Barcha maqolalar - Gematologiya

Maqolalar soni: 266
  • Цереброваскуляр касалликлар узоқ вақт фақатгина когнитив бузилишлар билан намоён бўлиши мумкин. Текширувларнинг 1/3 қисмидан кўпроғида дисциркулятор энцефалопатиянинг (ДЭ) I босқичида, енгил ва ўртача когнитив бузилишлар I ва II босқичида аниқланди. Хавотир симптомлари сурункали цереброваскуляр патологиясида 92,8% артериал гипертензияга асосланган дисциркулятор энцефалопатия ва эссенциал артериал гипертензия (ЭАГ) асосланган дисциркулятор энцефалопатия II босқичида 89,6% учрайди
    М Мамурова, А Джурабекова, Ш Рузиева, Ш Турсунова
    63-66
    127   20
  • Биз гемолитик касаллиги булган Rh-конфликт буйича 16 иафар ва АВО системаси конфликт буйича 14 нафар янги тугилган чакалокларни текширдик. Rh-конфликт буйича гемолитик касаллиги билан огриган хомилада АВО системаси буйича касалликлари булган беморлар билан киссланганда тугилиш вактида ах во л и огиррок булиши аникланди ва бу холат тугрук вактида аникланган гематологик курсатгичларга: эритроцитлар, гемоглобин, гематокритга боглик.
    В Лим, О Алимова, Г Сувонова
    69-72
    138   36
  • Қачонки инсонда бирор – бир сурункали касаллик бўлса, турли хил нохуш симптоматика юзага кела бошлайди. Буйрак касалликларида анемия – кўп учрайдиган, патологик жараённинг кечки босқичларида шаклланадиган касаллик ҳисобланади. Касаллик сипмтомлари зараланган буйрак билан боғлиқ бўлиб, етарли миқдорда қизил қон таначалари ҳосил бўлишига ёрдам берувчи гормон етишмовчилигига сабаб бўлади. Бу эса организмда,асосан буйракда эритроцитлар етишмаслигига олиб келади. Бу кўрсаткич энг минимал миқдорига етганида буйрак касалликлари туфайли анемия юзага келади
    Х Тожиддинов, Н Юлдашева, Д Расулова, М Якуббоева, М Абдувахопова
    110-113
    79   16
  • Самарканд давлат тиббиёт институгининг 1-чи ва 2-чи клиникаларининг хирургия булимларила операция утказган 371 нафар бсмор тадкиког асосини ташкил килди. Ишлаб чикилган оптимал комплекс даволаш -диагностика ва касаллик кайталанишини олдини олиш чора-тадбирлари бсморлар хает сифатини кунидагича узгартирди: аъло 5.9% дан 83.0% гача, яхшн - 64,7% дан 15.1% гача, коникарли - 17.6% дан 1.9% гача ва коникарсиз - 11.8% дан 0% гача.
    К Рахманов
    108-111
    120   21
  • Сурункали вирусни гепатитлар ва туберкулез моноинфекция куринишида кенг таркалган. Улар биологик, ижтимоий-иктисодий хавф омилларининг таъсиридан келиб чикади. Ушбу маколада сурункали вирусли гепатит С ва туберкулёз касаллигини эпидемиолоигик ва клиник кечиши, натижада касалликнинг кундан кун-га ошиб бориши, эпидемик жараённи мехнатга лаёкатли инсонлар орасида кенг таркалиши ва юкори улим курсатгичига сабаб булиши хдкида маълумотлар келтирилган.
    Н Ярмухамедова, М Ачилова, Н Раббимова, Ф Матякубова
    129-132
    192   30
  • Жигар кўплаб метаболик жараёнларни амалга ошириш ва тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Гепатоцитларнинг турли хил функциялари жигар патологиясида метаболизмнинг кўп турларидаги ўзгаришларни акс эттирувчи биокимёвий константаларнинг бузилишига олиб келади. Жигарнинг анатомик тузилиши унда содир бўладиган жараёнларнинг хусусиятларини аниқлайди. Жигарнинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1) паренхимал ҳужайралар (гепатоцитлар); 2) ўт йўлларининг эпителийси; 3) ретикулоэндотелиал тизим ҳужайралари (РEС); 4) бириктирувчи тўқима. Бирлаштирувчи тўқима жигар капсуласини ҳосил қилади ва у лобли тузилишга буюртма қилинган гепатоцитлар қаторига кирмайди. Жигар ҳужайраларида содир бўладиган кўплаб жараёнларга қарамай, уларнинг барчасидан узоқдаги ўзгаришлар диагностик аҳамиятга эга [14]. Диагностик хусусиятларни ташкил этувчи асосий патологик жараёнлар: 1) гепатоцитлар мембраналарининг ўтказувчанлигини ошириш; 2) улардаги синтетик жараёнларнинг камайиши; 3) гепатоцитлар ҳажмининг ошиши, ўт йўлларининг сиқилиши ва сафро чиқишининг бузилиши; 4) омонатни ўтказиш тартибини бузиш; 5) токсик метаболитларнинг деактивациясининг пасайиши; 6) мезенхима тўқималарининг фаоллашиши; 7) иммунитет реакцияларининг бузилиши. Ушбу жараёнлар натижасида қуйидаги патофизёлогик синдромлар ҳосил бўлади: цитолиз, холестаз, гепатоцитлар этишмовчилиги, яллиғланиш.
    X Хамраев, С Содиков, Д Хамраева, Д Собирова
    189-191
    116   26
  • Жигар эхинококкозида аъзони саклаб колиш операция килинастганда жигар тукималарига кичик ши-кастланшп билан бирга кечади. Дна шундай холатларда, операцион йул жарохатланиш хавфини оширадиган булса. кам инвазив. видеоэндоскоп и к технологияларни куллаш айни муддао хисобланади. Кам инвазив видео-эндоскопик усуллар жигар эхиноккози билан даволанаётган бсморларнинг даволаш натижаларини анча яхши-лайди. Йигилиб келаётган тажрибалар шуни курсатмокдаки, купгина эхинококкоз билан огриган беморларни операция килишда бу усуллар оптимал усул хисобланмоада.
    А Бабажанов, А Ахмедов, Э Абдурахмонов
    22-24
    142   27
  • Бсрилган адабиётлар тахлили чузилган сарикликларни хозирга кадар хам долзарблигини ва ахамиятини курсатади. Чакалок кон зардобида билирубиннинг хаддан зиёд куп тупланиши униниг усиш ва ривожланиши-да каюр салбий окибатларга олиб келади. Билирубиннинг токсик таъсири натижасида марказий асаб тизими-нинг зарарланиши ва бунинг окибатида нарез, параличлар ва хаггоки нсонатал даврда улим кузатилиши хам кайд килинганлиги мазкур холатга этиологии, клиник манзарасини узиги хос киёсий ёндашувини таккозо эта-ди.
    Н Бобоева
    134-143
    207   39
  • Вирусли гепатит С бугунги кунда кенг таркалганлиги сабали глобал ахамиятга эга. Клиника кечиши латент булган жараён хозирги вактда жигардан ташкари белгилари билан тобора боглик булиб, уларнинг патогснсзинда криоглобулинлар мухимдир.
    В Рахимова, И Шарипова, И Эгамова, Н Ярмухамедова
    87-90
    157   24
  • Калин томчи экспресс усули оркали ссмизлик билан касалларда бариатрик жаррохлик амалисти -меъдани лапароскопик «енгсимон» резекциясидан олдин ва турли вактларда нормал эритроцитлар - дискоцит-лар ва уларнинг патологик шакллари: стоматоцитлар, эхиноцитлар, тожи бор эритроцитлар нисбати урганил-ди. Семизлик билан огриган беморларда кизил кон хужайраларининиг дискоцитлар/эритроцитларни патологик шаклларга нисбати нормал вазнли одамларда кузатилганидан фарк килмайди. Меъдани лапароскопик «енгсимон» рсзскцияси эритроцитларнинг патологик шаклларини купайишига ва сезиларли узгаришларга олиб кслади, бу айникса операциядан 3 ой утгач аникланади.
    Ш Хашимов, У Махмудов, И Байбеков
    118-122
    103   16
  • Қон пıҳтıларıнıн физик-механик хусусиятларини ўрганиш сўнгги пайтларда амалий тиббиётга қизиқиш ортиб бормоқда. Тромбанинг ёпишиш кучи, зичлиги, ғоваклиги, эластиклиги каби физик кўрсаткичларини, шунингдек, тромбнинг бу хусусиятларининг вақт ўтиши билан ўзгариши, тромб динамикасининг ўзгариши гематология, жарроҳлик ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида янги имкониятлар очади.
    А Воронин, Р Садиков, O Ким, Б Исмаилов, Н Джумаева
    167-170
    177   51
  • Қон коагуляцияси жараёнида реакциялар каскади жуда мураккаб бўлиб, унда тромбоцитлар муҳим роль ўйнайди. Улар уни бошлайди ва биокимёвий ва механик ўзаро таъсирлар орқали янада тартибга солади. Коагуляцион жараён 3 босқичда давом этади: тромбоцитларнинг ёпишиши, агрегацияси, ретракцияси. Ҳозирги вақтда қоннинг коагуляцион ва антикоагуляцион тизимлари жуда яхши ўрганилган, аммо тромбни тортиб олиш (РТ) нинг механизмлари ҳақида ҳали ҳам этарли маълумот йўқ.
    Н Джумаева, Р Садиков, O Ким, Б Исмаилов, А Воронин
    171-173
    160   30
  • Камқонлик дунёда энг кўп тарқалган патологиядир. Камқонлик деб қоннинг бир ҳажмида эритроцитлар миқдорининг ва гемоглобин даражасининг пасайиши билан характерланадиган клиник-гематологик синдромга айтилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари фикрига кўра, жамоат саломатлигини сақлаш нуқтаи назаридан популяцияда камқонлик тарқалганлигини баҳолаш 3 гуруҳга бўлиб ўрганилади: кучсиз – 5% дан 19, 9% гача, ўртача – 20% дан 39,9% гача, юқори – 40% ва ундан кўп. Камқонликни аҳоли орасида тарқалганлиги 40% дан кўп бўлганда муаммо нафақат тиббий, балки ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этиб, давлат даражасида тадбирлар қабул қилинишини тақозо этади [2, 5, 8, 11]. Жаҳонда, ЖССТ маълумотларига кўра 1993-2005 йилларда, анемия билан 1,62 миллиард киши хасталанган. Бу ер юзи аҳолисининг 24,8%ни ташкил этади
    Ж Ризаев, O Кулиев
    181-184
    102   25
  • Вирус этиологияли жигар циррозида тромбоцитопения кузатилади, тромбоцитлар адгезив ва агрегацион хусусиятлари бузилади. Гемостаз томир – тромбоцитар босқичи бузилиши вирус этиологияли жигар циррозида вирус аниқланмаган жигар циррозига нисбатан кучлироқ намоён бўлади. Гепатит С вируси аниқланган жигар циррозида суяк кўмигида қон яратиш бузилади В, В+Д гепатит вируси аниқланган жигар циррозида гиперспленизм белгиси устунлиги аниқланди
    З Курбонова
    40-43
    137   30
  • Хозирги вактда коморбидлик яъни бир ёки бир нечта касалликларни биргаликда келиши долзарб муам-молардан биридир [1]. Хусусан биз юрак ишемик касаллиги (ЮИК) ностабил стенокардия ва анемиянинг тур-ли огирлик даражалари хакида айтиб утамиз. Биз ЮИК ва турли огирлик даражасидаги анемияси бор булган 30 та беморга III валентли темир препарата Суфер (Юрия-фарм Украина) 5 мл вена ичига 5 кун мобайнида стандарт терапия асосида куямиз. Текширилган беморларда гемоглобин микдорининг ортиши юрак ишини нормаллаштиради, стенокардия хуружларини камайтиради ёки йукотади, жисмоний зурикишларга чидамли-ликни оширади [2,3].
    И Агабабян, Ю Исмоилова, Ш Садыкова
    11-14
    129   28
  • Биз томондан куйиш шоки даврида 17 ёшдан 70 ёшгача бўлган 55 нафар беморда куйиш жароҳати оғирлигининг қон ивиш тизимининг ўзгариш кўрсаткичлари характерига таъсири, яъни томир ичида ўткир тарқоқ қон ивиши (ТИЎТҚИ) - синдроми ўрганилди. Тадқиқот шок даврида куйиш жароҳатининг ҳар хил оғирлик даражасидаги учта таққосий гуруҳлар ўртасида ўтказилди. Биринчи гуруҳга Франк индекси 30 гача бўлган 15 нафар бемор кирди, иккинчи гуруҳга Франк индекси 30 дан 60 гача бўлган 20 нафар беморлар кирди ва учинчи гуруҳни Франк индекси 61 дан зиёт бўлган 20 нафар бемор ташкил қилди. Куйиш шоки, айниқса оғир даражадаги қон ивиш тизими бузилишига ката таъсир кўрсатади. Куйиш шоки давридаги беморларда кузатиладиган гиперкоагуляция ҳолати, тромбоэмболик асоратларни олдини олиш учун керакли чора-тадбирларни талаб қилади
    O Юнусов, X Карабаев, K Тагаев, М Рустамов
    109-113
    147   24
  • Мақолада буйрак венаси ва пастки ковак венада ўсма тромби билан зарарланишда компютер томография билан тасхишлаш буйича клиник холатлар ёзилган. Барча беморлар текшириш жараёнида ўсма касалликлар бўйича эмас, балки одатий бошқа касалликлар туфайли текширувдан ўтиш вақтида аниқланган. Клиник ташхис компютер томографияда иккиламчи белгиларга асосан қўйилган бўлиб, магистрал қон томирлар диаметринимассив кенгайиш аломатлари бўлганда шубха қилинган, ва тўлиқ ташхислаш эса урографик контраст моддани вена ичига инъекция қилиш натижасида қон томир ичида ўсма тромби КТда аниқланган
    М Тилляшайхов, Л Корень, Е Бойко, Н Рахимов, Б Аълоев, Ш Хасанов
    118-121
    176   33
  • 14 серияда 7 тадан уткир тажрибалар утказилди. Киска занжирли ХЦК-8 ва узун занжирли ХЦК-33 пеп-тидни трепсин ва контрикал иштирокидаги таъсирини ошкозон ости бези секрециясига таъсири урганилди. Хулосалар куйидагича, киска занжирли ХЦК-8 жигар томонидан, узун занжирли ХЦК-33 га утилизация килинди. Трипсин жигар оркали утканда ХЦК нинг утилизация хусусиятини пасайтирди, шу туфайли ошкозон ости бези секрсцияси стимулланди. Контрикал жигар оркали утканда эса аксинча эффект кузатилди. Ошкозон бези оркали инкрсциялапувчи трипсин ва унинг ингибиторлари ошкозон ости бези сскрсциясидаги холецистокинин механизмларининг модификациясида иштирок этади.
    M Жураева, В Алейник, С Бабич, Г Ходжиматов, А Легкоев
    58-64
    76   38
  • Сурункали ваноз стишмовчилиги ва варикоз томирлари хомиладорликда юрак-кон томир тизими экс-трагенитал патологиясининг энг кенг таркалган гурухи булиб, аёлларнинг 30-50% да учрайди. Муаллифнинг фикрига кура, варикоз касаллиги булган хомиладор аёлларда эрта токсикоз ва гестоз (10%), сурункали хомила гипоксияси (10%), киндик патологияси (24-26%), коганок сувларининг муддатдан олдин кетиши (22-24%) ва тугрук даврларининг сустлиги (15%), нормал жойлашган йулдошнинг муддатдан олдин ажралиши (2%), тугрукдан кейинги ва тугрукдан олдинги даврларда кон кетиш (18%), тугрукдан кейинги эндометрит (7%) каби асоратлар куп учраб туради.
    Г Ихтиярова, Н Дустова, З Курбанова
    68-71
    102   21
  • Пастки экстремиталарнинг сурункали веноз этишмовчилиги (СВИ) кенг тарқалганлиги, даволаниш муддати ва меҳнат қобилиятини йўқотиши сабабли жамиятда катта ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга. Унинг шаклланишининг асосий сабабларидан бири варикоз томирларидир. Варикоз кенгайиши аёлларда 25-33%, эркакларда 10-20% ни ташкил қилади [4, 11]. Узоқ муддатли даволаниш ва катта харажатларни талаб қиладиган трофик касалликлар қўшилишидан олдин касалликнинг дастлабки босқичларида ташхис қўйиш ва даволаш муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, Буюк Британияда ҳар йили веноз яраларни даволаш учун олти юз миллион фунт стерлинг, АҚШда эса бир миллиард доллардан кўпроқ маблаг ъсарфланади. Ҳозирги вақтда Эвропа мамлакатларида касалликни эрта ташхислаш дастурининг жорий этилиши туфайли касалликнинг кенг тарқалган шаклларининг частотасини камайтириш тенденцияси мавжуд [18, 20]
    Н Аскарова, Г Мардиева, П Аскаров
    162-165
    118   25
  • Йўғон томчи экспресс методи ёрдамида нормал эритроцитлар – дискоцитлар (Д) ва эритроцитларнинг патологик шакллари (ЭПШ) нинг ўзаро нисбати ўрганилди. Шу нарса аниқ бўлдики, артериал гепертония (АГ) да ЭПШ нинг миқдори Д нинг миқдори камайиши хисобига ортади. Бу айниқса АГ нинг 2 ва 3 босқичида яққол намоён бўлади
    И Байбеков, Д Рахманов
    20-22
    140   17
  • Оғир термик жароҳат бўлган беморларда гастродуоденал қон кетиш куйиш касаллиги кечишини оғирлаштиради ва айрим ҳолатларда ўлим оқибати хавфини оширади. 2010 йилдан 2017 йилгача даволанагн куйиш касаллигининг кечишида (чуқур куйиш майдони 20-40% тана юзасига) гастродуоденал қон кетиш кузатилган 105 нафар куйган беморлар таҳлили ўтказилди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, куйганларда массив қон кетиш кузатилганда гемостатик, ўрин босувчи ва ангиопротектор терапия комплекс даволаш фонида эндоскопик усулда қон кетишни тўхтатиш патогенетик асосланган даво усулларидан бири эканлиги маълум бўлди
    Ф Даминов, X Карабаев, K Тагаев, И Мустафакулов, Э Хакимов
    33-36
    100   12
  • Маколада семириш билан булган 55 та болалар ва усмирлар хакида маълумот келтирилган. Болаларда учрай-диган турли тип семиришлар ва артериал гипертензиянинг ривожланишда хавф омили сифатида гиперкалори-яли озикланиш, гиподинамия ва семириш ва артериал гипертензияга наслий мойиллик, ота-онадаги артериал гипертензия, кандли диабет, оила аъзоларининг чскиши катта ахамиятга эга эканлиги аникданган. Семириш* нинг ривожланишида ва артериал гипертензиянинг манифестациясида пубертат давр асосий уринни эгал-лайди.
    Л Гарифулина, Н Гойибова, Д Тураева
    39-43
    104   24
  • Цель исследования заключалась в оценке активности нейтрофилов крови при экспериментальном бактериально-иммунном пародонтите и выяснении влияния флавонола кверцетина на его показатели. В статье приведены результаты исследований показателей спонтанного и активированного теста с нитросиним тетразолием на 14-е сутки экспериментального бактериально-иммунного пародонтита и после коррекции его кверцетином (в тот же период эксперимента). При этом приводятся данные о характере изменений нейтрофильной активности в процессе формирования воспалительного очага в пародонтальном комплексе. Применение флавонола кверцетина, который, воздействуя на иммунные процессы, ограничивал воспалительную реакцию в тканях пародонта и приводил к снижению активности нейтрофилов относительно показателей животных, которым нс вводили этот препарат. В результате применения кверцетина показатели активности нейтрофилов приближались к величинам контрольной группы.
    A Демкович
    44-48
    82   14
  • Ҳомила-йўлдош тизимидаги липид алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди, ҳомиланинг она қорнида ўсиш даври гипотрофияси ривожланишида она - йулдош -ҳомила тизими липид алмашинувида сезиларли ўзгаришлар бўлиши аниқланди, айниқса ЭЁК, триглицеридлар, β- липопротеидлар, фосфолипидлар таркиби, шунингдек, ҳомиладорлар ва янги туғилган чақалоқлар қон зардобида бир хил типдаги ўзгаришлар аниқланди. Ҳомила ривожланишининг орқада қолишида ЭЁК триглицеридлар нисбати ҳажмининг камайиши липолитик жараёнлар фаоллигига таъсир кўрсатиб, гиперлипедимияга олиб келди
    Н Нуритов, Ж Мусурмонқулов
    104-106
    79   27