келтирилган.
Мақолада миллий иқтисодиётда инновацияларнинг ўрни, инновацион фаолиятни ривожлантириш истиқболлари, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда инновацион инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида инновацион сиёсатда хорижий технологияларни фаол ўзлаштириш муҳимлиги асосланилган. Миллий инновация тизимини шакллантиришнинг устувор йўналишлари таҳлил этилиб, инновацион инфрузилмани ривожлантириш ва самарали бошқариш юзасидан таклифлар берилган.
Mақола миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантириш омилларига бағишланган. Мақолада, миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар баён қилинган, шунингдек миллий инновацион тизим омилларининг ўзаро алоқалари модели ишлаб чиқилган.