Ушбу мақолада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишга оид ҳуқуқининг конституциявий-ҳуқуқий асослари ёритилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш ва кафолатлашга доир нормалар тизимли таҳлил қилинган, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси қиёсий ўрганилган, мавжуд муаммолар ва уларнингечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, таҳлил қилинган соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилган.
Ушбу мақола халқаро рейтингларда, хусусан Глобал инновацион индексида юқори ўринларга эришиш муаммосига бағишланган. Рейтингнинг яхшиланишига йўл қўймайдиган муаммоларни атрофлича таҳлил қилинган. Илғор мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари ўрганилди. Тадиқот натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси учун ушбу рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда юридик фан ва амалиёти учун муҳим масала лизинг шартномасини фуқаролик шартномасининг мустақил турига ажратиш ёки уни ижара шартномасининг бир тури деб ҳисоблашдир. Мақолада лизингнинг ҳуқуқий табиатини баҳолаш бўйича турли нуқтаи назарлар мавжуд бўлган хорижий ва миллий ҳуқуқий адабиётлар кўриб чиқилган. Лизинг ўзининг "ёшлиги" туфайли ҳали анъана ва белгиланган амалиётларга ега емас, шунинг учун ижара шартнома- сининг фуқаролик мажбуриятлари тизимидаги ўрни масаласи назария ва амалиётда муҳокамага сабаб бўлиб қолаверади.
Ушбу мақола тиббиёт ходимларининг миллий ва хорижий тажрибага асосланган жиноий жавобгарлигини ўрганиш ва таҳлил қилишга бағишланган. Тиббиёт ходимларининг жиноий жавобгарлигини тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ўрганилиб, мавжуд ютуқ ва муаммолар аниқланди. Илғор хорижий тажри- балар асосида бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.