Иқтисодий муносабатларда хусусий сектордаги хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда давлат мулки шаклидаги корхоналар ҳам иштирок этади. Бу каби корхоналарнинг фаолиятини молиялаштириш эса ўзига хос хусусиятларга эга. Мазкур мақолада давлат корхоналарининг моҳияти, Республикамизда уларни молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда молиялаштиришнинг ҳозирги ҳолатини янада такомиллаштириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.
Мақолада Туркистонда парламентчилик ҳаракати тарихига оид манбалар, уларнинг турлари: Давлат думаси стенографик ҳисоботлари, даврий матбуот материаллари, архив ҳужжатлари, “Туркестанский сборник”, мемуар манбалар, манбаларда муаммога оид маъумотларнинг қай даражада ёритилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган.
Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:
1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.
Kichik biznes o‘z-o‘ziga ishonish va aholi turmush darajasini oshirishning muhim yo‘nalishlaridan biridir. Kichik biznesni keng va keng rivojlantirish maqsadida dunyoning ilg‘or davlatlarining turli tajribalarini o‘rganish zarur. Bu yo'nalishda Xitoyning eng katta tajribasini o'rganishga arziydi.Kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni qo'llab-quvvatlash va moliyalashtirish masalalari ilmiy va iqtisodiy adabiyotlarda ko'plab olimlarning asarlarida yoritilgan. Xitoyning iqtisodiy rivojlanishida kichik biznesning o'rni va roli bizning davrimizning ko'plab ilmiy ishlarining o'rganish ob'ekti hisoblanadi. Hozirgi vaqtda iqtisodiy munosabatlar tizimini o'zgartirish jarayonida ijtimoiy komponentni hisobga olgan holda baholashning aniq metodologiyasi mavjud emas. Aholi bandligining oshishi turmush darajasiga ijobiy ta’sir ko‘rsatishini, jamiyatdagi ijtimoiy keskinlikni yumshatishini anglagan holda davlat kichik biznesni har tomonlama qo‘llab-quvvatlamoqda. Maqolada Huaqiao iqtisodiy toifasi qarindoshlar o'rtasidagi ijtimoiy hodisa sifatida sinchkovlik bilan ko'rib chiqiladi, ammo oxir-oqibat biznes rivojlanishiga kuchli turtki beradi. Sharqiy Osiyo tadbirkorligining muhim xususiyati va xususan, Xitoy usullari biznesning eng nepotizmi, shuningdek, nazoratning meros orqali, qoida tariqasida, otadan o'g'ilga o'tishi va kichik biznesdan tortib barcha darajalarda. yirik korporatsiyalar. Xitoyliklarning ishbilarmonlik aloqalarining iqtisodiy samaradorligi juda yuqori. Ko'p jihatdan Xitoyda ko'plab turdagi mahsulotlar ishlab chiqarish yo'lga qo'yildi, bozorni boshqarish usullari o'zlashtirildi, turmush tarzi o'zgardi. O'zaro manfaatli yaqin hamkorlik XXRning jahon va mintaqaviy bozorga chiqishida katta rol o'ynadi.
Источники персональных данных в Республике
Узбекистан можно классифицировать на закрепленные в законах и в подзаконных актах источники публичного права и источники корпоративного права.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларини молиялаштириш тизимида халқаро факторингнинг тутган ўрни ва аҳамияти, ҳамда факторинг тушунчаси ва факторинг шартномаси турлари ёритиб берилган.