Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта аниқланган ва COVID-19 номини олган коронавирус инфекциясининг қисқа муддат ичида глобал миқёсда тарқалиши деярли барча мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашувига олиб келмоқда. Коронавирус COVID-19 глобал пандемияси нафақат кўплаб одамларнинг ўлимига олиб келди, балки у Буюк Депрессиядан бери мисли кўрилмаган миқёсда глобал иқтисодиётга зарар етказмоқда. COVID-19 шахсий ҳаётни, бизнесни, саноатни ва бутун иқтисодиётни йўқ қилишга қодирлиги дунё оммасига маълум бўлди. Ушбу мақолада дунё иқтисодиётининг индивидуал жиҳатларига COVID-19нинг
ижтимоий-иқтисодий таъсири ва уни оқибатларини бартараф этиш бўйича жаҳон мамлакатлари амалга ошираётган чора-тадбирларни умумлаштирган ҳолда ўрганиш ва уларнинг аҳамиятини ҳамда кенг иқтисодий ривожланишдаги ролини таҳлил қилиш илмий тадқиқот мавзумизнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Mazkur maqola O‘zbekistondagi turizmning rivojlanish darajasi, potensiali va sohaning kelajakdagi istiqbollari xususidadir. Bu sohadagi muammolar va ularning yechimlari ham ko‘rib o‘tilgan. Shuningdek, hozirgi kundagi zamonaviy texnologiyalar va innovatsion g‘oyalarning hayotga tatbiq etilishi darajasi ham o‘rganib chiqillgan.
Мазкур мақолада миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга ўтиш шароитида “Ўзбектелеком” АКнинг амалдаги ҳолатини SWOT-таҳлил усулида баҳолаш орқали унинг кучли ва ожиз томонлари, имкониятлари ва унинг фаолияти борасидаги таҳдидлар аниқланган ҳолда компания фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича қатор илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Эта статья занимается исследованием разнообразных аспектов применения автоматизированных систем в сфере оптовой торговли в контексте цифровой экономики. Дополнительно, текст подробно анализирует
значимость этих систем для автоматизации процессов на оптовом рынке.
Илмий мақолада республикамиз туризмида рақамли инновацион технологияларни жорий қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилашда хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини аниқлаш, туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.