Ушбу мақолада Ўзбекистонда Covid-19 глобал пандемия шароитида масофадан ишлашнинг ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг бошқарувига таъсири қандай эканлиги баҳоланган. Covid-19 инқирозининг эпидемиологик ва динамик характери ташкилотларда масофадан ишлаш сиёсатини қабул қилишга мажбур этиши ушубу тадқиқот ишининг аҳамиятини оширди. Бу масаланани янада кенгроқ изоҳлайдиган бўлсак, ушбу эмпирик тадқиқот Ўзбекистонда карантин вақтида ташкилотларнинг масофадан ишлаш жараёнининг иккита муҳим жиҳатини ўрганади. Биринчи ҳолатда, масофадан ишлаш жараёни ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхона самарадорлигига ижобий таъсир этиши ҳамда иккинчи ҳолатда эса масофадан ишлаш жараёни корхоналар бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва нтижада меҳнат жамоасининг ижтимоий-руҳий муҳитига салбий таъсир этишини асослайди. Тадқиқотнинг мақсади – масофадан ишлаш жараёни ташкилотнинг ҳозирги меҳнат жараёнларига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадими ёки йўқлилигини аниқлаш ҳамда Ўзбекистонда кадрларни бошқариш соҳасидаги истиқболли меҳнат муносабатларини тартибга солишда масафадан ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун тадқиқот ишининг структураси тузиб олинди. Олинган маълумотларни таҳлил қилишда “Pearson” ўзаро боғликлик коэффициенти ҳамда таҳлил этишнинг миқдорий ва тавсифий усулларидан фойдаланилди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, масофадан ишлаш ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ва корхонанинг фаолият самарадорлиги билан агар у фаолият жараёни эмас балки, натижага қаратилган бўлса, кучли ва ижобий боғлиқликка эгадир. Бундан ташқари, тадқиқот натижаси масофадан ишлаш жараёнининг корхонанинг бошқарув фаолиятини мураккаблаштириши ва натижада жамоада салбий ижтимоий-руҳий муҳитини келтириб чиқариши аниқланди
Мазкур мақолада ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири ва ички касалликлар пропедевтикасини ўрганишда талабаларнинг мустақил билим ва илмий-ишлаб чиқариш фаолиятини педагогик бошқариш ва назорат қилиш воситаси сифатида талабаларнинг мустақил ишларининг роли кўрсатилган. “Ички касалликлар пропедевтикаси”фанини ўқитишда талабаларнинг мустақил дарсдан ташқари ишларининг турлари назарий жиҳатдан асосланган ва таклиф қилинган.
Ишнинг максади: Сплайн - функциялар асосида сигналларни кайга ишлаш ва тиклаш жараёнларини моделлаш усулларини тадқиқ килиш, алгоритмларини ва дастурий мажмуасини ишлаб чикиш.
Тадкикот мстодлари: олиб борилган тадкикот усулларига функционал тахдил назарияси, умумлашган спектрал усуллар, каторлар ва матрицалар назарияси, сплайн функциялар назарияси ва моделлаш, параллел хисоблаш жараёнлари назарияси ва чизикли тенгламаларни ечиш усуллари киради.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бир ўлчовли ва кўп ўлчовли сплайнлар асосида сигналларни тиклаш усуллари ва коэффициентларни хисоблашнинг самарали алгоритмлари таклиф килинди; ракамли сигнал процсссорларини кўллаш оркали сплайн - функциялар усуллари билан сигналларни кайга ишлаш жараёнларини моделловчи алгоритмлар ва дастурий мажмуа ишлаб чикилди; рельсларнинг эксплуатацией мустаҳкамлигини аниқлаш, бахолаш ва тахдил килиш сплайн методи таклиф килинди.
Амалий аха.мияти: Blackfin оиласидаги ракамли сигнал процессорларига кўлланиладиган сигналларни тикловчи дастурий воситалар ишлаб чикилди; кубик базисли сплайн асосида параллел ҳисобловчи структура таклиф килинди; сплайн - функциялар мстодлари асосида сигналларни тиклаш жараёнларини моделловчи дастурий мажмуа яратилди.
Гадбик этиш даражаси ва иктисоднй самарадорлиги: диссертация ишининг асосий назарий ва амалий натижалари «Узбекистон темир йўллари» давлаг акциядорлик темир йўл компаниясида тадбик килинди. Жами иктисодий самарадорлик йилига 26 млн. сўмни гашкил килади.
КЎлланиш сохаси: диссертация ишида ишлаб чиқилган усуллар. алгоритмлар ва дастурий воситалар фаннинг геофизика, экология, сейсмология ва радиолокация сохаларида сигналларни кайга ишлашда, хамда темир йўл тизимларида рельсларнинг мустаҳкамлигини бахолаш масалаларида ишлатилиши мумкин.
Настоящая статья раскрывает вопросы совершенствования методологии статистической деятельности Республики Узбекистан на основе применения передовых информационно- коммуникационных технологий в условиях цифровизации экономики. Автором показано, что формирование цифровой экономики требует разработки новых эффективных методик с применением инновационных
технологических механизмов, инструментальных средств для эффективной организации целостной системы сбора, обработки, анализа, распространения и хранения официальных статистических данных, а также оптимизации проведения статистических работ путем интеграции ведомственных баз данных в единую систему
управления данными.
Ушбу мақолада сутни қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ривожлантиришда логистика хизматларини такомиллаштириш, логистика хизматини ривожлантиришда олиб борилган тадқиқотлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда логистика хизматларини такомиллаштиришнинг замонавий йўллари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот объекти: Физика таълими жараёни.
Тадқиқот мақсади: физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу қонуниятга мувофик физика таълими даврларини асослаш.
Тадқиқот методлари: Тадқикот мавзуси билан боғлиқ адабиётларни ўрганиш; ўкув жараёнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат; мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Таълимнинг даврийлиги қонуниятини алоҳида тадкикот предмета сифатида ажратиб, физика таълими даврлари методик жиҳатдан тавсифланди, физика таълими даврларини ўзаро фарк килиш ўлчовлари таҳлил килинди, физика таълимини даврий ташкил этиш амалиёти ёритилди, ўрта мактабда физика таълимини даврий бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлик ўзлаштириш технологиясига асос солинди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган физика таълимининг даврийлик технологиясидан ўрта мактаб физика таълимида; дарслик ва ўқув адабиётларини яратишда, мустақил ва масофавий таълимнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида фойдаланилади. Физика таълимида даврийлик технологияси ғояларини умумий ўрта мактабдаги бошқа ўқув предметларини ўқитишда ва таълимнинг бошка босқичларида ҳам қўллаш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги: Диссертация юзасидан монография, рисолалар, 30 дан ортик мақолалар эълон қилинган. Тадқикот натижалари Халқаро ва республика миқёсидаги катор анжуманлар (Бухоро, 2000, 2001, 2002, 2003; Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарканд, 2003, 2004; Тошкент, 2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005; Фарғона, 2002, 2004), Бухоро давлат университета профессор-
ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама этилди. Умумий таълим мактабларида физика таълими даврийлик конуниятлари асосида ташкил этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га етади.
Қўлланиш даражаси: Тадқиқот натижалари ўрта мактабда физика ўқитиш жараёнида, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, дарслик ва қўлланмалар ёзишда ҳамда ушбу муаммо билан боғлик тадкиқотларни олиб боришда қўлланилиши мумкин.
Феъл семантикасини тасвирлаш анча қийин вазифа саналади. Чунки феъл мазмуни унинг дистрибуциясига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шуни эътиборга олган ҳолда феъллар ўзаро билдирган маъно йўналиши ҳамда улар алоқага киришган субъект-объектлар бор-йўқлиги ва агар бор бўлса, уларнинг миқдорига қараб тасниф қилинади. Хитой тили тадқиқотчилари томонидан ҳаракат феъллари гуруҳи таркибида ҳаракат йўналиши феъллари ажратилади. Бу феъллар гапда мустақил феъл предикати вазифасида ҳам, модификатор ёки йўналиш морфемаси сифатида қўшимча гап бўлаги вазифасида ҳам кела олади. 来[lái] келмоқ va 去 [qù] кетмоқ ҳаракат йўналишини ифодаловчи содда феъллардир. Булар иштирокида айни маънодаги қўшма феъллар ҳосил қилинади. Ҳаракат сўзловчи (ёки объект)га йўналган бўлса, 来 (келмоқ), аксинча, сўзловчи (ёки объект)дан узоқлашиш маъноси ифодаланса, 去 (кетмоқ) феъли қўлланилади. Ориентир ўз навбатида объект ёки субъект томонидан белгиланиши мумкин: гапда ориентир аниқ кўрсатилганда – объект, кўрсатилмаган бўлса – субъект томонидан белгиланади. 来 [lái] феъли хитой тилида асосий содда ҳаракат йўналиши феъллари гуруҳига киритилган. 来[lái] кўп маъноли ва гапда мустақил феъл, кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифаларида қўлланила олади. 来[lái] келмоқ феъли семантикасидаги ўзига хос жиҳат шуки, бу феъл орқали ҳаракат ориентири ёки йўналишидан ташқари хабарнинг баён қилиниш нуқтаси, вазиятнинг ким (ёки нима) нуқтаи назаридан тавсифланаётгани ҳам белгиланади. Мақолада来 [lái] ҳаракат йўналиши феълининг семантик хусусиятлари ўрганилган ва таржима жараёнида ўзбек тилидаги эквивалентлари аниқланган. Люй Шусянгнинг «现代汉语八百词吕叔湘» (Ҳозирги хитой тилининг 800 та сўзи) китобидаги материаллар асосида来 [lái] феълининг мустақил ва кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифасидаги моделлари таҳлил қилинган. Хитой тилидаги 来 [lái] ва ўзбек тилидаги келмоқ феълларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари ёритилган.
Мақолада академик лицей ўқувчиларининг зоология бўйича мустақил ишларини ташкил этиш кўрсатилган
Ушбу мақолада муаллиф томонидан бугунги кунда олий таълим муассасалари талабаларнинг мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу жараёнда учраётган муаммолар борасида фикр юритилган.
Мазкур мақолада совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон халқини енгил ва озиқовқат саноати маҳсулотлари билан саноатнинг қайта ишлаш соҳаларини эса, хом ашё билан таъминлаш масалалари ёритилган. Унда Ўзбекистон аҳолисини енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларни бошқа республикалардан ташиб келтириш ҳамда иттифоқнинг бошқа минтақаларини, хусусан енгил саноатнинг қайта ишлаш корхоналарини республикада тайёрланган хом ашё билан таъминлаш ортиб борганлиги бирламчи манбалар асосида таҳлил қилинган.
КТСда айланиб юрадиган эксергиядан оқилона фойдаланиш учун технологик қурилмалар ва қурилмаларда эксергиянинг конверсиясини ўрганишга асосланган мураккаб кимёвий-технологик тизимларнинг термодинамик экзергиясини таҳлил қилиш масалалари келтирилган. Мавжуд нефтни қайта ишлаш заводида мавжуд бўлган ЭЛОУ-АВТ блокининг эксергия таҳлили унинг унумдорлигини ошириш билан нефтни иситишнинг зарур даражасини таъминлади