Илмий мақолада турли олимлар томонидан стратегияга берилган илмий таърифлар келтириб ўтилган, саноат корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш мақсадида корхонанинг ресурс тежамкорлиги бўйича ташкилий – иқтисодий стратегияни ишлаб чиқиш зарурияти тадқиқ этилган. Шунингдек, ресурс тежамкорлиги стратегиясини шакллантиришда муҳим жиҳатлар кўриб чиқилган ҳамда ресурс самарадор стратегиянинг элементлари ўрганилиб, шу йўналишда олимлар томонидан таклиф этилган иқтисодий модел таҳлил этилган.
Пахтачиликда фойдаланилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш, янги инновацион ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш орыали фермер хўжаликларидаа кўпроқ фойда олиш имконини беради. Ушбу мақолада пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўналишда муаммо ва камчиликлар ёритилиб, тавсиялар берилган.
Пахтачиликда фойдаланилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш, янги инновацион ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш орыали фермер хўжаликларидаа кўпроқ фойда олиш имконини беради. Ушбу мақолада пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўналишда муаммо ва камчиликлар ёритилиб, тавсиялар берилган.
Мақолада корпоратив секторнинг бозор муносабатлари шароитида ташқи молиялаштириш манбаларига бўлган эҳтиёжининг ортиши ва бунда миллий ва халқаро капитал бозорларининг ўрни борасида фикрлар юритиш билан бирга, жалб этиладиган маблағлар ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган рисклар,
уларни гуруҳлаш асосида юз бериш эҳтимоллигини пасайтириш масалалари масалалари таҳлил этилган.
Мақолада корпоратив секторнинг бозор муносабатлари шароитида ташқи молиялаштириш манбаларига бўлган эҳтиёжининг ортиши ва бунда миллий ва халқаро капитал бозорларининг ўрни борасида фикрлар юритиш билан бирга, тижорат банклари кредит маблағларидан фойдаланиш ва фонд биржалари орқали маблағлар жалб этиш масалалари таҳлил этилган.
Ушбу мақолада саноат корхоналарида ҳудудий ресурс салоҳиятидан фойдаланишнинг назарий асослари ёритилган, экспертлар сўрови усулида ҳудудларда ресурслардан фойдаланиш ҳолати баҳоланган, ҳудудларда ресурслардан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилиниб, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган
Мазкур мақолада тижорат банклари жамланма балансида кузатилаётган ўзгаришлар, банк тизимига жалб этилган миллий ва хорижий валютадаги депозитларнинг таркибий тузилмаси ҳамда улар бўйича юзага келган
ўртача фоиз ставкалари динамикасининг кўп омилли таҳлили асосида тижорат банклари депозит операциялари самарадорлиги ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар ўз аксини топган. Шунингдек, мамлакат тижорат банкларида депозит сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнини такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар шакллантирилган.
Мақолада корхоналар молиявий стратегиясининг назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган ҳамда корхонанинг молиявий стратегия босқичлари ва молиявий стратегиянинг мослашувчанлик модели ишлаб чиқилган. Шунингдек, корхонанинг амалдаги молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда корхоналарнинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.