Мақолада Ўзбекистонда магистрал қувур транспорти фаолиятини норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Муаллиф магистрал қувур транспортига оид хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилади ва Ўзбекистонда ушбу фаолиятни норматив-ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжларини кўрсатиб ўтади. Муаллиф магистрал қувур транспортида ташишларни амалга ошириш мураккаб жараён эканлигини таъкидлайди ва ушбу соҳани ҳуқуқий базага эга бўлиши ҳамда ҳуқуқий тартибга солишнинг аниқ механзими ва тизими яратилиши кераклиги тўғрисида хулосага келади.
Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳаларидан бири ҳисобланган автомобиль транспорти соҳасининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни батафсил очиб берилган.
Maqolada dunyo bo‘ylab havo aloqalarining o‘rnatilishi va qatnov yo‘nalishlari doirasining kengayishi ishlab chiqaruvchilar uchun ham bir qator afzalliklar tug‘dirishi, birinchidan, ishlab chiqaruvchilarning chet ellik hamkorlar bilan uzviy aloqa o‘rnatishga, ijtimoiy munosabatlarni yaxshilashga, tez-tez ko‘rishib, o‘zaro tajriba almashishlari uchun yo‘l ochilganligi, ikkinchidan, mahsulotlarni sifatini saqlagan holda, qisqa fursatlarda, istalgan manzillarga yetkazish imkoniyati yaratilganliigi, Shu bois, havo transportidan foydalanuvchilar soni yildan-yilga ortib borib, mijozlar orasida havo transportini afzal deb bilayotganlar soni ko‘payotganligi tahlil etilgan.
Ushbu maqolada O‘zbekiston respublikasi iqtisodiyotida transport-logistika xizmatlari tashkil etilishi, uning rivojlanishi va rivojlantirish borasida O‘zbekistonda amalga oshirilgan ishlar bayon etilgan. Va yana maqolada 2021 yilda qo‘shni davlatlar bilan transport-logistika masalalari bo‘yicha hamkorliklar, yangi tuzilgan bitim va shartnomalar haqida ma’lumot va fikrlar keltirib o‘tilgan. Maqolada ushbu masala bo‘yicha muallif tomonidan ishlab chiqilgan ilmiy taklif va amaliy tavsiyalar ham o‘rin olgan.
XXI асрда маданиятлараро мулоқот тизими, маданиятлараро мулоқот ҳар қандай инсон ҳаётининг ажралмас қисмидир. Бу ҳамкорликнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари глобаллашувининг давом этаётган жараёнларидан келиб чиқади. Шу муносабат билан, маданиятлараро алоқанинг ўзига хос хусусиятлари ва омилларини ўрганиш илмий тадқиқотларнинг истиқболли ва долзарб йўналиши хисобланади. Аввало, бу универсал ривожланиш ва ҳамкорликни ривожлантириш учуй турли маданият вакиллари ўртасида самарали мулокотни таъминлаш учун зарурдир.
Бугунги кунда барча мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар нигоҳи Яқин шарқ минтақасига қаратилган. Яқин Шарқ стратегик жиҳатдан муҳим минтақа бўлиб, катта энергия потенциалига, жумладан, кўп миқдорда углеводородларга эга. Шу ўринда айтиш мумкинки, мазкур минтақанинг барқарорлиги бутун дунё барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Тарихан, Яқин шарқ турли сабабларга кўра жуда жозибадор ҳудуд бўлиб келади. Бу стратегик муҳим майдон кимнинг қўлида бўлса у улкан куч ва бойлик эгаси эди. Жаҳон транспорт коммуникациялари тизимининг ривожланиши туфайли минтақанинг турли қитъалар ўртасидаги чорраҳа сифатида тутган ўрни пасайишига қарамай, Яқин шарқнинг стратегик аҳамияти сўнгги ўн йилликларда камайгани йўқ, аксинча, сезиларли даражада ўсди. Шунингдек, энергетика оми минтақага эътибор ошишининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Маълумки, замонавий цивилизация технологиялари органик энергия ташувчиларни қазиб олишга деярли тўлиқ боғлиқ. Шунинг учун ресурсларни тақсимлаш аста-секин ҳозирги халқаро муносабатлар тизимининг энг муҳим элементларидан бирига айланди. Уларни назорат қилиш истаги минтақадаги кўплаб можароларга сабаб бўлмоқда.
Мақолада шикастланиш механизмига қараб болалардаги транспорт жароҳати хусусиятлари таҳлил қилинади. Aвтоҳалокат пайтида автомобил ичида жароҳат олган болалар: "болалар йўловчилари" ва "рулда ўтирган болалар" бош, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланишлари нисбатан юқори бўлганлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу гуруҳдаги беморларда суяк, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг шикастланиши қайд этилди ва уларнинг миқдори бўйича одатда бир ёки иккита тизимнинг зарарланиши кузатилди. Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, биринчи ёки иккинчи даражали оғирлик одатда устунлик қилди.
Йўловчи салонидан ташқарида жароҳат олган болаларда: "пиёдалар болалари" автоулов томонидан урилган, шикастланиш кам даражада бош травмаси, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланиши билан характерланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу ҳолатларда асосан суяк, нафас олиш ва юрак-қон томир тизимларининг зарарланиши кузатилади ва миқдори бўйича одатда икки ёки учта тизимнинг шикастланиши кузатилади.Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, иккинчи ва учинчи даражадаги оғирлик одатда устунлик қилади.
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинган. Айниқса, ўзаро дўстлик ва биродарлик тамойилига асосланган икки мамлакат ҳамкорлигининг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалиши ҳам самарали стратегик шерикчилик муносабатлари ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва истиқболлари кўриб чиқилган. Жумладан, мақолада икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бераётганлиги қайд этилган. Туркиянинг иқтисодиёт, саноат, тўқимачилик ва туризм соҳаларида эришган ютуқлари ва тажрибасини ўрганиш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида ўзаро истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамкорлик ривожининг янги босқичини бошлаб беришига алоҳида эътибор қаратилган. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар мавжуд бўлиб, бунда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркия учун бирдек манфаатли эканига урғу бериб ўтилган.
Ushbu maqolada Urganch shahar jamoat transporti tarmog‘inining muammolari yoritilgan. Urganch shahar xududidagi 14 ta shahar jamoat transporti yo‘nalishlari o‘rganish natijasida shahar jamoat transport tizimini takomillashtirish uchun takliflar beriladi.
Мақолада хорижий ва миллий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари асосида хизмат кўрсатиш атамаларига аниқлик киритилиб, хизмат кўрсатиш хусусиятлари таснифланди, хизмат кўрсатиш фаолиятидан фойдаланиш йўналишлари ҳамда имкониятлари аниқланди. Шу билан бирга хизматлар ҳажмининг 2010-2019 йиллардаги динамик қаторига асосланган ҳолда кўрсаткичларнинг ўзгариш қонуниятлари аниқланди ҳамда аниқланган қонуниятлар асосида кўрсаткичларнинг 2023 йилгача ўзгариш даражаси прогноз қилинди.
Мазкур мақола XIX аср иккинчи ярмида Тошкент шаҳрининг ташқи савдо муносабатларида тутган ўрни масаласинингархив ҳужжатларида ёритилишига бағишланган. Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий архиви фондларида сақланаётган ҳужжатлар мисолида Тошкент шаҳрининг ички ва ташқи савдодаги аҳамияти, у ердан ички ва ташқи савдога чиқарилган товарларнинг турлари, нархнаволари, ўлчов бирликлари, савдо молларидан олинадиган бож солиқлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Тарихимизга назар ташласак, Тошкент шаҳри азалдан Буюк ипак йўлининг муҳим бўғинларидан бири сифатида савдо муносабатларининг фаол марказлардан бўлиб келган. Тошкент Ўрта Осиё хонликлари доирасидаги интенсив ички савдо-иқтисодий муносабатлардан ташқари, Евросиё кўчманчи чорвадор минтақа билан ҳамда яқин ва узоқ хориж давлатлари, жумладан Хитой, Россиянинг Европа ва Сибирь қисмлари, Шарқий Туркистон, Еттисув билан савдо алоқалари олиб борадиган асосий билан шаҳар эди. Тошкентнинг савдо алоқаларида шаҳарнинг маълум товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллаларида яшайдиган уста-ҳунармандларнинг роли катта бўлган. Шунинг учун маҳаллалар қайси маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослашган бўлса, шу маҳсулот номи билан аталган. Масалан, “пичоқчи”, “мисгарлик”, “сағбон”, “ўқчи”, “кўнчи”, дегрез, эгарчи ва б. Тошкент аҳолисининг катта қисми мавзуимиз хронологияси доирасида дала ҳовли-шаҳар ҳовли хўжалик тизими асосида яшар эди. Масалан, Себзор, маҳаллалари аҳолиси Юнусобод, Ҳасанбой, Кўктерак мавзеларида, Шайхонтаҳур даҳаси аҳолиси Кўкча, қисман Салор-Қорасув йўналишида, Бешёғоч маҳаллалари аҳолиси Чўпонота-Қаъни-Дўмбиработ мавзеларида ва ҳоказо, боғдорчилик билан шуғулланиб, ташқи савдога қуруқ мева етказиб берган. Тошкент шаҳри атрофидаги работлар ташқи савдони тартибга солиб туришда, бож ва хирож масалаларини ҳал қилишда алоҳида роль ўйнаган. Карвонсаройларда бошқа мамлакатлардан келган савдогарлар тўхташган ва молларини сақлаш билан баробар, кўпинча улгуржи савдо келишувларини амалга оширишган. Булар ўз навбатида Тошкент шаҳрининг хўжалик ҳаётида ташқи савдо муҳим ўрин эгаллаганидан далолат эди. Мақолада Тошкентдан четга олиб кетилган товарларнинг нарх-наволари, уларнинг миқдори, қандай транспорт воситаларида ташиб кетилганлиги, йиғилган бож солиқлари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.