Охирги йилларда имконияти чекланган бемор муаммоларини ечишга бўлган эътибор кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар асосида 1 август 2017 йилда “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди ва бу борада қўшимча имтиёз ва имкониятлар берилди. Бу йўналишда яна бир муҳим ҳужжат - “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилаётган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси самарали фаолият кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, ёлғиз қариялар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ижтимоий муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган махсус тузилма ўз ишини кучайтириши талаб этилмоқда. Бу борада патронаж хашираларининг роли беқиёсдир. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб масала бўлиб келмоқда
Исследования последних лет, особенно эпидемиологического характера тех или иных заболеваний показывают, что факторы, влияющие на возникновение и развитие заболеваний, их частоту, структуру и распространённость, имеют комплексный характер. Нередко исследования сахарного диабета (СД) и его осложнений носят узколокальную клиническую направленность, не рассматривают комплексность воздействия изучаемых факторов и поэтому, меры профилактики его носят неполноценный характер.
Мақолада Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида Хитой давлатининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон, бир йул» лойихаси доирасида транспорт-коммуникация и инфратузилмалар соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада глобаллашув шароитида иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари акс эттирилган. Унда ёшлар меҳнат миграцияси, ишсизлиги ва бандлиги бўйича тадқиқот натижалари, таҳлиллар ва улар натижасида ёшлар бандлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ўз ифодасини топган.
мақола Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида яшаётган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий яшаш даражаларини кўтаришда, мамлакатимиздаги янги ижтимоий-иқтисодий соҳа-туризмни ташкил қилиш ва ривожантиришнинг истиқболли йўналиш эканлигига бағишланган. Чўлларимиздаги қишлоқларда, овулларда янги иш ўринлари пайдо бўлиши; чўл халқининг қишлоқ хўжалик ва миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини туристлар сотиб олиши; маҳаллий бюджетга сўм ва валюта тушабошлиши; туризмнинг инфратузилмалари, «туризм уйлари» яратилиши; чўллар табиатини ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишда иқтисодий манбалар, имкониятлар ҳосил бўлиши асосланган.
нтеллектуал фаолият натижаларига нисбатан мутлақ (истесно) ҳуқуқ ўз соҳибига ўз ҳуқуқининг объекти билан эҳтиёжларини қондиришга қаратилган муайян ҳаракатларни содир этиш, амалга ошириш имкониятини таъминлайди. Мазкур имкониятлар ҳуқуқ эгасининг ваколатлари шаклида намоён бўлади ва мутлақ ҳуқуқлар тизимидаги бошқа ҳуқуқларга нисбатан энг муҳим ва асосий ўринни эгаллайди. 1
Эроншуносликда дарий тилининг илмий тавсифида унинг асосан ҳозирги форс тилидан фарқли жиҳатлари қайд қилинади. Дарий тили сўз ясалиши соҳасида, одатда, сўз туркумларидаги аффиксал сўз ясалиши масаласи ёритилади. Ўтган йиллар давомида дарий тили ҳар томонлама ривожланди, унинг барча соҳаларида, давр талабига мос равишда, жиддий ўзгаришлар юз берди. Дарий тилининг шаклланиш, ривожланиш ва такомиллашиш йўлларини тадқиқ этиш, бужараёнда амал қиладиган қонуниятлар, сабаб ва имкониятлар, сўз ясалишидаги тамойилларни белгилаш долзарб ҳисобланади. Бу эса бевосита дарий тилининг ўз материаллари асосида махсус тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Мақолада генетик жиҳатдан қариндош тиллар доирасида ҳозирги дарий тилида аффиксал ва яримаффиксал сўз ясалиши ҳамда қўшма сўзлар тадқиқи муаммолари ўрганилган. Дарий, шунингдек, форс тилларида сўз ясовчи аффикс, одатда, муайян лексик-грамматик туркумга оид сўзни ясайди. Бошқача айтганда, ясалма бирликларда сўз ясовчилар бир вақтнинг ўзида категориал белги вазифасини ҳам бажаради. Ҳозирги дарий тили луғат таркибининг бойишида яримаффикслар орқали сўз ясаш етакчи ўрин тутади. Дарий тили сўз ясалишида иккинчи қисми феъл (содда феълларнинг ҳозирги замон негизи, уларнинг -i суффикси ёки инкор юкламаси билан келган вариантлари, буйруқ майли шакли)дан иборат сўзлар салмоқли фоизни ташкил этади. Префиксли ва қўшма феълларнинг ҳозирги замон негизлари бу ўринда кам учрайди. Феъл сўз-морфемаларнинг катта миқдори туфайли яримаффиксация усули аффиксация ва композиция усуллари сингари сўз ясалишида фаол қўлланилади. Яримаффиксларнинг ишлатилиши асосан янги ижтимоий-сиёсий ва илмий-техник терминларнинг ясалиши билан боғлиқ. Лексикализация усули орқали сўз ясалишида боғловчили бирикмаларнинг қўшма сўзга айланиши юқори кўрсаткичга эга. Дарий тилидаги сўз бирикмаларининг лексикалашуви жараёни ҳали тўла шаклланмаган бўлиб, қўшма сўз ва сўз бирикмаси орасидаги чегара ўта шартлидир. Қўшма сўзни сўз бирикмасидан фарқлашда қўшма сўзга хос фонетик, грамматик ва семантик белгилар ичида грамматик белги устун туради.
Мақолада иқтисодиётни рақамлаштиришнинг меҳнат бозорига таъсири унинг оқибатлари нуқтаи назаридан тушунишга ҳаракат қилинган. Инновацион тараққиётнинг ижтимоий ва меҳнат соҳасида юз бераётган жараёнлар билан ўзаро боғлиқлигига назарий ёндашилиб, унинг ҳал этилиши яхлитлигида меҳнат бозори фаолияти сифатига таъсири ва янги шароитда ижтимоий соҳани ривожлантириш имкониятларига тўхталади. Худди шунингдек, рақамли платформаларнинг меҳнат бозорига ижобий ва салбий таъсири бўйича атрофлича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
This article describes giftedness, problems, searches, ways of education and training caring for gifted children and how to teach children with extraordinary mental abilities, how to promote their optimal development.
Ахборот технологияларининг ўзлаштирилиши жамият ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади. Ахборотлаштириш моҳият эътибори билан глобаллашув жараёнларига замин ҳозирлади. Ахборот жамиятнинг муҳим ижтимоий ресурсларидан бирига айланиши инсоннинг барча ҳуқуқлари муаммосига ахборотга бўлган ҳуқуқ туфайли ва унинг нуқтаи назаридан янгича кўз билан қарашга мажбур қилади.