Мазкур мақола Хитой Халқ Республикасида модернизация жараёнининг асосий хусусиятлари ва истиқболларига бағишланган. Мақолада модернизацияга таъриф берилган, модернизациянинг асосий назарияларига қисқача тўхталиб ўтилган. Хитой модернизацияси хусусиятлари ва истиқболлари хитойлик тадқиқотчиларнинг хулосалари асосида келтирилган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш хусусиятлари интеллектуал воситаларининг мавжудлиги, маълумотларнинг ортиб бораётганлигининг аҳамияти, бизнес тармоғини ташкил этиш тизими, интернетдан кенг миқёсда фойдаланиш ва маълумотлар алмашинувининг глобал хусусиятини ўз ичига олади. Рақамли иқтисодиётга асосланган жамиятнинг муаммоларини ҳал қилиш воситалари учун рақамли платформалар, клоуд компутинг технологиялар ва йирик маълумот базаларини қайта ишлаш усулларини ўз ичига олади.
Ушбу мақолада мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга таъсир этувчи билимлар иқтисодиёти тизими ўрганиб чиқилган. Мамлакатимизда билимлар иқтисодиётини шаклланишида республикамиздаги шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, хулосалар қилинган. Шунингдек, билимлар иқтисодиётини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётнинг тўрт ғилдирагини очиб берилиши аҳамиятлидир.