майдалаш-эзиш ускунасининг ишлашини Оқим модели муҳим аҳамиятга эга, чунки у тош материалининг майдалаш камераси орқали пастга силжишини таминлайди. Майдаланиш ҳаракати ёки эзиш хусусиятларига булакчалар назорат қилинадиган шароитларда майдаланган ҳолда тошни булагини сиқиш асосида синовдан ўтказиш орқали эришилди. Кириш маълумотларига (CSS), тезлик, зарба, камера геометрияси, узатма қиймати тақсимоти ва материалнинг механик хусусиятлари каби параметрлар ҳисобланади. Турли хил маҳсулот рудалари учун ишлашни кўрсатадиган аньанавий конусли майдалагичнинг ишлаш. Конусли майдалаш эзиш ускунасининг номинал конструкцияси бажарилди. Ушбу босқичда майдалагич камерасини тавсифловчи номинал параметрлар тўпламини ҳисоблаш мумкин. Номинал зарба ва қатлам қалинлиги камеранинг кесимининг ҳар бир нуқтасида аниқланади. Худди шу материал симуляция ва дала синовларида ишлатилган. Ҳар бир сиқиш синовидан сўнг, материал элакдан ўтказилди. Ҳар бир текшириш учун олинган ўлчамларни тақсимлаш. Экспериментал маълумотларга мослаштирилган иккита ўзгарувчига эга танлов функцияси. б) 3D форматдаги функция кўриниши. Текширилаётган порфирит материалининг нормаллаштирилган майдаланиш ҳаракати. б) кварц ва порфиритнинг майдаланиш хусусиятларини солиштирилди.
Ушбу мақолада инглиз тилини чет тили сифатида ўқитишда видео материаллардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари кўриб чиқилган. Амалий машғулотларнинг ҳар бир босқичида талабаларнинг чет тилини муваффақиятли қабул қилишини таъминлайдиган муҳим вазифалар тўплами мавжуд бўлиб, бу уларнинг чет тилини ўрганиш мотивациясини оширади. Видео материаллар қизиқишни уйғотади, нутқ намунаси бўлиб хизмат қилади, ўқувчиларнинг таржима қилинадиган тилнинг лингвистик ва маданий хусусиятлари ҳақидаги билимларини кенгайтиради, шунингдек, кейинги мунозаралар учун амалий материалларни тақдим этади. Чет тилини ўқитишда видеодан фойдаланиш ўқитувчилар ва талабалар учун чет тили маданиятини пухта эгаллаш учун катта имкониятлар очиб беради. Видео манбалар аудио ва босма нашрларга нисбатан кўпроқ маълумот узатиш ҳусусиятига эга эканлиги ёритилиб берилган.
Визуал маълумот нутқнинг аниқ маълумотларини ва тил хусусиятларини яхшироқ тушуниш ва мустаҳкамлашга имкон беради, чунки визуал қўллаб-қувватлаш маънони тўлиқ ва аниқ тушунишга ёрдам беради, диққат ва хотирани фаоллаштиради ва тинглаш ва нутқ қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Мазкур мақола қисман хитой тилида омонимия тушунчаси ва япон тилшуноссинологи, Японияда хитой тилини ўрганиш бўйича илмий жамият раиси, профессор Т.Кураиси бошчилигидаги олтмиш кишилик тилшунослар коллективи томонидан яратилган “Кураиси луғатига” бағишланади. Маълумки, умумий тилшуносликда луғатлар асосида омонимияни ўрганиш методикаси кенг татбиқ қилинади. Бу луғат ҳозирги замон хитой тилида омонимларнинг миқдор таркиби ва хослигини тадқиқ қилиш учун Токиода 1972 йилда “Иванами” нашриёти томонидан босиб чиқарилган бўлиб, 37 минг сўзлик “Иванами Тю: гокуго дзитэн” – хитой-япон фонетик луғати материал сифатида хизмат қилади. Мақолада луғат тавсифи кенг ёритилган бўлиб, кўрсатилган грамматик маълумотлар туфайли мазкур луғатдан хитой тили сўзлари бўйича турли тадқиқотларда материал сифатида фойдаланиш мумкин.
Ushbu maqolada kompozitsion materiallarning klassifikatsiyasi, kompozitsion materiallarini ishlab chiqarishning hozirgi kundagi usullari, ularning afzallikllari, ular uchun materiallar va mamlakatimiz hududida kompozitsion materiallarini ishlab chiqarishni rivojlantirish.
Мақолада, кибержиноятчиликни хозирги замон ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида, оптимал тергов қилиш ва криминалистик таъминлашга боғлиқ бўлган унга қарши курашиш ва ижобий натижани етишиш учун омиллар кўриб чиқилган. Кибержиноятларни тергов қилишда вужудга келадиган терговчиларга дуч этилиши мумкин муаммоларга муаллиф эътибор қаратган холда ушбу ҳуқуқни мухофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги тўғрисида хулосага келган. Жиноят-ҳуқуқий квалификацияси, тергов қилишнинг жиноят-процессуал тартиби, криминалистик услуби ва тактикасига, жиноятлари фош этишнинг тезкор-қидирув таъминлаш, халқаро хамкорликга алоҳида эътибор қаратилган. Бу хаммаси тергов, процессуал харакатлар ва тезкор-қидирув таъдбирлар орқали электрон шаклида рақамли далилларни аниқлаш, қайд этиш ва текширишга қаратилган. Ушбу ишда кибержиноятларни тергов ва очишга маъсул бўлган давлат тергов, жиноят-қидирув органлари, экспертлар ва мутахассислар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида илмий-назарий ва амалий қўлланиш муаммолар алоҳида этиборга олинади ва тасвирланади. Мақолада глобал коммуникацион алоқа Интернет тармоғи орқали узатилаётган ва информацион тизимининг техник ташувчиларда сақланилаётган ахборотда ўз ифодасини топган хусусиятлар аниқланган. Муаллиф томонидан тадқиқот олиб бораётган мавзуси бўйича материал умумлаштирилган ва илмий айланмага «тергов қилиш технологияси» атамасини киритган, ушбу комплекс механизмини кибермақонда содир этишга оид жиноят ишларни судга қадар иш юритиш жараёнида юритиш тармоқлараро ёндашиш (жиноят ҳуқуқи, жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув фаолияти, суд экспертизаси, халқаро жиноят ҳуқуқи, юридик психологияси ва бошқ.) энг тўла ифодалайди. Кибержиноятларни тавсифлашга каратилган миллий ва хорижий олимларни жиноят-ҳуқуқий, криминалогик, криминалистик, тезкор-қидирув ва халқаро-ҳуқуқий қарашлар ифодаланган. Кўрилаётган жиноятларни содир этишга сабаб бўлган субъектив ва объектив омиллар бўлиб, бундан ташқари уларнинг энг кўп тарқалган турларига кўп эътибор қаратилган. Хулосада ушбу жиноятларни содир этишга кўмаклаш сабаблар руйхати келтирилиб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар фаолиятини алгоритмини кибержиноятларни очиш ва тергов қилишни такомиллаштиришга оид муаллифнинг фикрлари ишлаб чиқилган
Maqolada, gazlarni ho‘l usulda toazlovchi rotor-filtrli apparatda o‘tkazilgan tajribaviy tadqiqotlarda olingan ma’lumotlar berilgan. Tajriba natijalariga matematik rejalashtirish usulini qo‘llab apparatning energiya samaradorligi aniqlangan.
Изох. Юракнинг ишемик касаллигида кон ивиш тизимининг прогрессив касалликлари киска ва узокрок антитромбоцитар терапия ёрдамида даволанади. Шу билан бирга, сунги тадкикотлар антикоагулянт ва антитромбоцитар терапиясининг барча ножуя таъсирлари ва асоратлариниг 25% гача ривожланишини доимий равишда намойиш этади.
Максад: юракнинг ишемик касаллиги булган беморлардан антикоагулянт терапиянинг гастродуоденал зонага холатини ва асоратини урганиш.
Материал ва усуллар: юракнинг ишемик касаллиги билан касалланган 146 бемор текширилди, улар орасида 12 (8,22%) уткир миокард инфаркти (УМИ), 68 (46,57%) ривожланиб борувчи зурикиш стенокардия (РБЗС) ва зурикиш стенокардияси (ЗС, III-IV функционал синф) - 66 (45,20%) та бемор. Беморларнинг уртача ёши 56,3 ± 2,4 йил эди.
Натижалар ва уни мухокама килиш: ушбу тадкикотда «ошкозон яраси» тарихи ва асорати (кон кетиш, еки тешилиш) булганлиги бахоланди. Анамнез маълумотларини батафсил аниклаш «ярали» анамнезнинг атиги 22,60% холларда аникланганлигини аниклашга имкон берди. Бошка холатларда, касалликнинг давомийлиги ва шунга мос равишдаантитромбоцитлар ва антикоагулятларни куллаш давомийлиги ошган сайин, гастропатиянинг учрашининг купайиши билан тугридан тугри мутаносиб богликлиги мавжуд.
Хулоса: юракнинг ишемик касаллиги булган беморларда эрозив ярали жарохатланишлар ривожланиши асосан антитромбоцитар еки антикоагулянт дориларни куллаш оркали ривожланади. Юракнинг ишемик касаллиги булган беморларда ошкозон ва ун икки бармок ичак эрозияларининг асоратлари сифатида ошкозон-ичакдан кон кетиш (47,3%) аксарият холларда антиромбоцитлар (клопидогрел+аспирин) билан кобминатцияланган терапияни куллаш билан боглик.