Мақолада турли шакл ва физик-механик хоссаларга эга бўлган ёнғоқ, ўрик данаклари ва бодомларни чақиш учун саноат ва уй шароитида фойдаланиш мумкин бўлган қурилманиг тавсифи ва ҳамда унинг синов тажриба асосида олинган натижалари таҳлили келтирилган. Изланишлар асосида чақилган мағизнинг бутунлигини сақлаш ва иш унумини ошириш имконини берувчи қурилма конструкцияси ишлаб чиқилди.
Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида солиқ сиёсати ўта муҳим роль ўйнайди. Солиқ сиёсати давлатнинг бошқа иқтисодий сиёсатининг йўналишларига кучли узвий боғлиқлиги билан бир қаторда, уларга таъсир қилиб боради. Солиқ сиёсатини тўғри ишлаб чиқиш ва унинг стратегик ҳамда тактик йўналишларини белгилаб олиш ўта долзарб ва мураккаб жараён ҳисобланади. Мазкур мақолада солиқ сиёсатининг мазмуни, унинг стратегияси ва тактикаси ҳамда бугунги кунда Ўзбекистон солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари таҳлил қилинади.
Мақолада ХХ аср иккинчи ярмидан кейин Сурия адабиёти тараққиётининг асосий тенденциялари, Сурия романнавислигининг ривожланиши муаммолари очиб берилади, ХХ аср араб адабиётидаги эволюциянинг айрим жиҳатлари айтиб ўтилади. Мақолада араб дунёсидаги адабий жараён ривожланишнинг типологиясини ёритиб беришга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётида реалистик йўналишнинг шаклланиши, ижтимоий адабиёт, реалистик адабиётга қизиқиш тобора ортиб борган давр белгиланади. Суриянинг энг йирик ёзувчиси Ханна Минанинг ижодида умуман араб дунёсига хос адабий жараённинг муҳим типологик хусусиятлари чуқур ва ёрқин жиҳатлари билан намоён бўлганлигини кўрсатишга ҳаракат қилинади. Сурия адабиётидаги романларнинг бадиий ва таркибий таҳлили ҳамда таниқли суриялик романнавис Ханна Минанинг адабий ва илмий мероси ёритилади. Шунингдек, Ханна Минанинг Сурия адабиёти, хусусан, Сурия романнавислиги тараққиётидаги муҳим ўрни ва ролини очиб бериш орқали Сурия романнавислигининг ривожланиш хусусиятлари кўрсатилади. Замонавий араб адабиётидаги янги тенденциялар кўрсатилади, жумладан, ХХ аср иккинчи ярмида Суриядаги адабий муҳит очиб берилади, суриялик адабиётшунослар ва адабий танқидчиларнинг миллий араб адабиётида роман жанрини ривожлантиришга бағишланган илмий ишлари шарҳланади. Сурия адабиётида янги эстетик қарашлар ҳамда янги адабий йўналишлар шаклланиши жараёни очиб берилади.
Мақолада тилнинг интернет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга ошири лаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Мақолада миллий корпус яратишнинг за руратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини ша кллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр мулоҳазалар билдирилди. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир. Маълум бир даврдаги тилга оид ишончли статистик маълумотлар адабиётшунослар, тарихчилар ва бошка гуманитар соҳалар вакилларини ўзига жалб этиб келгандир. Тилни ўқитишда ҳам миллий корпуснинг ахамияти каттадир. Миллий корпус яра-тишнинг технологик жараёни хусусида фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Жумладан, миллий корпус технологик жараёни: тан ланган матнлар асосида лексема ва сўз шаклларининг такрорланиши луғатини яратиш; олинган такрорланиш луғатининг ҳар қандай бирлиги учун матнни кўриб чиқиш; графикли сўзни бўғинга ажратиш ва бўғинларнинг такрорланиш луғатини тузиш; сўз захираларини саралаш; бир вақтнинг ўзида чекланма-ган файлларни қайта ишлаш; ташқи белгиларга эга бўлган матнлар корпусларини яратиш кабилардан иборатлиги изоҳлаб бе рилган.
Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик онгида давлат хизмати му носабатлари ва уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида янги тасаввурлар шаклланиб бормокда.
Мазкур мақола Қатар бадиий насрининг жадал тарақий этиш муаммосига бағишланган бўлиб, кўтарилган масалалар замонавий адабиётшуносликда тан олинган миллий адабиётларнинг “жадал ривожланиш назарияси”га йўналтирилган ҳол-да ўрганиб чиқилган. Мақолада мазкур мамлакат адабиёти қисқа муддат ичида ўрта аср адабий анъаналаридан то замонавий ўқувчи дидига жавоб бера оладиган асарлар даражасигача бўлган оралиқни босиб ўтганлиги таъкидланади. Қатар замонавий насрининг тараққий этиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар асосида кўриб чиқилган.
Ревматологик касалликлар қаторида реактив артрит тарқалишига кўра пешқадамликка эгадир ва у энг кенг тарқалган бўғимларнинг сурункали яллиғланиш касалликларидан бири ҳисобланади. Касаллик давомида бўғимларда жараён сурункали равишда кечиб, деструктив жараёндан то анкилозланишгача ривожланиши мумкин. Тадқиқот 120 та реактив артрит ташхиси тасдиқланган беморларда ўтказилган. Унда реактив артритнинг постэнтероколитик ва урогенитал шакллари билан хасталанган беморларда бўғим синдромини ўзига хос жиҳатлари ҳақида тадқиқот натижалари келтирилган
Мазкур мақолада трансчегаравий банкротликни тартибга солиш усулларининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Мақолада трансчегаравий банкротликни ҳуқуқий тартибга солиш усулларининг аҳамияти, афзалликлари ва камчиликларига тўхталиб ўтилган
Ушбу мақола қурилиш материаллари саноатида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг долзарб муаммосига бағишланган. Мамлакатнинг қурилиш материаллари саноати салмоқли ресурс салоҳиятига ега бўлиб, улардан фойдаланиш саноатни инновацион ривожлантиришни тақозо етади. Мақолада шуни инобатга олган ҳолда иқтисодиётнинг замонавий қурилиш материалларига бўлган еҳтиёжини янада тўлиқ қондириш мақсадида кўриб чиқилаётган соҳани ривожлантиришнинг инновацион йўналишлари таклиф етилган.
Совуқ уруш халқаро муносабатларда нафақат анъанавий ҳукмронлик учун курашнинг кейинги босқичи, балки қарама-қарши кучларга маълум қадриятлар тизимини, ижтимоий тузилмани, сиёсий режимни ва бошқаларни ўрнатишга қаратилган мафкуравий уруш эди. қарама-қарши кучларнинг мафкуравий тўқнашуви Совуқ урушнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Совуқ уруш тугаши билан Ғарбда "тарихнинг охири" ва "мафкураларнинг охири" муаммолари долзарб бўлиб қолди. Дунё сиёсати ғоявий ўлчамларини йўқотганлиги аксиомага айланди. Аммо, аслида, мафкуравий таркибий қисм янги пайдо бўлаётган "янги" дунё тартибига чуқур сингиб кетган. Ҳатто Ғарб давлатларининг пайдо бўлаётган халқаро муносабатлар тизимидаги устунлиги неолиберализмнинг постулатлари билан қонунийлаштирилди. АҚШ президенти Д. Трампнинг ҳокимият тепасига келиши ва Америка ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги чуқур ўзгаришларни таъкидламоқда. Либерал парадигманинг глобал миқёсда сўзсиз устунлиги аста-секин ўз ниҳоясига етмоқда. Ушбу жараён жаҳон сиёсатидаги "бир қутбли дунё" тугаши ва кўп марказли дунё тартибини босқичма-босқич шакллантириш жараёни туфайли тезлашади. Дунё нотинч даврга кирмоқда ва унинг асосий хусусиятларидан бири, эҳтимол, мафкура таъсирининг пасайиши ва сиёсий ва ноаниқ халқаро муҳитда қарор қабул қилишда интеллектуал доминант сифатида сиёсий реализмнинг кучайиши бўлиши мумкин.
Мақолада инновация тушунчаси ва унинг моҳияти хусусида хорижий ва маҳаллий олимларнинг фикрлари келтирилган. Инновацион жараёнларни ташкил қилиш
шакллари ва инновацион жараёнларнинг асосий босқичларининг батафсил назарий тахлили келтириб ўтилган. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида “инновация” атамасига муаллифлик таърифи берилган. Инновацион жараёнларни самарали ташкил этишнинг Ўзбекисон Республикасида қўллаш мумкин бўлган стратегик йўналишлари келтирилган.
One of the most frequent operations in surgical dentistry is the extraction of teeth, which leads to defects in the dentition that require orthopedic treatment. At the same time, the natural atrophy of the alveolar process that occurs at the site of the extracted tooth complicates the process of orthopedic treatment, especially when it is necessary to use implants or a removable denture Therefore, there is a problem of maintaining the height of the alveolar ridge after tooth extraction by preventing its atrophy
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.