Мақолада қорин бўшлиғи аъзоларининг шошилинч касалликлари бўйича 660 нафар беморда ўтказилган лапароскопик операциялар тажрибаси келтирилган. Шулардан 84 нафарида – ўткир ап-пендицитда, 484 нафари - ўткир холецистит ва унинг асоратларида, 34 нафари –панкреонекроз, 35 нафари – перфоратив гастродуоденал яраларда ва 23 нафари ўткир ичак тутилишида. 30 (4,5%) нафар беморда анъанавий очиқ усулга ўтиш зарурат туғилди. Интраоперацион асоратлар 7 (1,0%) нафар бе-морда, операциядан кейинги асоратлар 15 (2,2%) нафар беморда кузатилди. Вафот этганлар 5 (0,7%) кишини ташкил этди. Даволашдан олинган маълумотлар қорин бўшлиғи аъзоларининг шошилинч касалликларида лапароскопик операциялардан кенг фойдаланиш имконини беради