Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганиш XIX аср сўнгги чорагидан бошланди. XX асрда масалага оид кўплаб илмий изланишлар олиб борилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ушбу мавзуни ўрганиш долзарб масала сифатида кўтарилди. Этнографик, археологик, антропологик, лингвистик тадқиқотлар билан бир қаторда манбашунослик соҳасида ҳам муаммо тадқиқ этилди. Мустақиллик дастлабки йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишда турли хил илмий ёндашувлар вужудга келди. Тадқиқотчилар совет даврида ҳукм сурган мафкуравий қолипларидан воз кечиб илмий изланишлар олиб бордилар. Тарихий асарлар ёзиш назарий-методологик жиҳатдан ўзгариб, халқ тарихини холис ёзиш бошланди. Совет даврида пайдо бўлган назарий-услубий ёндашув ва нашр этилган адабиётлардан фойдаланиш ҳам давом этди. Манбашунослик тадқиқотларда туркий халқлар тарихи, уларнинг тарихий шаклланиши, географик жойлашуви, этник жараёнлар, давлат бошқарувида туркий халқларнинг ўрни, ўрта асрларда туркий халқларнинг идтимоий-иқтисодий муносабатлари каби масалалар ўрганилди. Туркий халқларнинг тарихда тутган ўрнини ёритишга кўпроқ эътибор берилди. Араб-форс тилли қадимги манбаларда Марказий Осиё минтақасидаги этник ва этносиёсий жараёнлар тадқиқ этилди. Мустақиллик йилларида қадимги хитой манбаларини ўрганиш ривожланди. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқларига оид маълумотлар тўпланди. Номаълум бўлган туркий уруғлар номлари, жойлашуви
масалаларига аниқлик киритилди. Манбашунос олим Аблат Хўжаев томонидан нашр этилган адабиётлар қадимги хитой манбаларида Марказий Осиё халқлари тарихига оид янги маълумотларни тақдим этди. Тадқиқотчи Х.М.Мамадалиев араб тили манбалари асосида Ўрта Осиё ҳудудида IX – XII асрларда содир бўлган минтақа халқлари, этник жараёнлар, хусусан ўзбек халқи этногенезининг шаклланиши, давлатчилик қуриш жараёнлари тадқиқ этди. Кейинги йилларда Шамсиддин Камолиддин томонидан
қадимги араб-форс тилли манбаларда “ўзбек”, “Ўзбекистон” атамаларини шарҳлаб берилди. Ўзбек уруғлари ҳақида ҳам мақолалар чиқди.
Мустақиллик йилларида манбашунослик изланишлар натижасида, ўзбек халқи
этногенези ва этник тарихи масаласини ўрганишга доир бир қатор илмий асарлар, кам
сонли диссертациялар, кўплаб мақолалар чоп этилди. Мавзуга оид қатор масалалар очиқ
қолди. Мақолада ушбу муаммонинг манбашунослик тадқиқотларда ўрганилиши тизимли таҳлил қилинган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихига доир манбашунос олимларнинг қарашлари, илмий ёндашувлари ёритилган.
Мақолада ўзбек этногенези ва этник тарихига доир фикр ва қарашларнинг тадрижий ривожи акс эттирилган. Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи мавзусида тарихчи, этнограф, археолог, антрополог, лингвист олимлар яратган илмий адабиётлар, улардаги концепциялар, тарихчи олимларнинг бу хусусдаги олиб борган методологияси изчил ва бир бутун яхлит тарзда ўрганилмаган. Ушбу илмий мақола мавзу бўйича чуқур ўрганиб таҳлил этиш ҳамда илмий мулоҳаза юритишга чорловчи илмий тадқиқот изланишидир. Мақолада Республикамизнинг турли нашрларида ва матбуот марказларида чоп этилган монографиялар, мақолалар, етук олимларимизнинг ижодий йўлига бағишланган очерк ва рисолалар муайян бир даражада ўз аксини топган. Жумладан, тарихчи олимлар А. Ю. Якубовский, С. П. Толстов, А. А. Семёнов, Б. А. Литвинский, К. Ш. Шониёзов, А. А. Асқаров, Рахим Масов ва бошқа олимларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари ва қарашлари ҳамда бу фикрлар қайси асарларда келтирилганлиги мазкур мақолада илмий тил негизида шакллантирилган. Мустақиллик йилларида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масалалари, унинг тадрижий равишда чуқурлашуви ва равнақ топиши борасида бир қатор олимлар илмий тадқиқот олиб борди. К. Ш. Шониёзов, Б. А. Аҳмедов, И. Жабборов асарларида ёзма манбалар ва қисман археологик топилмалар асосида ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи ҳақида янги хулосалар қилинган бўлса, А. А. Асқаров, Т. К. Ходжаев ва бошқа тадқиқотларда нафақат этногенез, балки этник тарих масалалари ҳам археологик ва антропологик тадқиқотлар асосида чуқур ўрганилди. Ўзбек антропологларининг изланишлари ўзбеклар этногенезини янада бойитди ва тарихчи, этнограф, археологларнинг тадқиқотларидаги хулосаларнинг ҳаққонийлигини исботлади. Мустақиллигимиз шарофати билан маънавий ҳаётимизда бошланган янгиланиш Ўзбекистон тарихида бўлганидек, ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи соҳасида ҳам анча юксак даражада тараққий этди. Ушбу мақола орқали ўзбек халқи этногенези масаласини ёритишда объэктив ёндашув қай шаклда ривож топганлигини яққол кўриш мумкин ҳамда уларнинг таҳлилини англашга ёрдам беради.
Туркия кутубхоналари ва архивларида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисида бир қанча манбаа мавжуд. Мазкур иш, Усмонли архивидаги бир мактуб устида олиб борилди. Усмонли архивларидаги Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ ҳужжатлар асосан XVI асрнинг ўрталаридан бошланади ва мунтазам ортишда давом этади. Алоқалар натижаси сифатида ҳозирги кунда Усмонли архивларида жуда кўп ҳужжат мавжуд. Ўз навбатида Ўзбекистондаги кутубхона ва архивларда ҳам Туркия тарихи ва маданиятига оид кўплаб маълумотлар сақланмоқда. Бу ҳужжатлар устида илмий ишлар кўпайтирилиши ва илм аҳлига танитилиши керак. Биз устида ишлаган мактуб Бухоро хонлиги ҳукмдорларидан Убайдуллахон II нинг Усмонли подишоҳларидан Аҳмад III га 1706 йил 6 апрель санада юборилган. Мактуб ҳозирда Туркия Республикаси Президент девони ҳузуридаги давлат архивлари бошқармасига қарашли Усмонли архивида сақланмоқда. Мактуб ўша даврнинг ёзишма тили, услуби, дипломатик хусусиятлари ва тарихий ҳодисалари ҳақида муҳим маълумот беради. Ёзилиш сабаби эса, Убайдуллахоннинг тахтга чиққанлигини билдириш ва шу билан бирга Султон Аҳмаднинг тахтга чиққанлигини қутлашдир. Шунингдек, Убайдуллахон амалга оширган ишлар ва икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг аҳамиятига ҳам тўхталган ва муносабатларни ривожлантиришга доир тилаклари келтирилган. Мактуб туркийда ўта оғир тилда ёзилган. Матнда кўп миқдорда арабча ва форсча сўзлар ва балоғатли, юқори даражадаги адабий усул қўлланилган. Ўша давр ёзув хусусиятларидан бири пунктуациянинг ишлатилмаганлиги. Мактубнинг тил ва услуб хусусиятларидан яна бири эса, фикрлар баён қилинаётганда уни дастаклаш ва далиллаш мақсадида ўша гапнинг ўзида бир нечта тафсилот берилишидир. Бу хусуслар гапларнинг бошланиш ва тугаш жойларини белгилашни қийинлаштирганидек, тушунишни ҳам анча мушкуллаштиради. Фикр ва мулоҳазаларни дастаклаш ва далиллаш мақсадида берилган тафсилотлар, ўша давр маданий ва эътиқод хусусиятларини ва даражасини ҳам кўрсатади. Мазкур иқтибослар асосан Қуръон оятлари ва Ҳадиси шарифлардир. Ушбу иш биринчи қўл манбага таянган бўлиб, XVII аср охири ва XVIII аср бошларидаги турк-ўзбек муносабатлари ҳамда ўша давр ўзбек тили, тарихи ва маданияти ҳақида айрим маълумотларни илм дунёсига таништиради.
Ушбу мақола ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи масаласи ўрганилишинг назарий-методологик асосларидаги мезонлар, фикрлар тадрижи, концепсияларни таҳлил қилишга бағишланган. Ўзбекистон тарихи фанининг ривожланиши, шунга мувофиқ тарзда унинг асосий ўзак қисми бўлган ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи назарий-методологик масаласини археологик, антропологик, этнологик ҳамда муайян даражада тарихшунослик тадқиқотлар асосида ўрганилиши мақолада илмий таҳлил этилган.
Mazkur maqolada Qo‘qon xonligi tarixi, ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayotiga doir manbalar tadqiq etilgan. Shuningdek, xonliklarga jo‘natilgan elchilar, ularning safar xotiralari, ekspeditsiyalar natijasida yaratilgan manbalar, xorijiy va mahalliy tadqiqotlar o‘rganilgan va tahlil qilingan.
Мақолада Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўзгариб бораётган тарих фанидаги тенденциялар ҳамда тарихий тадқиқотлар ва тарих таълимидаги асосий муаммолар таҳлил этилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда жаҳон тарихини ўқитиш бўйича илгари сурилган турли фаразлар бўйича муаллифнинг шахсий позицияси билдирилган. Масаланинг моҳияти Марказий Осиё алломаларининг шахсиятига оид лотин тилли манбалардаги, шунинг баробарида, алломалар асарларининг лотинча таржималарига доир миллий адабиётлардаги хатоликлар асосида ойдинлаштиришга ҳаракат қилинган
Барча жамиятлар тарихи инсон фаолияти, унинг хўжалик ва маданий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган, шу тариқа фаолият ва эҳтиёж одамларнинг ҳаётий муҳим хислатлари сифатида, уларнинг табиат, атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларида кенг миқёсда акс этган. Меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнида табиат инсон фаолиятининг асосий объекти бўлиб, турлича географик шароитларда муайян хўжалик-маданий типлар ривож топган. Бу тарихий-маданий тараққиёт қонунияти Ўрта Осиё бронза даври тарихи мисолида ҳам тасдиқланади.
Бронза даврида дашт ҳудудларида истиқомат қилган аҳоли орасида уруғ-қабила жамоаларига оид ижтимоий-иқтисодий тузум сақланиб, чорвадор қабилалари ибтидоий жамоа муносабатларининг емирилиши босқичида бўлган. Шунингдек, Ўрта Осиё ҳудудларида ўзига хос хусусиятлардан иборат тарихий-маданий вилоятлар ва этник ҳудудларнинг ажралиб чиқиши жараёни бошланган.
Ушбу мақола Ўрта Осиё аҳолисининг турли географик шароитдаги тарихий-маданий ривожланиш хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Асосий эътибор хўжалик-маданий типлар тарихи ва уларнинг тараққий топиши географик муҳит билан алоқадорлигига қаратилган.
Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган. Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги, касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам атрофлича келтирилган
Мумтоз бадиий асарлар матни тарихини чуқур ўрганмай туриб, матншунослик илмининг тараққий этиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки матн тарихи тушунчаси матншуносликнинг таянч назарий асосларидандир. “Матн тарихи қўлёзма манбалар генеалогиясини текширишдан муаллифнинг ва манбани кўчирган котибнинг дунёқараши ва ғоясини ўрганишгача, асарнинг юзага келишида муаллиф ижодий ниятининг рўёбга чиқишидан унинг яратилишига у ёки бу даражада алоқадор бўлган бошқа адабий ёдгорликлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари тадқиқигача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олиши” [6,9] назарда тутилса, ушбу илмий муаммони ўрганиш нечоғлиқ муҳим экани янада ойдинлашади.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
Мақолада ўзбек мақомшунослиги тарихи ҳамда “мақом” терминининг генезиси ҳақида фикр юритилади.
Ўлкамизда илк ўрта асрларга оид жуда кўплаб мудофаа иншоотлари сақланиб қолган. Бугунги кунда уларнинг қурилиш тарихи ва қандай вазифа бажарганлиги ҳақида маьлум бир маълумотга эгамиз.
Тадқиқот объектлари: ахборот технологиялари ривожланиши жараёнида инглиз тилидаги грамматик нормативларнинг пайдо бўлиш ва шаклланиш принциплари.
Ишнинг мақсади: ахборот технологиялар ривожланиши жараёнида грамматик нормативлардаги ўзгаришларни тахдил этиш, юқори технологиялардаги кашфиётларнинг грамматик нормативларга таъсирини аниклаш, анъанавий нормативларга киёслаш орқали имкониятларини кўрсатиб бериш.
Тадқиқот методлари: баён килиш методи, киёслаш методи, эксперт-аналитик метод, кузатув методи.
Олинган натижалар ва уларинг янгилиги: грамматик нормативларни ахборот технологиялари соҳасидаги кашфиётлар нуқтаи назаридан ўрганиш умумий ва татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги, тил ўқитиш методикаси соҳаларидаги эришган ютуқларни янгича тахдил қилишга олиб келди, электрон грамматик норматив табиати очиб берилди, янги турдаги грамматик нормативларни яратишга назарий асос солинди.
Амалий ахам пяти: тадкиқот натижалари интерактив электрон дарсликларни яратишда, татбиқий тилшунослик, тилшунослик тарихи, матн тилшунослиги ва умумий тилшунослик фанларидан маъруза ўқишда ишлатилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп этилган илмий мақолаларда, илмий анжуманлардаги чикишларда ўз аксини топтан. Бундан ташқари Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Олий бизнес мактабида инглиз тили фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: янги турдаги грамматик нормативларни яратишда олиб борилаётган изланишлар интерактив электрон дарслик яратишда, тадқикот натижалари умумий тилшунослик, тилшунослик тарихи, тил назарияси, инглиз тили амалиёти курсларида асосий манбаа сифатида қўлланилиши мумкин.
Социология ижтимоий ҳаётни, хусусан ижтимоий ўзгаришларни инсон хатти-ҳаракатларининг сабаблари ва социал оқибатлари контекстида ўрганади. Ушбу жараёнлар шунингдек умуман тарих ва хусусан аниқ бир даврга боғлаб ўрганилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий констурукциялар, яъни ижтимоий гуруҳлар, институтлар ва ташкилотлар одамларнинг ушбу тузилмалардаги ҳолати ва роли нуқтаи назаридан қаралади. Инсоннинг барча хулқ-атвори ва хатти ҳаракати ўз моҳияти ва оқибатларига кўра ижтимоий мазмунга эга бўлганлиги сабабли, социологияпредмети инсон омили билан боғлиқ. Бу айниқса жамиятнинг сиёсий тарихи, аввало энг янги тарихи билан боғлиқлигини кўрсатади.
Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳисобланган орийлар тарихи долзарб бўлиб келмоқда. Уларнинг милоддан аввалги II минг йилликнинг охирида Ҳинд ва Ганга дарёлари оралиғидаги ҳудудга бостириб кириши, Мохенжо Даро ва Хараппа маданиятлари инқирозидан сўнг қадимги Ҳинд цивилизациясини янгидан ривожланишига сабабчи бўлган эди.
Мазкур мақолада замонавий араб ҳикоянавислигида “саёҳатнома” жанри хусусиятларининг ифодаланиши тадқиқ қилинган. “Саёҳатнома” – энг қадимги ва ўзгарувчан жанрлардан бири. Инсониятнинг кўп минг асрлик тарихи давомида ва айниқса, ёзма адабиёт пайдо бўлганидан сўнг дунё халқларининг тилларида сафар, саёҳат мавзусида минглаб асарлар яратилган. Жанрнинг генезиси фольклор ва ёзма адабиёт анъаналарининг синтезлашуви натижаси бўлиб, марказида сайёҳ-ҳикоячи турган асарлар фольклор (мас., эртаклар) ва ёзма адабиётда (мас., антик саёҳатномалар) жуда қадимдаёқ яратилган. Саёҳатномаларнинг жанр-композицион хусусиятлари сифатида марказида сайёҳ-ҳикоячи образининг туриши ва сафар (муайян йўналишдаги макон ва замон ўзгарувчи ҳаракат) фактининг мавжудлиги, сайёҳ-ҳикоячининг кузатувчи мақомида туриши ва ўзга юртда кўрганларини ўз юртидаги ҳолат билан қиёслаб бориши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жанрнинг ушбу асосий хусусиятлари сақлаб қолингани ҳолда, адабиёт ривожи давомида Саёҳатноманинг бир қатор бошқа кўринишлари ҳам пайдо бўлди. Ўзбек классик адабиётида саёҳат таассуротларини тасвирловчи асарлар саёҳатнома деб аталган бўлса, бу жанр араб адабиётида “риҳла” деб номланади. Замонавий араб бадиий насрига назар ташласак, ёзувчиларнинг саёҳатнома жанрида ёки саёҳатнома жанри хуссиятларини ҳикоя жанри билан бирлаштирган холда истифода этишларини кузатиш мумкин. Янги давр ва замонавий араб ёзувчиларидан Муҳаммад ал-Мувайлиҳий, Суналлоҳ Иброҳим, Жамол ал Ғитоний, Абдураҳмон Мажид ар-Рубейъий каби бир қатор ёзувчилар ҳикоя, романларида саёҳатнома жанри хусусиятларидан фойдаланишган. Шу жумладан, суриялик ёзувчи Абдус-Cалом ал-Ужейли ҳам (1918-2006) саёҳатнома жанри хусусиятлари акс этган ҳикоялар ижод қилган бўлиб, унинг “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” каби саёҳатга бағишланган тўпламлари мавжуд. “Европага саёҳат”, “Сафарга чорлов” тўпламлари ўз ичига 22 та саёхатга оид кичик ҳикояларни қамраб олган. Абдус-Салом ал-Ужейли туғилиб ўсган она Юртининг жамоли яъни Суриянинг сўлим табиати, аҳолининг турмуш тарзи, машғулотлари, дини, баъзи шаҳарларнинг номи, тарихи, географик жойлашувлари, Европага саёҳати асосида Парижнинг васфини юксак бадиий жиҳат билан тасвирлаган.
Даврлаштириш – материални таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг самарали усулидир.Тарихни даврлаштириш эса тарихий жараёнларни шартли равишда маълум бир хронологик даврларга ажратишнинг ўзига хос тизими. Бу даврлар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Тадқиқот объекти: Махмуд Замахшарийнинг «Асос-ул-балоға» асари.
Ишнинг мақсади: Махмуд Замахшарий «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахлилини амалга ошириш ҳамда унинг қўлёзма ва босма нашрларини манбашунослик жиҳатдан тадкик килиш.
Тадқиқот усули: тавсифий, тарихий-қиёсий ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: «Асос-ул-балоға» асари илк бор манбашунослик нуктаи назаридан ўрганилди; асарнинг дунё фондларида сакланаётган қўлёзма ва нашр нусхалари аниқланди ва манбашунослик ишловидан ўтказилди; «Асос-ул-балоға» асарининг таркибий тахдили амалга оширилди; «Асос-ул-балоға»га асос бўлган манбалар аниқланди ва улар тахдил этилди.
Амалий ахамияти: мазкур иш Махмуд Замахшарийнинг илмий меросини ўрганишда, унинг лексикографик фаолиятини тахлил қилишда янги илмий изланишларга ёрдам беради. Диссертация олий таълим муассасаларида адабий манбашунослик ва матншунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги бўйича дарслик, ўкув қўлланма, методик тавсиялар, ўкув дастурлари яратиш, луғатлар тузиш, талабаларга махсус курслардан маъруза матнлари тайёрлашда муҳим манба бўлади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси юзасидан 13 та илмий макола эълон қилинган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: адабий манбашунослик ва матншунослик, араб манбашунослиги, тилшунослик, араб тилшунослиги тарихи, араб луғатшунослиги.
Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир.