O‘zbek bolalar adabiyotining taniqli namoyandalaridan biri Xudoyberdi To‘xtaboyev o‘z asarlarida bolalar xarakterini, bola ruhiy dunyosini g‘oyatda mukammal yoritgan yozuvchilardan hisoblanadi. Xudoyberdi To’xtaboyev o’zbek bolalar adabiyoti, xususan, prozasida yangi davrni boshlab berdi. U yaratgan qahramonlar xatti-harakati, gap-so’zlari, xarakteri bilan yosh kitobxonlarga nihoyatda manzur bo’ldi. Yozuvchi o’z tabiatidagi bolaga xos quvnoqlik va beg’uborlikni asarlariga ko’chira oldi. Ayni shu yumor bolalar qalbiga yaqin edi, bu yaqinlik uning yosh muxlislari tobora ortib borishiga sabab bo’ldi. Yozuvchi yaratgan qahramonlar betakror xususiyatlari bilan ko‘plab kitobxonlar qalbida yashab kelmoqda. Jumladan, uning Hoshimjon, Mirobiddinxo‘ja, Orifjon, Akrom qovunchi singari qahramonlari, ayniqsa, yosh kitobxonlarga allaqachon yod bo‘lib ketgan. Sababi, ushbu qahramonlar xarakterining esda qolar darajada yorqinligi, quvnoqligi, bolaga xos beg‘ubor va soddadilligi, kulgi, hazil mutoyibaga moyilligi xarakter tabiatini yanada yorqinlashtirgan. Maqolada yoritilgan masala faqatgina Xudoyberdi To’xtaboyevning biografiyasi hamda yozgan asarlarini sanash emas, balki uning romanlariga xos xususiyatlarni tahliil qilish hamdir.
The most significant and valuable legacy of medieval Western literature is the epic -poems about warrior heroes created by the people and expressing their ideals. The epic arose in the form of legends, which for a long time existed in oral transmission. Their performers were called jugglers in France, and in Germany - spielmans. These are usually conjurer acrobats who amuse the people on the roads and
squares. They also sang or chanted songs about the knights. Later, from the twelfth century, learned poets
reworked these stories and wrote them down in the form of lengthy poems for reading
This article covers theories of Uzbek and English mythology and demonology, as well as "Comparative study of demonological and mythological characters in Uzbek and English."
Ҳалдун Танер ХХ аср турк адабиётининг таниқли намояндаларидан бири бўлиб, у замонавий турк драматургиясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ва дунёга танитган ёрқин сиймолардан бири ҳисобланади. Ёзувчининг асарлари ўзбек, рус, инглиз, немис, чех, серб, қозоқ, озарбайжон ва грузин тилларига таржима қилинган. Мақолада драматург асарлари таржимасининг умумий таҳлили ўрин олган. “Изниклик лайлак”, “Катердаги тўрт киши” номли ҳикояларининг рус ва ўзбек
тилидаги таржимаси оригинал матн билан тадқиқ этилиб, бадиий таржимадаги руҳий яқинлик ва услубий муштаракликка алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, асарларидаги фразеологизмларнинг рус ва ўзбек тилига қилинган таржимаси мисоллар асосида таҳлил қилинган. Ҳалдун Танернинг ижоддаги ютуғи ғайритабиий вазиятларни, воқеаларни ва
инсонларни тасвирлашда эмас, балки кичик инсонлар ҳаётини акс эттиришдадир. У ҳикоя қилмоқчи бўлган мавзуни инсонга аҳамият қаратмагандек ҳолатда ҳикоя жараёнида шундай ўзгариш ясайдики, худди китобхон ёзувчи шахсиятини унутиб воқеалар ичига шўнғиб кетади. Ёзувчи бермоқчи бўлган истагини, фикрини, қарорини, танқидини ҳикоя қаҳрамонларига юклайди. Шу тарзда ҳикоя қаҳрамонлари ёзувчининг сўзловчиси вазифасини бажаради. Асарга баъзан жониворлар, баъзан рамз, баъзан эса ашёлар ғоя беради ва улар ёзувчи шахсиятини акс эттиради. Унинг асарларини таржима қилган таржимонлар ҳам ёзувчи услубидаги ана шундай жиҳатларни эътиборга олган ҳолда таржимага қўл уришган. Таржимонлар аслиятдаги бадиийликни қайта кашф этиб асар руҳи ва миллийлигини ўзида сақлашга ҳаракат
қилганлиги ҳам тадқиқ этилган. Умуман олганда, “Изниклик лайлак” асари ўзбек
тилига П.Кенжаева, рус тилига Н.Пирвердян томонидан улкан маҳорат билан таржима қилинган бўлиб, таржималарда Танерга хос бадиий жозиба, таъсирчанлик каби хусусиятлар тўла сақланган ҳолда ўзбек ва рус китобхонига етказиб берилган. “Катердаги тўрт киши” ҳикояси ҳам Н.Голубева томонидан рус тилига усталик билан таржима қилинган.
Мазкур мақола XVII аср япон адабиётида “Замонавий адабиётнинг реалистик мактаби” (“укиёзоши”) асосчиси сифатида шуҳрат қозонган адиб Ихара Сайкаку ва унинг “Нихон эйтайгура” (“Япониянинг боқий хазинаси”) новеллалар тўпламининг бадиий таҳлилига бағишланган.“Нихон эйтайгура” тўплами ёзувчининг “чёнинмоно”, яъни шаҳарликлар учун тарбиявий новеллалар жанридаги бадиий жиҳатдан энг етук асари ҳисобланади. Ихара Сайкакунинг ёзувчи сифатидаги ўзига хос услуби айнан мазкур тўпламда ўзининг юқори чўққисига етганлиги яққол намоён бўлади. “Нихон эйтайгура” новеллалар тўпламнинг бадиий хусусиятлари ва унинг адабий манба сифатида ўрта аср япон адабиётидаги аҳамиятини таҳлил қилиш ишнинг мақсади ҳисобланади. Тўпламнинг мавзулар кўлами, ёзувчи томонидан илгари сурилган асосий ғояни ёритиш ҳамда ундан жой олган новеллалар мисолида асарнинг сюжет, композицион тузилиши, образлар тизимини аниқлаш ва шу орқали адибнинг ўзига хос услубини таҳлил қилиш эса тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида маданий – тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фойдаланилди. Мақолада дастлаб, XVII аср япон насрининг йирик намояндаси Ихара Сайкаку ижодининг ўрганилиш ҳолати ва адиб қаламига мансуб “Нихон эйтайгура” новеллалар тўпламининг яратилиш шароити ҳақида сўз боради. Тўпламнинг таркибий тузилиши ва мавзулар кўлами ундаги новеллаларни мисол қилиб келтириш орқали ёритилади. Сўнг, адибнинг шаҳарликлар учун бағишланган ушбу тарбиявий новеллаларида мавжуд бўлган образларнинг тизими ва унинг ўзига хос жиҳатлари таҳлиллар ёрдамида аниқланади. “Нихон эйтайгура”дан танлаб олинган новеллаларга таянилган ҳолда адиб илгари сурган ғоя, у интилган ҳақиқат ва идеаллари ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга, мақолада санъаткор сифатида ўрта аср ҳаёти, ўз даври одамларининг турмуш тарзи ва урф-одатларини маҳорат билан кўрсатиб бера олган ҳамда шаҳарликларнинг инсоний қадр-қимматлари ҳақида қалам тебратган адибнинг услуби ва унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳам таҳлилий мулоҳазалар келтирилади.
Мазкур мақола замонавий Кувайт адабиётида ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлмиш истеъдодли адиба Фотима Юсуф Али ижодида аёллар руҳияти масаласига бағишланган бўлиб, унда ёзувчининг “Та марбута” ҳикоялар тўпламидан ўрин олган баъзи ҳикояларини таҳлил этиш асносида адибанинг бадиий-услубий маҳорати талқин этилади. Адиба қандай мавзуни танламасин, унда асосан араб аёлининг жамиятда ва оилада тутган мавқеи ҳамда ижтимоий ҳолати орқали руҳий оламини очиб бериш марказий ўринни эгаллайди. Ҳикоялар билан танишиш жараёнида биз муаллифнинг аёл ҳаётига, аёл аҳволини яхшилашга қаратилган асосий мақсадини англаймиз. Аёл аслида нозик ҳилқат аммо шу билан бирга улкан сабр-бардош, матонат соҳибаси эканлиги нозик чизгилар орқали Фотима Юсуф Али ҳикояларида ўз инъикосини топади. Ҳикоялар бадиий жиҳатдан ўз маромига етқазилгани ҳолида, унда турфа бадиий-услубий воситалар, образлар тизими, баёнчилик маҳорати, аёл шахсиятидаги психологизм билан боғлиқ масалалар етакчилик қилади. Шунингдек, ҳикоялардаги асосий қаҳрамонларнинг моҳияти уларнинг нутқи, монологлари асосида, портрет характеристикаси орқали намоён бўлади. Персонаж нутқини индивидуаллаштириш орқали эса унинг шахсияти, дунёқараши, руҳияти ҳақида маълумот беради. Ҳикоячининг персонажга айланиши ёки ҳикоячи персонаж ва муаллиф нутқининг чатишиш ҳодисалари, диалогларнинг фусха, яъни араб адабий тилида берилиши, ажнабий сўзларнинг истифода қилиниши – буларнинг бари адиба маҳоратининг бир қиррасидир. Ёзувчи ҳикояларидаги воқеалар ҳаётий тус олишига, турмуш ҳақиқатига мос келишига алоҳида эътибор қаратади, миллий хусусиятларни, миллий калоритни айнан, кувайтликларга хос бўлган ўзига хосликларни синчковлик билан ҳаққоний тарзда акс эттиради. Фотима Юсуф Али ҳикоялари асосига олган ҳаётни образли ўзлаштирди, унинг оригинал бадиий манзарасини яратишда истеъдоди, ижодий мустақиллиги, ўзига хослиги билан ҳаётий факт ва ҳодисаларни, инсоний муносабатларни янгича талқин қилди ва бунинг натижасида Кувайт адабиётида ўз овози, ўз услуби, маҳоратини яратди.
Tadqiqotimizning ushbu maqolasida biz "Mantissa" ni o'z-o'zini refleksli metafiksning o'ziga xos turini tahlil qilamiz. "Mantissa" ni yozish san'ati, ijodkorlik va ekstremalda haqiqiy qanday tasvirlanganiga qaratilgan refleksli asar sifatida o'qish mumkin. Shunday qilib, u Faulz estetikasining qat'iy bir qismidir, badiiy adabiyotining hayotni, dunyoni va ichki o'zini anglashning rasmiy izlanishlari ko’rsatilgan. Aytish mumkinki, romanni xarakterlash deyarli har doim tasviriy funktsiya atrofida amalga oshirilgan va romandagi qahramonlar shartli ravishda shaxslarning ijtimoiy, iqtisodiy va psixologik voqeliklarini aks ettirishga qaratilgan. Ushbu maqolaning maqsadi postmodern fantastika roman xarakteristikasi konventsiyalarini buzish yo'llarini va Jon Faulzning "Mantissa" dagi tavsif tahlillarini o'rganishdan iborat bo'lib, postmodern fantastika o'z qahramonlari orqali qandaydir postmodern tashvishlarni o'rganadi va shu bilan romanda xarakterlashning yangi usulini ochib beradi.
Мақолада Хитойнинг ўрта аср романининг ривожланиши ва шаклланиши, бижжи жанрининг пайдо бўлиши ва шаклланиши ва бу жараёнда латифанинг ўрни ўрганилган. Шунингдек, ёзувчининг ижодий фаолияти таҳлил қилинади (сиклизация ва кейинги адабий ишлов бериш учун латифаларни танлаш), оғзаки матнни ёзма адабиётга айлантириш. Бу жанрда битта контекстдаги ҳолатлар сонини кўпайтириш орқали характер характеристикасини кучайтиришга уриниш, бу тавсифга янада тўлиқлик ва тўлиқлик бериш мумкин. Ҳеч қандай индивидуалликни назарда тутмаган феъл -атворнинг фолклор тавсифи ҳар хил латифалар персонажларининг битта образга булғанишини эркин тан олди. Анекдотларнинг шаклланишида қисқа ҳикоялар тўплами муаллифларининг вазиятлар сонини кўпайтириш орқали характер характеристикасини кучайтиришга, бир контекстда характер ҳақида қисқача маълумот беришга, характеристикага кўпроқ маълумот беришга уринишларини кўриш мумкин. тўлиқлик ва тўлиқлик, бу, албатта, оғзаки бемаъниликда бўлиши мумкин эмас. Пу Сонглин романлари муаллифнинг қаҳрамон воқеасига қизиқиши билан ажралиб туради. Айниқса, бу уларнинг шахсий хусусиятларига ва муайян вазиятларда персонажларнинг ўзини тутишига боғлиқ. Шу боис, ёзувчи учун воқеани тасвирлашдан ташқари, одам хулқ -атворининг психологик омиллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳикояларнинг қаҳрамони, олдиндан белгилаб қўйилган характерга эга бўлсада, асосан унинг олдинги ҳаёти билан боғлиқ бўлмаган маълум бир эпизодда пайдо бўлади. Хулоса шуки, сюжетнинг энг оддий шакли сифатида анекдот романистик архитектика асарларини яратиш учун тайёр манба материал сифатида ишлатилган.
Ушбу мақолада таржимашунослик соҳасидаги мураккабликлар ва қийинчиликлар ечими ҳақида сўз юритилган. Булар таржимага оид назарий материаллар, илмий адабиётлар ва таржима тўпламлари асосида ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, мамлакатимизнинг изчил ривожланиб бораётган иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, барча ҳудудлар ва тармоқларни стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Мақолада персонажлар нутқидаги фразеологизмларнинг сўз таржимаси ўрнида қўлланилиши, ибораларни таржима қилиш қоидалари, таржимонларнинг сўз танлашдаги маҳорат назарий материаллар, илмий адабиётлар ва таржима тўпламларидан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Бунда таржимашунослар, жумладан, Ғ.Саломов, А.Иброҳимов, А.Файзуллаев, Ж.Шарипов, Н.Комилов, Қ.Мусаев, З.Исомиддинов, Э.Очилов каби олимларнинг бу соҳада тўплаган тажрибаларига асосланилган. Ибораларни ўзга тилга таржима қилишда, аввало, уларнинг эквивалент ёки муқобилларини тўғри танлай билиш, шу билан бирга, у ёки бу иборанинг таржима тилида мавжуд бўлган вариантларини қўллаш керак. Таржимон сўз танлашда синонимлардан тўғри фойдаланиши, таржимага қўл урган таржимоннинг сўз бойлиги етарли бўлиши, она тилидаги синонимларни бир-биридан эҳтиёткорлик билан фарқлай олиши, уларнинг маъно даражаси, стилистик таъсирчанлиги, контекстда бажараётган вазифасига кўра маъқулини танлаб, ўз ўрнида ишлата билиши керак. Шундагина ибораларда акс этган миллий руҳ таржимада ўз ифодасини тўлақонли топиши мумкин.