Мақолада минтақанинг рекреацион ва туристик салоҳияти ўрганиб чиқилган. Тошкент вилояти мисолида хизмат кўрсатиш соҳасининг турли соҳаларини ривожлантириш учун кейинги туртки бўлган рекреацион тадбирларни самарали ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Минтақанинг имкониятлари, таҳдидлари, ижобий ва салбий томонларини аниқлаш учун Чимён - Чорвоқ курорти ва рекреацион зонасининг рекреацион ва туристик салоҳиятини SWOT таҳлили ўтказилди. Чорвоқ сув омбори зонасининг ўтказувчанлик қобилияти ҳисобга олинган. Ушбу таҳлил натижасида минтақанинг экотизимидаги салбий ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар аниқланди ва Тошкент вилоятининг рекреацион ва туристик салоҳиятини камайтириш имкониятлари тўғрисида тахминлар қабул қилинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг тог ъва тоғ олди зоналарини районлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада, тоғдаги ҳордиқ чиқариш зоналарининг тўрт хил функционал тури аниқланди. Ўзбекистоннинг тоғли зонасида дам олишни ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантиришнинг истиқболлари контсепцияси таклиф қилинган ва унинг фаолиятининг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Тажрибалар кўрсатдики, онадаги сурункали токсик гепатит ундан туғилган авлод жигари қон-томир ва тўқималари постнатал ўсиш, ривожланиш ва шаклланиш жараёнларига салбий таьсир қилади. Аьзонинг тўқима ва қон-томирлардаги юзага келган патоморфологик ўзгаришлар постнатал ривожланишнинг кейинги босқичларида ривожланиш ва шаклланишдан орқада қолишга олиб келади. Бу жараёнлар онадаги мавжуд патология билан туғилган авлодни даволаш, касалликларини профилактикасида рационал, илмий асосланган даво-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозимлигини кўрсатади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири бўлган янги саноатлашув жараёнининг муаммоларини
ўрганишда институционал ёндошувнинг аҳамияти кўрсатиб берилган. Янги саноатлашув жараёнининг муаммолари бугунги кунда комплекс ўрганилиши лозим бўлган долзарб муаммолардан бирига айланди. Бу мақолада янги институционал назария тушунчалари асосида бу муаммоларга ёндошиш мумкинлиги, бу масалалар эса давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ҳамоҳанг эканлиги илмий-амалий жиҳатдан ёритиб берилган
Тиббиётимиз ривожланиб, янги ўзгаришлар содир бўлаётган бир даврда китобхонлар, ўқувчилар, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи, маънавий ҳамда маърифий етукликни юқори поғонага кўтариш асосий вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади. Таниқли адиб ва публицист Зоир Мамажоновнинг “Гулхан атрофида ўтирганлар” қиссаси ҳар бир давр учун долзарблигини йўқотмайди, чунки унда инсон саломатлиги посбонлари бўлмиш шифокорларнинг маънавий қиёфаси, одоб ахлоқи, жамият ва ҳар бир инсон учун нақадар муҳимлиги тилга олинади.
Умуртқа аксиал деформациялар бўлган 229 беморда текширув ўтказилди. Қуидаги неврологик синдромлар аникланди: вегетатив, рефлектор, радикуляр ва спинал. Беморларда умуртқа деформацияси даражаси ошгани сайин неврологик ўзгаришларининг жиддий ошиши аникланди.
Мақолада Суриянинг ХХ аср охири – ХХI аср бошларидаги сиёсий трансформациясининг асосий тенденциялари, шунингдек, Суриянинг Яқин Шарқ минтақасидаги ўзгаришлар шароитидаги ички ва ташқи сиёсатининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Сурияда жамият эволюцияси ва ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги таҳлил қилиниб, расмий Дамашқнинг мамлакатда демократик жамият қуриш борасидаги мавқеининг шаклланиши кўрсатиб берилган. Бундан ташқари, Суриянинг Яқин Шарқ сиёсати эволюциясига таъсир кўрсатган айрим ташқи омиллар таҳлил қилиниб, мамлакат раҳбариятининг Яқин Шарқ мамлакатлари билан муносабатларни ўрнатиш борасидаги сиёсатининг натижаларига баҳо берилган. Минтақадаги янги геосиёсий вазиятда Суриянинг ташқи сиёсати эволюциясига таъсир қилувчи бир қатор омиллар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий Сурия жамиятида ҳарбийларнинг ўрни, уларнинг мамлакатдаги фуқаролик ҳокимияти органлари билан муносабатлари, расмий Дамашқнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш усуллари кўрсатилган. Бундан ташқари, Сурия жамиятининг ўзгариши, сиёсий бошқарувнинг ўзига хослиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнида ҳокимиятнинг марказлаштирилиши шарт-шароитлари таҳлил қилинган. Президент Б.Асаднинг Сурия жамиятини либераллаштириш ва модернизация қилиш бўйича ташаббуслари таҳлил қилиниб, унинг ижобий ва салбий томонларига баҳо берилган. ХХI асрдан бошлаб Яқин Шарқ давлатларида кузатилган сиёсий трансформациялар занжирида ва етакчи араб давлатларида ҳокимиятнинг сиёсий ўзгаришида катализаторга айланган асосий воқеалар, хусусан, 1990 йилларнинг иккинчи ярми ҳамда 2000 йилларнинг бошида ёш араб раҳбарлари ҳокимият тепасига келиши шартшароитлари ўрганилган.
Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида, жумладан, олий таълим соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, олий таълим соҳасида янги авлод дарсликлари туркуми яратилган бўлиб, улар талабаларнинг кенг кўламли билим олишларига хизмат қилмоқда. Олий юридик таълим соҳасида ҳам талабалар барча юридик фанлар бўйича янги авлод дарсликларидан фойдаланишмоқда. Бу жараён бардавом бўлиб, жамиятимизда, қонунчиликда, суд-ҳуқуқ соҳасида кечаётган чуқур ўзгаришлар ва янгиликлар асосида дасликлар янгиланиб, такомиллашиб бораверади.
Турли генетик фонга эга бўлган 337 нафар деструктив ўпка сили билан хасталанган беморларда яллиғланишнинг биохимик маркерлари ўрганилди. Деструктив ўпка сили билан хасталанган ва турли генетик фонга эга бўлган беморларда яллиғланиш кўрсаткичлари - сиал кислота, гаптоглобин, серомукоидлар реактивлиги турли бўлган шахсларда ишончли равишда фарқ аниқланди. Ўткир фаза оқсилларининг миқдоридаги чуқур ва узоқ сақланадиган ўзгаришлар нохуш ва нисбатан нохуш генетик фонга эга беморларда кузатилган
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда чет эл мамлакатлари билан маданиятлараро ва адабиётлараро муносабатларнинг ривожланиши яққол кўзга ташланмоқда ва шу билан бирга адабиётга бўлган қизиқиш ортмоқдаки, беихтиёр хорижий асарларни ўзбек тилига ва ўзбек адабиёти дурдоналарининг бошқа тилларга таржима қилишга эҳтиёж ортмоқда. Бадиий асар таржимаси жуда мураккаб саналади ва унинг энг асосий вазифаларидан бири асарни адекват шарҳлашдан иборат.таржимон нафақат асарни тўғри таржима қилиши, маънони етказиб бериши , балки аслиятдаги асл маънони, образни ҳам етказиб бера олиши ва китобхонга эстетик завқ бағишлай олиши лозим. Асарни тўғри тушуниш ва эмоционалликни тўлиқ етказиш учун трансформация усули ёрдамга келади. Комиссаровга кўра, таржималардаги ўзгаришлар расмийсемантик хусусиятга эга бўлиб, формулаларни асл бирликлар маъносига ўзгартиради. Яъни, таржима трансформациялари - бу аслиятдаги бирон бир сўзга таржима тилида мос сўзлар мавжуд бўлмаса, ёки мавжуд бўлган сўз ушбу контекстда ишлатилмаса, турли хил асл матнларни таржима қилишда қўлланиладиган таржима усули. Биз ўз мақоламизда таржимашуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири –грамматик трансформацияларни кўриб чиқамиз. Уларга грамматик алмашинувлар,сўзма-сўз таржима, гапларни боғлаш усули ҳамда гапларни бўлиш каби усулларни кўриб чиқамиз. Грамматик трансформацияларни ўрганиш учун мисоллар П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар. Бобур” ва унинг рус тилига Ю.Суровцев томонидан таржима қилинган ва “Бобур” номи билан нашр этилган ҳамда урду тилига М.Салим томонидан “"نیدلاریہظ ربابноми билан нашр қилинган таржималар манба қилиб олинди. Таъкидлаш лозимки, асар ўзбек тилидан рус тилига ва рус тилидан урду тилига таржима қилинган. Мақола мультисистемали тилларга таржима қилиш жараёнида юз берадиган лексик-грамматик ўзгаришларга аҳамият қаратади ва уларни тизимлаштиради.
Ушбу мақолада Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги тармоғини иқтисодий ривожланиш ҳолати, уларга таъсир қилувчи омиллар, соҳаларнинг ривожланиш динамикаси, макроиқтисодий кўрсаткичларда вилоят
иқтисодиётининг тутган ўрнига баҳо берилган
Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачилиги даврида Туркистонда маҳаллий давлатчилик анъаналарида, жумладан ўзини – ўзи бошқариш тизимида содир бўлган мураккаб ва зиддиятли ўзгаришлар таҳлил қилинган. Ушбу даврда маъмурий бошқарувда алоҳида маҳаллий давлатчилик таркибий қисмларининг сақланиб қолинишига сабаб бўлган омиллар очиб берилган.