Қайиқсимон суякнинг синиқлари бўлган 78 та беморга турли хил даволаш усуллари, диагностика ва адаиётлар таҳлилини ўз ичига олади. 2019-2021 даврида Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг "Қўл ва оёқ панжаси хирургияси"да даволанган беморлар диагностик ва даволаш натижаларини баҳолаш. Ташхис қўйиш жараёнида 14 та беморда 2019-2021 йиллар давомида беморларда, замонавий клиник текшириш усуллари, эрта диагностика қилиш ва бирламчи тиббий даволаш ва шубҳали ҳолларда эса МСКТ ва МРТ текширувлари диагностикага аниқлик киритди
Ҳозирги кунда ўлим сабаблари ичида шикастланишлар аҳамиятига кўра тўртинчи ўринни эгаллаб, 45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида эса ўлимнинг биринчи сабаби бўлиб ҳисобланади. Бунда айнан абдоминал травманинг ўзи 7-10% шикастланганларда ўлимнинг сабаби бўлиб қолмоқда. Шунингдек, А.М. Хаджибаев ва ҳаммуаллифларнинг эълон қилган маълумотларига кўра «...автоҳалокат туфайли шошилинч операция қилинган шахсларнинг 28,2% ида қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланиши аниқланган...» 1 . Шу билан бирга, замонавий шароитда қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатлари кўплаб ва қўшма шикастланишларда юқори улушни ташкил этгани ҳолда, ўзига хос оғирлиги билан ажралиб туради ва пасайиш тенденциясига эга эмас. Бу хил шикастланишларда ўлим даражаси 58% гача етади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларида миниинвазив ташхис ва даволаш усулларининг имкониятларини ошириш шошилинч тиббиёт учун катта аҳамият касб этади. Дунё миқёсида қорин бўшлиғи ёпиқ шикастланишларини даволашда қониқарсиз натижаларнинг асосий сабабларидан бири бу турли анатомик соҳалар қўшма шикастланишларининг бир бирини оғирлаштириши ва ушбу фонда қорин бўшлиғидан қон кетиши аниқ клиник кўринишининг йўқлиги, деб эътироф этилади. Диагностик хатоларнинг миқдори 20-45% гача ўзгариб тургани ҳолда оғир шикастланишларда 73,1% гача ошган. Бу ҳолат диффуз перитонит ёки гемодинамик жиҳатдан қорин бўшлиғида сезиларли қон кетиши белгилари намоён бўлишини кутмасдан, эрта асоссиз лапаротомия тактикасини кенг қўллашга олиб келган. Бунда давом этувчи ички қон кетиш белгилари аниқланмаган ва қорин бўшлиғи аъзоларининг жароҳати ҳаёт учун хавф туғдирмаган ҳолларда асоссиз лапаротомиялар сони 7-28,6% ни ташкил этган, қўшма шикастланишларда эса 50-80% гача ошган. Аниқланишича, асоссиз диагностик жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш оғир қўшма қорин шикастларида беморлар аҳволини оғирлаштирган. Бундай ҳолларда лапаротомиянинг травматиклиги кўпинча амалга оширилиши лозим бўлган оператив амалиёт ҳажмидан ортиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида қорин бўшлиғи аъзоларининг алоҳида ва қўшма шикастлари бўлган ушбу оғир тоифадаги беморларни бошқариш учун мавжуд алгоритмлар ва протоколларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Бугунги кунда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини етарлича кенгайтириш юзасидан кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, хусусан, қорин ёпиқ шикастланиши бўлган беморларни жарроҳлик даволаш сифатини яхшилашда етарлича ижобий натижаларга эришилиб келинмоқда. Шу билан бирга, тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун қорин ёпиқ шикастларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашнинг янгича усулларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий – асосланган натижалар бўлиши талаб этилмоқда. Бу борада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг 7 та устувор йўналишининг 56- мақсад, 4-қисмида «...аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш дастурини тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш...» 2 бўйича қатор вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги, 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон «Тиббий-профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилган.
Diabet kasalligida SO’UKning klinik, funktsional va rentgenologik xususiyatlari, uning rivojlanishini erta aniglash imkoniyatlari aniqlangan. Tekshiruvdan o'tgan bemorlar 3 guruhga bo'lingan: qandli diabet bilan birgalikda SO’UK bo'lgan bemorlar, SO’UK bilan kasallanganlar va qandli diabet bilan og'rigan bemorlarga. SO’UK rivojlanishida o'pka komponenti va tizimli ko'rinishlari ajralib turadi, bu kasallikni keyinjalik og’irlanishiga olib kelishi munkin. Qandli diabetning namoyon bo'lishi o'pka mikrosirkulyatsiyasiga ta'sir ko'rsatadigan mikro va makroangiopatiyalarga asoslangan. SO’UK bilan og'rigan bemorlarni qandli diabet bilan davolashda, ayniqsa, III darajali SO’UK bilan og'rigan bemorlarga qaraganda, nafas etishmovchiligining (nafas qisilishi, yordamchi mushaklarning nafas olishda ishtirok etishi, gipoksemiya) klinik ko'rinishlariga e'tibor qaratildi. SO’UK va qandli diabet bilan kasallangan bemorlarda kichik qon tomirlar zararlanishini aniqlanadi, tadqiqotning o'ziga xos natijalariga asoslanib, o'ziga xos bo'lmagan o'pka kasalliklari rivojlanishini bashorat qilish uchun multispiral kompyuter tomografiyasi o'tkazildi.SO’UK bilan og'rigan bemorlarda o'pkada ventilyatsiyasi buzilishi darajasini baholash uchun inspiratuar va ekspiratuar sharoitida KT o'tkazilishi kerak. Kompyuter tomografiyasi SO’UK uchun diagnostik ahamiyatga ega bo'lgan ekspiratuar "havo ushlagichi" simptomidir, bu bronxlar bronxioektazalarga qadar turli o'lchamdagi bronxlarning kengayishi va deformatsiyasi bilan birgalikda namoen bo’ladi.
Ушбу мақолада асримизнинг долзарб муаммоси яссиоёқ ривожланишининг сабаблари ва механизмлари, шунингдек, бизнинг тажрибамиз ва уни даволаш усуллари келтирилган. Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва Ортопедия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг “Қўл ва оёқ панжаси хирургияси” бўлимида 2019 йилдан 2021-йилларида 29 та яссиоёқлик ташҳиси билан даволанган беморда изланиш олиб борилди бунда беморларда МСКТ, рентгенография, подометрия, МРТ ва клиник текширув усулларидан фойдаланилди. Беморларнинг ўртача ёши 10 дан 22 ёшгача (12±4) 12 таси аёл жинсли 17 таси эркак жинсли, асосан ўспирин ёшдаги беморлардир.