Эта статья занимается исследованием разнообразных аспектов применения автоматизированных систем в сфере оптовой торговли в контексте цифровой экономики. Дополнительно, текст подробно анализирует
значимость этих систем для автоматизации процессов на оптовом рынке.
Илмий мақолада республикамиз туризмида рақамли инновацион технологияларни жорий қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилашда хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини аниқлаш, туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта аниқланган ва COVID-19 номини олган коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши деярли барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда. Коронавирус COVID-19 глобал пандемияси нафақат кўплаб одамларнинг ўлимига олиб келди, балки у Буюк Депрессиядан бери мисли кўрилмаган миқёсда глобал иқтисодиётга зарар етказмоқда. COVID-19 шахсий ҳаётни, бизнесни, саноатни ва бутун иқтисодиётни йўқ қилишга қодирлиги дунё оммасига маълум бўлди. Ушбу мақолада дунё иқтисодиётининг индивидуал жиҳатларига COVID-19нинг
ижтимоий-иқтисодий таъсири ва уни оқибатларини бартараф этиш бўйича жаҳон
мамлакатлари амалга ошираётган чора-тадбирларни умумлаштирган ҳолда ўрганиш ва уларнинг аҳамиятини ҳамда кенг иқтисодий ривожланишдаги ролини таҳлил қилиш илмий тадқиқот мавзумизнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳаларидан бири ҳисобланган автомобиль транспорти соҳасининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни батафсил очиб берилган.
Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлмиш транспорт тизимини ривожлантириш, соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш устувор йўналишлар қаторида эътироф этилмоқда. Республика ЯИМда хизматлар, хусусан, транспорт хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги, ушбу соҳани янада ривожлантириш, тармоққа миллий ва чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этиш, маҳаллий ташувчи фирмаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида мамлакатда янги ишчи ўринларини яратиш имконини беради.
Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.