Меҳнaт муносабатларида воягa етмaгaнлaрнинг ҳуқуқлaрини таъминлаш масалалари
Мақолада меҳнaт муносабатларида воягa етмaгaнлaрнинг ҳуқуқлaрини таъминлаш масалалари ёритилган бўлиб, муаллиф янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ушбу ҳуқуқларни таҳлил қилиш, шу билан бирга, бу борада МКга киритилган янгиликларни ёритишга ҳаракат қилган. Шунингдек муаллиф ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида уларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар, меҳнатини қўллаш тақиқланадиган ишлар, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари, мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиблари ва кафолатлари, қисқартирилган иш вақтининг давомийлиги ва ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги, уларни хизмат сафарига юборишни, иш вақтидан ташқари ишларга, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишни тақиқлаш, уларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили бериш, улар учун ишлаб чиқариш нормалари ва иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида меҳнатига ҳақ тўлаш, меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун қўшимча кафолатларни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилишга ҳаракат қилган ҳамда бу борадаги ўзининг таклиф ва хулосаларини илгари сурган.