Об искусстве поэзии Захируддина Мухаммада Бабура и ее переводе на язык урду

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-90
7
2
Поделиться
Абдурахманова, М. (2016). Об искусстве поэзии Захируддина Мухаммада Бабура и ее переводе на язык урду. Востоковедения, 3(3), 84–90. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15602
Мухайё Абдурахманова, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В  статье  рассказывается  о  процессе  перевода  на  урду  газелей Захириддина  Мухаммада  Бабура  и  о  некоторых  чертах  поэтического  перевода стихов.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

84

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

//

ПЕРЕВОДОВЕДЕНИЕ

//

STUDY OF TRANSLATION

АБДУРАҲМОНОВА МУҲАЙЁ

Филология фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеъриятининг бадиияти ва

урду тилига таржимаси хусусида

Аннотация. Мазкур мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб

ғазалларининг урдуга таржимаси, таржима жараёнида юзага келган баъзи
ҳолатлар, манзум қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз боради.

Таянч сўз ва иборалар: ғазал, манзум таржима, шеърий санъатлар, байт,

қофия, радиф.

Аннотация. В статье рассказывается о процессе перевода на урду газелей

Захириддина Мухаммада Бабура и о некоторых чертах поэтического перевода
стихов.

Опорные слова и выражения: газель, поэтический перевод, поэтические

приёмы, двустишие, рифма.

Abstract. The article deals with the translation of Zakhiriddin Mukhammad Babur’s

gazels, some important aspects of poetic translation into Urdu.

Keywords and expressions: gazel, poetic translation, poetic method, couplet, rhyme.

Мактаб партасидан ҳаммамизга ёд бўлиб кетган:

Ҳижрон қафасида жон қуши ғам қиладур,
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур


мисраларининг муаллифи – шоир, носир, тарихчи, табиатшунос, географ,

геоботаник, машшоқ, меъмор, боғбон ва бинокор бўлган маърифатпарвар
сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига қизиқиш ҳамда
уни чуқурроқ ўрганиш шундай тезкор замонда онгимизга, шууримизга
компьютер, бизнес олами ва бошқа соҳага оид маълумотлар пайдар-пай
кириб, бизни замондан-да югурик қилиб қўяётган бир пайтда бир лаҳзага тин
олиб, ўзимизни, ўзлигимизни англашга кўмак беради.

Ҳинд халқининг Бобурнинг “сўзуни ўқуб, ўзини англаши” учун Деҳли

университети профессори, бизга урду тили ва адабиётидан сабоқ берган
марҳум устозимиз Қамар Райис билан ҳамкорликда унинг ғазал ва
рубоийларини урду тилига баҳоли қудрат таржима қилдик. Қилган саъй-
ҳаракатимиз натижасида 2002 йилда Деҳлида “Заҳируддин Муҳаммад Бабар


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

85

– шахсият аор шаири” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шахсияти ва
шеърияти) деб аталган китоб шеъриятни қадрловчи мухлислар қўлига етиб
борди.

Китобнинг биринчи қисмида Бобурнинг шахсий ҳаёти лавҳалари,

Мовароуннаҳр, Самарқандда марказлашган давлат тузиш учун курашлари,
ҳаётини остин-устин қилиб юборган жангу жадалларда кечган йиллар ҳақида
сўз боради. Китобнинг иккинчи асосий қисмидан ғазал, рубоийлар ва
қитъаларнинг таржимаси ўрин олган. Китобимизнинг таржима қисмида
ҳурматли ўқувчиларимиз форсийда битилган шеърларга маънодош бир неча
ғазал ва рубоийларни учратишлари мумкин.

Аслида шўролар даврида шоҳ Бобур ва бошқа Марказий Осиё ҳукм-

дорлари ҳаёти ҳамда уларнинг буюк ишларига доир илмий-тадқиқот ишлари
жуда кеч бошланди. Бу кечикиш ёки тадқиқотларга қўйилган тўсиқлар
орқасида баъзи ғоявий ва сиёсий сабаблар ҳам бор эдики, улар ҳақида
тўхталишнинг ҳожати йўқ.

Гап шундаки, Амир Темур ва Улуғбек каби Бобур мирзо ҳам ўзбек

халқининг дилини забт этган ҳукмдорлардан. Бунинг сабаби, унинг жанг
майдонида қўрқмас суворий ва жаҳоншумул шуҳрат эгаси бўлгани эмас.
Асло. Балки бир инсон ва илму фанни қадрловчи сифатида унинг
шахсиятида ғайриоддий улуғворлик ва айни пайтда жозиба бор эди. Илму
фан соҳасида ёки маҳобатли иморатлар, хушманзара боғу роғлар барпо
этишда неки буюк ишлар кўрсатган бўлса, у бутун дунё маданий меросига
қўшилган катта ҳисса бўлди. Улардан аввал ўтган Мусо ал-Хоразмий, Имом
Бухорий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Имом Термизий, ал-Фарғоний
ва бошқа илму фан акобирлари Марказий Осиё сарзаминида дунёга келиб,
шу ер номини бутун оламга машҳур ва маъруф қилдилар.

Бобур мирзонинг табиатида аввал бошиданоқ романтик ҳис-туйғулар

парвариш топган эди. Балки шулар туфайли унинг шахсияти бошқаларга
нисбатан кўпроқ дилбар ва жозибадор туюлар.

Бобурнинг чиғатой туркийда ёзган шеърларига келсак, уларнинг ҳажми

катта эмас. 1982 йилда ўзбек олими Саидбек Ҳасанов “Шарқ классиклари
меросидан” туркуми остида Бобур мирзонинг шеърларини тўплаб, “Бобур
шеъриятидан” китобини чоп эттирди. Унда ҳаммаси бўлиб 118 ғазал,
98 рубоий, 19 қитъа, 53 муаммо, 53 фард ва бошқа шеърлар мавжуд.
Рампурдаги қўлёзма нусханинг Хожа Аҳрор Валийга бағишланган қисмида
манзум таржимадан ташқари 41 байтдан иборат бир маснавий, иккинчи
қисмида бир ғазал ва турли мухтасар шеърлар, учинчи қисмида 18 байтли
маснавийга ўхшаш шеър бор. Айтишларича, Бобурнинг худди шунга ўхшаш
шеърларининг қўлёзма нусхаси Истамбул университети кутубхонасида
сақланади.

Ўзбекистонда Бобур мирзонинг шеърий меросини тадқиқ этган таниқли

олимлар ва танқидчилар Бобурнинг шеърий асари ҳажман кичик бўлса-да,


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

86

аммо унинг ортида бир инсонпарвар, некбин, покиза қалб эгаси, гўзаллик ва
ҳусн шайдоси, ҳаётсевар инсоннинг ёрқин сиймоси туради, деб фикр
билдирадилар. Мен олимлар орасида Воҳид Зоҳидов, Содиқ Мирзаев,
Саидбек Ҳасанов ва Илёс Ҳошимовларнинг муборак номларини катта
ҳурмат билан қайд этмоқчиман.

Воҳид Зоҳидов “Бобурнома” сўз бошисида ёзади: “Бобур асарларида ўз

замонасидан норозилик, тақдирга қарши аччиқ нолишлар баралла
эшитилади. Бундай норозилик ва эътирозлар Бобур поэзиясига чуқур фикр
ва ижтимоий моҳият бағишлайди. Бунинг устига улар кишиларни ўша
замонда мавжуд бўлган ижтимоий воқеликка нисбатан танқидий ва ҳушёр
муносабат руҳида тарбиялашда ёрдам беради”.

Саидбек Ҳасанов ёзади: “Гарчанд Бобур лирикаси ҳажман кичик бўлса-

да, шаклан етук ва бадиий жиҳатдан баркамолдир. Унинг хос белгиси шуки,
ҳар бир байт бирон тарихий ҳақиқат билан уйғундир, Бобур уни ниҳоятда
равон ва жонли тасвирлайди. Унинг лирикасининг асосий мавзуси муҳаббат
эканлиги шубҳасиз. Ҳижрон аламида шиква-шикоят, батамом ожиз қилиб
қўювчи соф муҳаббат, висол орзуси ва вафодорликни шиор қилган”.

Баъзи танқидчилар Бобур шеъриятининг лирик жиҳатларига ишора

қилиб “Шоир шундай вазнда қалам сурганки, унинг бу мисраларига куй
басталаш жуда осон”лигини таъкидлайдилар. Шуни ҳам ёзадиларки, Бобур
ўзидан аввал ўтган Амир Хусрав, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийлар
яратган анъаналардан яхши воқиф бўлган.

Шоирнинг ўзи ўз шеърларига анъанавий девон шаклида тартиб

бермаганини, бошқа ижодкор ҳукмдорлар каби заррин нақшлар ила безаб,
дўст-ёрларига туҳфа қилмаганига бир рубоийсида гувоҳлик беради:

Девонима не рабту не тартиб дурур,
Не жадвалу не лавҳу не тазҳиб дурур.
Гар санга йибордим ани, айб айламаким,
Девонингни тиларга тақдир дурур.


Шоирнинг фожиаси шундаки, Алишер Навоийга насиб этган тинчлик-

хотиржамлик ва ҳаловат Бобурга муяссар бўлмади.

Катта туғма истеъдоди, кучли эрудицияси ва ўзгаларга ўхшамас фикрлар

эгаси бўлган Бобур ўзи яшаётган жамият ҳамда ундаги ҳолатларга қарши
бош кўтарди, уларни қоралади. Ҳаёт машаққатлари ва турмуш уқубатлари
хусусида ўй-фикрлари ҳамда ғояларини асосли, чуқур англаган ҳолда баён
этарди.

Бобурнинг таассуротлари ва кечинмалар дунёси ҳам жуда кенг ҳамда

қавровли эди. Ана шундан унинг дунёқараши ва кечинмаларида жадаллик,
журъат ва кескинлик мавжуд эди. Бир ҳақиқатдан бош тортиш мушкул,
бошқа мумтоз шоирларга нисбатан Бобурдаги эстетик дид жуда нозик эди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

87

Аммо минг афсуски, унинг шахсиятидаги бундай комил фазилатлар унинг
шеърияти орқали бўлса-да, тўлиқ юзага чиқа олмади. Шунга қарамай, биз
эътибор бериб изласак, Бобурнинг шеърларида унинг реалистик қараш-
ларини ҳар жойда учратамиз. Бир неча рубоийлар фикримиз далили бўлсин:


Май таркини қилғали паришондурмен,
Билмон қилур ишимнию ҳайрондурмен.
Эл барча пушаймон бўлуру тавба қилур,
Мен тавба қилибмену пушаймондурмен.

***

Руҳим яратиб эдинг латофат бирла,
Қилдинг анга танни ҳамроҳ офат бирла.
Руҳимни чу тан уйига келтурдинг пок,
Мундин бори элтма касофат бирла.

***

Душманники, бу даҳр забардаст қилур,
Наҳват майидин бир неча кун маст қилур.
Ғам емаки, еткурса бошини кўкка,
Охир яна ер киби они паст қилур.


Шайху дин пешволарининг риёкорлиги ва мунофиқлиги хусусида жуда

кўп шоирлар мардона сатрлар битганлар, аммо Бобур ўз шеърлари орқали ўз
норозилигини жуда кескин ва ғазабли ифодалайди. Марказий Осиё
ҳукмдорларига ҳукуматни, давлат ишларини юритишда шайх ва уламолар
дахлдорлик қилганлар, бундан шоҳлар ҳам уларнинг таъсири остида бўлган.
Лекин Улуғбек ва Бобур темурийлар наслининг шундай вакилларики, улар
диндорлар ва руҳонийларнинг бошқарув ишига дахл қилишларига изн
бермаганлар, уларнинг мақсад ва интилишларига берилмаганлар. Хусусан,
Бобур уларни ҳурмат қилгани ҳолда саройга яқинлаштирмаган. Хожа Аҳрор
Валийга бўлган эътиқодининг маслагини устун қўярди. Дарвишлар ва
жўгилар билан учрашиш унга таскин ва хушнудлик бағишларди. Бир-икки
мисол келтирай:


Зоҳидо, дўзах ўтидин мени не қўрқутасен,
Ҳажр ўти қошида кўрмасмен они учқунча.
Улки давроннинг аёғидин дамо-дам қон ютар,
Нашъа топмас гар ичар ҳар давр жоми Жам била.

***

Жаннатул маъвони, эй зоҳид, нетай мен зорким,
Истарам кўйидин ўзга манга маъво бўлмас.
Шайх шеърим манъ этар, етмай балоғат лутфиға,
Найлагай, ё раб, киши бу пира ноболиғ била.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

88

Бобур феодал жамият фарзанди бўлса-да, инсоннинг ҳур фикри, умуман,

инсоний қадриятларни куйлайди. Унинг очиқчасига май нўш этиши,
ҳуснпараст эканлиги, юксак диди, дўсту аҳбоблар билан рақсу мусиқадан
завқланиши, ҳаёт неъматларидан лаззатланишини ўз асарларида очиқ-ойдин,
рўй-рост қаламга олгани Бобур шеъриятининг ўқ томири – инсонни қадрлаш
эканини билдиради.

Бир ғазалнинг бир неча байтларида бу машаққатли дунёни унутиб, эмин-

эркин бўлишга чақиради. Матлаъга эътибор беринг:


Хуш улким ёрдин қатъ айлабон, тарки диёр этса,
Жаҳон кезмак ила беқайдлиғни ихтиёр этса.
Анингдек бўлсаким, асло тафовут бўлмаса пайдо,
Агар бу даҳри дун хор айласа, гар эътибор этса.
Жафодур жонга бўлмоғлиғ муқайяд олам аҳлиға,
Хуш ул озодаким, элнинг аросидин канор этса.


Бобур, шоир Хайёмнинг “тириклик нашидасин сур, ҳаёт икки бор

берилмайди” деган ғоясини маслак қилиб олди. Қобулга етгач, шунга амал
қилди. Бунинг баъзи объектив ва субъектив сабаблари бор эди, албатта. Мен
олдинги саҳифаларда бунга ишора қилган эдим. Ҳақиқий дунё, ер юзидаги
неъматлардан завқланиш Бобурнинг серқирра романтик шахсиятининг
ажралмас қисмидир. Аҳвол аста-секин ўзгариб ёки яхшиланиб боргани
сайин шахсиятидаги бу қирра ҳам очилиб борди:


Ёз фасли, ёр васли, дўстларнинг суҳбати,
Шеър баҳси, ишқ дарди, боданинг кайфияти,
Ёз фаслида чогир ичмакнинг ўзга ҳоли бор,
Кимга бу нашъа муяссар бўлса, бордур давлати,
Дўстларнинг суҳбатида не хуш ўлғай баҳси шеър,
То билингай ҳар кишининг таъби бирла ҳолати.


Рана Санга билан бўладиган жангдан аввал шароб ичмасликка қасд қилгани

ва бу аҳдида собит тургани рост. Ҳолбуки, тавба қилганидан кейин икки йил
мобайнида бошдан кўп азиятларни кечирди ва қуйидаги қитъани битди:


Май таркини қилғали паришондурмен,
Билмон қилур ишимнию ҳайрондурмен,
Эл барча пушаймон бўлуру тавба қилур,
Мен тавба қилибмену пушаймондурмен.


Бундай қараганда, Бобурнинг шахсиятида баъзи бир зиддиятлар учрайди.

Улар туфайли характери икки томонламага ўхшайди. Аслида эса ундай эмас.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

89

Ижодий камолот ва ўз-ўзига ишонч эгаси бўлган зотлар сўз ва амалнинг
мураккаб чалкаш гирдобида бўладилар, айни шу чалкашлик уларнинг
кайфияти ва ҳолатида бош кўтарадиган баъзи бир-бирига зид хусусиятларни
муайян босқич ёки айтарли даражага етганда ўз-ўзидан ҳал қилиб ҳам қўяди.
Бобурда ҳам худди шу кайфият ҳукм сурган. Албатта, шуни тан олиш
керакки, юртни бошқариш тизгини ёки фармонраво бўлиш унга меросхўр
сифатида тегди. У ҳам бўлса 11–12 ёшида. Менинг шахсий фикрим
шундайки, бу фармонраволик Бобурнинг қаландарона, шоирона табиати
билан уйғун эмасди. Лекин ҳаёти хавф остида қолиб, яқинлари ҳам
душманлари сафидан жой олгач, Бобур ўспирин бўлишига қарамай буни
даъват деб қабул қилди. Ирода кучи ва табиатидаги мардонаворлик, журъат
туфайли ғанимлардан устун келди. Ғалаба ва мағлубиятга тақдирнинг ўйини
деб қаради. Ҳарбий юришлар, жангу жадаллар авж олган замонда қилич
ўйнатиб, куч ишлатишдан бошқа йўл билан у ўз орзуларини амалга ошира
олмаслигини англаган. Бобур Намруд ўтига ўзини отди-ю, аммо умр бўйи
уни гулу гулзорга айлантириш пайида ўтди. Ҳукмдор ва лашкарбоши
сифатида баъзи ҳарбий юришларда шундай чора-тадбирларни қўллайдики,
булар унинг шафқатли, покиза, олижаноб қалбига мувофиқ келмас эди.
Буларнинг барини Бобур ҳукмрон ва саркарда бўлгани учун шароит тақозоси
билан қилди. Аминманки, бундай истилолари учун унинг раҳмдил ва покиза
қалби бир эмас, бир неча бор унга таъна тошини отган.

Таржима жараёнида биз Бобур девонидан асосан ҳасби ҳол йўналишидаги,

яъни шоирнинг тақдири, унинг ҳаёти ва фаолиятига доир кечинмаларнинг
ифодаси бўлган шеърларни танлаб олдик. Биз унинг мансур, яъни насрий
таржимасини қилдик. Ўзлари шоир ўтган Қамар соҳиб эса уларни манзум
қилдилар. Устоз мендан икки омилга эътибор беришимни сўрадилар – аввало,
шеър бадиий теран ва сермазмун бўлсин, иккинчидан, шеърдаги радиф туркий
сўзлар билан берилган бўлса ҳам, аммо унинг қофиядош сўзлари имкон қадар
араб-форс сўзлари бўлсин. Чунки урду тилининг сўз бойлигида араб-форс
сўзлари аксариятни ташкил этади. Бу эса асосий мақсадга, яъни шеърнинг
бадиий руҳига путур етмаслигига хизмат қилади.

Энди таржималардан мисол келтирсак:
Бобурнинг ҳаёт неъматлари, дўстлар суҳбатидан завқланиш, ҳаётга умид

кўзи билан қарашга ундовчи


Гаҳи соғин, не бўлди зорларни,
Унутмағил бурунқи ёрларни


матлаъси билан бошланувчи шўхчан ғазалида “хорларни, беморларни,

афгорларни, дилдорларни, дорларни” каби сўзлар қофияни ташкил этади. Бу
каби ғазаллар урду тилига жуда силлиқ ва осон манзум бўлган. Икки бандни
мисол қилиб келтирсак:


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

90

Гаҳе-гаҳе яд каро дилдарон ко
Юн мат бҳуло дур афтада ярон ко
Ҳажр ке ғам ме зар ҳуа, бимар ҳуа
Акар декҳо тум апне бимарон ко

Иккинчи манзум қилинган ғазаллар сирасига шундайлар кирадики,

уларнинг бир ёки икки мисрасида туркий сўз қофиядош бўлиб келган. Нима
қилиш керак? Ғазал ниҳоятда гўзал. Кўнгил узиб бўлмайди. Биз мана
сўзларни шу ҳолида қолдирдик ва саҳифанинг охирида унинг урдуча
таржимасини бердик. Шоирнинг она юртни қўмсаш, унга талпиниш,
ғариблик азобларидан ҳасрат оҳанглари учрайдиган ғазалларидан бири

Улки йиллар, ойлар ўткаргай ғаму мотам била,
Шоду хуррам бўлмағай Наврўз ила, байрам била

матлаъси билан бошланади. “Байрам” сўзи урдуда йўқ. Қолган

мисраларда эса “жам била, олам била, зеру бам била” (мусиқада товушнинг
баланд-паст тушиши) каби форсий сўзлар қофияни ташкил этган. Биргина
“байрам” сўзи туфайли бундай таъсирчан ғазалдан воз кечиш ҳушёрларнинг
иши эмас. Зеро, бу банд қуйидагича таржима қилинди:


Гузарте ҳе маҳине во ранж-о матам ме,
Ке шад декҳа наҳин ус ко жашн-о бейрам ме.


Яъни, биз байрам сўзини шу ҳолича қолдириб, унинг урдудаги

таржимасини ғазалнинг охирида келтирдик.

Бобурнинг бадиий баркамол, жуда равон, киши дилини қитиқловчи ўтли

ғазаллари жуда кўп. Мисол учун:

Ҳажраро ишрат аёғин борму нўш айлар чоғим,
Сенсизин юруб аёқ ичкунса, синсун аёғим.

Аммо уларнинг қофияси туркий сўзлардан таркиб топгани боис,

уларнинг аксарияти мансур таржима ҳолида қолиб кетди.

Бу ишга қўл уришимиздан асл мақсад фотиҳ эмас, шоҳ эмас, энг аввало,

шоир, йирик санъаткор бўлган Бобурнинг оддий шахс, ошиқ юрак
сифатидаги севги қувончлари ва алам-ситамини, тақдир айби билан
тушкунликка тушган кишининг оҳу ноласини халқ дилига етказиш эди.

Умидимиз борки, инсоний фазилатларни тарғиб этувчи, ватанпарварлик

ва ҳаётсеварлик ғоялари билан ғазалхонга завқ-шавқ бахш этувчи мисралар
ҳинд халқининг юрагидан ўрин ола олади. Ҳинд халқи буюк санъаткорни
шону шавкатни қўмсовчи тахт даъвогари деб эмас, “бори элга яхшилик
қилиб, даҳр аро фалондин яхшилиғ қолди” деб тилга олса, меҳнатимиз зое
кетмаган деб биламиз.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов