Мақолада мамлакат иқтисодиётида темир йўл транспортининг моҳияти очиб берилган ҳамда тармоқнинг ривожланиш даражаси таҳлил қилинган. Темир йўл транспортининг самарадорлигини баҳолашнинг турли усуллари таҳлил қилинган, тизим фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичларининг ўзгариш тенденцияси акс эттирилган. Шу билан бир қаторда, темир йўл транспортида мавжуд муаммолар аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тавсия қилинган.
Ушбу мақолада ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш жараёнида маркетинг тадқиқотларининг муҳим йўналишларидан бири транспорт хизматлари учун самарали бозорни шакллантиришдир, бозор инфратузилмасининг энг муҳим таркибий қисми бўлган транспорт алоҳида минтақалар ва умуман мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиш динамикаси ва самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган
Мақолада Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида Хитой давлатининг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон, бир йул» лойихаси доирасида транспорт-коммуникация и инфратузилмалар соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада электрон тижоратни ривожлантиришда транспорт-логистакининг роли ва унинг турлари келтирилган, логистика соҳасида аҳборот теҳнологияларининг роли ўрганилган
Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши транспорт корхоналарида самарадорлик кўрсаткичларини ошишига улкан ҳисса қўшади. Иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ҳалқаро юк ташувида ўзининг аксини намоён этади.
Мақолада Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ҳиндистон иқтисодий тараққиёти, унинг икки томонлама савдони ривожлантириш тажрибаси каби омиллар ҳамда Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинади. Бундан ташқари, муаллиф “Марказий Осиёни боғлаш” деб номланган Ҳиндистон Марказий Осиё стратегиясини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва Ҳиндистоннинг асосий манфаатларини амалга оширишга қандай ҳаракат қилишининг иқтисодий жиҳатларини таҳлил қилади. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг асосий экспорт мақсадлари ва унинг экспорт сифати ўрганилиб, икки томонлама савдони ривожлантириш учун мавжуд шароит ва янги йўналишлардан фойдаланиб, Ўзбекистон экспортининг Ҳиндистондаги улуши қандай кўтарилиши мумкинлигини ўрганган. Муаллиф Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини боғлаш учун транспорт муносабатларини ва транспорт хабларини ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўлларини тадқиқ этган. Ҳиндистонни Эрон ва Марказий Осиё давлатлари орқали Европа билан боғловчи халқаро Жанубий-Шимолий транспорт коридори таклиф этилган ва Россия, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, муаллиф томонидан Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада Россия ва Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситалари эгаларини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунлари қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Мақолада мажбурий суғурта шартномаси, суғурта мукофоти, суғута суммаси, суғуртани тўлаш тартибига оид асосий нормалар ва тамойиллар таҳлил қилинган. Ҳар бир мамлакат қонунларининг миллий анъаналарини намоён қилувчи ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиётида муҳим бўғинлардан бири ҳисобланган транспорт тизими истиқлол йилларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари билан жадал ривожланиб келмоқда. Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилнинг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида “Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда. Мана шундай мураккаб шароитда “Сен - менга тегма, мен - сенга тегмайман” деган кайфият билан ишлашнинг даври ўтди Халқимизнинг ишончини қозониш, унинг орзу умидларини рўёбга чиқариш учун фақат тинимсиз меҳнат, изланиш ва ташаббус кўрсатиб яшаш керак ’’[Мирзиёев, 2017 йил, 14 январь;] деб таъкидлаб ўтдилар.
Бу мақолада Чет эл Иқлими хилма-хил бўлган Озарбайжон табиатида ер усти ва ер ости минерал сувлари мавжуд. Тупроқнинг хилма хиллиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, иссиқ ва минерал булоқларнинг кўплиги республика ҳудудида жаҳон аҳамиятига эга бўлган курорт ва дам олиш масканларини
ташкил этиш имконини беради. Бу зоналарда ҳудуднинг жозибали кўриниши, тарихий меʼморий ёдгорликлар, кўл ва дарёларнинг мавжудлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги йирик туристик марказларни яратиш имконини беради.
Maqolada Nukus shahrining bugungi kundagi shahar transporti va yo‘lovchi transporti faoliyati, shaharda hozirgi kunda yo‘lovchilarga xizmat ko‘rsatayotgan yo‘lovchi transport turlari, ularning yo‘nalish sxemasi, aholini tashishdagi muammolar va ulardan foydalanish ko‘rsatgishlari tahlil qilingan.
Мақолада Покистон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиши ва ташкилотнинг бугунги шароитда минтақавий ҳамкорликнинг асосий омили сифатида иштирок этиши муҳокама қилинади. Бугун Покистон ШҲТга аъзо бўлишни минтақавий сиёсатнинг асосий пойдевори деб ҳисоб лайди. Шанхай ташкилотидаги иштироки Исломободнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш, геостратегик ва геоиқтисодий салоҳиятни рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ўз мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, анъанавий рақиби бўлмиш Ҳиндистонни “тутиб туриш”га ёрдам беради. Шанхай ташкилотининг самарадорлиги янги форматда ўрганиб чиқилди. ШҲТни Покистон ва Ҳиндистоннинг қўшилиши билан кенгайтирилиши бу ташкилотни кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий воситаларидан бирига айлантирди. Бу эса унинг G7 гуруҳининг Осиёдаги аналоги сифатида умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган янги куч марказига айланиши мумкинлигини тақозо қилади. Покистон ва Ҳиндистоннинг аъзо бўлиши ташкилотдаги куч мувозанатини ўзгартирди ва Исломобод билан Деҳли ўртасида, шунингдек, Деҳли билан Пекин ўртасидаги зиддиятлар Шанхай ташкилотининг самарадорлигини янги форматда камайтириши ҳам мумкин. Мақолада Покистон ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо-давлатлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ўрганиб чиқилади. Исломобод Шанхай ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм муаммоларига минтақавий ёндашувни кучайтириш, минтақавий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка қўшган ҳиссасини мақсад қилиб олган. Исломобод Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Шанхай ташкилотининг Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан биргаликдаги фаол иштирокидан умидвор. Иқтисодий жиҳатдан, Покистон учун Шанхай Ташкилоти энергетика, транспорт ва алоқа соҳаларида ўз манфаатларини илгари суриш учун асосий платформадир. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги энг муҳим мақсадларидан бири сифатида Исломобод Марказий Осиё мамлакатлари энергия ресурсларидан истеъмол ва транзит учун фойдалана олишни, ўз навбатида, Шанхай Ташкилотига эса ўз ҳудуди орқали Жаҳон Океани, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёга кириш имкониятини тақдим этишни кўрсатди.