Ислам в Японии: история и сегодня

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
152-158
10
5
Поделиться
Эрназаров, О. (2016). Ислам в Японии: история и сегодня. Востоковедения, 3(3), 152–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15612
Одил Эрназаров, Тюменский индустриальный университет

Старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья  посвящена  описанию  истории  ислама  в  Японии  и  культурным отношениям между японскими и мусульманскими народами. Основой для приведенных  сведений  явились  средневековые  мусульманские  источники,  военные отчеты  династии  Юань,  хронологии  династии  Мин,  португальские  источники  и современная японская литература.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

152

ЭРНАЗАРОВ ОДИЛ

Катта илмий ходим-изланувчи, ТИУ

Японияда ислом: тарих ва бугун

Аннотация. Мақола Японияда ислом дини ҳамда япон ва мусулмон халқлари

ўртасидаги маданий алоқалар тарихини баён қилишга бағишланган. Мақолада мазкур
мавзуга оид маълумотлар ўрта аср мусулмон манбалари, Юан сулоласининг Японияга
ҳарбий юришлари тўғрисидаги ҳисоботлар, Минг даври солномалари, португал
манбалари ва Япония ҳақидаги замонавий адабиётлар асосида тақдим қилинган.

Таянч сўз ва иборалар: Ибн Ҳурдадбеҳ, Вақвақ ерлари, мўғуллар ва Юан

сулоласи, Абдуррашид Иброҳим, Умар Ямаока, Кобэ масжиди, “Буюк Япон
мусулмон лигаси”, “исломшунослик тадқиқотлари тўлқини”.

Аннотация. Статья посвящена описанию истории ислама в Японии и куль-

турным отношениям между японскими и мусульманскими народами. Основой для
приведенных сведений явились средневековые мусульманские источники, военные
отчеты династии Юань, хронологии династии Мин, португальские источники и
современная японская литература.

Опорные слова и выражения: Ибн Хурдадбек, «Земли Ваквак», монгольское

вторжение в Японию, Абдуррашид Ибрагим, Умар Ямаока, Мечеть Кобе,
«Мусульманская лига великой Японии», «волна исследований ислама».

Abstract. The paper investigates the description of the history of Islam in Japan and

cultural relations between the Japanese and Muslim peoples. The information of the
article which is used to on this topic is represented on the basis of the medieval Muslim
sources, Yuan dynasty’s military reports, Ming dynasty’s chronologies, Portuguese
sources and contemporary Japanese literatures.

Keywords and expressions: Ibn Khordadbeh, “Lands of Waqwaq”, Mongol invasions

of Japan, Abdurrashid Ibrahim, Omar Yamaoka, The Kobe Mosque, “Greater Japan
Muslim League”, “Islamic Studies Boom”.

Японияда ислом тарихи бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, қисқа даврни

қамраб олади. Японияда мусулмонлар сон жиҳатдан озчиликни ташкил қилиб,
унга эргашувчилар баҳоийлик эътиқодига нисбатан кўпроқ, христианлар
сонига қараганда камроқ ҳисобланади. Япониядаги мусулмон аҳоли асосан
индонезияликлар ва бошқа кичик муҳожир жамоаларидан иборат бўлиб, улар
мамлакатдаги умумий аҳолининг 0,08% ини ташкил қилади.

Японияда ислом тарихи ҳамда япон-мусулмон алоқалари ҳақида

маълумотлар берувчи манбалар жуда кам учрайди. Мавжудларида эса, ўрта
аср мусулмон манбалари, Юан сулоласининг Японияга юришлари
тўғрисидаги ҳисоботлар, Минг даври солномалари, Португал манбалари ва
Япония маданияти тўғрисидаги замонавий адабиётларда мазкур мавзу
бўйича муайян бир қисм маълумотларни жамлаш мумкин.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

153

Ўрта аср тарихий мусулмон манбаларида “Япония” номи илк маротаба

мусулмон картографи Ибн Ҳурдадбеҳ

1

асарларида учрайди. У ўз асарида

“Япония” номини “Вақвақ ерлари” сифатида икки маротаба зикр қилган:
“Хитойнинг шарқида “Вақвақ” деган замин бор. У ер олтинга шу даража
бойки, ерлик аҳоли ҳатто, итлари учун занжир, маймунлари учун
бўйинбоғларни ушбу металдан тайёрлашади. Улар тилла ип билан тўқилган
кўйлак ишлаб чиқарадилар. У ернинг ўрмонларидаги дарахтлардан олий
навли ёғоч тайёрлаш мумкин. Бу ердан олтин ва обнус дарахти ёғочлари ён-
атрофдаги ўлкаларга экспорт қилинади”

2

. Маҳмуд Кошғарий томонидан

XI асрда тузилган харитада Буюк ипак йўлининг қуруқликдаги энг шарқий
чеккаси Япония ҳудуди билан ниҳоя топган

3

.

Японияда ислом дини тарихи билан боғлиқ маълумотлар Юан

4

суло-

ласининг Японияга юришлари тўғрисидаги ҳисоботда учрайди. Ундаги
маълумотларга кўра, Хубилайхон ҳукумати аъзолари орасида унинг энг
ишончли ноиби ва маслаҳатчилари сифатида турли миллатга мансуб,
айниқса, ҳуи

5

, сему

6

, корейс ва хитойликлардан ўткир салоҳиятли вакиллар

тайинланган

7

. Денгиз қароқчилари томонидан Сонг

8

сулоласининг қўллаб-

қувватланаётганлиги маълум бўлгач, Хубилайхон Японияга қаратилган
ҳарбий ҳаракатларга киришган. Корё ҳукумати мўғул қўшинига ёрдам бериш

1

Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Хурдадбеҳ (820–912) – форсийзабон географ,

мусулмон дунёсида географияга оид ёзилган асар муаллифи. Унинг 846–847 йиллар
оралиғида ёзган “Китаб ал-масалик вал-мамалик” асари Шарқ ва Ғарб дунёсида жуда
машҳур ҳисобланади. Муаллиф бу асарда аббосий халифалиги тасарруфидаги ҳудудлар ва
халқлар ҳақида маълумот бериш билан бир қаторда, Жануби-шарқий Осиё, жумладан,
Ҳиндистон, Андаман ороллари, Малайзия яримороли, Ява ороллари ҳамда Танг хитойи,
Шилла қироллиги ва Япония ерлари тавсифи ҳамда улардаги халқларнинг маданияти ҳақида
таърифлар келтириб ўтган.

2

http://www.saudiaramcoworld.com/issue/200504/the.seas.of.sindbad.htm

3

https://en.wikipedia.org/wiki/Islam_in_Japan

4

Юан сулоласи – Хубилайхон даврида мўғуллар томонидан асос солиниб, 1279–

1368 йиллар оралиғида Хитойда ҳукмрон қилган. Ундан сўнг 1368 йилда Минг сулоласи
Хитойда ҳукмронликни эгаллаган.

5

Ҳуи миллати (“дунган” деб ҳам юритилади) – Хитойдаги асосий мусулмон этник

гуруҳлардан бири. Дунганлар мамлакатнинг барча қисмида истиқомат қилсалар-да,
уларнинг аксарияти шимоли-ғарбий провинцияларда яшашлари аниқланган. 2011 йилдаги
статистик маълумотларга мувофиқ, Хитойда 10,5 миллион нафар дунган миллатига мансуб
аҳоли мавжуд бўлиб, улар асосан хитой тилида сўзлашиб, ислом динига эътиқод қиладилар.

6

Сему – Юан сулоласи ҳукмронлиги даврида Хитойда мавжуд бўлган ижтимоий табақа

номи. “Сему” бир неча этник гуруҳлардан иборат бўлган, уларнинг аксариятини Марказий
ва Ғарбий Осиёдан келган халқлар ташкил қилган. “Сему” таркибида буддавий тюрпан
уйғурлар, тангутлар, тибетликлар, Онгуд, Аланс каби несториан христианлар, Марказий
осиёлик мусулмон форсий ва туркий халқлар ва ҳатто, Ғарбий Осиёдан яҳудийлар,
Европадан келиб қолган оз сонли этник гуруҳлар мавжуд бўлган.

7

http://www.muslimheritage.com/uploads/1001_Years_of_Missing_Martial_Arts%20.pdf

8

Сонг сулоласи – 960–1279 йилларда Хитойда ҳукмронлик қилган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

154

учун қуруқлик ва денгизда ҳаракатланувчи ҳарбий қўшинни юборди.
Конфуцийлик руҳонийларининг эътирозларига қарамай, Хубилайхон
Япония, Бирма, Вьетнам ва Ява оролларини истило қилишга киришди.
Шунингдек, у Сахалин каби чекка ҳудудларни ҳам қўлга киритишга ҳаракат
қилди. Оқибатда, унинг вафотидан сўнг, 1308 йилда маҳаллий аҳоли мўғул
мустамлакачилари ҳукмига бўйсунди.

Ўрта асрларда ислом динининг Японияга оид тарихи Минг

1

даври

манбаларида ҳам учрайди. Улардаги маълумотлардан хулоса қилиб айтиш
мумкинки, Хитойдаги мусулмонлар мисолида ўрта асрларда мусулмон ва
япон халқлари ўртасидаги маданий алоқалар муайян даражада мавжуд
бўлган. XIV асрда Минг сулоласининг дастлабки императори Ҳонгву
даврида япон оролларида Рюкю вассаллигига асос солинди. Бу давр
мобайнида Минг ҳукумати таркибида фаолият кўрсатган генерал Лан Ю
воситасида Хитойдаги мусулмонлардан дунганлар ва япон қиличсозлари
ўртасида

ҳамкорлик

алоқалари

боғланган.

Хитой

манбаларида

келтирилишича, шу даврда Лан Ю тасарруфида 10.000 га яқин катана, яъни,
анъанавий япон қиличсозлиги асосида ишланган қиличлар мажмуаси мавжуд
бўлган. Император Ҳонгву генералнинг Кёто билан боғлиқ ришталаридан
хабар топиб, буни давлатга нисбатан хиёнат деб ҳисоблаган ва тахминан
15.000 кишини қатл эттирган. XV асрга келиб, 1416–1419 йиллар оралиғида
Император Йонгле япон оролларидаги ўз вассаллигининг стратегик
хавфсизлиги нуқтаи назаридан уни бирлаштириш учун ҳарбий денгиз
флотини юборади.

Ўрта асрлар Европа манбаларида мусулмонлар ва Япония ўртасидаги

алоқалар ҳақида португал денгизчилари томонидан ҳам маълумот қол-
дирилган. Мазкур маълумотда япон халқига ислом динини етказиш
мақсадида сафарга чиққан бир мусулмон киши португаллар кемасида
1555 йилда Малакка (Малай яриморолида жойлашган қадимий шаҳар-
давлат) оролларигача сузиб келганлиги қайд қилинган

2

.

Замонавий манбаларда эса, яқин даврларда мусулмон

япон алоқаларини

йўлга қўйилиши XIX аср охирида Британия ва немис кемаларида хизмат
қилган индонезияликлар билан боғланади. 1870 йиллар охирида Муҳаммад
пайғамбар (с.а.в.) биографиясининг япон тилига таржима қилиниши жаҳон
маданияти тарихининг бир қисми сифатида ислом динининг япон халқи
орасида танилишига туртки бўлди. Мусулмон

япон алоқалари тарихидаги

яна бир воқеа 1890 йилда юз берган. Яъни, ўша вақтда, бир неча йил
муқаддам Константинополга расмий ташриф буюрган шаҳзода Комацу
Акихито шарафига Усмонли империя ҳукумати ҳарбий денгиз кемасини

1

Минг сулоласи – Зу Юанзанг томонидан асос солиниб, 1368–1644 йилларда Хитойда

ҳукмронлик қилган. Минг сулоласи ҳукмронлиги даврида Хитой чинни идишлар тайёрлаш
саноати нозик дизайн ва ёрқин ранглар билан бойиди.

2

Islam In Japan. Islamic Japanese. Retrieved, 2013.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

155

юборган эди. “Эртугрул” номли кема ўз миссиясини бажариб, 1890 йил
16 сентябрда уйга қайтаётганда Вакаяма префектураси (вилоят) яқинида
тўфон оқибатида фожиага учрайди.

XX асрда эса япон

мусулмон маданий алоқалари тарихи кўплаб

эътиборга молик воқеалар билан бойиди. Бунда Япония ҳукуматининг
мусулмон мамлакатлар билан олиб борган алоқалари кўлами кенгайганлиги
асосий ўрин тутган. Бинобарин, япон халқининг ён-атрофдаги мусулмон
мамлакатлар аҳолиси билан муайян йўналишларда мулоқотга кириши улар
орасида ислом динини қабул қилганлар сонининг ортишига олиб келди.
Мисол учун, бу даврда ҳаж зиёратини бажарган илк япон мусулмони Котаро
Ямаока саналади. У татар-рус ёзувчиси Абдуррашид Иброҳим билан
учрашгач, 1909 йил Бомбай шаҳрида ислом динини қабул қилади ва исмини
Умар Ямаока деб ўзгартиради.

Бу даврда ислом динини қабул қилган яна бир япониялик Бунпачиро

Арига бўлиб, у XX аср бошларида Ҳиндистонга тижорат мақсадида бориб, у
ердаги маҳаллий мусулмонлар таъсирида исломни қабул қилган ва
кейинчалик исмини Аҳмад Арига деб атаган. Яна бир япониялик Ямада
Тоажиро Константинополда 1892 йилдан бошлаб йигирма йил давомида
тижоратчи ва норасмий элчи сифатида фаолият олиб бориши асносида ислом
динини қабул қилган ва исмини Абдулхалилга ўзгартирган

1

.

Октябрь революцияси натижасида Марказий Осиё ва Россиядан турк-

татар миллатига мансуб бир неча юз мусулмонлар Японияга кириб келиши
ортидан уларга бошпана берилган ва мусулмонлар аста-секин асосий
шаҳарларга жойлашиши оқибатида кичик мусулмон жамоалари юзага
келган. Япон манбаларига кўра, уларнинг миқдори 1938 йилда тахминан
600 кишидан иборат эди. Мазкур мусулмонлар турли йўналишда маҳаллий
аҳоли билан мулоқатда бўлгач, баъзи японияликлар ҳам ислом динини қабул
қилганлар.

1935 йилда Япониядаги турк-татар савдогарлар жамоаси ёрдами билан

Кобэ масжиди бунёд этилди. 1908 йилда қурилиши режалаштирилган Токио
масжиди мусулмонларнинг умумий молиявий кўмаги ҳисобига 1938 йилда
қуриб битказилди. Ушбу масжидда 1938 йил Японияга қайтиб келган
Абдуррашид Иброҳим (1857–1944) ва Абдулҳай Қурбангули (1889–1972)
биринчилардан бўлиб имом сифатида фаолият олиб бордилар

2

.

1930 йилда ташкил этилган “Буюк Япон мусулмон лигаси” (Greater Japan

Muslim League) Япониядаги илк расмий исломий ташкилот саналади.
Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳукумат доираси вакиллари қўллаб-
қувватлови билан тузилган бу уюшма Японияда “исломшунослик
тадқиқотлари тўлқини” юзага келишига туртки бўлди. Ушбу вақт давомида

1

Toruko Gakan. His memoirs. – Tokyo, 1911.

2

"Alquran 10". Alquran2007.com. Retrieved 2 May, 2010.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

156

Японияда юздан ортиқ ислом динига оид китоб ва журналлар нашр қилинди.
Бу ташкилотнинг асосий мақсади япон қуролли кучлари ва зиёлиларга ислом
дунёси ҳақида тушунтириш беришдан иборат эди. Чунки, сиртдан қараганда
ўзаро боғлиқ бўлмаса-да, аммо япон ҳукумати Япониянинг Осиё халқлари
устидан ҳукмронлигини ифодалаган “Буюк Осиё” лойиҳаси учун ушбу
ҳаракатлар қўшимча кўмак бўлади, деб баҳолаганди. Бинобарин, ўша вақтда
Япония ва мусулмон дунёсининг асосий мақсади Ғарб мустамлакачилигидан
қутилиш бўлгани учун XX асрнинг бошлариданоқ япон ва ислом илмий
тадқиқот институтлари ўртасида алоқалар ўрнатилди.

II жаҳон урушидан кейин япон-мусулмон маданиятлари тарихида бир қадар

силжишлар кузатилди. Буни 1973 йилдаги нефть инқирози ортидан яна бир
маротаба “ислом билан қизиқиш тўлқини” юзага келганлигида кўриш мумкин.
Яқин Шарқ ва ундаги катта нефт захиралари япон иқтисодиёти учун аҳамиятли
эканлиги маълум бўлгач, япон оммавий ахборот воситаларида мусулмон дунёси
тўғрисида кенг миқёсда маълумот тарқалишига туртки бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Хитой ва Жануби-шарқий Осиёдаги

давлат ҳудудлари япон ҳарбийлари томонидан эгаллаб олиниши уларнинг
мусулмонлар билан алоқа боғлашларига сабаб бўлди. Мусулмон мамлакат-
ларидаги ҳарбий амалиётларда, мусулмонлар билан олиб борган алоқалари
натижасида исломни қабул қилган японлар ўз юртларига қайтгач, 1953 йилда
Содиқ Имаизуми раҳбарлигида дастлабки япон мусулмон ташкилоти
“Япония мусулмонлари ассоциацияси” ташкил қилинди. Бу ташкилотнинг
аъзолари сони илк даврда 65 та бўлган бўлса, Содиқ Имаизуми вафот этган
1959 йилда унинг аъзолари сони икки баробарга кўпайган.

Ассоциациянинг иккинчи президенти Умар Мита япон империяси

томонидан босиб олинган ўлкалардан бирида ислом динини қабул қилган. У
мусулмон бўлмасидан илгари япон ҳукумати назорати остидаги Хитойнинг
шимоли-шарқий провинциясида фаолият кўрсатадиган “Manshu railway”
компаниясида ишлаган. У хитойлик мусулмонлар билан мулоқот қилиш
натижасида Пекинда мусулмон бўлган. Умар Мита уруш тугагач, Японияга
қайтган, кейинроқ ҳаж зиёратини адо қилиб, урушдан кейинги давр илк япон
мусулмон ҳожисига айланган. Бундан ташқари, у Қуръоннинг япон тилидаги
дастлабки таржималарини амалга оширди. Шунингдек, “Ал-жазира”
телеканали унинг мисолида ислом ва Япония мавзусига бағишланган “Ҳаж
сари йўл – Япония” номли ҳужжатли фильмни суратга олган

1

.

Булардан ташқари, манбаларда II жаҳон урушидан сўнг Японияда мусул-

мон шиа жамоалари фаолияти кузатилганлигини кўриш мумкин. Масалан,
1960-йилларда Токиода ўрнашиб қолган баъзи шиа мусулмон оилалари

Япониядаги илк Азадари оилаларини ташкил қилган. 1970-йилларда

покистонлик тадбиркор Саид Ашиқ Али Бухорий Азадариларнинг

Япониядаги кундалик ижтимоий ва оилавий масалаларини ҳал қилишга

1

Road to Hajj – Japan. 26 Nov 09 – Pt 1. YouTube. 26 November 2009. Retrieved 2 May 2010.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

157

қаратилган мажлис ўтказишда ташаббускор бўлди. Бу мажлис биринчи бор

Саид Ашиқ Али Бухорий ва унинг дўсти Нозим Заидий хонадонида Муҳаррам

ойининг 7–12-кунлари бўлиб ўтди. Аввал бошида бу мажлисда асосан аудио

тасмалар, кейинроқ видео ёзувлардан фойдаланилди. Мазкур мажлислар

покистонлик ва эронлик мусулмон шиа ишчилари Японияга кириб келган 70-

йилларнинг охирига қадар ўтказилиб келинди. Кейинроқ, ушбу шиа ишчилари

қўллови орқали “муҳаррам мажлиси” Токиода “Азадари форуми” шаклида

ўтказиладиган бўлди. Ушбу вақтдан бошлаб, Азадариларнинг Муҳаррам

мажлиси ҳар йилнинг Муҳаррам ойида ташкил қилинадиган бўлди.

Мазкур воқеалар натижасида, 1982 йилга келиб Япониядаги мусулмонлар

сони 30.000 деб кўрсатилди (унинг ярми маҳаллий япон миллатига мансуб
мусулмонлардан иборат бўлган). Мусулмонларнинг сони ортиши сабаби 80-
йилларда кузатилган иқтисодий инқироз даврида Жануби-шарқий Осиёдаги
давлатлардан пул топиш мақсадида Японияга кўчиб келган инсонлар
орасида мусулмонлар салмоқли қисмни ташкил қилгани билан боғлиқ бўлиб,
у ердаги меҳнат фаолияти давомида мусулмон эркакларнинг маҳаллий япон
аёллари билан турмуш қуриш ҳолати кузатилганлиги ислом дини тараф-
дорлари сони кўпайишига таъсир кўрсатди

1

. Баъзи манбаларда XX асрнинг

охири – XXI аср бошларида Япониядаги мусулмонлар сони тахминан
100.000 кишини ташкил қилади, деб қайд қилинган

2

. Аслида эса ҳозирга

қадар Япониядаги мусулмонларнинг аниқ рақамини кўрсатиш мунозарали
масала бўлиб қолмоқда. Бу борада жиддий тадқиқот ишлари япониялик
олимлар Ҳироши Кожима (Аҳолишунослик ва ижтимоий хавфсизлик
тадқиқотлари миллий институти) ва Кэико Сакураи (Васеда университети)
томонидан амалга оширилди. Тадқиқот натижасида уларнинг тахминий
хулосалари шу бўлдики, Япониядаги мусулмон аҳоли сони қарийб
70.000 кишидан иборат бўлиб, шундан 90% хорижлик иммигрантлар ва
10% ини маҳаллий япон мусулмонлари ташкил қилади. Умуман олганда,
ислом дини тарафдорлари ҳақида аниқ рақамнинг мавжуд эмаслиги
фақатгина мусулмонлар билан боғлиқ кузатиладиган ҳолат эмас. Чунки,
япон ҳукумати диний ташкилотлар аъзоларини ҳисобга олиш ишларини
виждон эркинлигига оид масала бўлгани учун ташкил қилмаган. Микаил
Пенн фикрича, “япон ҳукумати Япониядаги мусулмонлар сони бўйича бирор
статистик ҳисобот олиб бормайди. Бунинг исботини этник япон бўлмаган
хорижий фуқародан расмий ҳукумат идораларида унинг диний мансублиги
ҳақида савол сўралмаслигида кўриш мумкин”

3

.

1

Nakano Lynne Y. Japan Times Newspaper (November 19, 1992). Marriages lead women into

Islam in Japan. Japan Times. Retrieved 27 December 2008.

2

Farah Caesar E., (25 April 2003). Islam: Beliefs and Observations. Barron's Educational Series;

7th Revised edition. ISBN 978-0-7641-2226-2.

3

Penn Michael. Islami in Japan. Harvard Asia Quarterly. Archived from the original on 2 February

2007. Retrieved 28 December 2008.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

158

Хулоса қилиб айтганда, Японияда ислом дини ҳамда япон

мусулмон

халқлари ўртасидаги маданий алоқалар алмашинуви тарихи қисқа даврни
қамраб олади ва бу ҳақида маълумотлар берувчи манбалар жуда кам
учрайди. Шунга қарамай, мавжуд манбалар асосида япон ва мусулмон
халқларининг ўзаро алоқалари даврлар оша тадрижий ривожланиб
борганлигини қайд этиш мумкин.

КАРИМОВ ФАРҲОД

Ўқитувчи, ТошДШИ

Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларнинг минтақавий

хавфсизликка таъсири

Аннотация. Мазкур мақолада бугунги кунда Яқин Шарқнинг минтақавий

барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ҳамда этносиёсий
муаммоларнинг хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, минтақадаги этник
муносабатлар ва зиддиятларнинг мақсади, Яқин Шарқ давлатларининг ушбу
масалаларга нисбатан муносабатлари, этносиёсий муаммоларда ташқи куч омили
масалалари ҳам кўриб чиқилган. Мазкур зиддиятларни ҳал қилиш ва уларнинг
олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилган.

Таянч сўз ва иборалар: минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, диний-этник

муносабатлар ва зиддиятлар.

Аннотация. В статье предпринята попытка изучения вопросов обеспечения

региональной стабильности и безопасности Ближнего Востока в настоящее
время, этнополитических проблем данного региона. Рассмотрены цели этнических
отношений и конфликтов, позиция государств Ближнего Востока и влияние
внешних факторов. Даны практические рекомендации по решению и
предотвращению подобных конфликтов.

Опорные слова и выражения: региональная стабильность, региональная

безопасность, религиозно-этнические отношения и конфликты.

Abstract. The attempt of studying the questions of ensuring regional stability and

safety in the Middle East in our days, peculiar elements of ethnopolitical problems of this
region is made in the article. The purposes of the ethnic relations and the conflicts,
positions of the states of the Middle East to these relations and influences of an external
factor are considered. Therefore, there are developed practical recommendations about
the decision and prevention of the similar conflicts.

Keywords and expressions: regional stability, regional security, ethnicity,

ethnoreligious relations and conflicts.


Бугунги ХХI асрда халқаро муносабатлар тизимида янги дунё

тартиботининг шаклланиши жараёни кечмоқда ва бу, ўз навбатида,
минтақалар даражасидаги ҳамда минтақалар ичидаги эскидан сақланиб

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов