Ushbu maqolada raqobat tushunchasining mohiyati, milliy iqtisodiyot raqobatbardoshliligini ta’minlash omillari, zamonaviy milliy iqtisodiyot raqobatbardoshliligini aniqlash metodikasi, tarmoq ichidagi va tarmoqlararo raqobat va uni oshirish kabi masalalarning mohiyati ochib berilgan.
Геосиёсий трансформациялар ва уларнинг энергетика тизимига таъсири замонавий дунё тартиботи шаклланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, энергия ресурслари омили халқаро муносабатларда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Замонавий босқичда энергетика хавфсизлиги нафақат бозор иқтисодиёти қонуниятлари билан балки, геосиёсий манфаатлар доирасида тартибга солинмоқда. Сўнгги пайтларда Халқаро муносабатлар акторларининг ўз манфаатларини илгари суришда энергия-хомашё омилидан фойдаланишга уриниб келаётганлиги кузатилмоқда. Замонавий дунё тартиботида энергия ресурслари борасида кескин рақобат ва кураш янгича тус олди. Бугунги кунда етакчи давлатлар катта хом ашё захиралари, шу жумладан углеводородларга эга бўлган минтақаларда мустаҳкам ўрнашишга интилмоқда. Энергия ишлаб чиқариш, ташиш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасидаги муносабатлар геосиёсий жараёнлар билан бевосита боғлиқ кечмоқда. Шу боисдан, геосиёсий трансформациялар таъсирида бу муносабатларнинг шакли тизим ҳамда функционал жиҳатдан ўзгаришларга юз тутмоқда. Бугунги халқаро энергетика тизими дунё тартиботига хос бўлган кучлар ва омилларнинг таъсирини бошдан кечириб, уларнинг таъсири остида мураккаблашиб бормоқда. Геосиёсий трансформациялар халқаро энергетика тартиботига жиддий таъсир кўрсатиб, геосиёсий кучларнинг янги конфигурациясини вужудга келтирмоқда. Халқаро майдонда янги йирик истеъмол марказлари пайдо бўлиб, улар ўртасидаги рақобат ҳам тобора кучаймоқда. Янги куч марказларининг пайдо бўлиши халқаро энергетика муносабатларига жиддий таъсир кўрсатади. Куч марказлари ва бошқа акторлар ўртасидаги энергетика зиддиятлари глобал энергия хавфсизлигининг асосларини заифлаштирмоқда. Шунингдек, энергия тартиботини таъминлашнинг самарали халқаро-ҳуқуқий ме-ханизмларининг йўқлиги энергетик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Мазкур мақолада Шарқий Осиёдаги геосиёсий трансформацияларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий жараёнлар, етакчи давлатларнинг геостратегик, геоиқтисодий манфаатларининг халқаро ва минтақавий энергетика муносабатларига таъсири, минтақа давлатларининг бозорлар, инвестиция манбалари ва энергия ресурслари учун иқтисодий рақобат ҳамда сиёсий кескинликнинг минтақа умум хавфсизлигига таъсири, минтақадаги геосиёсий вазият ва унда етакчи давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсий, иқтисодий тузилмаларнинг иштироки таҳлил қилинган. Шунингдек, Шарқий Осиёда энергетика хавфсизлигини таъминлаш муаммолари, минтақадаги энергетик вазият, минтақа давлатлари энергетика соҳасидаги долзарб масалалар, минтақа давлатларининг энергетика сиёсати ва ҳамкорлиги, Шарқий Осиёдаги замонавий энергетика хавфсизлиги архитектурасининг асосий йўналишлари, минтақа мамлакатларининг энергетика стратегиялари, энергетика хавфсизлигини таъминлашнинг институционал асослари, минтақа давлатларининг энергетика дипломатияси олдида турган муаммолар, минтақавий зиддиятларнинг энергетика хавфсизлигига таъсири каби бугунги кунда минтақа энергетика хавфсизлиги олдида турган долзарб масалалар ёритилган. Шунингдек, келгусида минтақа ва халқаро майдонда кечадиган энергетик вазият борасида таҳлилий прогнозлар келтирилган. Мақоланинг хулоса қисмида геосиёсий трансформациялар шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тавсиялар илгари сурилган.
Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги рақобат даражаси, унинг даражасини белгиловчи кўрсаткичлар, мамлакат суғурта бозорида рақобатни ва хусусан соғлом рақобатни таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бунда хорижий мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиқиш, хусусан, қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги таклифлар кўзда тутилган. Бундан ташқари, мақолада рақобат даражасини ошириш ва суғурта хизматлари ҳажмини оширишда мамлакатда суғуртанинг мамлакатимизда оммавийлашмаган шаклларини ривожлантириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбек миллатининг йиллар давомидаги тарихий салохиятига эътибор берадиган бўлсак, миллий ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъатини сақланиб қолиниши, бу миллатнинг мероси ва тарихий анъаналарини давом этишлишини дарак беради деб ҳисоблаймиз. Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларга ярадам бериш имкони етарли.
Ушбу мақола олий таълим соҳасини бошқариш тизимида давлат, бизнес тузилмалари ҳамда ижтимоий институтларнинг ўзаро алоқалари хусусиятлари билан боғлиқ мавжуд муаммоларни тадқиқ этишга бағишланган. Олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) механизмларини такомиллаштириш, минтақалардаги
таълим хизматлари бозорида рақобат даражасини ҳисобга олган ҳолда олий таълим соҳасини бошқариш масалалари бўйича таклиф ва тавсияларлар берилган.
Ушбу мақолада туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг мазмуни, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг устувор йўналишлари, воситалари ва усуллари, соҳани самарали ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва қулай рақобатчилик муҳитни шакллантириш йўналишлари, туризмни давлат
томонидан тартибга солиш воситалари ва босқичлар ҳамда туризм индустрияси ривожланишини қўллаб-қувватлаш даражалари бўйича омиллари тадқиқ қилинган.
Мазкур мақолада муаллиф томонидан тамом бўлмаган жиноятларни малакалаш билан боғлиқ назарий ва амалий муаммолар таҳлил қилиниб, жиноят ҳуқуқи нормаларини қўллашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар баён этилган.
Ushbu maqolada kichik biznes va xususiy tadbirkorlikning iqtisodiy rivojlanishdagi ahamiyati, aholining ish bilan bandligi va ishsizlikni kamaytirishda mehnat bozorining roli, raqobatli bozor sharoitida hududlarda aholi ish bilan bandligini oshirishda tadbirkorlikni rivojlantirish yo‘llari, kichik biznes va xususiy tadbirkorlikni yanada rivojlantirish uchun qulay ishbilarmonlik muhitini shakillantirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida ma’lumot keltirilgan.
Суд фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган ва амалга оширилаётган жараёндир. Давлатни модернизация қилиш даврида ҳокимият суд фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга ҳам муҳтожлик сезади. Суд тизимини рақамлаштириш унда замонавий ахбороттехнологияси воситаларини қўллашни ифода этиб, суд ва фуқаролар ўртасида рақамли алоқани йўлга қўйишни мақсад қилади. Мамлакатимизда ҳам суд соҳасини рақамлаштириш долзарблигига эътибор кучайтирилган бўлиб, бу борада мақсадли вазифалар белгиланган. Бинобарин, суд ҳокимиятини электрон кўринишга ўтказиш нафақат судда иш самарадорлигини оширишда, балки судьялар мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштиришда ҳам ўз ўрнига эга.