Мазкур мақола хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмларнинг тадқиқига бағишланган. Кишилар баъзан бошқалар билан мулоқот чоғида ўзлари хоҳлаган нарсани тўғридан-тўғри айта олмайдиган ёки ибораларнинг ўз маъносида қўллаб, суҳбатдошларини ноқулай аҳволга солиб қўядиган вазиятлар билан тўқнашиб қоладилар. Бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиш мақсадида эвфемизмлар қўлланилади. Эвфемизмлар тақиқланган, айтилиши ножоиз, қўпол, одоб-ахлоқ меъёрларига зид бўлган сўз ва ифодалар ўрнига юмшоқ қўлланишли бўлган сўз ва ифодалардир. Эвфемизмлар халқнинг руҳияти, дунёқараши, урфодатлари, удумлари, ирим-сиримлари ва инончларини акс эттиради. Мақолада хитой ва ўзбек лингвомаданиятидаги “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмлар “аёлнинг ёши”, “ҳомиладорлиги”, “ахлоқи” ва “ташқи кўриниши” сингари мавзуий гуруҳларга ажратилиб тадқиқ этилган. Хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концептини ифодалаган эвфемизмларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари чоғиштириш асносида ёритилиб, уларнинг тил ва маданиятдаги ўрни кўрсатиб берилган. Хитой ва ўзбек халқи тафаккур тарзининг, дунёқарашининг муайян даврлардаги ўзгаришлари, ҳозирги кунда аёлнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролининг ортиб бориши, унинг она, уй бекаси бўлиши билан бирга, эркак билан тенг ҳуқуқга эга бўлган жамиятнинг фаол аъзоси экани эвфемизмлар мисолида очиб берилган. Ҳар иккала халқ аёлларидаги шарқона ибо, ҳаё, иффат каби когнитив белгиларнинг эвфемизмларда акс этиши аниқланган. Хитой ва ўзбек лингвомаданиятларида “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмларни тадқиқ этиш ҳозирги кунда долзарб бўлган гендер тенглиги масаласини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Эвфемизмларни ўрганиш халқнинг менталитетига чуқур кириб бориш, унинг миллий маданияти, қадриятлари, урф-одатлари, ахлоқий меъёрлари, тил соҳибининг миллий характери ҳамда тил ва маданиятнинг ўзаро алоқаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради. Шунингдек, маданиятлараро мулоқот жараёнида юзага чиқадиган тушунмовчиликларни, қийинчиликларни олдини олади, прагматик тўсиқларни бартараф этиб, мулоқотнинг муваффақиятли ва самарали бўлишини таъминлайди.
В данной статье рассматривается непосредственное банкротство банков как одно из явных детерминантов криминального банкротства, а также как препятствие для нормального развития всей экономической системы Республики Казахстан. Включительно анализируется зарубежный опыт банкротства банков, а так же меры противодействия данному банкротству для более полного представления о возможном внедрении данного опыта к нашим экономическим реалиям.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, термопластик материаллардан тайёрланган протезлар бошқа материаллардан, шу жумладан акрилдан тайёрланган протезларга нисбатан жуда кўп афзалликларга эга. Улардан фойдаланиш тишларнинг қисман ёки тўлиқ йўқлиги бўлган беморларни юқори сифатли ортопедик даволашнинг асосий элементидир.
Task-based learning (TBL) encourages language learners to complete meaningful interactive tasks which, in turn, encourages communication between learners and between the learner and the teacher (Wills and Willis, 2007).
TBL requires learners to use the target language with a specific objective in mind, for example writing a letter, planning a trip to a specific destination or designing a project in a team-based situation (Wills and Willis, 2007).
Сysts of the neck are congenital cystic lesions of the neck, often presenting in childhood. Complete surgical excision is the treatment of choice for these lesions. Recurrence of cystic lesions of the neck after incomplete excision is fraught with complications due to the need for a second surgery and complications of the recurrent cyst itself. We herein report the de-tails of recurrent cysts of the neck presenting at 3, 6, 12 and 18 months postoperatively.
Мазкур мақолада турк фразеологизмлари ҳақида сўз юритилиб, унинг айнан “baş” компоненти иштирокидаги фразеологизмлар турига урғу берилган. Кўзланган асосий мақсад “baş” компоненти иштирокидаги соматик фразеологизмларнинг семантикасини ўрганиш, уларнинг оғзаки ва ёзма нутқда қўлланилишини таҳлил қилиш. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун фразеологизмлар борасидаги илмий адабиётлар билан танишиш; турк тилидаги соматик фразеологизмларга оид илмий ишларни ўрганиш; мавзуга доир манбаларни топиш ва материалларни тўплаш; “Baş” компонентли соматик фразеологизмларни семантик таҳлил қилиш; таҳлил натижалари юзасидан хулосалар бериш каби вазифалар белгиланган. Мақолада лексик-семантик ва концептуал таҳлил методларидан фойдаланилган. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси ёритилган қисмда бир қатор эътиборга молик илмий ишлар шарҳланган. Мақолада тил жамият аъзолари ўртасида алоқа вазифаси бўлиб, инсоннинг фикрини оғзаки ҳамда ёзма равишда баён қила олиш, ўз ички кечинмаларини ифодалаш воситаси бўлиб хизмат қилиши, ҳар бир инсон ўз фикрларини баён этар экан, уни янада жозибалироқ ва мазмунлироқ бўлиши учун бир қатор усуллардан фойдаланиши ҳақида сўз боради ва бундай усуллар қаторида иборалардан фойдаланиш усули самарали эканлиги таъкидланади. Фразеологизмлар тилнинг ёзма ва оғзаки нутқини бойитишга, фикрни тўлдириб янада тушунарлироқ тарзда баён этилишига хизмат қилади деб уқтирилади. Ишни турк тилидаги “baş” компоненти иштирокидаги фрезологизмлар 217 та ибора мавжудлиги қайд этилган бўлиб, улар маъноси, тузилиши ва таркибига кўра бир-биридан фарқланиши ҳақида фикр билдирилган. Турк оғзаки ва ёзма нутқида энг кўп қўлланиладиган ибораларнинг таҳлили берилган. Таҳлил натижасида “baş” компоненти иштирокидаги фразеологизмларни турли ҳолатларда қўллашимиз мумкинлиги аниқланган. Булар ичида энг кўпи муаммоли вазиятларда ишлатилувчи иборалар деб қаралган, тадқиқот давомида бу тур иборалар сони 65 та деб кўрсатилган. Шу билан бирга жисмоний ҳолат (29 та), ўзаро ҳурмат (17 та), асабийлашиш давомида (14 та) ҳамда етакчилик қилиш (14 та) жараёнларида ҳам “baş” компонентли иборалардан фаол фойдаланилади, деган хулоса берилган.