Мақола ҳозирги замон молия ҳуқуқини долзарб мауаммоларидан бири – дунёдаги молиявий оқимларни назорат қилишнинг халқаро ҳуқуқ асослари ва стандартларига бағишланган. Мақолада халқаро молиявий стандартлар тузилишида иштироқ этадиган халқаро институтлар келтирилган. Муаллиф халқаро молия ҳуқуқига хос бўлган хусусиятларга таъриф берган.
Мақолада дам олиш ҳуқуқининг умум эътироф этилган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган асосий халқаро стандартлар кўриб чиқилган. Дам олиш ҳуқуқига оид бўлган халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалариг алоҳида эътибор қаратилган.
Ushbu maqolada xalqaro tijorat arbitrajida dalillarning umumiy ta’rifi va dalillarni qabul qilish va baholash mezonlari ko‘rib chiqiladi. Shuningdek, dalillarni taqdim etish tartibi to‘g‘risidagi ma’lumotlar ham qisqacha bayon etilgan. Mavjud muammolar bo‘yicha taklif va tavsiyalar berildi.
Yangilinayotgan O‘zbekiston yoshlarining ilmiy tafakkurini shakllantirish mezonlari sifatida ilmiy bilimlar, tushunchalar muhim ahamiyat kasb etadi. Tushunchalar – mavjud dunyoni idrok etish jarayonidagi aks etishi shakllaridan biri. Har qanday fan rivojlanishi jarayonida tushunchalar fan mezoniga birlashadi, kengayadi va qayta hosil qilinadi. Bu tushunchalardan mazkur fanda ishlatiladigan qolgan tushunchalar hosil bo‘ladi. Ko‘pgina yangi ilmiy sohalar yuzaga keldi. Har bir mamlakat oldida turgan muhim vazifalardan biri yoshlarga oid siyosatning milliy modelini ishlab chiqishdir. Ma’lumki, yoshlar jamiyatning eng faol qatlami hisoblanib, ular ijtimoiy hayotdagi o‘zgarishlarga sabab bo‘ladigan, bunyodkorlik g‘oyalarini hayotga tatbiq etuvchi asosiy omil va salohiyatli kuch hisoblanadi. Yoshlarni ijtimoiy, ma’naviy va moddiy jihatdan qo‘llab-quvvatlash, huquqlarini to‘laqonli ro‘yobga chiqarish, jamiyatda o‘z o‘rnini egallashlari uchun qulay sharoitlar yaratish orqali ularni vatan taqdirini hal etuvchi
Мақолада таллуқлиликни белгилаш мезонлари фуқаролик,иқтисодий процессуал ҳуқуқ назарияси ва қонунчилик нормалари асосида ўрганилган.Тарафлар ўртасида шартноманинг мавжудлигига кўра тааллуқлиликни белгилашнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари хорижий давлатларнинг процессуал қонунчилиги асосида таҳлил қилинган. Натижада низоларни медиация орқали ҳал этишнинг процессуал механизмларини такомиллаштиришга оидфуқаролик ва иқтисодий процессуал қонунчиликка тегишлиўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада раҳбар кадрлар фаолиятини такомиллаштириш, раҳбар фаолиятининг натижаларини баҳолаш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда раҳбар кадрларнинг фаолият самарадорлигини баҳолашда кутилаётган натижаларга йўналтирилган баҳолаш мезонлар тўғрисида фикр юритилади.
Мақолада форс тилидаги феъл синонимиясини ўрганиш билан боғлиқ умумий масалалар муҳокама қилинади. Мақоланинг бошида синонимиянинг умумий масалалари кўриб чиқилади, турли хил олимлар - тилшуносларнинг ушбу ҳодиса ҳақидаги қарашлари очиб берилади, шунингдек форс тилида синонимия муаммоларини ёритишга бағишланган асарларнинг қисқача таҳлили берилган. Синонимиянинг умумий белгилари ва синонимиянинг мезонлари кўриб чиқилиб, мақола қайси мезонлар форс тилининг феъл луғатига тегишли эканлигини аниқлайди. Синонимларни синхрон ҳодиса сифатида кўриб чиқиш кераклиги таъкидланган, бу эса эскирган ёки ишлатиб бўлмайдиган сўзларни синоним сифатида кўриб чиқиш имкониятини истисно этмайди. Форс тилидаги синонимларни фарқлашнинг асосий мезонлари фонетик, морфологик ва семантик-стилистик мезонлардир. Сўзларнинг овозли тузилиши жиҳатидан фарқ қилиши кераклигига асосланиб, тилда мавжуд бўлган бир хил сўзнинг фонетик вариантлари синонимия учун алоҳида аҳамиятга эга эмас, гарчи улардан фойдаланиш бадиий ва стилистик восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Морфологик мезонга кўра синонимлар нутқнинг ўша қисмига тегишли бўлиши керак. Семантик-стилистик мезон ўзаро алмашиниш билан боғлиқ. Бундан ташқари, мақолада форс тилининг феъл луғатига нисбатан турли хил ҳиссий-експрессив рангларга, стилистик фарқларга эга ва тенг синтактик фойдаланишга эга бўлган сўзларнинг форс тилида мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда бир-бирини алмаштириш мумкин, деган хулосага келиш мумкин. Натижада, сўзлар бир хил лексик муҳитга тегишли бўлса ва эквивалент контекстда ишлатилса, бир-бирини алмаштириш мезони "ишлайди" деган хулосага келиш мумкин.
Тадқиқот объекты: ЎП турли формалари билан хасталанган 815 та бемор; ЎП гумон билан тушган 235 бемор.
Ишнинг мақсади: ЎП билан касалланган беморларни мавжуд диагностик ва даволаш усулларини такомиллаштириш ва янги услублар мажмуасини ишлаб чиқиш йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш.
Тадқиқот усуллари: умумклиник, биохимик.
Олинган иатижалар ва уларнинг илмий янгилиги. ЎП турли клиник белгилари учраб туриши тахлили асосида мазкур касаллик диагностикаси тизимини таклиф этилди; ЎП чалинган беморларни холатини аниклаш микдорий шкаласи таклиф этилди; ЎП консерватив даво мажмуасини такомиллаштирилди; ЎП учраган беморларда узок муддатли артерия ичига катетер терапия (УМАИКТ) усули такомиллаштирилди; ўткир билиар панкреатитни даволашда ретроград ва тери-жигар оркали эндобилиар аралашувларни ўтказишга оптимал кўрсатувлар аниқланди; жаррохлик амалиетларини бажаришда чарви халтасини дренажлаш ва санация килиш усули таклиф этилди; ЎП даволашда турли усуллар самараси клиник бахоланди ва мазкур патологияда даво тадбирлар алгоритми таклиф этилди.
Ишлаб чикилган даволаш-ташхис кўйиш мажмуаси ташхислашда хатоликларни 28,4% дан 16,8% гача камайтириш имкониятини яратди, консерватив даво самарадорлигини 89,8% дан 95,3% гача, УМАИКТ - 72,0% дан 82,8% гача оширди, ўлим микдорини 7,4% дан 3,4% гача камайтирди.
Амалий ахамияти. Таклиф қилинган лаборатор диагностикани критериялари ва диагностикани клиник системаси ташхис кўйишни аниқлигини оширади, системалаштирилган ультратовуш критериялари ЎП формасини аниқлашга имкон яратади. ЎП оғирлигини аниқлаш учун таклиф килинган тизим беморларни холатини микдорий характерлашга, патологик жараённи динамикасини ва килинган даво муолажаларнинг эффективлигини бахолашга ёрдам беради. Такомиллаштирилган консерватив терапияси, УМАИКТ, ретроград ва тери ва жигар орқали бажариладиган амалиётларга кўрсатмаларни аниклаш, панкреонекрозда чарви халтасини дренажлаш ва санациясини такомиллаштирилган усули ушбу категориядаги беморларни даволаш натижасини яхшилашга олиб келади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Олинган иатижалар Тошкент тиббиет академиясини 2 шифохонасида клиник амалиетга тадбик этилди.
Қўлланилиш сохаси: шошилинч ва абдоминал жаррохлик.
Статья посвящена понятию «эффективность» и его критериям деятельности депутатов представительных органов государственной власти на местах в Республики Узбекистан. Определяются количественные и качественные критерии оценки эффективности.
Ушбу мақолада COVID-19 пандемиясининг халқаро алоқаларга, жаҳон иқтисодиётига таъсирининг айрим асосий масалалари кўриб чиқилади. Муаллифнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётида хўжалик алоқаларининг заифлашуви, ички ялпи маҳсулотнинг пасайиб кетиши кўп миллий иқтисодиётларга ва умуман жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш зарурки, мазкур масала мамлакатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади, ва бу пандемиядан кейинги даврда халқаро муносабатларда ҳам акс этиб, уларнинг ривожланиш суръатини секинлаштиради. Дунёда пандемия туфайли шаклланган вазият шундан далолат берадики, бирон бир касаллик, эпидемиянинг пайдо бўлиши унинг миллионлаб аҳоли ўртасида тарқалиши хавфини уйғотади, ва бундан бирон бир мамлакат, бирон бир давлат ҳимояланмаган, айни пайтда уларнинг оқибати инсон ҳаётининг мутлақо барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар учун кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган сиёсий ва иқтисодий муаммолар билан бир қаторда касалхоналарни қуриш, уларни жиҳозлаш ва ҳозирги глобал эпидемия пайтида уларнинг етишмовчилиги айниқса яққол сезилаётган тиббиёт ходимлари билан таъминланиши айниқса устувор аҳамият касб этмоқда. Ва бундай шароитларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, устувор муаммоларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик тамойилларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурияти яққол сезилади Мақолада қуйидаги масалалар кўриб чиқилган: ҳозирги пайтда дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган вазиятни, пандемиянинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш; ҳукуматлар томонидан пандемия шароитида қабул қилинаётган чоралар ва уларнинг самарадорлиги; Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси; минтақавий ҳамкорликни кучайтириш; пандемияга қарши курашда Ўзбекистоннинг ташаббуслари. Пандемиянинг оммалашуви билан боғлиқ умумий вазият кўриб чиқилади. Мамлакатлар ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чораларга, айни пайтда уларнинг самарадорлигига эътибор қаратилади. Мақолада Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураш бўйича тажрибаси, инқирозга қарши кураш бўйича ташаббуслари, шунингдек ҳозирги босқичда қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари ёритилган. Ҳозирги пайтда Марказий Осиё давлатлари билан минтақавий ҳамкорликнинг бошланиши кузатилмоқда. Коронавируснинг тарқалиши ва унинг халқаро муносабатларга таъсирини ўрганиш масалалари мураккаб характерга эга. Чунки пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган, нафақат кенг кўламли, балки маҳаллий даражада ҳам ўрганиб чиқиладиган масалалар жуда кўп. Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тизимли ёндашувдан фойдаланилган.
Ушбу мақолада халқаро ташкилотлар дипломатик ҳуқуқининг халқаро шартномавий-ҳуқуқий манбалари ва уларнинг халқаро ташкилотлар персоналини ҳимоя қилишдаги роль тадқиқ этилган. Мақолада асосий дипломатик шартнома ва конвенциялар, ушбу шартнома ва конвенцияларда Ўзбекистоннинг иштироки кўриб чиқилган, ҳамда уларнинг халқаро ташкилотларнинг дипломатик ходимларини ҳимоя қилишдаги ўрни очиб берилган.
Vазкур мақолада жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган халқаро шартномалар ҳамда унга боғлиқ бўлган халқаро ҳужжатлар ўрганилган ва таҳлил қилинган. Бундан ташқари, муаллиф жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши таҳлил этишни осонлаштириш ҳамда ушбу масалани атрофлича тадқиқ этиш мақсадида мазкур ҳужжатларни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганган
Мазкур мақолада халқаро кўламда темир йўл транспортида ташиш тушунчасига оид назарий қарашлар, амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган темир йўл транспортида ташиш турлари, темир йўл транспортида ташиш муносабатларини тартибга солувчи бир қатор халқаро шартномалар таҳлил қилинган