Ўрганилаётган тил тахирига оид ёзма манбаларни ўқиб ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш ўша соҳанинг ривожланиш пойдевори бўлиб хизмат қилади. Шунга биноан адабий тилимиз ва миллий адабиётимизнинг ривожланишида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асарининг ўрни беқиёс. Адибнинг мазкур асарни ёзишдан мақсади ўғли Ҳумоюнга шариат илмини назмий йўлда жўн ва тушунарли баён қилиш бўлган. ХV-XVI асрларга келиб эски ўзбек адабий тилининг лексик қатлами анча қашшоқлашиб, соф туркий сўзлар ўрнини араб, форс ва тожик тилидан ўзлашган қатлам эгаллаб олган эди. Бу ҳолат эса кенг оммани илм-маърифатдан йироқлаштириш билан бирга эски ўзбек адабий тилини инқирозга олиб келарди. Жараённи тўғри тушуниб етган Бобур ўз асарларида соф туркий сўзларни қўллашга интилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур мазкур асари билан ўзбек адабий тилининг, ўзбек адабий тил тарихининг, ўзбек адабий тилидаги диний фалсафий руҳдаги атама, сўз ва ибораларнинг ҳамда шариат илмининг ривожланишига ҳисса қўшган. Ижодкор “Мубаййин” асарини ёзиш асносида ўзбек адабий тили тарихида эскириб бораётган туркий сўзларни қайта истеъмолга киритди. Шунингдек, ўша давр ўқувчисига қулай, осон, тушунарли асар ёзишга интилган. Бунинг натижасида “Мубаййин” ўз даврида халқ ўртасида кенг оммалашган.
Мақола Эрон Ислом Республикаси таълим тизимининг тарихий эволюцияси ва ривожланишини таҳлил қилиш йўлидаги уринишдир. Шу билан бирга 1979 йилда Эронда амалга оширилган “ислом инқилоби”дан кейинги бу соҳага оид жараёнларни ёритишга ҳам урғу берилиб, масала олий ўқув юртларининг ЭИРнинг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролига эътибор қаратиш кесимида қараб чиқилди
Мақола Хива солномаларининг муаллифлари ўзлари қатнашмаган воқеаларни ёритишда оғзаки маълумотлар ва расмий ҳужжатларга қўшимча равишда фойдаланган ёзма манбалари масаласига бағишланган. Аллоҳқулихон ҳукмронлигининг алоҳида йиллари тарихига бағишланган аноним асарларнинг муаллифларини аниқлаш воситасида Хива хонлигида хос котиблар томонидан хонлар ҳукмронлигининг ҳар йилида рўй берган воқеаларни баён қилувчи махсус асарлар ёзиш амалиёти бўлгани ва бу йиллик тарихлар Фирдавс ул-иқбол, Риёз уд-давла каби машҳур солномаларни битишда манба вазифасини ўтагани кўрсатиб берилган.
Турк тилидан ўзбек тилига жуда кўп бадиий асарлар таржима қилинди. Бунда ўзбек таржимонларининг ҳиссаси катта. Бунинг баробарида ўзбек адабиётининг энг сара намуналари ҳам турк тилига ўгирилиб, турк китобхонларига армуғон этилмоқда. Ўзбек насри равнақига муносиб ҳисса қўшган А.Қодирий, П.Қодиров, А.Қаҳҳор, Ў.Ҳошимов ва бошқа атоқли адибларимизнинг асарлари бугунги кунда турк китобхонларига етиб борган. Бунда эса турк таржимонларининг ҳиссалари беқиёс. Шу билан бир қаторда ўзбек адабиёти намуналарини турк тилига таржима қилишда ўзбек таржимонларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад асарларининг устоз Иристой Қўчқортоев, Х.Ҳамидов ва шогирдлари томонидан турк тилига қилинган таржималари шулар жумласидандир. Таҳлилга тортилган асарлар ва таржималар ҳақида сўз юритилар экан, келгусида бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш, ўзбек таржимонларининг айрим камчиликларини кўрсатиш билан биргаликда уларнинг ютуқларини ҳам қайд этиш, таржималарни моҳир таржимонлар назаридан ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда ХХ аср бошида Туркистон ўлкаси маҳаллий миришкор деҳқонларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда бир неча суғориш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда суғориладиган ерлардан кўп ҳосил олганлиги кўплаб манбаларда учрайди. Шулардан келиб чиқиб, замонавий ахборот технологиялари дастурларидан кенг фойдаланган холда уларни ўрганиш ҳамда бу мавзу доирасида маълумотларни ўқувчиларга янада ариқроқ етказиш долзарб аҳамиятга эга. Ана шундай дастурлардан бири “AutoCad” дастури ҳисобланади. Ушбу дастур орқали ХХ аср бошидаги ўлкада қўлланилган суғориш усулларининг турлари ҳақидаги маълумотларни расм холатида ишлаш ва бу маълумотларига аниқлик киритилади
Маҳмуд Замахшарий асарларидаги сўз туркумлари таҳлилига бағишланган мазкур мақолада олимнинг “Муқаддамату-л-адаб” асарининг сўнгги “Тасрифу-л-афъол” деб номланган қисмидаги феълларнинг тусланиши масаласи кўриб чиқилади. Унда феълнинг араб тилида муҳим аҳамият
касб этувчи салмоқли сўз туркуми саналиши, унинг морфологик хусусиятларини билмай туриб, бошқа туркумларга хос кўпгина грамматик қоидаларни ўзлаштириш мумкин эмаслиги, бир қатор сўз туркумлари, хусусан, масдар, сифат даражалари айнан феъл ўзагидан ясалишига урғу берилади.
“Муқаддамату-л-адаб” асарида араб тилида феълларнинг уч ўзакли ҳамда тўрт ўзакли феълларга бўлиниши, улардан аксарияти уч ўзакдан ташкил топиши айтилади. Тўрт ўзакли феъллар ҳам худди уч ўзакли феъллар каби ўша суффикслар ва префикслар ёрдамида тусланади. Ҳозирги замон шакли, буйруқ майли, масдар, сифатдошларини ясашда ҳам худди ўша уч ўзакли феълларда мавжуд қоидалар асос қилиб олинади.
Маҳмуд Замахшарий иккиланган феълларни уч ўзакли феъллар туркумидаги иккиланган, иккинчи ва учинчи ўзаклари бир хил ҳарфдан иборат бўлган феъллар дея таърифлар экан, ҳамзанинг соғлом ҳарф бўлиб, у иллатли ҳисобланмаслиги, унинг талаффузи қийинроқ бўлгани сабабли гоҳида уни бошқа ҳарфга ўзгартириш ёки тушириб қолдириш орқали талаффузда енгиллик яратилишини таъкидлайди. Зеро, ҳамзанинг ёзилиш масаласи, яъни орфографияси ҳамма даврларда қийин муаммо бўлган. Замахшарий мазкур асарини араб бўлмаган халқларга араб тили ва грамматикасини тез ўргатиш мақсадида ёзганлиги учун ҳам наҳвнинг баъзи чигал масалаларида у қадар чуқурлашмаган.
Олим ўз асарида аниқ нисбатдаги феълларга шахс-сон қўшимчалари қуйидагича қўшилади деб,
тўғри феълларнинг ўтган замонда тусланиш намунасини берган ва барча тўғри ва тўғрига ўхшаш феъллар юқоридаги тартибда тусланади, деган.
Замахшарий феълнинг мажҳул нисбати ва уларга шахс-сон қўшимчаларининг қўшилишини тўғри феъллар, иккиланган феъллар, тўғрига ўхшаш феъллар, бўш феъллар, ноқис феъллар ва мана шу барча феъл турлари ҳосила бобларининг ҳам тусланиш намунасини берган. Фақат шунчаки тусланиш берилмасдан, балки истисноли ҳолатлар ҳам алоҳида қайд этилган. Араб тилидаги буйруқ майлининг изоҳига алоҳида боб ажратилган. Унда соф буйруқ майлининг ҳозирги келаси замон феълидан ясалиши ҳақида маълумот берилган. Мақолада таажжуб феълининг фақатгина уч ўзакли феълларнинг биринчи бобидан ясалиши, уларнинг жисмоний камчиликни билдирувчи феъллардан ясалмаслиги таъкидланади.
Иккиланган ва иллатли феъллардан таажжубни ифодалаш усули шарҳланади. Феълларнинг тусланиши қисмида масдарга бағишланган бобда ҳаракат номи, бўш феъллардан масдар ясалишига тўхталиб ўтилади, аниқ ва мажҳул даража сифатдошларига таъриф берилиб,
уларнинг ясалишига доир қоидалар ва турли ҳолатларга оид мисоллар келтирилади, ҳосила боблар ва тўрт ўзакли феъллардан аниқ ва мажҳул даража сифатдошларининг ясалишига оид маълумотлар ҳам шу бобда келтирилади, орттирма ва қиёсий даража сифатлари ҳам изоҳланади.
Ушбу талабаларга масофавий таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг зарурати, афзалликлари ва масофавий таълим соҳасидан фойдаланиш бўйича статистикалар келтирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва масофавий таълимнинг янги авлод тизимларини жорий этиш лозимлиги, масофавий таълим тизими орқали янги кўникмаларни ёки мавзуга оид материалларни ўрганиш тезроқ, осонроқ ва арзонроқ эканлиги атрофлича ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда масофавий таълимни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда самарали йўлга қўйиш борасида тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни ечиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Tadqiqot maqsadi: mioma va adenomiozning birlashgan shakllari bo‘lgan ayollarning immunologik sitokin holatini o‘rganish va ularning kasallik jarayonida rolini aniqlash edi. Usullari: bachadon miomasi va/yoki adenomiozi bo‘lgan jami 165 nafar ayol tekshirilib, bemorlar 3 guruhga bo‘lingan. Tadqiqot usullari: UTT va doppler yordamida tugunlarda qon oqimini dinamik o‘rganish va immunologik testlar yordamida sitokinlar o‘zgarishi o‘rganildi. Natijalar: davolashdan oldin bemorlarda yallig‘lanish IL-1, IL-6 va TNF-a va yallig‘lanishga qarshi sitokinlar IL-10, VEGF darajasi yuqoriligi, davlashdan keyin esa yallg‘lanish sitokinlari IL-1, IL-6 va yallig‘lanishga qarshi sitokin VEGFning sezilarli kamayganligi aniqlandi, bu esa olib borilgan terapiya samaradorligi ko‘rsatadi. Munozara: bachadonda birlashgan va alohida kelgan mioma va adenomiozda immunologik status o‘zgarishi va davolashdan keyin ular miqdorining kamayishi, bu patologiyalar rivojlanishi asosida immunitet tizimidagi o‘zgarishlar katta rol o‘ynashini ko‘rsatadi.
Жаҳонда таълим соҳасида интеграциялашув кечаётган бир вақтда мактабгача таълимда сифатни ошириш ва тизимни ягона стандартларга мувофиқ ташкиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади ва унга катта эътибор қаратилмоқда. Ривожланган давлатлар амалиётида болани таълим тарбия жараёнига тайёрлаш, жисмоний ривожлантириш масалалари етакчи олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказларининг бош оъбектига айланиб, халқаро тажрибалар оммалаштирилмоқда.
Maqolada kimyo sanoati korxonalarida mashina va apparatlardagi korroziyaning yuzaga kelishi, undan keladigan yo‘qotishlar, korroziyaga qarshi kurashishdan maqsad, korroziyani yuzaga keltiruvchi elementlar, jarayonlar va muhitlar xaqida ma’lumot berilgan, shuningdek korroziyaga qarshi kurashish yo‘llari bayon qilingan.
Childhood glaucoma is a chronic vision threatening condition that may significantly impact an individual’s psychosocial well-being. The prognosis of glaucoma largely depends on early and accurate diagnosis and successful treatment, including control of increased. The purpose is to determine the effectiveness of modified tonometers (Maklakova) NGm2-"OF TP" in performing tonometry and tonography in infants and children with microphthalmos and blepharophimosis. We have proposed modified models of Maklakoff tonometers weighing 5, 10, and 15 g, made of silver, the weights on both sides have contact plates, which are made of medical plastic and have a diameter of the applanation area d=8 mm. Methods: Tonometry and tonography using the simplified method of Nesterov A.P. were carried out in 30 (60 eyes) children aged from birth (0) to 16 years. Results: Our recommended design of weights showed results that do not differ from those obtained using standard Maklakov tonometers. At the same time, modified weights provide the opportunity to determine tonometric IOP and eye hydrodynamics in newborns and patients with microphthalmia and/or blepharophimosis, which greatly facilitates the work of pediatric ophthalmologists and reduces examination time.
Maqolada jamiyat rivojlanishining hozirgi bosqichida universitet pedagoglarining kasbiy faoliyatini innovatsion yo‘naltirish zarurligi ta’kidlangan. Asosiy e’tibor pedagoglarning kasbiy faoliyatga psixologik tayyorgarligi belgilarini tahlil qilishga qaratiladi.
The soils of the researched area are of varying degrees of salinity, and according to the percentage of dry residue, chlorine sulfate ions, the soil layers alternate with non saline, weak, moderate and sometimes strong salinity, as well as irrigated land areas, using the special hectare measurement function of the GAT software account is given.
Ushbu maqolada muallif yer unumdorligi, uning ijtimoiy voqelikka ta’siri kabi muhim masalaga e’tibor qaratadi. Markaziy Osiyoda yerlarning degradatsiyasi masalalari ko‘rib chiqiladi.
Ushbu maqolada mamlakatimizda biznes sohasida olib borilayotgan ishlar va ularning tahlili, shuningdek, Respublikamizda biznesni rivojlantirishning yaqin yillarda kutilayotgan o‘zgarishlari turli usullar yordamida tahlil qilingan.
Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳисобланган орийлар тарихи долзарб бўлиб келмоқда. Уларнинг милоддан аввалги II минг йилликнинг охирида Ҳинд ва Ганга дарёлари оралиғидаги ҳудудга бостириб кириши, Мохенжо Даро ва Хараппа маданиятлари инқирозидан сўнг қадимги Ҳинд цивилизациясини янгидан ривожланишига сабабчи бўлган эди.
Мазкур мақолада мамлакатимизда 2017-2022 йилларда алоқа соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислохотлар билан бир қаторда соҳа ривожи учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар натижасида тизимда мутаҳасисслар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг янги босқичга кўтирилиш тарихига эътибор қаратилган
Ушбу мақолада сон сўз туркумига хос лексемалар ҳинд-орий тиллари мисолида этимологик таҳлил қилинган. Ҳозирда янги ҳинд-орий тилларига хос бўлган тиллардаги, хусусан ҳиндий тилида қўлланиланиладиган сонларнинг келиб чиқиш жараёнлари, шунингдек, улардаги фонетик хусусиятлар атрофлича тадқиқ этилган.
Мақолада Сурия ва Мисрдаги демократиянинг ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган, мазкур давлатлардаги сиёсий тенденциялар демократик жамият қадриятлари нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Сурия ҳамда Миср жамиятларининг эволюцияси ва трансформацияси, сиёсий бошқарувининг ўзига хосликлари, шунингдек, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида ҳокимият марказлашувининг айрим хусусиятлари очиб берилган. Демократик ўзгаришларга нисбатан мухолиф кучларнинг ёндашувлари тадқиқ этилган. Президент Б.Асаднинг Сурияда жамиятни либераллашуви ва модернизацияси ҳамда инқироз ҳолатининг олдини олишга оид ташаббуслари, хусусан, давлат аппаратига ёш раҳбар ходимларни тайинлаш сиёсати, сиёсий жараёнларни назорат қилиш мақсадида иқтисодий, маъмурий ва мафкуравий сиёсат юритиш каби интилишларида “Баъс” партиясига суяниши кабилар баён этилган. Тадқиқотда, Сурияда сиёсий зиддиятларнинг қуролли тўқнашувларга айланиши, дастлабки сиёсий мақсадларининг ўзгариб шариат меъёрларига асосланган давлат тизимини ўрнатишга интилишнинг кучайиб бориш ҳақида сўз юритилган. Сурия раҳбариятининг етакчи ислом ташкилотлари билан муносабат ўрнатиш сиёсатининг оқибатлари, ҳукуматнинг парламент сайловларини мамлакатда демократик жараёнларнинг бошланиши сифатида тақдим этишга уринишининг бесамар кетганлиги каби ҳолатлар ҳам таҳлил қилинган. Мақолада, шунингдек, Мисрдаги ички сиёсий омиллар, хусусан, жамият эволюцияси тенденциялари, унинг демократик бошқарув асосларига яқинлашув жараёнлари, мамлакатда содир бўлаётган воқеаларнинг манбалари ва сабаблари таҳлил қилинган. 2001-2008 йилларда айрим етакчи ғарб мамлакатларининг ташқи сиёсатида Сурия ва Мисрга нисбатан демократлаштириш масаласи муҳим унсурлардан бири бўлганлиги қайд этилади. Тадқиқотда келтирилишича, Дамашқ ва Қоҳира ғарб ҳамжамиятига демократик жамиятни ички вазиятдан келиб чиқиб қуриш позициясини намойиш этди, унга кўра давлат ички сиёсий ҳаётининг демократлашуви ҳамда либераллашуви мезонларининг устувор жиҳатлари мамлакатнинг миллий ҳамда тарихий-маданий анъаналаридан келиб чиқиб белгиланиши кера
Мақола қорахоний ҳукмдори Иброҳим Табғочхоннинг буйруғи билан тахминан 1066 йилда қурдирилган расмий мадрасанинг таълим дастурига бағишланган. Ушбу мақола учун асосий ва ягона манба сифатида Абу Ҳафс ан-Насафий (1068–1142)нинг “Матла‘ ан-нужум ва мажма‘ ал-улум” нодир асари кўрсатиб берилган. Мазкур тўпламда Абу Ҳафс ан-Насафийнинг мударрислик фаолиятига доир муҳим маълумотлар жамланган. “Матла‘ ан-нужум” асарига XI–XII асрлар Мовароуннаҳр таълим тизими доирасида ўқитилган турли илм соҳаларига оид асарлар (“дарсликлар”) жамланган.
Мақолада адабиётимизнинг оғзаки ва ёзма томонларига ҳисса қўшган қадимий Нахчиван минтақасининг маданий меросини ўрганиш қанчалик муҳим эканлиги, адабий ва маданий муҳит горизантал ва вертикал равишда таҳлил қилинган. Муаллиф Нахчивинда истиқомат қилиб, ижод қилган халқ шоири Улулу Карим мисолида олиб борилган таҳлилнинг моҳияти чуқур илдиз отганига ҳамда атрофлича қандай образни шакллантирганига яна бир бор эътибор қаратган. У анъананинг ҳаётийлигини, Буюк Карим шахсидаги узатиш ва ҳимоя қилиш миссиясини таъкидлайди, мазмуни Дада Қўрқуднинг юзидан бери бўлган (эҳтимол ундан ҳам илгари), гопуз, урфодатлар билан боғлиқ бўлган муҳитни таҳлилга тортган. Мақолада Нахчиваннинг Зангазур туманида туғилгани ва Нахчиваннинг Шаҳбуз вилоятида истиқомат қилгани нахчиваний тарафдорларидан бири Улулу Карим Зангнинг ижоди ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф халқ шоири Улулу Каримнинг шеърлари бир нечта тўплам ва китобларда нашр этилганлигини ва унинг шеърлари бошқа шоирларнинг адабий мероси билан боғлиқлигини, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилмаганлигини тушунтиради. Мақолада Буюк Каримнинг ҳаёти ва ижодини биринчи марта аниқлаб берган тадқиқотчи олим Али Шомилнинг ушбу соҳада олиб борган ишлари ҳақида сўз боради. Бунда Буюк Каримнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш билан бир қаторда, рассомнинг ҳақиқий “ашуғи” масаласи ҳам унутилмаганлиги унинг асосий йўналишини аниқлаштириб берган.Мақолада таъкидланишича, Буюк Каримнинг адабий мероси озарбайжон аşıқ санъати ривожига ва аşıқ шеъриятининг ривожланишига ҳисса қўшган шахс сифатида катта аҳамиятга эга. Мақолада Буюк Каримнинг фаолияти ва шеърияти ундан келган ашуғлар ва халқ шоирлари учун намуна ва манба эканлиги кўрсатилган.
Ушбу мақолада давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш билан боғлиқ жараёнларда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этишга оид муносабатлар, бу борада миллий қонунчилигимизнинг ўзига хос хусусиятлари, келгусида бу туркумдаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормаларни янада самарадорлигини оширига қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга доир таклифлар ёритилган.