Тадкиког объектлари: Мустамлака ва совет даврида Узбекистан худудида жамият ижтимоий тузилмаси ва унинг трансформацияси.
Митинг максади: Узбекистан худудидаги жамият ижтимоий трансформациясини XIX аср охиридан XX аернинг 30-йиллари охирларида кечган сиёсий-ижтимоий ва ижтимоий-иктисодий жараёнлар билан узвий боғлиқликда тадқиқ этиш.
Тадкиког усуллари: муаммовий-хронологик, тарихий-ретроспектив, киёсий ва тизимли тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ишда Узбекистан худудида ижтимоий стратификация масаласини урганишга мамлакат тарихшунослигида авваллари қўлланилмаган жамиятни стратификациялаш назарияси асосидаги концептуал-мстодологик мавксъ нуктаи назаридан ёндашган холда комплекс тарзда кўриб чиқиб, узок давом этган тарихий давр мобайнида ўрганишга ҳаракат қилинди.
Амалий ахамияги: дисссртацияда тизимлаштирилган маълумотлар Узбекистоннинг тарихий ўтмиши хакидаги билимларнинг чуқурлашувига ва ёшлар дунёкарашининг шаклланишига ёрдам бериши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва икгисоднй самарадорлиги: диссертация материаллари асосида жаъми 38 та иш эълон килинган, жумладан, 1 монография, 21 та журнал мақоласи (жумладан 3 таси хорижий журналларда), 3 та ўкув қўлланмадан иборат акс этган. Ушбу нашрлардан олий таълим муассасалари талабалари, олимлар фойдаланиб келмокда.
Қўлланнш сохаси: Тадкикот материаллари. қўлга олинган натижа ва хулосаларидан жамиятшунослар, сиёсатшунослар, тарихчилар Узбекистан тарихи фанидан олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун илмий-мстодологик қўлланмалар ёзишда, юқори малакали кадрларни тайёрлаш жараёнида фойдаланишлари мумкин.
Тадқиқотда бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиатига оид муаммолар ва қарама-қаршиликлар хорижий тажриба асосида ўрганилган. Иқтисодчи олимларнинг ижтимоий ҳисобга оид тадқиқотларини ўрганиш натижасида муаллифлик ёндашуви шакллантирилган. Бухгалтерия ҳисоби илмий мактабининг социологик йўналиши вакилларининиг қарашлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, иқтисодий адабиётларни тадқиқи асосида бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиати моҳиятини очиб берувчи илмий асосланган хулосалар келтирилган.
Мақолада Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўзгариб бораётган тарих фанидаги тенденциялар ҳамда тарихий тадқиқотлар ва тарих таълимидаги асосий муаммолар таҳлил этилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда жаҳон тарихини ўқитиш бўйича илгари сурилган турли фаразлар бўйича муаллифнинг шахсий позицияси билдирилган. Масаланинг моҳияти Марказий Осиё алломаларининг шахсиятига оид лотин тилли манбалардаги, шунинг баробарида, алломалар асарларининг лотинча таржималарига доир миллий адабиётлардаги хатоликлар асосида ойдинлаштиришга ҳаракат қилинган
Мақолада ҳозирги кунда ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тўлиқ очиб бериш мақсадида ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олим ва мутахасисларнинг илмий асосланган фикр ва мулоҳазалари илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ҳозирги пайтда ижтимоий реклама қабул қилувчига тез ва самарали таъсир кўрсатибгина қолмасдан, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган қоида ва мезонларига ҳам тўғри келмоғи лозим.Зеро ижтимоий рекламанинг асосий мақсади бирор-бир ижтимоий муаммога нисбатан омма муносабатини қаратиш ва уни ўзгартириш, бундан ташқари, ижтимоий қадр-қимматни ошириш ёки такомиллаштириш, муаммони қабул қилиш тарзини ўзгартиришдан иборатдир.Унинг ўзига хос хусусияти у жамиятда истиқомат қилаётган муайян бир инсонга ҳам ёки, умуман олганда, бутун жамоага ҳам йўналтирилган бўлади. Таъкидлаш жоизки, ижтимоий реклама жамиятдаги аҳамиятга молик бўлган ҳеч қандай муаммоларни четлаб ўтаётгани йўқ, гўёки у инсонларга ҳаётдаги қийин вазиятларда йўл кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтаб келмоқда. Шунингдек унинг вазифалари яъни мулоқат ўрнатувчи, ғоявий, тарбиявий, умумлаштирувчи, эстетик ва иқтисодий жиҳатларини илмий назарий жиҳатдан ёритиб бериш билан бир қаторда, унинг нотижорат руҳидаги, кенг халқ оммасига қаратилган ва давлат рекламаларига ажратган ҳолда уларнинг ўртасидаги фарқлар ёритиб берилган. Ижтимоий рекламаларнинг мазмун–моҳиятини тўлиқроқ очиб бериш мақсадида унинг тарихий ривожланиши, тарихий манбалар ва ушбу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган олимларнинг келтириб ўтган маълумотларига таянган ҳолда очиб берилган. Шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни ҳарбий соҳа, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, йўл ҳаракати қоидалари, оила,фарзандлар ва таълим, спорт соҳаси ва атроф муҳитни озода сақлашга қаратилган йўналишларга ажратган ҳолда ҳаётий мисоллар ёрдамида қиёсий таҳлил қилинган.
Ижтимоий педиатрия – бу боланинг соғлиғини жамият, атроф-муҳит, мактаб ва оила шароитида кўриб чиқадиган глобал, яхлит ва кўп тармоқли ёндашув. У боланинг саломатлиги ва ривожланишининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатларини, шунингдек, парвариш қилиш, касалликни олдини олиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини оширишни бирлаштиради. Ижтимоий педиатрия учта йўналишда фаолият юритади: ижтимоий сабаблар билан боғлиқ болалар саломатлиги муаммолари, болалар саломатлиги муаммоларининг ижтимоий оқибатлари ва жамиятда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш. Шундай қилиб, ижтимоий педиатрия болаларни даволаш, саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва реабилитацияни ўз ичига олади. Ижтимоий педиатрия фани тиббиёт олий ўқув юртлари ва маҳаллалар ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантиради.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
Ушбу мақола ижтимоий ҳимояга оид Ўзбекистон миллий тарихий тажрибасининг айрим жиҳатларини ўрганишга, хусусан узоқ ўтмиш даврларида ҳарбий хизматга жалб этилган шахсларни ижтимоий муҳофазалаш бўйича миллий асосларни илмий тадқиқ этишга, шулар орқали ушбу соҳадаги ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тарихий фактларини ва манбаларини янада кенроқ ёритишга бағишланган
Maqolada matnshunoslikning asosi boʻlgan matn tarixi atamasi boʻyicha nazariy qarashlar tahlil qilinadi va umumlashtiriladi, bundan tashqari muqobil oʻrganish usuli haqida soʻz yuritiladi.Muallif matn tarixini tadqiq qilishning yaxlit tizimini ishlab chiqish zarurligini asoslaydi. Buyuk shoir va mutafakkir Alisher Navoiy qarashlaridan kelib chiqib, bu tizim asos bo‘ladigan ilmiy mezonlar belgilab berildi. Hadis matnlari tarixini o‘rganishda matn tarixini o‘rganishdan foydalanilganligi va adabiy yodgorliklarni bibliografiya va ilmiy tadqiq etish jarayonida o‘zaro ta’sirning yuqori samarali usuli qo‘llanilganligi ilmiy jihatdan isbotlangan. Badiiy asarlar matni tarixini o‘rganishda ilmiy aniqlik, matn barkamolligiga erishishning asosiy shartlaridan biri kontrast usulidan foydalanish hisoblanadi, degan xulosaga kelindi.
Ўзбeкистон вa Ҳиндистон ўртaсидaги aлоқaлaр тaриxи узоқ ўтмишгa бориб тaқaлaди. Ўзбeкистон мустaқилликкa эришгaнидaн сўнг ўзaро муносaбaтлaр янгичa мaзмунмоҳият кaсб этиб кeлaди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, тарихий, иқтисодий тадқиқи фанлараро ёндашув илмий тадқиқот услубида ўрганилган. Таҳлил қилиш давомида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ўрганган ўзбек ва ҳинд олимларининг асарлари кўриб чиқилади. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ўрганган ўзбек олимларининг илмий асарларида муносабатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари таҳлил қилинади. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнининг 2000 йилларгача бўлган даврини диссертация иши даржасида ўрганган олимлардан Р.Асадова, Н.Ибрагимоваларнинг ишлари тадқиқ қилинади. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихини ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг 1993-2004-йиллардаги Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари лавозимида фаолият олиб борган С.Мирқосимов, И.Нематов ва И.Мавлановларнинг илмий мақола ва диссертациялари кўриб чиқилади. Мақолада икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ўрганган ҳинд олимлари Сканд Р. Таял, Барун Де, Раҳул Трипатҳи , В.Чооб, Рамакант Дwиведи, Рамгопал Агарwала , Меэна Сингҳ Рой, Пракаш Шри, Ражорши Рой, К. Сантҳанам, Г-н Бхаргав Митраларнинг илмий асарлари ўрганилди. Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ёритилиб боришида Республикамизнинг даврий матбуот нашрлари асосий ўринни эгаллаб келмоқда. Мазкур ишда газеталарда икки давлатнинг дўстона муносабатлари тўғрисида мақолалар эълон қилган муаллифларнинг маълумотлари тадқиқ қилинган.
Ушбу мақолада совет ҳокимияти ва мустақиллик йилларида Фарғонада мевали дарахтлар янги навлари кириб келиши, яратилиши ва иқлимлаштирилиши тарихи манбалар ва адабиётлар таҳлили орқали очиб берилган. Шунингдек, мевали боғлар ташкил ташкил этишдаги муаммолар, уларнинг ҳосилдорлиги, касалликларга чидами, нарх-навоси ва маҳаллий иқлимга мослашуви тарихи ҳам атрофлича келтирилган
Ўлкамизда илк ўрта асрларга оид жуда кўплаб мудофаа иншоотлари сақланиб қолган. Бугунги кунда уларнинг қурилиш тарихи ва қандай вазифа бажарганлиги ҳақида маьлум бир маълумотга эгамиз.