Мақолада муаллиф томонидан айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тушунчаси, ушбу келишувнинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари таҳлил қилиниб, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув борасида қонунчиликдаги асосий қоидалар, мазкур тушунчага нисбатан фанда ва амалиётда мавжуд қарашлар, ғоялар ўрганилган. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда суднинг роли, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг бошқа процессуал келишувлардан фарқлари ва унинг моҳияти ёритилган. Шунингдек, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институти борасида олимларнинг фикрлари ўрганилиб, муаллифлик таърифи асослантириб берилган
Бугунги кунда юридик фан ва амалиёти учун муҳим масала лизинг шартномасини фуқаролик шартномасининг мустақил турига ажратиш ёки уни ижара шартномасининг бир тури деб ҳисоблашдир. Мақолада лизингнинг ҳуқуқий табиатини баҳолаш бўйича турли нуқтаи назарлар мавжуд бўлган хорижий ва миллий ҳуқуқий адабиётлар кўриб чиқилган. Лизинг ўзининг "ёшлиги" туфайли ҳали анъана ва белгиланган амалиётларга ега емас, шунинг учун ижара шартнома- сининг фуқаролик мажбуриятлари тизимидаги ўрни масаласи назария ва амалиётда муҳокамага сабаб бўлиб қолаверади.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида ижара шартномасининг ҳуқуқий таърифи берилган, молиявий ижара шартномасининг хусусиятлари ва уни тузиш шакли кўриб чиқилган; ижара шартномасининг муҳим шартларини, шунингдек томонларнинг - лизинг берувчининг, лизинг олувчининг ва сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини таҳлил қилди. Лизинг объекти билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган хатарлар масаласи кўриб чиқилмоқда - ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан йўқолиши ёки яширин шикастланиш хавфи; сотувчининг тўловга лаёқатсизлиги ёки ижарага олинган активнинг ундан фойдаланиш мақсадларига мос келмаслиги билан боғлиқ хатарлар. Лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ўзларининг учинчи шахсларга бўлган ҳуқуқларини бериш бўйича муносабатлари аниқланди. Томонларнинг ижара шартномаси бўйича жавобгарлиги кўриб чиқилади. Лизинг муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Мақолада муаллиф томонидан айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг моҳияти ва жамият учун фойдаси, ушбу институтнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилиниб, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув борасида қонунчиликдаги асосий қоидалар, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув тартибида иш юритишнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳамда мазкур институтнинг ижобий ва салбий томонлари ўрганилган. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тузишда суднинг роли, “айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув”, “ҳамкорлик тўғрисидаги келишув” ва “суд ишларининг қисқартирилган шакллари” каби тушунчалар ўртасидаги фарқлар ва уларнинг моҳияти ёритилган. Шунингдек, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг мақсади, асосий вазифалари борасида олимларнинг фикрлари ўрганилиб, муаллифнинг хулосалари берилган.
Мақолада келишув битимининг ҳуқуқий
хусусиятлари, келишувдаги томонларнинг субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари шаклидаги субъектив қоидалар қонунийлигини баҳолаш, келишув битимини
тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинган.
Ушбу мақола процессуал келишув тузилишида процессуал кафолатларни таҳлил қилишга қаратилган. Процессуал кафолатларни кучайтириш зарурати асослантирилган. Келишувнинг ихтиёрийлиги ва процессуал кафолатларни таъминлаш юзасидан таклифлар берилган.
Maqola tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj kelishuvining avtonomlik prinsipining nazariy va amaliy xususiyatlarini tahlilini oʻz ichiga olgan.
Maqolda tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj toʻgʻrisidagi shart mavjud boʻlishining ahamiyati, xalqaro va milliy qonunchilikda, tashqi iqtisodiy bitimlarda arbitraj toʻgʻrisidagi shartning xususiyati va arbitraj sharti shartnomadan alohida mustaqilligining hozirgi kundagi muammosi yoritib beriladi.
Мазкур мақолада арбитраж келишувининг илмий-амалий жиҳатлари таҳлил этилиб, арбитраж арбитраж келишувнинг тушунчаси ва хусусиятлари тадқиқ этилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада халқаро тижорат арбитражида турли низоларни ҳал этишда қўлланиладиган арбитраж келишувларининг моҳияти, арбитраж келишуви тушунчаси ва унинг тузилиши таҳлил этилган, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу “Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар билан ўзаро муносабатлари” мақола пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг Маккадан Ясрибга ҳижратларидан сўнг бўлиб ўтган воқеа –ҳодисаларга бағишланган. Муҳаммад (с.а.в) Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилган пайтларида у ерда яҳудийларнинг ҳар бири икки мингдан ортиқ одамга эга бўлган Қайнуқоъ, Надир, Қурайза қабиласидан ташқари яна йигирмадан ортиқ майда ва нисбатан йирик уруғлари ҳамда арабларнинг Авс ҳамда Ҳазраж қабилалари истиқомат қилардилар. Надир ва Қурайза қабилалари деҳқончилик билан шуғулланган бўлса, шаҳар марказига яқин жойда истиқомат қиладиган Қайнуқоъ қабиласининг ери ва экини бўлмагани учун улар ҳунармандчилик билан шуғулланган. Мадинада яшовчи яҳудийлар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, араблар яъни Авс ва Хазраж қабилалари билан ўзаро муносабатда бўлганлар. Мадинадаги савдонинг асосий қисми яҳудийлар қўлида бўлганидан улар моддий жиҳатдан бой ҳисобланишарди. Мусулмонлар ҳижратидан сўнг Пайғамбар а.с. Ясрибда барқарор тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ўрнатиш учун шаҳар аҳолиси билан шартнома тузади. Муҳаммад пайғамбар Мадинага ҳижрат қилгандан сўнг яҳудийларга аҳли китоблар бўлганлари учун ҳурмат билан қарар, уларнинг диний маросимларида иштирок этарди. Мақолада мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ва у билан боғлиқ Қуръон оятлар ҳам келтирилган. Шунингдек, исломшунос олимларнинг яҳудий ва мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида фикрлари таҳлил қилинган.
Vақола энергия таъминоти шартномасининг ҳуқуқий табиатини тавсифлашнинг илмий-ҳуқуқий таҳлилига бағишланган
Мақолада арбитраж келишувларини қўллашга доир долзарб назарий ва амалий масалалар ёритилган. Муаллиф томонидан арбитраж келишувлари турлари, арбитраж келишувларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг талаб этиладиган шартнлари изоҳланган. Умуман олганда мақола арбитраж келишувига арбитражга мурожаат қилиш асоси сифатида умумий шарх берилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон қонунчилигида муаллифлик шартномасини тартибга солишга қаратилган нормалар таҳлили, муаллифлик шартномаси турлари, гонорар тўлови, ЭҲМ дастурлари билан боғлиқ шартномалар ҳамда муаллифлик жамиятларига доир масалалар
ёритилган.
Intcllcktual mulkda mzolarini sudda ko nb chiqishdan ко ra sudgacha bo‘lgan muqobil usullar qo‘llanilishi zamonaviy huquq tizimlarida juda kcrak. Intcllcktual mulk nizolarini sudda hal ctish qimmatga tushadi, ko‘p vaqt talab qildi va noto‘g‘ri qaror qabul qilish aytib bo‘lmaydigan va nomuvofiq natijalarga olib kcladi. Ushbu tadqiqot ishi intcllcktual mulk nizolami hal qilish uchun mediatsiya, arbitraj va hakamlik muhokamasi kabi muqobil usullardan kcng foydalanish imkoniyatini o'rganadi va bu nizolami hal qilish uchun qanchalik mos kclishini tahlil qiladi. O‘zbekiston huquqiy tizimida intcllcktual mulkka oid nizolami hal qilishda mavjud bo‘lgan muammolar va nizolami muqobil usulda hal ctishni joriy ctish uchun qanday qadamlar kcrakligiga alohida c’tibor qaratiladi. Tadqiqot ishining xulosasiga ko‘ra, nizolami muqobil hal ctish mcxanizmlari intcllcktual mulk uchun juda moskcladi va O‘zbckiston bunday tizimni amalga oshirish uchun katta qadamlar qo‘yishi kcrak.