Мутолаа – инсон капиталини ривожлантиришнинг муҳим омили

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
45-48
4
1
Поделиться
Содиржонов, М. (2023). Мутолаа – инсон капиталини ривожлантиришнинг муҳим омили . in Library, 19(4), 45–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/22277
Мухриддин Содиржонов, Наманганский государственный университет

Ijtimoiy fanlar kafedrasi dotsenti, sotsiologiya fanlari bo'yicha falsafa doktori(PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада талаба ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга оид социологик сўров таҳлили ва натижалари баён этилган. Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда бадиий
асарлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.

Похожие статьи


background image

“Kutubxona.uz” илмий-услубий журнал

4

5

ТАДҚИҚОТЛАР.ИССЛЕДОВАНИЯ

МУТОЛАА – ИНСОН КАПИТАЛИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

СОДИРЖОНОВ Муҳриддин,

Наманган давлат университети ўқитувчиси

Аннотация:

Мақолада талаба ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга оид социологик сўров

таҳлили ва натижалари баён этилган. Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда бадиий
асарлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

китоб, мутолаа, инсон капитали, таълим, тарбия, инновация, тараққиёт, ахборот, олий таълим.

Muhriddin SODIRJONOV,

Teacher of Namangan State University

READING AS AN IMPORTANT MEANS OF DEVELOPING HUMAN CAPITAL

Abstract:

This article analyzes and analyzes the results of a sociological survey on student culture development. Analytical

recommendations on the use of fiction works in teaching social sciences and humanities in higher education are provided.

Keywords:

b

ook, reading, human capital, education, training, innovation, development, information, higher education.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида инсон капиталини ижтимоий
ишлаб чиқариш омили сифатида шакллантириш
жараёни янги босқичга қадам қўйди. Инсон
капитали замонавий иқтисодиётнинг муҳим
таркибий қисмига айланди. Давлат инвестиция
сиёсатининг устувор йўналишлари ва давлатнинг
иқтисодий соҳадаги ўрни ўзгарди. Бу йўлда таълим
тизими инсон капитали шаклланишининг асосий
манбаи сифатида ривожланмоқда. Бундай шароитда
иқтисодий муносабатларнинг барча таркибий
қисмини ташкил этувчи ва ушбу муносабатларнинг
ўзи шаклланадиган инсон капитали вужудга
келишининг институционлашувига талаб ошиб
бормоқда.

И н н о в а ц и о н р и в о ж л а н и ш н и н г , у м у м а н

иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг муҳим ва
зарурий шарти инсон капиталининг юксаклиги
ҳ ис о блана д и . “ Инс он кап и та л и ” наз ари яси
асосчилари, жумладан, Г.Беккернинг фикрича, “ҳар
кимнинг билими, қобилияти ва қизиқишлари”
инсон капитали ҳисобланади[2.17-32].

Инсон капиталининг ривожланиши ва унинг

тараққиёти ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий мувафаққияти учун стратегик аҳамиятга
эга. Инсон капитали тушунчаси фақат иқтисодиёт
ёки ишлаб чиқаришда эмас, балки мамлакатдаги ҳар
бир фуқаронинг индивидуал хусусиятлари – сало-

матлиги, маълумоти, қобилияти ва истеъдоди, ор-
тирган малака ҳамда тажрибалари, шунингдек
одамларнинг ижтимоий-психологик, ижтимоий-
маданий ўзига хосликларида мужассам топади.

Маълумки, жамият қандай бўлса, ижтимоий

муносабатлар мажмуи бўлган инсон капитали ҳам
унга мос бўлади. Инсон капиталининг ривожи ҳам
шахснинг онги, одоб-ахлоқи, маънавияти, дунё-
қараши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабат-
ларга, ижтимоий тузум моҳияти ва табиатига
бевосита боғлиқдир. Инсон ақл-идрок соҳиби
бўлганлиги боис реал дунёдаги воқеаларни тушуна-
ди, илм-у тафаккури, меҳнати, салоҳияти билан
д у н ё н и б о ш қ а р а д и . И н с о н к а п и т а л и н и н г
юксалишига уни ўраб турган ижтимоий-муҳитда рўй
бераётган барча воқеаларнинг таъсири кучли-
дир[3.4].

Ҳар қайси инсонда муайян даражада интеллек-

туал салоҳият мавжуд. Агар шу ички қувватнинг
тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган барча шарт-
шароит яратилса, тафаккур қотиб қолган ҳар хил
эски тушунча ва ақидалардан халос бўлади. Эркин
фуқаролик, ҳуқуқий демократик жамият қуришда
таъл и м - тар би я ҳ а л қ и л у вч и а ҳ ам и я т га эга .
Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир
қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил таълим-
тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир.

Мутолаа маданиятини юксалтириш зарурати

№4 (44) 2019


background image

“Kutubxona.uz” илмий-услубий журнал

4

6

ТАДҚИҚОТЛАР.ИССЛЕДОВАНИЯ

Ўзбекистонимизнинг ҳозирги ижтимоий-сиёсий,
интеллектуал-бадиий тараққиётининг муҳим ва
узвий жиҳати ҳисобланади. Мутолаа маданиятини
шакллантириш инсон капиталини ривожлан-
тиришдан иборат алоҳида ижтимоий сиёсатнинг ҳам
ажралмас қисмидир.

Мутолаа маданиятини турли ёшлилар орасида

тизимли тарзда шакллантириб бориш узлуксиз
таълимнинг барча босқичлари учун муҳим аҳа-
миятга эга. Маълумки, олий таълим бошланғич,
умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг якуний
босқичи бўлиб, шахснинг фуқаро ва мутахассис
сифатида ижтимоий-касбий маконга киришиши ва
ҳар томонлама фаоллашиши ҳолатини ифода этади.

“Мутолаа” сўзи арабча “ўқиш” деган маънога эга

бўлса-да, бугунги кунда у китоб ўқишдан кўра
кенгроқ тушунчани англатмоқда. Мутолаа мада-
нияти таълимнинг узвий таркибий жиҳати бўлиб,
бўлғуси касбий фаолият таркиби ва мазмунини
ўзлаштириш жараёнларини фаоллаштиришда
муҳим аҳамиятга эгадир. Мутолаа орқали инсон
нафақат ахборотлар олиш имкониятига эга бўлади,
балки миллий ва умуминсоний бойликлар оламига
кириб боради.

Айни вақтда китоб мутолаасини юксалтириш

ахборот дунёсининг бошқа манбалари билан ҳам
мақсадли уйғунлаштиришда катта аҳамиятга эга
бўлади. Зеро, бугунги кунда ахборотга эга бўлиш-
нинг маълумотлар топиш, маълумотларни саралаш,
маълумотларни тизимлаштириш ва уларни ҳиссий
ҳамда оқилона англаш босқичлари мавжуд бўлиб,
уларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратиш
ниҳоятда муҳимдир. Хусусан, ахборот олишнинг
маълумот топиш босқичида интернетнинг ўрнини
ҳеч қандай бошқа ахборот манбаси боса олмайди.

Таълим субъектларида мутолаа жараёнларини

фаоллаштириш учун олий маълумотли бакалавриат
ва магистратура ўқув режаларидаги мустақил
таълим блокини ҳар томонлама яхшилаш ҳисобидан
амалга ошириш зарур. Бугунги кунда талабанинг
аудиториядаги таълим жараёнлари устидан беш
босқичли назорат йўлга қўйилган. Назорат ишлари
даставвал педагог, сўнг кафедра, деканат, ректорат
ҳамда вазирлик томонидан амалга оширилади.

Мустақил таълим жараёнлари эса фақат икки

субъектга, яъни, педагог ва талабанинг биргаликдаги
фаолиятига қаратилган ва талаба ўзлаштириши
зарур бўлган таълимнинг учдан икки ҳиссаси, яъни,
33,3 фоизи мустақил таълимга ажратилган. Демак,
мустақил таълим блокини ҳар томонлама такомил-
лаштириш учун мутолаа маданиятини юксалтириш
ишларини махсус дастурлар асосида фаоллаш-

тиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Айни пайтда Ўзбекистонда олий маълумотли

бакалавр даражасини олиш учун ўртача 9288 соат
ажратилган, шундан;

- назарий-аудитория таълими учун 6450 соат;
- мустақил таълим учун 2838 соат ажратилган.
Талабанинг мустақил таълим орқали касбни

ўзлаштириш даражаси ва дунёқарашининг бойиши
ҳолатларини қатъий назорат қилиш механизмининг
самарали усуллари ишлаб чиқилмаган. Ўқув услу-
бий мажмуаларда мустақил таълим учун берилган
адабиётлар рўйхати, рефератлар мавзулари аксарият
ҳолларда тавсия характерига эгадир.

Талабалардаги мутолаа маданияти даражасини

ўрганиш мақсадида жорий йилнинг март ойида
Наманган давлат университети Ижтимоий-иқтисо-
дий факультетидан 210 та талаба ўртасида “Мутолаа
– инсон капиталини ривожлантиришнинг муҳим
омили сифатида” мавзуида социологик сўров
ўтказилди. Респондентларнинг ёш ва жинс таркиби
қуйидагича: 20 – 25 ёш – 72,4%, 25 – 30 ёшгача
бўлганлар – 27,6% бўлиб, улардан эркаклар – 51,8%,
аёллар –49,2%. Оилавий ҳолатига кўра: оилалилар –
31,2%, турмуш қурмаганлар–68,8%.

Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики,

респондентларнинг 64,1% дарс соатларидан
ташқари қўшимча дарсларга қатнашадилар, 35,9%
эса фақатгина аудиториядаги маъруза соатлари
билан чекланишади. Қўшимча дарсларга қатнаша-
диган талабаларнинг кўп қисми хорижий тилларни
ўрганишни мақсад қилган. Бу эса ёшлар ўртасида
хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқ тобора
ортаётганини билдиради. Талабалрнинг қўшимча
фанларни ўзлаштиришлари ва мутолаа билан
шуғулланишлари ота-оналарининг маълумотлилик
даражасига боғлиқлиги ўрганилганда ўрта маълу-
мотли ота-оналар фарзандлари 30,2% ни, ўрта
махсус маълумотлилар фарзандлари 48,1% ни ва
олий маълумотли ота-оналар фарзандлари 21,7% ни
ташкил этди. Буни ўрта махсус маълумотли ота-
оналарнинг аксарият қисми фарзандларига сифатли
таълим бериш истаги борлиги, ҳаётда фарзанд-
ларининг ўзларидан кўра юқори натижаларга
эришиш хоҳиши сифатида баҳолаш мумкин. Лекин
олий маълумотли ота-оналар орасида бу кўрсат-
кичнинг нисбатан пастлиги уларнинг фарзандига
нисбатан кам эътиборлигидан эмас, фикримизча,
бундай оила фарзандлари фанлар доирасида
ёрдамни ота-оналаридан олишлари мумкинлиги
билан боғдиқ бўлса керак, деган хулосага келинди.

Мутолаа даражасини аниқлаш бўйича берилган

саволларга респондентларнинг жавобларига кўра,

№4 (44) 2019


background image

“Kutubxona.uz” илмий-услубий журнал

47

ТАДҚИҚОТЛАР.ИССЛЕДОВАНИЯ

академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини
тамомлаб, ўқишга кирган биринчи босқич талаба-
ларининг 32,3% и 2 тадан отиқ бадиий асар (бу ерда
роман ва қиссалар назарда тутилди) ўқиган, 31,2%
талабалар атиги 2 тадан, 26,4% талаба бадиий асар-
лардан фақат айрим парчаларни ўқиган, 10,1%
талабалар эса ҳеч қандай бадиий асар ўқимаган (1-
расм).

Шунингдек, респондентлар орасида 3-босқич

талабалари бўйича ҳолат: 37,3% талабалар 7 тадан
ортиқ, 35,4% талабалар 5 тадан, , 23,6% талабалар 3
тадан бадиий асар ўқиган. талабаларнинг 3,7% и эса
умуман бадиий асар ўқимаган (2-расм). Респон-
дентларнинг деярли аксарияти мустақил таълим
олиш учун Интернет, хусусан, турли ижтимоий
сайтлар (fasebook, telegram, Vkontakte, odnoklasniki
ва бошқалар) орқали ахборотга эга бўлмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, респондентлар

орасида биринчи босқич талабаларининг 10,9%
умуман қўшимча адабиёт (бирор турдаги бадиий
асар)ни мукаммал ўқишмаган, синф дарсликлари
билан чегараланишган. Юқори босқичга ўтгандан
сўнг эса бу кўрсаткич аста-секин кўтарилганлигига
гувоҳ бўлдик. Бу ҳолатда ҳам берилган саволларга
жавоблардан олий таълим муҳити, семинар дарс-
ларига тайёргарлик кўриш жараёнида 43,2%, билим
даражаларини ошириш мақсадида 27,3%ни кўрсаца,

бугунги кунда 27,3% талабалар ҳеч қандай қўшимча
адабиёт мутолааси билан шуғулланишмаётгани аниқ
бўлди. Ўз жавобларида электрон дарсликлар ва шу
турдаги китобларни баъзи-баъзида мутолаа қилиш-
ларини таъкидлашган.

Шунингдек, оилавий муҳит ота-онасининг

таълим даражаси мутолаа маданиятига муҳим
таъсир этиб бу кўрсаткич: ўрта маълумотлиларда –
16,8%, ўрта махсус маълумотлиларда – 35,2%, олий
малумотлиларда – 46,3%, илмий даражаси борларда
– 1,7% ни кўрсатди. Респондентлар ота-оналарининг
фаолият юритаётган соҳасига кўра тақсимланиши ва
бунда фарзандларининг мутолаага бўлган қизиқиш-
лари қуйидагича: тадбиркорлик – 12,2%, таълим,
илм-фан – 28,6%, ишлаб чиқариш – 8,6%, транспорт
– 6,1%, соғлиқни сақлаш – 9,2%, савдо соҳаси –
10,1%, қурилиш – 2,3 %, банк-молия – 8,2%,
маиший хизмат – 4,8% ва бошқа соҳалар – 9,9%.
Кўринадики, таълим соҳасида фаолият олиб боради-
ган оилаларда бу кўрсаткич юқори. Бу саволнинг
таҳлили натижасида ҳам олий маълумотли инсон-
ларнинг ўзларига ва бошқаларга нисбатан талабчан-
ликлари ўз ифодасини топди.

Маълумки, инсон капиталининг шаклланишида

биринчи навбатда демографик омиллар муҳим ўрин
эгаллайди. Оилаларда фарзандлар сони келажакда
оилада инсон капиталининг ва, ўз навбатида, мамла-
катда инсон капиталининг даражасини белгилаб
беради. Олинган натижалардан респондентлар
орасида икки фарзандлик оилаларнинг салмоғи
катталиги маълум бўлди.

Олий таълим муассасаси фақат бирор ихтисослик

бўйича мутахассисни тайёрлаш билан бир вақтда
фикр доираси кенг, дунёқараши кўламдор қалбида
юрт ишқи, ватан туйғуси жўш уриб турган баркамол
шахсни вояга етказишга ҳам масъулдир. Камолот
пиллапоясида турган ёш инсонга бу хислат – фази-
латларни асосан адабиёт ва санъат асарлари ато
қилади. Шунинг учун ҳам талаба қайси мутахас-
сисликни эгаллаш учун таҳсил олишидан қатъи
назар адабиёт ва санъатга ошуфта бўлиши жуда
муҳим. Ёшларни китоб, адабиёт оламига олиб
кириш уларни гўзаллик, эзгулик оламига олиб
киришни англатади.

Бугунги кунда эса мутолаа маданиятини ривож-

лантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев: “… ахборот-коммуникация соҳасидаги
охирги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга,
ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини
оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга,
аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга

Расм-1.

№4 (44) 2019


background image

“Kutubxona.uz” илмий-услубий журнал

4

8

ТАДҚИҚОТЛАР.ИССЛЕДОВАНИЯ

алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади... Аввало,
миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг
сара намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаш-
тириш ва уларни кенг тарғиб қилишга алоҳида
эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади”
[1;86-87], деб таъкидлайди. Мамлакатимиз
раҳбарининг китоб, китобхонлик маданиятини
яхшилаш тўғрисида куюнишининг чуқур маъноси
бор. Биринчидан, юқорида қайд этилгани каби,
китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг
маънавий қувватини оширувчи буюк куч ҳисоб-
ланади. Иккинчидан, китоб инсониятнинг тарихий
хотираси, барчамизни ўз маънавий-маърифий,
илмий заминимизни мустаҳкамловчи, келажакни
ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъаладир.

Инсон капиталини такомиллаштириш, одамлар-

нинг ўзини-ўзи баҳолаш кўрсаткичларининг тез
кўтарилаётганлиги, кишиларнинг ҳаёт даражаси,
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётга ишон-
чи юксалиб, давлат ва фуқаролараро ҳамкорликнинг
барқарор ўсаётганлиги мамлакатнинг истиқболига
собит нигоҳ билан қарашга имкон бермоқда.

Шуни қайд қилиш керакки, китобга муҳаббат

қўйган инсон “оммавий маданият”нинг вайронкор
таъсиридан мустаҳкам ҳимояланган бўлади. Шу
боисдан ҳам ўқувчи ва талабаларнинг бадиий асар-
ларни мутолаа қилиш жараёнларини муфассал
ўрганиш, бу жараённи чуқур илмий таҳлил қилиш
республикадаги ҳар бир олий таълим муассасалари,
академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умум-
таълим мактабларининг муҳим вазифаларидан
саналади.

Инсон капиталини энг самарали ривожланти-

рувчи инвестициялар қаторида таълим учун кирити-
ладиган инвестициялар ўта муҳим аҳамиятга эгадир.
Таълим учун харажатлар, агарда инсон олган билим-
лари мазмуни меҳнат бозоридаги талабга мувофиқ
бўлсагина, у натижа келтирувчи капиталга айланади.
Чунки, инсон капиталининг барча таркибий қисмла-
ри оила ўз фарзандига киритадиган инвестициялар
орқали шакллантирилади ва кўпайтирилади.
Инсоннинг интеллектуал ва психофизиологик қоби-
лиятларини оилада ҳамда таълим муассасаларида
муттасил ривожлантириб бориш унинг келгусида
ҳар томонлама камол топиши ва натижада инсон
капиталининг мунтазам ортиб боришининг пойде-
воридир. Аслини олганда, инсон капиталининг
асосий инвестори – мазкур капитал эгасининг
ўзидир. Шахс ўз инсон капиталига инвестиция
киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида
қарор қабул қилар экан, кутилаётган харажатлар ва
олиниши мўлжаланаётган даромадларни таққос-

лайди.

Юртимизда олий таълимдаги ўзгаришлар давлат

сиёсати билан боғлиқ ҳолда миллий манфаатларга
хизмат қилмоқда. Мамлакатда эркин ва фаровон
ҳаёт қурилишига қаратилган миллий ғоя мақсадлари
билан муштарак ҳолда тегишли шарт-шароитлар
яратилди. Талабаларга педагог ва ота-оналар томо-
нидан фарзандларида мутолаа маданиятини шакл-
лантириш, унда миллий ва жаҳон адабиётининг
нодир дурдона асарларини ўқишни тавсия этишлари
муайян аҳамиятга эгадир.

Юқоридагилар асосида қуйидагиларни тавсилар

этиш ўринли,деб ҳисобаман:

·

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Му-

толаа маданияти” номли махсус курс жорий этиш,
талаба ва ўқувчиларни мутолаа технологиялари
билан таништириш;

·

республикамиз олий ва ўрта махсус таълим муас-

сасалари ҳамда мактабларида мунтазам равишда
мутолаа маданиятининг ҳолатини ўрганишга доир
социологик тадқиқот ўтказиб бориш;

·

ёшларнинг ҳаётга позитив ёндашувини тарбия-

ловчи, адабиётларнинг янги авлодини яратиш;

·

“Мутолаа” китобхонлар клубларини ташкил

этиш.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот-

лар таълимнинг узлуксизлиги ва шахсга йўналтирил-
ганлиги билан характерлидир. Бу эса ўз навбатида
инсон капиталининг янада ривожланишига хизмат
қилади.

Инсон капиталига инвестицияларнинг асосий

тури миллий қадриятлар тизимини шакллантириш
билан боғлиқ бўлиб, таълим, фан, санъат, жисмоний
тарбия ва спортни ривожлантиришга сарфланадиган
харажатлар билан ўлчанади. Аҳолининг таълим
даражаси мамлакат иқтисодий ривожланишига икки
баробар (тўғридан-тўғри ва билвосита) таъсир
кўрсатди. Таълим даражасини ошириш инсон капи-
тали сифатига сезиларли ҳисса қўшади, бу ўз
навбатида юқори ўсиш суръатларига ва иқтисодий
юксалишнинг барқарорлигига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни

қатьият билан эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-
жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 592 б.

2. Бекмуродов М. Инсон капитали – тараққиёт

омили. Тошкент: “Маънавият”, 2015. – Б.4.

3. Капелюшников Р. Экономический подход Гэри

Б е к ке р а к ч ел о в е ч е с ком у п о в ед е н и ю . С Ш А :
экономика, политика, идеология. 1993. № 11. – С.
17–32.

№4 (44) 2019

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатьият билан эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 592 б.

Бекмуродов М. Инсон капитали – тараққиёт омили. Тошкент: “Маънавият”, 2015. – Б.4.

Капелюшников Р. Экономический подход Гэри Беккера к человеческому поведению. США: экономика, политика, идеология. 1993. № 11. – С. 17–32.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов