Доктор ахборотномаси № 2 (99)—2021
23
DOI: 10.38095/2181-466X-2021992-23-26 УДК 616.72-002.77; 084-039.57
РЕВМАТОИД АРТРИТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА МУШАКЛАР
ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШДА САРКОПЕНИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
И. А. Ахмедов, К. Р. Абдушукурова, И. И. Султонов
Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон
Таянч сўзлар:
саркопения, остеопороз, динамометрия, ревматоид артрит.
Ключевые слова:
саркопения, остеопороз, динамометрия, ревматоидный артрит.
Key words:
sarcopenia, osteoporosis, dynamometry, rheumatoid arthritis.
РА касаллиги бўлган беморларда саркопения (СП) ва остеопороз (ОП) ҳолатини баҳолаш. РА ташҳиси
аниқланган РА билан даволанаѐтган 117 нафар (102 нафар (87,2%) аѐл, 15 нафар (12,8%) эркаклар) беморларда
мушакларнинг функционал ҳолати ва кучи аниқланди, ҳамда махсус анкета бўйича сўровномалар ўтказилди.
SARC-F сўровномаси натижаларига кўра 84 нафар (71,7%) беморда саркопения мавжудлигига тахмин қилин-
ди. Олинган натижалар асосида саркопения 64 нафар (54,7%) беморда, доминант қўлда сиқиш кучининг 16 кг
дан кам бўлган кучи 95 нафар (81,1%) беморда аниқланган. Тадқиқотимизда СП частотаси 44,7% ни ташкил
этди, беморларнинг ѐши ва касалликнинг давомийлиги ортиши билан СП кучайиши кузатилди. СП ва касал-
ликнинг фаоллик даражаси (DAS28, ЭЧТ, СРО) ўртасида боғлиқлик аниқланмади. ОП ва СП қўшилиб келган-
да беморларнинг ҳаѐт сифат кўрсаткичи HAQ бўйича паст натижаларни кўрсатди. СПлар РА касаллигида тез-
тез учрайдиган ҳолат бўлиб, йиқилиш ва синиш хавфини оширади. СП ва ОП диагностикасида EWGSOP2 ме-
зонлари бўйича SARC-F сўровномаси ва "стулдан туриб юриш" тести ва қўл диномометриясидан фойдаланиш
мумкин. Бу усуллар ичида қўл динамометрияси қолган усуллардандан ишончлилигини юқори эканлигини
кўрсатди.
ЗНАЧЕНИЕ САРКОПЕНИИ В ОЦЕНКЕ МЫШЕЧНОГО СТАТУСА У ПАЦИЕНТОВ
С РЕВМАТОИДНЫМ АРТРИТОМ
И. А. Ахмедов, К. Р. Абдушукурова, И. И. Султонов
Самаркандский государственный медицинский институт, Самарканд, Узбекистан
Оценка саркопении (SP) и остеопороза (OP) у пациентов с РА. У 117 пациентов (102 (87,2%) женщин и
15 (12,8%) мужчин), у которых был диагностирован РА, определялись функциональное состояние и сила
мышц, а также проводился специальный опрос. Исследование SARC-F показало, что у 84 (71,7%) пациентов
была саркопения. По результатам саркопения была выявлена у 64 (54,7%) пациентов и у 95 (81,1%) пациентов
с доминирующей силой сжатия вручную менее 16 кг. В нашем исследовании частота SP составила 44,7% с
увеличением SP с возрастом пациентов и продолжительностью заболевания. Не было обнаружено корреляции
между SP и уровнем активности заболевания (DAS28, ECT, SRO). При сочетании OP и SP качество жизни па-
циентов показало низкие результаты по HAQ. SP являются обычным заболеванием при РА и повышают риск
падений и переломов. При диагностике SP и OP можно использовать опросник SARC-F в соответствии с кри-
териями EWGSOP2, тест «ходьба на стуле» и динамометрию руки. Среди этих методов ручная динамометрия
показала более высокую надежность, чем другие методы.
THE IMPORTANCE OF SARCOPENIA IN ASSESSMENT OF MUSCLE STATUS IN PATIENTS WITH
RHEUMATOID ARTHRITIS
I. A. Akhmedov, K. R. Abdushukurova, I. I. Sultonov
Samarkand state medical institute, Samarkand, Uzbekistan
Assessment of sarcopenia (SP) and osteoporosis (OP) in patients with RA. In 117 patients (102 (87.2%) women
and 15 (12.8%) men) who received RA, in whom RA was diagnosed, the functional state and strength of muscles were
determined, and a special questionnaire was also conducted. The SARC-F study showed that 84 (71.7%) patients had
sarcopenia. According to the results, sarcopenia was detected in 64 (54.7%) patients and in 95 (81.1%) patients with a
dominant manual compression force of less than 16 kg. In our study, the frequency of SP was 44.7% with an increase
in SP with the age of the patients and the duration of the disease. No correlation was found between SP and disease
activity level (DAS28, ECT, SRO). When OP and SP were combined, the patients' quality of life showed low HAQ
scores. SP are common in RA and increase the risk of falls and fractures. When diagnosing SP and OP, the SARC-F
questionnaire can be used in accordance with the EWGSOP2 criteria, the chair walking test and arm dynamometry.
Among these methods, hand dynamometry has shown higher reliability than other methods.
Кириш.
Ревматоид атрити (РА) касаллиги номаълум этиологияли аутоиммун таби-
атли касаллик бўлиб, сурункали эрозив артрит ва ички аъзоларнинг тизимли яллиғланиши
билан кечади. Бутун дунѐда 20 миллион киши РА билан касалланган бўлиб, касалланиш
И. А. Ахмедов, К. Р. Абдушукурова,...
Доктор ахборотномаси № 2 (99)—2021
24
кўрсаткичи ревматик касалликлар ичида - 10%, умумий популяцияда эса - 0,6-1,3%. Аѐллар
РА касаллиги билан эркакларга нисбатан (3:1-8:1) кўп касалланади.
Касаллик бўғим тоғайининг зарарланиши, бўғимларни ҳосил қилувчи суякларнинг
эрозив-деструктив типдаги полиатртрити, катта ва кичик бўғимларнинг симметрик зарарла-
нишлари, бўғимлар деформацияси ва функциясининг бузилиши билан кечади. Яллиғланиш
жараѐнига ўпка, юрак, қон-томирлари, буйрак, тери, кўрув аъзолари, мушаклар, лимфа
тугунларини қўшилиши касаллик асоратларининг ―ташриф қоғози‖ ҳисобланади.
Бундан ташқари, РАда асорат ѐки йўлдош касаллик сифатида қарашга иккиланишни
келтириб чиқарадиган ҳолатлар ҳам бор. Буларга саркопения (СП) ва остеопороз (ОП)ни РА
да мустақил равишда ривожланадиган қўшма касаллик, синдром ѐки РАнинг асоратлари
сифатида қабул қилишда муоммо бўлиб келади.
Ўтган йиллар даврда РАда касаллигида олиб борилган кўплап турли хил тадқиқотлар-
да ОП ўрганилган. Маълумки, РАда сурункали яллиғланиш ва глюкокортикоидларни (ГК)
узоқ вақт давомида қўллаш суяк минерал зичлиги (СМЗ) пасайишига олиб келади. Шунинг
билан биргаликда РАнинг мустақил остеопоротик ѐриқлар ривожланиш хавфини оши-
ришдаги аҳамияти ҳам исботланган. Узоқ йиллик текширувларга қарамай, турли хил
тадқиқотларда РА беморларида ОПнинг учраши жуда катта фарқ қилади - 11 дан 59% гача,
булар текширилган гуруҳларнинг ѐши, жинси ва ўтказиган тадқиқот усулига боғлиқ бўли-
ши мумкин.
Саркопения (СП) нисбатан ―янги‖ тушунча бўлиб, ўтган асрнинг охирги йилларида
клиник амалиѐтга киритилган [4]. РА беморларида СПнинг частотаси, турли хил муал-
лифларнинг фикрига кўра, 13,9 дан 39,8% гача ўзгариб туради [4]. 2018 йилгача европанинг
кекса кишиларда саркопения бўйича ишчи гуруҳи, EWGSOP (European Working Group on
Sarcopenia in Older People) томонидан тавсия этилган мезонлардан СП аниқлаш учун фойда-
ланилган [1]. 2019 йилда ушбу мезонлар қайта кўриб чиқилди ва уларнинг иккинчи ҳолати
(ЕWГСОП2) тақдим этилди [2], ҳозирда клиник амалиѐтда қўлланилиб келмоқда. Мушак
кучининг пасайиши беморда СП борлигини кўрсатиши мумкин, СПнинг ишончли ташҳиси-
ни фақат инструментал тадқиқотлар ѐрдамида мушак массасининг пасайиши тасдиқлан-
гандагина аниқланади. Иккинчи янгиланган ҳолатдаги мезонлар билан бир вақтнинг ўзида
ОП диагностикасини ҳам ўтказиш имкони мавжуд. Охирги пайтларда РА билан касалланган
беморларида СП ва ОП нинг ўзаро алоқаси кенг ўрганилмоқда.
Тадқиқотнинг мақсади:
РА бўлган беморларда СП ва ОП ҳолатини баҳолаш.
Материал ва текшириш усуллари:
Ушбу тадқиқотда қўйилган мақсад ва вазифалар-
ни амалга ошириш учун СамМИ 1–клиникасининг ревматология бўлимида Америка Ревма-
тология Коллежи ҳамда Европа ревматизмга қарши курашиш лигаси (АCR/EULAR - Ameri-
can College of Rheumatology / European League Against Rheumatism) 2010 йил) ревматоид
артрит тасниф мезонларига мувофиқ қўйилган ташҳис асосида стационарда РА билан даво-
ланаѐтган 117 нафар беморлар текширувларга олинди.
Шундан 102 нафар (87,2%) аѐл, 15 нафар (12,8%) эркаклардан иборат. Текширилган
беморларнинг ѐши 19 дан 67 ѐшгача бўлиб, ўртача 42,4±11,5 ѐшни ташкил этди. Тадқиқотга
олинган беморларда касаллик 1 йилдан 30 йилгача давомийликда бўлиб, ўртача давомийли-
ги эса 9,3±6,2 йилни ташкил қилди (1-жадвал).
Юрак, буйрак, жигар ва қон тизими касалликлари бўлган беморлар тадқиқот текшири-
шларига киритилмади.
Умумий клиник текширувда беморларнинг шикояти, хаѐт ва касаллик анамнези, объ-
ектив беморларнинг умумий аҳволи, бўғимлардаги шиш, оғриқ, маҳаллий гиперимия, бўғим
олди юмшоқ тўқималарнинг ҳолати ва эрталабки бўғим қотишларининг давомийлиги
баҳоланди. Барча беморлар касалхонага ѐтқизилган дастлабки кунларидан стандартга мос
равишда клиник, лаборатор, инструментал, иммунологик ва мушакларда функционал тек-
ширувлардан ўтказилди. Бундан ташқари, барча беморлар мустақил равишда SARC-F
сўровномани тўлдирдилар. SARC-F сўровномаси натижаси 0 dan 10 баллгача баҳоланиб, 4
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 2 (99)—2021
25
1 жадвал.
Саркопения ва саркопения кузатилмаган беморларнинг қиѐсий характеристикаси.
балл ва ундан юқори наижалар СП белгилари деб топилди. Мушак кучи механик қўл дина-
мометри қисиш ѐрдамида баҳоланди. Қўлларнинг динамометриясида 16 кг паст кўрсаткич
ва 15 секунд ичида стулдан таянмасдан туришлар 5 мартадан кам бўлганда мушаклар
кучсизлиги деб баҳоланди. Функционал бузилишлар HAQ (Health Assessment Questionnaire)
индексидан фойдаланган ҳолда баҳоланди, РА фаоллиги - DAS28 бўйича аниқланди [5].
Олинган натижалар.
Беморларнинг 85 нафари (72,6%) 50 ѐшгача бўлганлар. Касал-
ликнинг фаоллиги текширилганларнинг 40 нафар (34,1%) юқори ва 70 нафар (59,8 %) бе-
морларда ўртача даражада бўлиб. ДАС28 индекси бўйича РА фаоллиги фақатгина 5 нафарр
(4,2%) беморларда ремиссия даврига тўғри келди. ГКСни 6 ойдан кўпроқ вақт давомида
қабул қилиши 108 нафар (49,4%) беморларда кузатилди. Генетик жиҳатдан яратилган био-
логик дорилари воситаларини (ГМБДВ) 1 нафар (0,8%) бемор қабул қилганлиги аниқланди.
SARC-F сўровномаси натижаларига кўра, 84 нафар (71,7%) беморда СП мавжудлиги-
ни тахмин қилиш мумкин эди. Олинган натижалар асосида саркопения аниқланган 64 нафар
(54,7%) ва саркопения аниқланмаган 53 нфар (45,3%) беморларнинг ўзаро солиштирма
таҳлилида СП аниқланган беморларда СП аниқланмаган беморларга нисбатан РАнинг даво-
мийлиги узоқроқ бўлиб, тана массаси индекси (ТМИ) ҳам сезиларли даражада паст эди ва
шу кўрсаткичларга мос равишда мушаклар кучининг паст эканлиги аникланди (2-жадвал).
Ёши ва жинси ГКни истеъмол қилиш жиҳатидан эса фарқ қилмадилар.
Мушак кучини баҳолашда доминант қўлда сиқиш кучининг 16 кг дан кам бўлган кучи
95 нафар (81,1%) беморда аниқланди. Бу усул SARC-F сўровномасига нисбатан йўқори се-
зувчанликни (92%) кўрсатди. Беморларда "Стулдан туриб юриш" синамаси ўтказишда
бўғимларнинг ҳаракатида ҳосил бўлган оғриқлар беморларга бироз қийинчилик келтириб
чиқарганлиги туфайли қўл динамометриясига нисбатан паст натижа берди.
ОПнинг аниқланиши тадқиқотга олинган диярли барча беморларда учради, 12 нафар
(10,2%) беморларда остеопения аниқланди.
Хулоса.
R. Krzimińska-Siemasko ва ҳаммуаллифлар, Н.В. Торопцова ва ҳаммуалифла-
Белгилари
Кўрсаткичлар
Ёши, йил, М±СО
42,4±11,5
РА давомийлиги, йил, М±СО
9.3±6,2
ТВИ М±СО
HAQ, М±СО
1,48±0,69
DAS28, М±СО
4,8±1,3
ЭЧТ, мм/с, М±СО
17 [13; 26]
СРО, мг/л, М±СО
12,1 [3,0; 17,1]
ГК >3 ойдан, н (%)
40 (49,4)
ГИБДВ, н (%)
1 (14,8)
1 жадвал
Кўрсаткич
СП+ (n=64)
СП- (n=53)
р
Ёши, йил, М±СО
42,5±6,9
59,1±8,4
>0,05
<50 ѐшдан катталар, n, (%)
42 (65,6)
32 (53)
>0,05
РА давомийлиги, йил, Ме
9,1 [1; 30]
6 [1; 15]
>0,05
ИМТ, кг/м 2 , Ме
24,5 [22,4; 25,8]
27,7 [25,5; 32,4]
>0,05
1 йил давомида йиқилишлар, n (%)
11 (17,1)
4 (7,5)
>0,05
Такрорий йиқилишлар, n (%)
4 (6)
1 (1,8)
>0,05
ГКС қабул қилиши, n (%)
62 (96,8)
48 (90,5)
>0,05
HAQ, М±СО
1,50±0,82
1,47±0,67
>0,05
DAS28, М±СО
4,6±1,6
4,8±1,1
>0,05
ЭЧТ, мм/с, Ме
16 [15; 65]
18 [13; 31]
>0,05
И. А. Ахмедов, К. Р. Абдушукурова,...
Доктор ахборотномаси № 2 (99)—2021
26
ри, ҳамда бошқа тадқиқотчилар томонидан олиб борилган ишларда СПни ташҳислашда
SARC-F сўровномасининг сезгирликк даражаси 35% дан 95 % гача кўрсатилган. N. Kurita ва
бошқаларнинг тадқиқотларида мушак-скелет тизимининг турли хил шикастланишлари
бўлган беморларда бажарилган, SARC-F анкетасининг сезгирлиги ва ўзига хослиги мос ра-
вишда 41,7% ва 68,5% ни ташкил этди.
Маълумотларнинг бундай тарқалиши аввалги тадқиқотларда мушак массасини
аниқлаш учун турли хил СП мезонлари ѐки турли хил асбоблардан фойдаланилганлиги,
турли ѐшдаги беморлар, баъзи тадқиқотларда жинсга боғлиқ бўлганлиги билан ифодалан-
ган. Бизнинг тадқиқотимизда РА беморларида СПнинг частотаси 44,7% ни ташкил этди,
яъни ҳар иккинчи беморда ушбу патология мавжуд эди. СПнинг янгиланган мезонлардан
фойдаландик ва бизнинг маълумотларимиз бошқа тадқиқот натижалари билан мос келди.
Баъзи бир тадқиқотларда СПни РА билан касалланган беморларнинг ѐши ва касаллик-
нинг давомийлиги билан ўзаро боғлиқлигини кўрсатди, бизнинг тадқиқотимизда СП бемор-
ларнинг ѐши ва касалликнинг давомийлиги ортиши билан кучайиши кузатилди. Шунинг-
дек, СП аниқланган беморларда ТВИ сезиларли даражада пастлиги кузатилди, бу бир қатор
муаллифларнинг маълумотларига мос келади [3].
Шу билан бирга, тадқиқотларимизда бошқа тадқиқотларда олинган натижалар каби
СП ва касалликнинг фаоллик даражаси (DAS28, ЭЧТ, СРО) ўртасида боғлиқлик аниқланма-
ди.
Бизнинг тадқиқотимизда ОП диярли барча беморларда кузатилди ва СП билан қўши-
либ келган ҳолларда беморларнинг ҳаѐт сифат кўрсаткичи HAQ бўйича бирмунча паст да-
ражадаги натижаларни кўрсатди.
Шундай қилиб, РА касаллигида СП ва ОП кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Бу бе-
морларда мушак массасининг камайиши, мушак кучининг пасайиши оқибатида йиқили-
шлар ва суяклар синиши хавфини оширади.
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида РА касаллиги билан оғриган бемор-
ларда касаллликнинг илк босқичларида СП ва ОП диагностикасида EWGSOP2 мезонлар
бўйича SARC-F сўровномаси ва "стулдан туриб юриш" тести, қўл диномометрияси усулла-
ридан фойдаланиш мумкин бўлади. Ҳамда бу усуллар ичида СП даражаси ва мушаклар ку-
чини баҳолашда қўл динамометрияси қолган иккита усулдан ишончлилигини кўрсатди.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. И.А. Ахмедов, Э.С. Тоиров. Ревматоид артрит касаллигида мушаклар зарарланишларининг клиник, инстру-
ментал ва иммунологик тавсифи. Биология ва тиббиѐт муаммолари. 2020, №6 (124). DOI: 10.38096/2181-
5674.2020.6.00340.
2. Добровольская ОВ, Феклистов АЮ, Ефремова АО и др. Остеопороз и саркопения у женщин с ревматоид-
ным артритом. Современная ревматология. 2020;14(2):84–89. DOI: 10.14412/1996-7012-2020-2-84-89.
3. Ризаев Ж.А., Назаров О.Ж., Гайбуллаева Ю.Х., Юнусханова К.Ш. Ревматоид артрит ва остеоартрит касал-
ликларида оғиз бўшлиғининг микробиоми. Журнал биомедицины и практики. - 2020. - №6. - С. 252-257.
4. Сафонова ЮА, Зоткин ЕГ. Частота саркопении в старших возрастных группах: оценка диагностических
критериев. Научно-практическая ревматология. 2020;58(2):147-153.
5. Сафонова ЮА, Лесняк ОМ, Баранова ИА и др. Русский перевод и валидация SarQoL ® – опросника каче-
ства жизни для пациентов с саркопенией. Научно-практическая ревматология. 2019;57(1):38-45.
6. Toirov E. S., Akhmedov I. A., Sultonov I. I. Imbalance of the neural and endocrine systems in rheumatoid arthritis.
Journal of cardiorespiratory research. 2020, vol. 2, issue 1, pp. 73-76.
Оригинальная статья