Тадқиқот объекти: Физика таълими жараёни.
Тадқиқот мақсади: физика таълими даврийлиги қонунияти ва шу қонуниятга мувофик физика таълими даврларини асослаш.
Тадқиқот методлари: Тадқикот мавзуси билан боғлиқ адабиётларни ўрганиш; ўкув жараёнини кузатиш, ўқитувчи ва ўқувчи билан суҳбат; мактабдаги илғор ўқитувчилар тажрибасини умумлаштириш; сўровнома ўтказиш; педагогик тажрибани ташкил қилиш, ўтказиш ва тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Таълимнинг даврийлиги қонуниятини алоҳида тадкикот предмета сифатида ажратиб, физика таълими даврлари методик жиҳатдан тавсифланди, физика таълими даврларини ўзаро фарк килиш ўлчовлари таҳлил килинди, физика таълимини даврий ташкил этиш амалиёти ёритилди, ўрта мактабда физика таълимини даврий бошқариш, физикадан ўқув материалини тўлик ўзлаштириш технологиясига асос солинди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган физика таълимининг даврийлик технологиясидан ўрта мактаб физика таълимида; дарслик ва ўқув адабиётларини яратишда, мустақил ва масофавий таълимнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида фойдаланилади. Физика таълимида даврийлик технологияси ғояларини умумий ўрта мактабдаги бошқа ўқув предметларини ўқитишда ва таълимнинг бошка босқичларида ҳам қўллаш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва самарадорлиги: Диссертация юзасидан монография, рисолалар, 30 дан ортик мақолалар эълон қилинган. Тадқикот натижалари Халқаро ва республика миқёсидаги катор анжуманлар (Бухоро, 2000, 2001, 2002, 2003; Қарши, 2003, 2004; Гулистон, 2002, 2005; Самарканд, 2003, 2004; Тошкент, 2003, 2005; Термиз, 2003, 2004; Наманган, 2005; Фарғона, 2002, 2004), Бухоро давлат университета профессор-
ўқитувчиларининг анжуманларида муҳокама этилди. Умумий таълим мактабларида физика таълими даврийлик конуниятлари асосида ташкил этилганда самарадорлик ўртача 20,8 % га етади.
Қўлланиш даражаси: Тадқиқот натижалари ўрта мактабда физика ўқитиш жараёнида, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида, дарслик ва қўлланмалар ёзишда ҳамда ушбу муаммо билан боғлик тадкиқотларни олиб боришда қўлланилиши мумкин.
Бириктирувчи тўқима дисплазияси – бу организмнинг ривожланишидаги ноёб онтогенетик аномалия бўлиб, юрак фаолиятидаги функционал ўзгаришларининг морфологик асосидир. У мураккаб, замонавий тиббиётнинг тўлиқ ўрганилмаган масалаларидан бири хисобланади. 115 нафар мактабгача ва мактаб ёшидаги бириктирувчи тўқима дисплазияси ва юрак ривожланишида кичик аномалиялари бўлган болалар ўрганилди. Бириктирувчи тўқима дисплазияси синдроми ва эмбриогенез стигмаларининг ташқи фенотипик белгиларининг юқори учраш частотаси аниқланди. Юрак қон томир патологияси ва юрагида кичик аномалиялари бўлган болаларнинг қон зардобида гидроксипролиннинг ўртача кўрсаткичининг ортиши ва минераллар дисбаланси билан касалликнинг клиник белгиларининг узаро муносабати аниқланди. Дислементозли болаларда патологик жараён ривожланишининг баъзи патогенетик йўналишлари аниқланди. Минераллар ҳолати асосий касалликнинг оғирлигини баҳолаш учун муҳим информатцион мезон эканлиги исботланган.
В статье затрагиваются проблемы двуязычия (многоязычия), её актуальность, процессы развития и взаимообогащения языков в многонациональном государстве. Благодаря этим процессам в языках народов возникают некоторые общие закономерности, общие явления, главным образом в области лексики, синтаксиса, стилистики, семантики. Они в какой-то степени облегчают развитие разных типов двуязычия у народов.