Мақолада Амир Темурнинг Самарқандда 1404 йилда бунёд эттирган, бироқ бизгача етиб келмаган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган. Мазкур савдо кўчаси “Бибихоним” жоме масжиди олдидаги майдондан то Регистон ансамбли ёнидаги Чорсу биносигача давом этган ва у ўз даврида Мовароуннаҳрда қурилган илк усти ёпиқ савдо кўчаси ҳисобланган. Кейинчалик ҳудди шундай савдо кўчаси – бозорни Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида қурдиради. Маскур мақолада Амир Темурнинг Самарқанддаги савдо кўчаси архитектурасининг график реконструкциясини амалга ошириш бўйича йиғилган тарихий маълумотлар ва бажарилган ишлар таҳлил қилинган.