Мақолада олий таълим тизимининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни очиб берилган. Бунда таълим тизими бўйича анъанавий ва янгича қарашлар қиёсий таҳлил этилган. Таълим сифатига таъсир этувчи омиллар мажмуи белгиланган. Ўзбекистонда олий таълим тизимининг қамров даражаси ва ундаги мавжуд номутаносибликлар аниқланган. Олий таълим тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий хулоса ва амалий тавсиялар берилган.
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг асосий йўналишлари аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлари ҳисобланади, лекин гигиена соҳасидаги аёллар саломатлигига экологик омилларнинг таъсирини ўрганиш ҳамда уларнинг саломатлигини муҳофазалаш ва мустаҳкамлаш тавсияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий текширувлар долзарб ҳисобланади ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва тиббий-гигиеник аҳамиятга эга
Мақолада ХХ асрнинг 90-йиллари Туркия ва Сурия ўртасидаги муносабатларнинг шаклланишига таъсир қилган асосий омиллар ва шарт-шароитлар таҳлил этилган бўлиб, мазкур давлатларнинг минтақада ўз манфаатларини ҳимоя қилишлари давомида вужудга келган рақобат сабаблари кўриб чиқилган. Туркияга нисбатан Суриянинг ташқи сиёсати ишлаб чиқилиши ва унинг амалга оширилиши, Туркия ҳукумати томонидан минтақада амалга ошириш режалаштирилган йирик гидроэнергетик лойиҳаларга нисбатан расмий Дамашқнинг муносабати очиб берилган. Мақолада суриялик расмийларнинг Курд ишчи партияси билан мулоқотлари ва бунга Анкара маъмуриятининг кескин радди-феъли кўрсатиб берилган. Шу билан бирга Туркия-Исроил муносабатлари изчиллашувига нисбатан Суриянинг юритаётган сиёсати, араб давлатлари билан ташқи сиёсати фаоллашувига Туркия-Исроил ҳарбий иттифоқининг таъсири таҳлил қилинган. Туркия ва Исроил ўртасида имзоланган ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик битимига нисбатан превентив қарши чоралар кўриш Суриянинг ХХ аср 90-йиллари Яқин Шарқ йўналишидаги ташқи сиёсатининг муҳим элементлардан бири бўлгани кўрсатиб берилган. Туркия ва Сурия ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик сабаблари, унинг ХХ аср 90-йиллардаги ўзгариши динамикасида кўриб чиқилган ва шу орқали икки мамлакатнинг минтақадаги сиёсати эволюциясига баҳо берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга таъсир этувчи омиллар ўрганиб чиқилган. Минтақа-ларнинг республикамиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар
қилинган. Шунингдек, иқтисодчи олимларнинг фикрлари асосида айрим иқтисодий атамаларга муаллифлик таърифи берилган. Мамла-катимиз макроиқтисодий
барқарорлигини аниқлашда баъзи бир иқтисодий атамалардан фойдаланиш тавсия этилди.
Ушбу мақолада иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция ва банкларнинг роли ҳамда бу бўйича халқаро тажрибалар ўрганилиб, таҳлил қилинган.
Шунингдек, инвестиция муҳитига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилиниб, уларнинг ўзаро алоқалари кўрсатиб берилган ва инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишлари таклиф этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистонда инвестиция муҳити яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва киритилаётган инвестиция батафсил таҳлил қилинган ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада минтақада инновацион хизматлар турларини ривожлантиришда эгзоген ва эндоген омиллар таъсири ва уларнинг таснифи ва кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек, инновацион хизматларни ривожлантиришнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган.
Мақолада Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка ёндошувдаги фарқлари ўрганилган. Минтақа давлатлари раҳбарлари илгари сурган ташаббуслар таҳлил қилинган. Минтақа мамлакатлари ташқи сиёсий концепцияларининг ўзига хосликлари муаллиф томонидан баён қилинган. Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсатидаги омиллар таҳлил қилинди. Марказий Осиёдаги Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларда юз бераётган эволюцион жараёнларнинг таҳлили орқали минтақада интеграция зарур эканлиги тушунтирилган. Минтақавий ҳамкорлик халқаро, сиёсий, иқтисодий ва бошқа муносабатларни барпо этишга мойиллик кучайиб бораётган замонавий оламдаги геосиёсий жараёнлар эволюциясини тушунишга асослангандир. Бундай қараш нисбатан турли хил қадимий маҳаллий ришталар билан ўзаро боғланган бўғиндан иборат бўлган замонавий Марказий Осиёга нисбатан ўта долзарблиги таъкидланган. Минтақа мамлакатлари ривожланиши бевосита қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, истиқболларни очиб берадиган махсус ҳуқуқий ҳужжат ёки концепцияни ишлаб чиқишга қаратилган айрим омиллар кўриб чиқилган. Халқаро ҳамжамият олдида минтақа давлатлари раҳбарларининг минтақада халқаро муносабатларнинг янги кичик тизимини яратиш учун нуфузли халқаро ташкилотлар ва форумларнинг минбарларидан туриб қилган чиқишлари баён қилинган. Хавфсизлик ва ривожланиш соҳаларида Марказий Осиё давлатларининг йирик минтақавий ва халқаро ташаббуслари алоҳида таъкидланган. Минтақа мамлакатларининг ўзаро чегаралар бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлари таҳлил қилинган
Тиш имплантациясидан кейин асоратлар сонини камайтириш стоматологияда долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Барча хавф омиллар умумий (коморбидителери, ёмон одатлар, тизимли патология, радиация даволаш сўнг ҳолати, ва ҳоказо бўлинади мумкин,) ва маҳаллий (қониқарсиз протез, камбағал оғзаки гигиена, periodontal касаллик, иатроженик шароитлар, жойлаштирадиган трансгингивал қисмида нуқсонлар ва бошқалар). Унинг ўрнатиш кейин бир тиш жойлаштирадиган атрофида яллиғланиш ва зарарли жараёнлар курс тушуниш олимлар ва жойлаштирадиган ишлаб чиқарувчилари бу касалликларни даволаш аллақачон ишлатиладиган консерватив ва жарроҳлик усулларини яхшилаш, шунингдек, бу патология олдини олиш учун кўпроқ еътибор, ва шунга кўра, унинг ривожланиши учун хавф омиллар йўналтиради. Янги усулларини ишлаб чиқиш
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир қилувчи омиллар аниқланган ва таснифи ишлаб чиқилган ҳамда уларни уч босқичда қараб чиқиш таклиф қилинган. Олинган натижаларга асосланган ҳолда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси ишлаб чиқилган, шунингдек қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси электрон платформаси таклиф қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ходимлари фаолияти ва иш самарадорлигига таъсир этувчи устувор омиллар аниқланиб, уларнинг кўп факторли регрессион ва корреляцион таҳлиллари ўтказилди. Натижада ходимларнинг ишдан қониқиш даражасига таъсир кучи юқори бўлган омиллар асосида ходимларни самарали бошқариш модели ишлаб чиқилди.
Мақолада Суриянинг ХХ аср охири – ХХI аср бошларидаги сиёсий трансформациясининг асосий тенденциялари, шунингдек, Суриянинг Яқин Шарқ минтақасидаги ўзгаришлар шароитидаги ички ва ташқи сиёсатининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Сурияда жамият эволюцияси ва ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги таҳлил қилиниб, расмий Дамашқнинг мамлакатда демократик жамият қуриш борасидаги мавқеининг шаклланиши кўрсатиб берилган. Бундан ташқари, Суриянинг Яқин Шарқ сиёсати эволюциясига таъсир кўрсатган айрим ташқи омиллар таҳлил қилиниб, мамлакат раҳбариятининг Яқин Шарқ мамлакатлари билан муносабатларни ўрнатиш борасидаги сиёсатининг натижаларига баҳо берилган. Минтақадаги янги геосиёсий вазиятда Суриянинг ташқи сиёсати эволюциясига таъсир қилувчи бир қатор омиллар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий Сурия жамиятида ҳарбийларнинг ўрни, уларнинг мамлакатдаги фуқаролик ҳокимияти органлари билан муносабатлари, расмий Дамашқнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш усуллари кўрсатилган. Бундан ташқари, Сурия жамиятининг ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнида ҳокимиятнинг марказлаштирилиши шарт-шароитлари таҳлил қилинган. Президент Б.Асаднинг Сурия жамиятини либераллаштириш ва модернизация қилиш бўйича ташаббуслари таҳлил қилиниб, унинг ижобий ва салбий томонларига баҳо берилган. ХХI асрдан бошлаб Яқин Шарқ давлатларида кузатилган сиёсий трансформациялар занжирида ва етакчи араб давлатларида ҳокимиятнинг сиёсий ўзгаришида катализаторга айланган асосий воқеалар, хусусан, 1990 йилларнинг иккинчи ярми ҳамда 2000 йилларнинг бошида ёш араб раҳбарлари ҳокимият тепасига келиши шартшароитлари ўрганилган.
Мақолада Суриянинг минтақавий сиёсати атрофлича кўриб чиқилган, расмий Дамашқ томонидан амалга оширилган ташқи сиёсий курс эволюцияси ва трансформацияси таҳлил этилган. Ушбу мақолада минтақавий муаммонинг вужудга келиши ва ривожланишининг сиёсий замини тадқиқ этилади, унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади, шунингдек, Яқин Шарқ муаммосининг эволюциясига таъсир қилган ва бугунги кунда ҳам муайян шаклда ўз таъсирини сақлаб қолган ташқи омиллар таҳлил қилинган. Сурия раҳбариятининг Яқин Шарқ минтақаси давлатлари билан муносабатларни ўрнатишга қаратилган ташқи сиёсий изчилликларига баҳо берилган. Шу билан бирга Суриядаги ҳарбий можаронинг вужудга келиши шарт-шароитлари таҳлил қилинган. Суриянинг ташқи сиёсий фаолиятига оид масалалар тадқиқ этилади, минтақавий сиёсатига таъсир қилувчи омиллар очиб берилади, Яқин Шарқ муаммоси бўйича расмий Дамашқ мавқеи кўрсатиб берилади. Минтақада шаклланган янгича геосиёсий вазиятнинг Сурия ташқи сиёсати эволюциясига таъсири таҳлил қилинган. Мамлакат сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир қилган ташқи омилларни ўрганган ҳолда Суриянинг ташқи сиёсати кўриб чиқилган. Мақолада чел эллик шарқшунос олимларнинг илмий тадқиқот ишларида Сурия ички ва ташқи сиёсати, унинг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларини тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда хорижий тиллардаги илмий адабиётларда Суриянинг ички сиёсати, мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий, диний вазият, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар, ташқи сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда ташқи сиёсий қарор қабул қилиш механизмларини очиб беришга алоҳида эътибор берилгани зикр этилган. Шу билан бирга Суриянинг бугунги кундаги ички ва ташқи сиёсатининг алоҳида жиҳатларини комплекс ўрганишга муайян эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.