Ma’lumki mehnat intizomi ishlab chiqarish jarayonidagi ob`ektiv zaruratdir. Yuridik adabiyotda mazkur tushuncha turlicha talqin etilib kelinadi. Mehnat intizomi huquqiy normalar bilan mustahkamlab qo‘yilgan ishlab chiqarish ishtirokchilarining o‘zaro munosabatlarini belgilovchi tartib hisoblanadi. Oddiyroq qilib aytganda, mehnat intizomi birgalikdagi mehnatning zaruratini hamda mehnat ishtirokchilarining muayyan tartibga bo‘ysinishini anglatadi. Mehnat intizomi turli fanlar predmeti sifatida o‘rganiladi. Qonunchilik sohasida esa u huquqiy kategoriya sifatida o‘rganiladi va tadqiq etiladi. Mehnat intizomi mehnat huquqining instituti sifatida ham muhim ahamiyat kasb etadi. Uning bu jihati korxonaning ichki mehnat tartibi qoidalarini, xodim hamda ish beruvchining burchlarini tartibga soluvchi, shuningdek, halol mehnat va uni rag`batlantirish choralari hamda mehnat intizomini buzganlik uchun xodimlarning intizomiy javobgarligini belgilovchi huquqiy normalar tizimi sifatida namoyon bo‘ladi. Mehnat intizomi o‘z tabiatiga ko‘ra, muayyan darajada xodimning haqiqiy xulq-atvori va axloqining ko‘zgusi hamdir. Chunki, bunda ma`lum ma’noda xodimning ishlab chiqarish intizomidan va bu borada belgilangan tartibga qay darajada rioya qilayotganidan dalolat beradi. Ushbu maqolada O‘zbekistonda huquqiy normalar orqali korxona va muassasa xodimlarining mehnat intizomi bilan bog‘liq barcha holat tahlil qilinadi. Zotan, ishlab chiqarishdagi mehnat unumdorligini holatiga ko‘p jihatdan mehnat jarayonida xodimlarning mehnat intizomiga rioya qilishi yoki qilmasligiga bevosita bog`liqdir.
Мақолада расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар асосида ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миграция жараёнларида иштироки очиб берилган. Ўзбекистонликларнинг меҳнат миграциясида Россияни ўрни, иккала давлатлар ўртасидаги ҳамкорлиги янги чора-тадбирлар белгиланганлиги кўрсатилган. Меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий томонлари асослаб берилган. Мақолада муаллиф миграциясидаги феминизациялашуви жараёнига ўз муносабатини билдирган. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида меҳнат миграциясида фаол иштирок этаётганлиги таҳлил этилган.
Шу билан бир қаторда республикада аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тизим яратилганлиги қайд этилган ва бу борада қабул қилинган қарорлар келтирилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий битимларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Ташқи иқтисодий битим – бу бир тарафи чет эл контрагент ёки бошка давлатда жойлашган тижорат корхонаси бўлган, битим харакати чет элга чиқариш ёки чет элдан олиб киришга каратилган, контрагент билан хисоб-китобларда чет эл валютасидан фойдаланиладиган битим тушунилади. Ташқи иқтисодий битимнингнинг айрим турлари Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномалари акс еттирилмаганлиги аниқланди.
Мақола ташқи иқтисодий битимлар шартлари, уларнинг мазмуни ва талаблари, хусусан, ҳуқуқни қўллаш, арбитраж келишуви бандини акс еттириш, шартнома тилининг афзалликларини аниқлаш, нодавлат тартибга солиш меъёрларини қўллаш пайтида нотўғри шаклланиши билан боғлиқ турли хил муаммолар мавжудлиги қайд етилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида акс еттирилмаган ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, яъни дистрибьютор ва форфейтинг шартномага, ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларига, интернет- кимошдиларга, интернет-танловларга ёки интернет-биржаларга нисбатан ҳуқуқни қўллаш амалдаги қонун таърифини тартибга солиш зарур, деган хулосага келинади.
Хорижий тажриба ва илмий-назарий қарашларни ўрганиш асосида ташқи иқтисодий битимларнинг айрим турларини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш йўллари ўрганилди. Таҳлил натижалари асосида тегишли хулосалар чиқарилиб, амалдаги қонунчиликка оид таклифлар ишлаб чиқилди
Мазкур мақолада Ўзбекистон қонунчилигида муаллифлик шартномасини тартибга солишга қаратилган нормалар таҳлили, муаллифлик шартномаси турлари, гонорар тўлови, ЭҲМ дастурлари билан боғлиқ шартномалар ҳамда муаллифлик жамиятларига доир масалалар
ёритилган.
Vақола энергия таъминоти шартномасининг ҳуқуқий табиатини тавсифлашнинг илмий-ҳуқуқий таҳлилига бағишланган
Бугунги кунда юридик фан ва амалиёти учун муҳим масала лизинг шартномасини фуқаролик шартномасининг мустақил турига ажратиш ёки уни ижара шартномасининг бир тури деб ҳисоблашдир. Мақолада лизингнинг ҳуқуқий табиатини баҳолаш бўйича турли нуқтаи назарлар мавжуд бўлган хорижий ва миллий ҳуқуқий адабиётлар кўриб чиқилган. Лизинг ўзининг "ёшлиги" туфайли ҳали анъана ва белгиланган амалиётларга ега емас, шунинг учун ижара шартнома- сининг фуқаролик мажбуриятлари тизимидаги ўрни масаласи назария ва амалиётда муҳокамага сабаб бўлиб қолаверади.
Ушбу мақолада шартнома танлаш эркинлиги тамойилининг мазмуни аниқланиб, асосий эътибор номланмаган ва аралаш шартномалар тушунчалари ҳамда уларнинг ўзаро муносабатига қаратилади
Мақолада расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, мутахассислар тадқиқотлари асосида Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миграцион жараёнлардаги иштирокини тарихчи нуқтаи- назаридан ёритилган. Ўзбекистонликларнинг Россияга меҳнат миграцияси, иккала давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда муаммоларни ечимидаги янги йўналишлар очиб берилган. Мақола муаллифи томонидан меҳнат миграциясининг ижобий ва салбий томонлари кўрсатилган. Ўзбекистон ҳозирги даврда халқаро ҳамжамиятининг аъзоси сифатида жаҳон меҳнат миграциясининг фаол аъзоси бўлиб келмоқда
Мақолада муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасини таъминлашда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг тутган ўрни, шу билан бирга бугунги кунда муҳим аҳамият касб этаётган ижодий тафаккур мулки, яъни муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ масалалар назарий ва амалий жиҳатдан ёритилган. Хусусан, муаллифлик ҳуқуқини шартномавий-ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг қонуний асослари, муаллифлик шартномаларининг таснифи ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишда МДҲ давлатлари тажрибаси бўйича тегишли фикрлар билдирилган. Шу билан бирга, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясига, шу жумладан бузилган ҳуқуқларни тиклашга доир тегишли таклифлар берилди
Ушбу мақолада шартномавий муносабатларда маънавий зиённи қоплашнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Бу йўналишдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган. Фуқаролар тузадиган ҳар қандай шартнома шартларини бажармаслик оқибатида унга нафақат моддий зарар балки маънавий зиён ҳам етказилиши мумкин деган хулосага келинган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги нормалари асосида ижара шартномасининг ҳуқуқий таърифи берилган, молиявий ижара шартномасининг хусусиятлари ва уни тузиш шакли кўриб чиқилган; ижара шартномасининг муҳим шартларини, шунингдек томонларнинг - лизинг берувчининг, лизинг олувчининг ва сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини таҳлил қилди. Лизинг объекти билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган хатарлар масаласи кўриб чиқилмоқда - ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан йўқолиши ёки яширин шикастланиш хавфи; сотувчининг тўловга лаёқатсизлиги ёки ижарага олинган активнинг ундан фойдаланиш мақсадларига мос келмаслиги билан боғлиқ хатарлар. Лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ўзларининг учинчи шахсларга бўлган ҳуқуқларини бериш бўйича муносабатлари аниқланди. Томонларнинг ижара шартномаси бўйича жавобгарлиги кўриб чиқилади. Лизинг муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Сторонами может быть заключен договор, пре-
дусматривающий обязанность одной стороны предоставить другой стороне вещи, определенные родовыми признаками (договор предоставлении вещей в кредит) (ст.747 ГК). Данному виду договора посвящена лишь одна статья в Гражданском кодексе, что создает
неясность при его применении. Распространение на этот институт правил о договоре кредита (§2 главы 41 ГК) позволяет применять данную норму закона на практике.
Мақолада темир йўл транспортида халқаро йўловчи ташиш муносабатларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солиш масалаларини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Муаллиф халқаро темир йўл ташишларига нисбатан қўлланиладиган бориш мамлакати қонуни, жўнатувчи давлат қонуни, етиб бориш (багажга нисбатан қабул қилиб олиниши белгиланган) мамлакат қонуни, шартнома тузилган давлат қонуни, воқеа содир бўлган жой қонуни, юридик шахс (ташувчи) қонуни каби коллизион боғловчиларни кўриб чиққан. Муаллиф олиб борилган тадқиқот натижасида миллий қонунчилигимизда халқаро ташиш муносабатларига нисбатан қўлланиладиган коллизион нормалар турларини кўпайтиришни таклиф қилади.
Мақодала Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси, унинг тузилиши ва суғурта ҳодисасини аниқлаш масалалари ёритилган, шунингдек, тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада омонат сақлаш шартномаси, унинг турлари, товар омборида омонат сақлаш шартномасининг ўзига хос белгилари, мазмуни таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф товар омборида омонат сақлаш шартномасини тартибга солувчи қонунчиликни таҳлил қилган ҳолда, ушбу нормаларни амалиётда татбиқ қилишнинг ўзига хослигига эътибор қаратган
Мазкур мақолада Америка Қўшма Штатларининг меҳнат қонунчилиги, мамлакатда меҳнат низоларини судгача ҳал қилиш тартиби, Бандликни таъминлашда тенг имкониятларни яратиш бўйича комиссия фаолиятининг асосий функциялари ҳамда вазифалари, меҳнат соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ амалга оширилаётган дастурлар таҳлил қилинади.