Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси доценти, ю.ф.н. В.Ё.Эргашевнинг “Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқини долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги монография бўйича расмий тақризчи
Маълумки, бозор муносабатлари тизими хусусий мулк, эркин рақобат, шартномалар эркинлиги каби асосий тамойилларга таянади. Агар уларнинг бири мавжуд бўлмаса, бозор тизими ҳам мавжуд бўлмайди.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53- моддасида хусусий мулк алоҳида равишда кўрсатиб ўтилгани бежиз эмас. Мулк ҳуқуқи таъминланган, мулкдор ҳуқуқлари ҳам томонлама ҳимоя қилинадиган жамиятдагина нафақат моддий фаровонлик, балки бошқа ижтимоий-сиёсий шахсий ҳуқуқларни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар вужудга келади.