Ишнинг мақсади ЖНАЁК эрта аниқлаш усулларини оптималлаштириш. Материал ва усуллар: 2 тур ҚД билан касалланган 582 нафар бемор текширилди. Беморларнинг ўртача ёши 48,1 ± 11,6 ташкил қилади, 68 % аёллар. Барча беморлар FIB-4 шкаласи, NAFLD score, ТВИ ёрдамида хисоблаб чиқилган. Натижалар: НАС ривожланиши хавфини белгилайдиган мухим омиллар бу гипергликемия(6,1 mmol / l дан юқори), аёл жинси, умумий холестерин даражаси 5,2 mmol / l дан юқори, аёллар учун ЛПЮЗ 1,2 mmol / l дан паст, ЛППЗ 0,55 mmol / l дан юқори, ТГ. 1,7 mmol / L дан юқори, ферритин 400 mmol / L дан юқори эркаклар учун, ЖНАЁК кўрсаткиси 2 баллдан юқори, ТВИ 25 kg / m2 дан юқори. Ушбу омиллар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг НАС ривожланиш хавфига қўшадиган хиссаси ортади.
Ушбу мақола ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналган миграция муаммосига бағишланган бўлиб, мавжуд муаммо Африка ва Яқин Шарқ давлатлари мисолида ўрганилган. Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай, муҳожирлар сони кўнг кўламда ортиб боргани ҳолда, бошқариб бўлмас жараёнга айланиб бораётгани, муаммонинг долзарблигини белгилаб бермоқда. Бунга сабаб бўлаётган бир қатор омиллар мақолада муҳокама этилган.
Острый аппендицит (ОА) - одно из самых распространенных хирургических заболеваний органов брюшной полости. Преимущественно им болеют в возрасте от 15 до 40 лет, что по новой возрастной классификации ВОЗ относят к молодому возрасту (от 25 до 44 лет), 44—60 лет — это средний возраст, 60—75 лет — пожилой возраст, 75—90 лет — это старческий возраст, а после 90 — это долгожители. Другими словами, ОА - заболевание людей молодого работоспособного возраста, что имеет свою практическую значимость. Внедрение в клиническую практику современных методов обследования позволило улучшить диагностику ОА и значительно оптимизировать результаты его лечения, но в старших возрастных группах повсеместного качественного улучшения диагностики не произошло, причем это касается как гиподиагностики, так и гипердиагностики.
Бугунги кунда бозор муносабатлари такомиллашиб ва тобора чуқурлашиб бораётган шароитда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижасида аҳолини барча воситалар билан ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш долзарб вазифалардан ҳамда жамиятда барқарорликни сақлаб туриш, тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бўлиб ҳисобланади. Қолаверса, бозор иқтисодиётига ўтиш босқичидаги қатор объектив ва субъектив омиллар таъсирида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг аҳамияти янада ортиб кетди.
Мақолада республикада бизнес ривожланиш ҳолати таҳлил қилинган ва пандемия шароитларини ҳисобга олиб, бизнес ривожининг уч хил базавий, ижобий ва
салбий нуқтаи назарлардан иборат бўлган сценарийлари келтирилган. Шунингдек, бизнес ривожланиши кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган ва келгуси даврлар учун прогнозлаштирилган.
Мақолада фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни бошқариш ва уларни миқдорий баҳолаш масалалари ўрин олган. Фермер хўжаликларидаги ишлаб чиқариш (ҳосилдорлик) хатари тавсифланган ҳамда улар миқдорий баҳоланган. Ҳосилдорликка таъсир этувчи омиллар таҳлил этилган. Фермер хўжаликларида ҳосилдорлик кўрсаткичларининг вариация коэффициентлари ҳисоблаб чиқилган ҳамда вариация даражалари бўйича гуруҳлаштирилган. Фермер хўжаликларида хатарларнинг таъсирини минималлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Maqolada ko‘k va sur rangli qorako‘l qo‘ylarining biologik va mahsuldorlik xususiyatlariga ta’sir qiluvchi omillar, mahsuldorlikni oshirishning genetik imkoniyatlari haqida fikrlar bayon ettirilgan.
Оценить эффективность препарата растительного происхождения (препарат «Седоник») в комплексном лечении головных болей напряжения.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Мақолада бюджет сиёсати шаклланишининг илмий-назарий асослари тадқиқ этилган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш элементлари, ўзига хос бўлган хусусиятлари аниқланган ва баҳоланган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш йўналишлари кўрсатиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида хулосалар шакллантирилган.
Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш тушунчаси, моҳияти ва унинг принциплари ҳақида сўз юритилган.Бу борада қатор олимларнинг қарашлари юзасидан илмий муҳокамага киришилган. Муҳокама жараёнида ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тўғри англаб олиш ва уларни шарҳлаш, ижтимоий муносабатларга уларни қўллашга оид масалалар кўриб чиқилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш усулларикўрсатиб берилган. Бунда ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг субъектлари, турларига алоҳида тўхталиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим нормаларнинг ноаниқлигига, ҳуқуқдаги бўшлиқларга олиб келувчи омиллар чуқур тадқиқ этилиб, уларни самарали бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлашда миллий ва хорижий тажриба ўзаро қиёсий таҳлил қилиниб, турли ҳуқуқ оилаларидаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатилган.Мақола сўнггида муаллиф томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини шарҳлаш билан боғлиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифлар илгари сурилган
Жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг шиддат билан ўзгариб ва ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ўз навбатида ер ислоҳотини амалга оширишни тақозо қилади. Зеро, бугунги кунда дунёда ер ислоҳоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар кузатилмоқда. Масалан, ерларни қайта тақсимлашнинг кескинлашиши, ерлар иқтисодий унумдорлиги пасайишининг олдини олиш ва инвестицияларнинг тақчиллиги, ерлар деградациясини бошқаришда иқтисодий услубларнинг камлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан чиқиб кетишининг олдини олиш шулар жумласидандир. Ерлар мелиоратив ҳолатининг бузилиши, эрозия, қурғоқчилик ва қум босиши, шўрланишнинг кучайиши, саноат ва транспорт қурилишлари, фойдали қазилмаларнинг очиқ тарзда ўзлаштирилиши, техноген омиллар натижасида ерларнинг оборотдан чиқарилиши жадаллашиб бормоқда. Натижада кўплаб мамлакатлардаги каби мамлакатимизда ҳам ер фондини сақлаб қолиш ва унинг таркибини тартибга солиш бўйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда.