Maqolada ko‘k va sur rangli qorako‘l qo‘ylarining biologik va mahsuldorlik xususiyatlariga ta’sir qiluvchi omillar, mahsuldorlikni oshirishning genetik imkoniyatlari haqida fikrlar bayon ettirilgan.
Оценить эффективность препарата растительного происхождения (препарат «Седоник») в комплексном лечении головных болей напряжения.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнларни тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, “Араб баҳори” воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги курашни номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди. Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қомор оролларидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузимларида янгиланишлар олиб келди. Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар фақатгина юзаки таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон каби давлатларни келтириш мумкин. Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатини ўзгаришига олиб келади.
Мақолада бюджет сиёсати шаклланишининг илмий-назарий асослари тадқиқ этилган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш элементлари, ўзига хос бўлган хусусиятлари аниқланган ва баҳоланган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш йўналишлари кўрсатиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида хулосалар шакллантирилган.
Жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг шиддат билан ўзгариб ва ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ўз навбатида ер ислоҳотини амалга оширишни тақозо қилади. Зеро, бугунги кунда дунёда ер ислоҳоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар кузатилмоқда. Масалан, ерларни қайта тақсимлашнинг кескинлашиши, ерлар иқтисодий унумдорлиги пасайишининг олдини олиш ва инвестицияларнинг тақчиллиги, ерлар деградациясини бошқаришда иқтисодий услубларнинг камлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан чиқиб кетишининг олдини олиш шулар жумласидандир. Ерлар мелиоратив ҳолатининг бузилиши, эрозия, қурғоқчилик ва қум босиши, шўрланишнинг кучайиши, саноат ва транспорт қурилишлари, фойдали қазилмаларнинг очиқ тарзда ўзлаштирилиши, техноген омиллар натижасида ерларнинг оборотдан чиқарилиши жадаллашиб бормоқда. Натижада кўплаб мамлакатлардаги каби мамлакатимизда ҳам ер фондини сақлаб қолиш ва унинг таркибини тартибга солиш бўйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Оғиз бўшлиғи очиқ биологик тизим бўлиб, унда патоген омиллар, масалан, вируслар, бактериялар ва тананинг ҳимоя кучлари ўртасида доимий мувозанат мавжуд.
Мақолада Fintech бозорининг ривожланишига сабаб бўлган омиллар тизимлаштирилган. Рақамли банк фаолияти ривожланишига оид тенденциялар баҳоланган. Ўзбекистонда рақамли банк фаолиятини ривожлантириш FinTech имкониятларидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Россия Федерациясининг макроиқтисодий кўрсаткичлари ( ЯИМ, инфляция ва ишсизлик даражаси, ташқи қарзи, фоиз ставкаси ва бошқа) ўзгариш динамикаси таҳлил қилинган. Ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар тадқиқ қилинган. Шунингдек, Россия иқтисодиётига пандемиянинг таъсири ҳақида олимларнинг фикрларини ўрганиб чиқдик ва бази тахлилий маълумотларни келтирдик
Ушбу мақолада муайян этник гуруҳни ташкил топиши, ўзаро мулоқот жараёнида умумий тил ҳамда урф-одатларни шаклланиши. Этник жамоа вакилларининг ўзининг мавжудлиги, атрофдаги маънавий, маданий, табиий жараёнларга муносабатлари этносоциологик жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, этник онг ва этник ўз-ўзини англаш, этник ўзига хосликнинг шаклланиш жараёнлари ҳақида фикрлар келтирилган. Тадқиқот мавзусига оид турли адабиётлар атрофлича таҳлил қилинган.
Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш тушунчаси, моҳияти ва унинг принциплари ҳақида сўз юритилган.Бу борада қатор олимларнинг қарашлари юзасидан илмий муҳокамага киришилган. Муҳокама жараёнида ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тўғри англаб олиш ва уларни шарҳлаш, ижтимоий муносабатларга уларни қўллашга оид масалалар кўриб чиқилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш усулларикўрсатиб берилган. Бунда ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг субъектлари, турларига алоҳида тўхталиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим нормаларнинг ноаниқлигига, ҳуқуқдаги бўшлиқларга олиб келувчи омиллар чуқур тадқиқ этилиб, уларни самарали бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлашда миллий ва хорижий тажриба ўзаро қиёсий таҳлил қилиниб, турли ҳуқуқ оилаларидаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатилган.Мақола сўнггида муаллиф томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини шарҳлаш билан боғлиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифлар илгари сурилган
Тадқиқот объектлари: ревматоид артритли ЮЗта бемор, 20та соғлом хохловчилар.
Ишнинг мақсадн: паст частотали физик омилларининг цитокинларга ва липопероксидация жараёнларига таъсирини ўрганиш ва РА бўлган беморларда клиник-лаборатор кўрсаткичларга таъсирини хисобга олган ҳолда уларни кўлланишнинг самарадорлигини илмий асослаб бериш.
Тадқиқот усули: клиник-лаборатор текшириш, кон зардоби ва синовиал суюқликдаги цитокинлар даражасини иммунологик текшириш, ПОЛ ва АОС кўрсаткичларини биокимёвий текширишлар, фосфолипаза-А2 активлигини, носпецифик фосфатазаларни ва озод (эркин) оксипролинни текшириш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: РА бўлган беморларни даволашда ва реабилитация килишда бензкетозон ультрафонофорезининг клиник самарадорлиги ўрганилган. Яллигланиш олди ва яллигланишга карши цитокинлар ўртасидаги дисбаланс, шунингдек эритроцитлар мембраналаридаги ва кон зардобидаги ПОЛ активланиши хужайраларнинг мембрана стуктураларини дестабилизация килиши, фосфолипаза-А2 фаолиятини ошириши, шу тариқа яллигланиш медиаторлари -простагландинлар синтезини рагбатлантириши исботланган. Паст частотали физик омиллар кўшилган комплекс терапия ва айникса бензкетозон ультрафонофорезининг яққол ижобий эффект бериб, яллигланиш олди ва яллигланишга карши цитокинлар ўртасидаги нисбатни меъёрлаштириши, фосфолипаза-А2 активлигини, ПОЛ махсулотларини пасайтириши ва АОС кўрсаткичлари микдорини кўпайтириши исботланди.
Амалий ахамияти: Терапевтик амалиётга физикғфармакологик метод ғ бензкетозон ультрафонофорези киритилишининг максадга мувофиқлиги асослаб берилган. РА бўлган беморларни реабилитация килишда паст частотали физик даволаш методларини тайинлашга ишлаб чикилган дифференциацияланган кўрсатмалар ремиссия муддатларини узайтириш, пациентлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.
Тадбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: амалий тавсияномалар Республика Ревматологик Маркази артрологик ИАДКга, 1чи шаҳар клиник касалхонаси, Зангиота тумани Марказий шифоҳонаси амалиётига жорий килинган.
Қўлланиш сохаси: ревматология, физиотерапия.
Бугунги кунда COVID-19 билан боғлиқ когнитив бузилиш (КБ) патогенезида кўплаб ўрганилмаган жиҳатлар мавжуд. COVID-19 билан касалланган беморларда КБнинг ривожланиши ёки ёмонлашишига кўплаб омиллар таъсир қилади деб тахмин қилинади. Бундай омилларга вирусли инфекциянинг асаб тизимига бевосита таъсири, инсон танасининг вирусга ти- зимли яллиғланиш реакцияси, эндотелиал дисфункция ёки аниқ коагулопатия туфайли сереброваскуляр ишемия, оғир CОВИД-19да ЎРДС, сунъий ўпка вентиляцияси, ЎРДСда дори седацияси, ички аъзоларнинг дисфункцияси киради.
Статистик корреляциянинг йўқлиги шуни кўрсатадики, КБ COVID-19дан кейин касалликнинг неврологик асоратлари сифатида ривожланади. Бир қатор тадқиқотлар диққат ва ижро этувчи фаолиятнинг бузилиши, бефарқлик ҳақида хабар берди. Ушбу мақолада муаллифлар коронавирус инфекцияси бўлган сурункали мия ярим ишемияси бўлган беморларда когнитив бузилишларни ўрганишга алоҳида эътибор беришди.