2017 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эркин иқтисодий ҳудуд барпо этилиши режалаштирилмоқда . Бугунги кунда, Ўзбекистонда 3 та иқтисодий ҳудуд фаолият юритади. Бу ерда сармоядорлар учун бизнес юритиш учун имтиѐзлар ва алоҳида имкониятлар тақдим этилади. Булар, Навоий вилоятидаги «Навоий» саноат-иқтисодий зонаси, Тошкент вилоятидаги «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва Жиззах ҳамда Сирдарѐ вилоятидаги «Жиззах» махсус индустриал зонасидир.
Мақодала Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш ва уларни тартибга солиш борасидаги мавжуд қонунчилик кўриб чиқилган. Шунингдек, мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги еркин иқтисодий зоналарга (ЕИЗ) инвестициялар киритиш истиқболлари муҳокама қилинади. Инвестициялар ҳажмининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини корреляцион таҳлил қилинган. ЕИЗ фаолиятининг назарий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Муаллифнинг хулосалари ва таклифлари минтақанинг инвестиция салоҳиятини яхшилаш ва ЕИЗнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун қилинган.
Мақолада Ҳиндистон ижтимоий-иқтисодий моделининг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланишининг замонавий тенденциялари, ташқи савдоси таҳлили ва уни тартибга солиш амалиёти, мамлакат иқтисодиётини модернизациялашда экспорт салоҳиятини оширишнинг аҳамияти, импорт таркибини мақбуллаштириш, ҳамда хорижий инвeстицияларни жалб этиш ва ташқи инвeстиция сиёсати хусусиятлари каби масалалар ёритилган. Ҳиндистон туризмнинг асосий турлари ривожланган марказлардан биридир. Ҳиндистон миллионлаб саёҳатчиларни денгиз ва тоғлар бўйлаб дам олиш, сайёҳлик ва архитектура ёдгорликлари, унутилмас дам олиш, фестивал ва карнаваллар, маънавий юксалиш ва мамлакатнинг маданияти, урф-одатлари ва маънавий меросига чуқур сингиб кетиш имкониятини таклиф этади. Ҳиндистон сайёҳликни ривожлантириш учун ноёб табиий, рекреацион, маданий ва тарихий манбаларга эга бўлган Осиё минтақасининг муҳим манзили эканлиги очиб берилган. Мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш, саноат ва дам олиш, дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолининг фаровонлиги жадал ривожланиб бораётгани сайёҳликнинг ички ва ташқи сайёҳлик сафарларини, туризм турларини ва йўналишларини диверсификация қилиш даражасини кескин оширди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда туризм соҳасининг ривожланиш босқичлари ва йўналишлари, ҳамда мавжуд эркин иқтисодий ҳудудларнинг мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятининг муҳим шакли сифатида қаралган. Мақола охирида мавзу бўйича фикр ва мулоҳазалар келтирилиб, аниқ хулоса кўрсатилган.
Сўнгги йилларда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда интернет технологияларидан фойдаланиш ҳажмининг кескин ортиши кузатилди. Ушбу мақолада Ўзбекистондаги эркин иқтисодий ҳудудларга тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда интернет маркетинг технологияларидан фойдаланишнинг
аҳамияти, ҳозирги ҳолати ёритилган. Тадқиқотда эркин иқтисодий зоналарнинг веб саҳифалари ҳамда контенти таҳлил қилинган, хориж тажрибаси ўрганилган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос хусусиятлари, эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилган, эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган ҳамда янги турдаги эркин иқтисодий зоналарни яратиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Мақолада минтақанинг рекреацион ва туристик салоҳияти ўрганиб чиқилган. Тошкент вилояти мисолида хизмат кўрсатиш соҳасининг турли соҳаларини ривожлантириш учун кейинги туртки бўлган рекреацион тадбирларни самарали ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Минтақанинг имкониятлари, таҳдидлари, ижобий ва салбий томонларини аниқлаш учун Чимён - Чорвоқ курорти ва рекреацион зонасининг рекреацион ва туристик салоҳиятини SWOT таҳлили ўтказилди. Чорвоқ сув омбори зонасининг ўтказувчанлик қобилияти ҳисобга олинган. Ушбу таҳлил натижасида минтақанинг экотизимидаги салбий ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар аниқланди ва Тошкент вилоятининг рекреацион ва туристик салоҳиятини камайтириш имкониятлари тўғрисида тахминлар қабул қилинди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг тог ъва тоғ олди зоналарини районлаштириш ишлари амалга оширилди. Натижада, тоғдаги ҳордиқ чиқариш зоналарининг тўрт хил функционал тури аниқланди. Ўзбекистоннинг тоғли зонасида дам олишни ҳудудий ташкил этиш ва ривожлантиришнинг истиқболлари контсепцияси таклиф қилинган ва унинг фаолиятининг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада эркин иқтисодий зоналарда инвестиция фаолияти жозибадорлигини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари таҳлил этилган. Унда эркин иқтисодий зонага оид қонунчилик моҳияти тавсифланган. Мавзуни тадқиқ этиш натижасида инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича асослантирилган хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ushbu maqolada mualliflar tomonidan O‘zbekistonda transport-logistika klasteri bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar va ularni holatini organgan holda, xorij tajribalarini qo‘llash amaliyoti atroflicha yoritilgan.Shuningdek, rivojlangan mamlakatlarda transport logistika klasterlar boyicha tajribalar tahlil qilingan.Shulardan kelib chiqqan holda maqolada xorij tajribalarini organish va mamlakatimizda samarali qollash masalalari oz aksini topgan.Jumladan, Finlyandiya, Yaponiya, Rossiya, Qozogiston kabi mamlakatlarda transport-logistika klasteri bo‘yicha tajribalari qiyosiy tahlil qilinib uni O‘zbekistonda qo‘llash uchun bir qator tavsiyaiar berilgan.
Иссик арид зона шароитида улим вактини аниклаш учун массив кон йукотишдан вафот этган 61 нафар шахснинг узунчок мияси текширувдан утказилди. Аутолиз жараёнларини аста-секин ошиши кайд этилди ва бу жараёнлар кон томирларда нейронларга нисбатан кучлирок ривожланган булади. Постмортал давр динамикасида узунчок мия нейрон ва кон томирларининг морфологик ва морфометрик параметрларининг киёсий характеристикаси иссик арид зона шароитида улим вактини аниклаш имконини беради.
Статья раскрывает вопросы международных экономических отношений Республики Узбекистан, политику Узбекистана по развитию международного торгово-экономического сотрудничества, а также, экономические отношения Узбекистана и стран СНГ. Рассматриваются перспективы развития в долгосрочном периоде.
Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарда инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг алоҳида жиҳатларига бағишланган. Мақолада инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг маълум босқичлари таҳлил қилинган, айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари ёритиб берилган. Инвесторларнинг ЭИЗлар доирасида фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган ҳамда ушбу йўналишда айрим давлат органлари ваколатлари кўриб чиқилган, шу жумладан ер ажратиш жараёни ва уни такомиллаштириш йўллари ҳам. ЭИЗлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш йўллари келтирилган ва ЭИЗ органларининг йиғилишларини ўтказиш механизмини яхшилашнинг маълум йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Айрим давлат органлари фаолиятида электрон ҳужжат алмашинувини татбиқ қилиш ва амалий фойдаланиш, инвестицион аризаларни кўриб чиқишдаги камчиликларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир муаммоли масала бўйича тегишли тавсиялар
берилган.