Мақола ер ресурсларини бошқариш тизимида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ер ресурсларини роли берилган. Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари майдони ва уларнинг сифат ҳолати тахлил қилинган. Ер ресурсларини бошқариш тизимида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тизими ўрганилган ва ёритилган. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари ер, капитал ва меҳнат, шунингдек, инновациялар, тадбиркорлик ва иқлим шароити эканлиги асосланган. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг қуйи тизимлари ёритиб берилган.
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тақдим этилган. Йил сайин сайёрамиз аҳолисининг кўпайиши қишлоқ хўжалиги соҳасига юқори технологияларнинг кириб келиши ва аниқ ҳисоб- китобларга асосланган деҳқончилик тушунчасининг пайдо бўлишига олиб келди. Бунинг энг муҳим йўналишларидан бири учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўлиб, улардан қуйидаги вазифаларни ҳал қилишда кенг фойдаланиш мумкин: қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризация қилиш, далаларнинг электрон хариталарини тузиш, иш ҳажмини баҳолаш ва
уларнинг бажарилишини назорат қилиш, экинларнинг ҳолати тезкор мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсишини баҳолаш, қишлоқ хўжалиги ерларини ҳимоя қилиш, зарарли объектларга қарши курашиш учун экинларни пестицидлар билан даволаш ва ҳ.к. Яқин келажакда учувчисиз учиш аппаратлари инсон ҳаётининг барча соҳаларига, жумладан қишлоқ хўжалигига фаол кириб, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳисобига меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширади.
Мақолада статистик, ҳисоб-китоб, илмий мушоҳада таҳлил ва ҳулосалаш усулларини қўллаган ҳолда мамлакатнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан оширишда, турли сабаблар билан қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган ерларни қайтаришда катта иқтисодий имконятларга эга бўлган кластерларнинг ўрни ва рўли назарий жиҳатдан кўрсатиб берилган; республика раҳбарияти ва ҳуқуқий томонидан турли йўналишлардаги агрокластерларни ташкил этиш ва ривожлантиришга доир қабул қилинган норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда бундай тузилмаларни жойларда мувофақиятли фаолият юритаётганлиги аниқ манбаларга таянган ҳолда эътироф этилмайди; жойларда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари ўзларининг иқтисодий ва молиявий имконятларидан фойдаланганлари ҳолда қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган экин ерларини қайтариш бўйича кейинги йилларда амалга оширилаётган тадбирларининг бераётган аниқ самаралари ёритилган; бундай тизимни мамлакатда янада ривожлантириш бўйича ҳозирга қадар сақланиб қолаётган муаммолар ҳамда уларнибартараф этиш зарурлиги аниқ манбалар негизида кўрсатиб берилган.
Қишлоқ хўжалиги кўплаб хавфларга дуч келадиган соҳа саналади. Қишлоқ хўжалиги хавфлари давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ва бу орқали аҳолининг
турмуш даражасига тўғридан-тўғри таъсир қилиши оқибатида кўплаб илмий тадқиқотларининг объектига айланиб улгурган. Қишлоқ хўжалиги хафвлари ўзига хос
хусусиятларга эга. Шунингдек қишлоқ хўжалиги хавфларини таснифлаш тармоқ хавфларига хосдир. Мақолада хавфларни таснифлашнинг иккита асосий тамойили кўриб чиқилган ва гураҳларга бўлиш тамойили асосида таснифлаш модели таклиф этилган.
Мақолада 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири бўлган шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасининг мавжуд муаммоларини баратараф этиш йўлида олиб борилган амалий ишлар натижаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида таҳлил этилган.
Мақолада лалми экин ерларидан фойдаланишни оқилона ташкил этишда бошқа тадбирлар билан бир қаторда худудни ташкил этишни ўзида мужассамлаштирилган ички ер тузиш лойиҳалари ҳам маълум ижобий натижа бериши кўрсатиб берилди. Ер баҳолаш маълумотлари асосида ишланган ер тузиш лойиҳалари лалми ерлар ва экин турлари майдонларини оптималлаштириш имкониятини яратади, ушбу худудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишининг иқтисодий ва техник-ташкилий жихатларини асослайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари, текислик минтақасидаги лалми экин ерларидан фойдаланишни ташкил этишда, биринчи навбатда, бу худудларда сув манбаларини қидириб топиш, жумладан, ер ости сув манбаларини ўрганиш ва артезиан қудуқлар қазиб сув чиқариш масалаларини ижобий ҳал қилиш катта аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлади. Лалми худудларда тарқалган тупроқлар бонитировкаси маълумотларидан фойдаланган холда минтақа қишлоқ хўжалигини ташкил этиш учун тупроқларнинг табиий унумдорлиги, ишлаб чиқариш хусусияти ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятлари инобатга олинди. Лалми ҳудудларда тупроқлар учун махсус агротехнология таклиф этилди. Бунда унумдорлиги паст ерларда (бонитет бали 40 дан паст) дала шароитида республикада мавжуд иккиламчи ресурслардан фойдаланиш (паст навли фосфоритлар, ноанъанавий агрорудалар, хар хил чикиндилар); фермер хўжалиги ерларида биотехнологик усулларни тадбик этиш оркали янги органоминерал ўғитлар олиш тавсия этилди. Органоминерал ўғитлар гўнг ва паст навли тошкумир фосфоритлари асосида 4 ой давомида 9:1 нисбатда компостлаш йўли билан тайёрланади. Бошка органоминерал ўғитлар Ангрен паст навли кумири ва Марказий Кизилкум фосфорит уни асосида тайёрланади. Ушбу ўғитлар фермер хўжалиги шароитида тажрибада синалган. Таклиф этилаётган технологияни қўллаш ресурстежамкор хисобланади ва экологикмуаммоларни хал қилади. Бу технологияни тадбик этганда тупроқ унумдорлиги тикланади ва яхшиланади, йилдан йилга ундаги органик модда ва озика моддаларининг микдори ортади, минерал ўғитларга кетадиган харажатларни 30-40 % ва ундан кўпроқ, органик ўғит сарфини 3-4 марта камайтириш имконини беради. Тадқиқотлар натижасига кура, кузги буғдойдан 10-12 ц/га қўшимча хосил олинган.
Ушбу мақолада учинчи ренессанс даврида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг устивор йўналишлари ва мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги мулкий муносабатларининг бозор иқтисодиёти талабларига мос ташкил этилаётгани ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқаришни ташкил этиш-нинг асосий субъектлари сифатида фаолият юритишлари ёритиб берилган.
Мақолада аналитик таҳлил ва илмий мушоҳада усулларидан фойдаланилган ҳолда республика қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиқиб кетган суғориладиган экин майдонларини қайтариш, турли˗туман қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича бажариладиган ер тузиш ишларини рақамлаштиришга доир қатор илмий˗амалий тавсиялар берилган, уларни амалга ошириш механизмлари асосланган.
Мақолада қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшувнинг зарурлиги, асосий йўналишлари тадқиқэтилган. Қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари
илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида уни қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратлари афзалликларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган ерларни назорат қилиш ва кузатишда муҳим ахамиятга эга бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, мақолада ерларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари билан тўлиқ қамралганлигини, экинларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга ошириш афзалликларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги бошқаруви тизимида замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар тузилмалари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек қишлоқ хўжалиги бошқарув тизимида ахборот-коммуникация ва рақамлаштириш технологияларининг жадал суръатда жорий этилиб борилишини ўрганиш ва таҳлиллар асосида ўзаро боғлиқлик функционал модели тавсия этилган.