Мақолада Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиши ва ташкилотнинг бугунги шароитда минтақавий ҳамкорликнинг асосий омили сифатида иштирок этиши муҳокама қилинади. Бугун Покистон ШҲТга аъзо бўлишни минтақавий сиёсатнинг асосий пойдевори деб ҳисоб лайди. Шанхай ташкилотидаги иштироки Исломободнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш, геостратегик ва геоиқтисодий салоҳиятни рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, анъанавий рақиби бўлмиш Ҳиндистонни “тутиб туриш”га ёрдам беради. Шанхай ташкилотининг самарадорлиги янги форматда ўрганиб чиқилди. ШҲТни Покистон ва Ҳиндистоннинг қўшилиши билан кенгайтирилиши бу ташкилотни кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий воситаларидан бирига айлантирди. Бу эса унинг G7 гуруҳининг Осиёдаги аналоги сифатида умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган янги куч марказига айланиши мумкинлигини тақозо қилади. Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлиши ташкилотдаги куч мувозанатини ўзгартирди ва Исломобод билан Деҳли ўртасида, шунингдек, Деҳли билан Пекин ўртасидаги зиддиятлар Шанхай ташкилотининг самарадорлигини янги форматда камайтириши ҳам мумкин. Мақолада Покистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ўрганиб чиқилади. Исломобод Шанхай ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм муаммоларига минтақавий ёндашувни кучайтириш, минтақавий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка қўшган ҳиссасини мақсад қилиб олган. Исломобод Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Шанхай ташкилотининг Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан биргаликдаги фаол иштирокидан умидвор. Иқтисодий жиҳатдан, Покистон учун Шанхай Ташкилоти энергетика, транспорт ва алоқа соҳаларида ўз манфаатларини илгари суриш учун асосий платформадир. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги энг муҳим мақсадларидан бири сифатида Исломобод Марказий Осиё мамлакатлари энергия ресурсларидан истеъмол ва транзит учун фойдалана олишни, ўз навбатида, Шанхай Ташкилотига эса ўз ҳудуди орқали Жаҳон Океани, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга кириш имкониятини тақдим этишни кўрсатди.
Тадқиқот объектлари: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг нуфузли халқаро сиёсат ва ҳуқуқ субъекти сифатидаги фаолияти.
Ишнииг мақсади: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг институциялашиш жара-ёни ва фаолият йўналишларини сиёсий институтлар ва жараёнлар нуктаи назаридан тахдил килишдан иборат.
Тадқиқот усули: Тадқиқот жараёнида тизимли, қиёсий тахдил, функционал, та-рихий қиёслаш ва политологик тахлил каби усуллардан фойдаланилди.
Олипган натижалар ва уларнинг янгилиги халқаро сиёсат ва хуқук субъекти сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти ва институциялашиши жара-ёни, уиинг минтақада хавфсизликни таъминлашга таъсири илк марта комплекс ўрга-нилганлигида ўз аксини топади. Жумладан: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ша-клланишига олиб келган ижтимоий-сиёсий ва маконий шарт-шароитлар илмий жихатдан асослаб бсрилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Узбекистан ишгироки-нинг сиёсий-ижтимоий жиҳатлари ёритиб бсрилди; хорижий тилларда, биринчи навбатда, хитой тилида чоп этилган манбаларни ўрганиш ва умумлаштириш асосида ШҲТнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди; ШҲТнинг халқаро ва минтақавий ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ўрни ва роли илмий тахдил этилди; Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига гаъсир этувчи ички ва ташки омилларни таҳлил қилиш асосида уларни мувофиқлаштириш йўллари илмий асосланди; ШҲТга аъзо давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш хусусиятлари ва даражаларидан келиб чиқиб, ташкилот доираси-да миллий ва минтақавий манфаатлар тизимини уйғунлаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аха м пяти. Тадқиқотнинг амалий аҳамиятини аъзо давлатларнинг ШҲТ дои-расида халқаро жараёнларга янгича таъсирини ошириш билан боғлик мухим муаммолар-нинг илмий тахлили ва шу асосда ишлаб чикилган амалий тавсиялар белгилайди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация мавзуси бўйича 8 та илмий мақола чоп этилди. ТошДШИда махсус курслар ўқилди.
Қўллапиш (фойдалаииш) сохаси: Тадқиқот иши натижалари Узбекистан Рес-публикаси ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолияти, хавфсизликпи таъминлаш, ташкилот фаолияти доирасига кирувчи маконда узоқ муддатли барқарорлик ва тараққиётни сақлаш ҳамда шу орқали дунёда кечаётган ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатишда кул келиши мумкин.
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинган. Айниқса, ўзаро дўстлик ва биродарлик тамойилига асосланган икки мамлакат ҳамкорлигининг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалиши ҳам самарали стратегик шерикчилик муносабатлари ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва истиқболлари кўриб чиқилган. Жумладан, мақолада икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бераётганлиги қайд этилган. Туркиянинг иқтисодиёт, саноат, тўқимачилик ва туризм соҳаларида эришган ютуқлари ва тажрибасини ўрганиш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида ўзаро истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамкорлик ривожининг янги босқичини бошлаб беришига алоҳида эътибор қаратилган. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар мавжуд бўлиб, бунда саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фан-таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркия учун бирдек манфаатли эканига урғу бериб ўтилган.
Ушбу таҳлилий мақолада Ўзбекистон Япония ҳамкорлигининг шаклланиш тенденциялари, асосий йўналишлари ўзаро муносабатларга таъсир этувчи шарт-шароит ҳамда омиллар ўрганилган. Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари очиб берилган. Таҳлилий тадқиқотни амалга оширишда тизимли ёндашув ҳамда мантиқий тарихийлик усулидан фойдаланилди. Бунда Ўзбекистон ва Япония мунособатлари ҳалқаро мунособатлар тизимининг узвий боғланган элементлари сифатида қаралиб, бундай ёндашув Япония Шарқ халқаро мунособатларининг, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳалқаро мунособатларнинг етакчи элементи эканлиги икки мамлакат ўзаро мунособатларининг ички ривожланиш қонуниятларини ва истиқболини билишда муҳим аҳамият касб этади. Икки давлат ҳамкорлигининг ривожланиш динамикасини очиб бериш учун 1992 йилдан шу вақтгача мунособатларнинг мазмуни ва характери мантиқий-тарихий ёндашув орқали очиб берилган. Япониянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини кенгайтириш манфаатдорлиги масаласи кўрсатилган. Савдо иқтисодий, маданий гуманитар мунособатлар билан бир вақтда Марказий Осиёсини барқарор иқтисодий ривожланган, тинчлик ва ҳамкорлик маконига айлантириш бўйича умумий мақсад йўлидаги амалий ҳаракатлар ҳолати ўрганилган. Қўйилган вазифаларни ечишда Япония Ўзбекистон ҳамкорлигини ифодаловчи илмий фактлар, воқеалар, жараёнлар давлатлар ўртасида тузулган битимлар, англашувлар, шартномалар давлат раҳбарларининг нутқлари, сиёсатчиларнинг қарашлари атрофлича таҳлилий жиҳатдан қайта ишланган. Таҳлилий тадқиқот натижаларига кўра биринчидан, Япония Ўзбекистоннинг стратегик шериги бўлиб, ўзаро муносабатлар икки давлатнинг ташқи сиёсатда устувор аҳамиятга эга. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқалар тарихий характерга эга бўлиб, Осиёдаги халқаро мунособатларда геосиёсий ва геостратегик аҳамиятга эга. Иккинчидан, бугунги кунда Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги динамик тарзда ривожланиб етуклик ва барқарорлигининг янги босқичига ўтди. Ўзаро мунособотларда 2016 йилдан бошлаб фаол ҳаракат вужудга келди ва турли йўналишдаги ҳамкорликда тизимли, комплекс ёндашув устунлик қилмоқда. Бугунги кунда мунособатларни янада чуқурлаштиришга янги механизмларни излаб топиш ва ишга солишга қулай имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бу ҳолат мунособатларнинг янги сифатга кўтарилишига асос бўлади.
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.
Мазкур мақолада жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳуқуқий ҳамкорликнинг тушунчаси ва шаклларига оид илмий-ҳуқуқий қарашлар таҳлил этилган. Ушбу соҳадаги илғор хорижий тажриба миллий амалиёт билан қиёсланган. Илмий мақола якунида мазкур масалаларга муаллифлик ёндашувлари илгари сурилган ҳамда хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган
Vазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган халқаро шартномалар ҳамда унга боғлиқ бўлган халқаро ҳужжатлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши таҳлил этишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани атрофлича тадқиқ этиш мақсадида мазкур ҳужжатларни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганган
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан дипломатик муносабатларининг ривожланиш масалалари кўриб чиқилган. Мақоланинг мақсади бу давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг мустақиллик йилларидан то бугунги кунга қадар динамик тарзда ривожланишини таҳлил қилишдир. Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари шаклланиши ва тараққий этишига оид жиҳатлар ёритилган. Бунда мазкур давлатлар билан Ўзбекистоннинг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳам қайд этилган. Мақоланинг ҳулоса қисмида Ўзбекистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари билан ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларининг бугунги кундаги тенденциялари ҳақида баён этилган.
Ушбу илмий мақола халқаро муносабатларда ўзининг халқаро ва минтақавий хусусиятига эга бўлган турли хил долзарб муаммоларни ечишда, минтақавий можароларни ҳал этишда, Афғонистон минтақасининг тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашдаги ўзининг муҳим ўрни ва аҳамиятига эга бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигидаги фаолиятини ўрганишга бағишланган.
Мақола Ўзбекистон Республикаси ва Франция Бешинчи Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларининг миқдорий таҳлилига, яъни ҳисоблаш усуллари ёрдамида статистик маълумотларни ўрганишга бағишланган. Ўзбек-француз муносабатларининг ҳозирги ҳолати, ривожланишининг прогрессив ва регрессив динамикаси ҳамда истиқболларини аниқлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг яширин салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи соҳаларни аниқлаш ва асосий саволларнинг бирига – Франция Ўзбекистон учун зарур ҳамкорми ёҳуд икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг мин-тақавий аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли рамзий мақомга эгами – ушбу масалага жавоб бериш мақсадида муаллиф томонидан ижтимоий фанлар учун ноанъанавий миқдорий таҳлил усули танланди. Зеро, миқдорий маълумотларни таҳлил қилиш ўзбек-француз ҳамкорлигининг ҳақиқий ҳолатини бошқа илмий тадқиқот усулларидан кўра яхшироқ очиб беради. Мақоланинг кириш қисмида Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларга таъсир этувчи замонавий шарт-шароитлар, тадқиқотнинг асосий мақсади, вазифалари ва усуллари, шунингдек, асосий қисмда эса, ҳамкорликнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий йўналишлари комплекс ўрганиб чиқилган. Муаллиф миқдорий таҳлил учун иккита форматни танлаган. Биринчиси кўп томонлама мулоқот ва ҳамкорликда томонларнинг манфаатларини таҳлил қилиш. Иккинчи формат – кўп векторли икки томонлама муносабатлар, бунда ўзбек-француз муносабатларидаги сифат ўзгаришлар миқдорий-қиёсий усуллар ёрдамида аниқланади. Тадқиқот натижалари яқин келажакда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий масалалар ижтимоий-гуманитар масалаларнинг ўрнини эгаллаши ва биринчи ўринга чиқиши ҳамда ўзаро шерикчилик кўп томонлама ёки минтақавий форматдаги ҳамкорликка қараганда икки томонлама муносабатлар асосида ривожланиши тўғрисидаги хулосага олиб келади.
Ушбу мақолада Туркий давлатлар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлган Ўзбекистон ва Туркия Республикаларининг ўзаро дипломатик алоқалари тарихи, ҳамкорлик келишувлари ва дастлаб Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги сўнгра Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятларига доир маълумотлар ҳамда минтақа ривожидаги ўзаро келишувлар тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган. Асосий мақсад сифатида Туркий давлатлар ўртасидаги янги интеграцион жараёнларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қилинган. Ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожида ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий ва сиёсий ҳамкорликларнинг натижалари баён этилган
Мазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишлари ва хусусиятлари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик йўналишларининг бир-бирига боғлиқ жиҳатлари кенг ёритилган бўлиб, бу борада турли ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари келтирган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши, ўзаро ҳамкорликнинг учта даврга тақсимланиши ва бу жараёнлардаги алоқаларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилади. Мақоланинг мақсади Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланиши, ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларни ўрганишдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон-ЮНЕСКО муносабатлари шаклланишини даврлар орқали ўрганиб чиқиш, икки томон ўртасидаги ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш ва ЮНЕСКО дастурларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ишларини жадаллаштириш масалаларини таҳлил этиш вазифалари белгилаб олинган. Илмий мақолани ёзишда тарихийлик, тизимли ва мантиқий таҳлил, ивент, шунингдек, контент таҳлил усулларидан фойдаланилди. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги шаклланиши ва ривожланиши ҳар бир даврда ўзига хос хусусиятга эга эканлиги ва ўзаро муносабатларда янги йўналишдаги дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
За относительно короткий период Шанхайская
организация сотрудничества (ШОС), созданная в 2001 году, превратилась во влиятельную международную структуру. Сегодня ШОС представляет собой многофункциональную организацию, которая решает задачи по развитию сотрудничества в сфере укрепления мира, безопасности и стабильности в регионе, противодействия терроризму, сепаратизму и экстремизму во всех их проявлениях, поощрения эффективного регионального сотрудничества в политической, торгово-
экономической, транспортной, культурной, научно-технической, образовательной и других областях 2.
Мақолада Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ҳиндистон иқтисодий тараққиёти, унинг икки томонлама савдони ривожлантириш тажрибаси каби омиллар ҳамда Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинади. Бундан ташқари, муаллиф “Марказий Осиёни боғлаш” деб номланган Ҳиндистон Марказий Осиё стратегиясини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва Ҳиндистоннинг асосий манфаатларини амалга оширишга қандай ҳаракат қилишининг иқтисодий жиҳатларини таҳлил қилади. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг асосий экспорт мақсадлари ва унинг экспорт сифати ўрганилиб, икки томонлама савдони ривожлантириш учун мавжуд шароит ва янги йўналишлардан фойдаланиб, Ўзбекистон экспортининг Ҳиндистондаги улуши қандай кўтарилиши мумкинлигини ўрганган. Муаллиф Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини боғлаш учун транспорт муносабатларини ва транспорт хабларини ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўлларини тадқиқ этган. Ҳиндистонни Эрон ва Марказий Осиё давлатлари орқали Европа билан боғловчи халқаро Жанубий-Шимолий транспорт коридори таклиф этилган ва Россия, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, муаллиф томонидан Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
За относительно короткий период Шанхайская
организация сотрудничества (ШОС), созданная в 2001 году, превратилась во влиятельную международную структуру. Сегодня ШОС представляет собой многофункциональную организацию, которая решает задачи по развитию сотрудничества в сфере укрепления мира, безопасности и стабильности в регионе, противодействия терроризму, сепаратизму и экстремизму во всех их проявлениях, поощрения эффективного регионального сотрудничества в политической, торгово-
экономической, транспортной, культурной, научно-технической, образовательной и других областях 2
.
Статья раскрывает вопросы международных экономических отношений Республики Узбекистан, политику Узбекистана по развитию международного торгово-экономического сотрудничества, а также, экономические отношения Узбекистана и стран СНГ. Рассматриваются перспективы развития в долгосрочном периоде.