Жаҳонда кутубхоналар маънавиятли инсонларни тарбиялашда асосий муассаса бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий онгининг ривожланиши учун жуда кўп вазифаларни бажармоқда. Кутубхоналар бугунга қадар ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда. Глобаллашув жараёни кутубхоналарга ҳам жуда катта таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини бартараф этишда катта таъсирга эга. Кутубхона ассоциациялари ва муассасалари Халқаро Федерацияси (IFLA) маълумотига кўра, жаҳонда 569 мингдан зиёд кутубхоналар фаолият юритмоқда
Тасаввуф маънавий мероси бутун ислом олами халқларининг муштарак маънавий мероси саналади. Қолаверса, бу маънавий мерос бутун инсониятники ҳисобланади. Бугунги глобализация даврида кичик миллий маданиятларнинг қудратли давлатлар ва йирик маданиятларнинг кучли таъсири остида қолиб кетаётган пайтда, 1200 йилдан буён жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган суфизм таълимотини илмий жиҳатдан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Тасаввуф – бу минтақа халқларининг тарихий борлиғи, фалсафий ва бадиий тафаккур тарзи сифатида қадрлидир. Ҳеч кимга сир эмас, бугунги давр инсони маънавий қашшоқлик ва руҳий инқироздан азият чекиб келмоқда. Тасаввуфга ўхшаган маънавий ва фалсафий таълимотлар айнан ана шундай инқирозлар учун ўзига хос ваксинадир. Тасаввуф тарихи ва фалсафаси бўйича шу пайтгача жаҳон олимлари томонидан амалга оширилган ишлар денгиздан томчидай гап. Бу ҳали ишнинг бошлани- ши, холос. Бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳали кўп, бу соҳадаги арзигулик тадқиқотлар ҳали олдинда. Шундай экан, бу диний, фалсафий, ахлоқий ва эстетик таълимотни халқларимизнинг муштарак мероси сифатида биргаликда ўрганиш, тадқиқ этиш ва жаҳон илмий жамоатчилигига кўрсатиш ижобий натижалар бериши табиий.
Ушбу мақолада глобаллашув шароитида иш билан банд бўлмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари акс эттирилган. Унда ёшлар меҳнат миграцияси, ишсизлиги ва бандлиги бўйича тадқиқот натижалари, таҳлиллар ва улар натижасида ёшлар бандлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ўз ифодасини топган.
Жаҳон миқёсидаги глобаллашув тизимида иқтисодий ресурсларнинг энг муҳим манбалари сифатида билим ва инновациялардан фойдаланиш асосида ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсиши янги парадигмаси шаклланмоқда. Узбекистон ҳам жаҳон иқтисодий тизимига кирган ҳолда, давом этаётган жараёнлардан четда қолиши мумкин эмас, шунинг учун тегишли иқтисодиётни яратиш бўйича инновацион стратегияни ишлаб чиқиш XXI асрнинг биринчи ярмида унинг ривожланишининг асосий йўналиши ҳисобланади. Бундай шароитда мамлакатнинг инновацион ривожланиш стратегиясини шакллантиришнинг фалсафий асосига айланадиган яхлит қарашлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бундай яхлит тизим, бизнинг фикримизча, дунёқараш позициясига асосланиши керак, унинг ичида инсон ҳар қандай ривожланишнинг асосий манбаи сифатида тан олинади ва шу билан бирга ҳар доим эришилган ижтимоий муносабатларнинг натижаси ҳисобланади.
Айтиш керакки, тадбиркорлик фаолиятининг глобаллашув жараёнида кўпқутблилиги ёки чегара билмаслиги улар фаолиятида қўшимча ноаниқлик элементларини келтириб чиқариб, кўплаб хавфли ходисалар доирасини кенгайтирмоқда. Бу эса, тадбиркорлик субъектларининг замонавий суғурта турларидан бири – тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномасига (insurance of entrepreneurial risk) бўлган эҳтиёжни юзага келтирди.
Мақолада глобал биоэтиканинг асосий ёндашувлари ва тенденциялари аникланган. Биоэтика ва биополитика тамойилларини амалга оширишнинг услубий ва назарий жиҳатлари кўриб чиқилган. Глобал биоэтика ва биоэтикани янада кенгайтириш ва назарий асослаш истиқболлари тўғрисида хулоса қилинади.
Х,озирги замонда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар давлат хизматчиси фаолияти асосларини сифат жихатдан ўзгартиришни талаб қилади. Маълумки, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қила оладиган малакали, тажрибали, билимли мутахассислар бир неча ўн йиллар ичида шаклланади. Уларнинг иқтидори давр талаблари асосида шаклланиши ва ривожланиши учуй катта куч ва меҳнат талаб килинади. Давлат сиёсатида ушбу масаланинг мухимлигини инобатга олмаслик ижтимоий тарақкиётнинг турғун бўлиб қолишига ёки аксарият холларда интеллектуал ресурс бошқа давлатларнинг ихтиёрига жалб килинишига сабаб бўлади. Шу боне кейинги йилларда юзага келаётган муаммолар ҳамда унинг ечимига багишланган катор фундаментал илмий ишлар олиб борилиб, диссертациялар химоя қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашиб бормоқда. Шу билан боғлиқ тарзда корейс халқининг этник хусусиятини англаб етишга бўлган қизиқишнинг пайдо бўлиши табиий ҳол. Халқаро муносабатларда универсал тизим мавжудлигига қарамасдан, корейс халқи одоб-ахлоқнинг анъанавий кўринишларига ҳали-ҳануз амал қилади. Мамлакатимизда Корея Республикасининг турли соҳаларга тегишли идоралари, қўшма лойиҳа асосида иш олиб борувчи фирмалар ўз фаолиятини юритмоқда ва ўз-ўзидан равшанки, бу идораларда юртимиз фуқаролари ҳам хизмат қилмоқда. Шу боис ҳозирги глобаллашув жараёнида турли лингвомаданий жамоа вакилларининг хулқ-атвори, нутқий муомала маданияти ва одоб-ахлоқ меъёрларини ўрганиш ҳар жиҳатдан долзарблик касб этади. Ахлоқ бу ҳар бир ҳаракат ва унинг мазмунини ўзида акс эттиради, одоб эса – ахлоқий йўналиш, унинг шаклидир. Одобни ахлоқдан ажратиб бўлмайди. Инсоннинг ахлоқи, бу хусусан, унинг гапириш оҳангида, нутқида, ташқи кўринишида, мулоқот услубида ва ҳ.к.ларда кўзга ташланади. Саломлашиш, таништириш, мурожаат, ишга доир суҳбат олиб бориш, турли хил байрамларда табриклаш, жамоат жойларида ўрнатилган тартибларга риоя қилиш ахлоқий меъёр доирасига кирадиган масалалар ҳисобланади. Шу билан бирга, ишга доир қабуллар, дастурхон атрофида ўтириш қоидалари ҳақида билиш ҳам муҳимлик касб этади.
Бозор иқтисодиёти ва жаҳон иқтисодий тизимида глобаллашув жараёнлари жадаллашган шароитида иқтисодий хавфсизлик муаммоларини илмий тадқиқ этиш жараёни кучайган. Шу боисдан, кичик бизнес фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш узлуксиз жараён бўлиб, ҳаётий аҳамият касб этади. Шуни таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш зарурати фақат инқирозлар таъсири билангина ифодаланмайди.Ушбу мақолада тадбиркорлик фаолияти иқтисодий хавфсизлиги, ҳамда ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари кўрсатиб ўтилган.
Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий (ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880- йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан, бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган
Ҳозирги глобаллашув шароитида амалий психологиянинг шиддат билан ривожланиши жараёнида психологик хизмат замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлмоқда.
Тадқиқот предмети - глобаллашув, маданиятлар диалоги жараёнларида кўриб чиқиладиган Хитойнинг эстетик маданий анъаналари, дунёни рамзий идрок этиш. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги: биринчи навбатда, замонавий дунё ривожланиш динамикаси, интеграция жараёнлари, очиқ дунё тамойилларини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация маконини кенгайтириш билан боғлиқ; иккинчидан, Хитойнинг эстетик маданияти доирасида дунёнинг рамзи ва рамзий инъикосини англашнинг турли моделларини таҳлил қилиш билан боғлиқ муаммоларга ижтимоий ва гуманитар билимларнинг қизиқиши ортди, ҳам назарий жиҳатдан, ҳам ўзига хос синишларга; учинчидан, замонавий Хитойнинг ишбилармон доиралари билан маданиятлараро алоқаларни кучайтириш, уларни миллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги ғояларни ҳисобга олмасдан самарали амалга ошириш мумкин эмас. Тадқиқотнинг қиймати Хитой фалсафасининг дунёдаги рамзий ва рамзий инъикосининг асоси бўлиб хизмат қиладиган услубий ролини асослаш билан белгиланади. Тадқиқотнинг мақсади ва муаммони ўрганиш даражаси. Белгининг назарий асосларини тизимли таҳлил қилиш, дунёни рамзий идрок этиш, фалсафанинг эстетик қадриятларининг моҳиятини очиб беришда услубий ролини асослаш, хитой маданияти анъаналари доирасида рамзий фикрлаш, унинг Шарқ-Ғарб диалогидаги ўрнини аниқлаш. Хитой фалсафасининг рамзийликнинг, анъанавий эстетик маданиятнинг методологик асоси сифатида тутган ўрни А.М.Карапетянтс, А.И.Кобзев, В.В. Малявин; рамзнинг фалсафий ва онтологик жиҳатлари Р.А. Борисенко, А. Лосев, Т. Протс; рамзларни талқин қилишнинг културологик, фалсафий ва ҳерменевтик моделлари Э. Кассирер, Г. Гадамер асарларида ишлаб чиқилган; рамзийликнинг семиотик парадигмаси Ю.М. Лотман, Н.С. Лебедев тадқиқотларида концепция қилинган. Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди: эстетик маданий анъаналарнинг фалсафий ва услубий базаси эволюциясини, тарихийлик, узлуксизлик ва логизм тамойилларига асосланган Хитойнинг рамзий дунёқарашини кўриб чиқиш; Конфутсийлик ва даосизм таъсири остида гўзаллик, инсон ва табиат уйғунлиги ҳақидаги эстетик ғояларнинг ўзгаришини кўрсатиш; шахснинг маънавий ҳолатининг ички контсентратсияси шарти сифатида "бўшлиқ", "тарқоқлик" тоифаларининг асосий ролини асослаш; хитойликларнинг дунёқарашида сезги ўрнини аниқлаш; қадимги Хитой рамзийлигидаги хаттотлик ва иероглифлар жараёнининг шахсий моҳиятини тушунишни ўрганиш. Тадқиқот усуллари. Тадқиқотнинг асосий усуллари - бу уларнинг бирлигидаги герменевтик, мантиқий ва тарихий усуллар, таққосланган таҳлил қилиш усуллари, янги нуқтаи назардан изоҳланган материалларнинг комбинацияси сифатида умумлаштириш ва синтез, бу эса баъзи хулосалар чиқаришга имкон беради. Тадқиқот натижалари. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос беради: Хитой - конфутсийлик, даосизм ва буддизм таъсири остида ўзига хос эстетик ва ахлоқий қадриятларни яратган цивилизатсия ва маданиятнинг ўзига хос тури. Ушбу детерминантлар махсус миллий характерни, шахснинг ўзига хос турини, рамзлар ва белгиларга асосланган ғайриоддий дунёқарашни шакллантириш ва шакллантиришга ҳисса қўшди. Хитой фалсафаси фалсафа, фан, адабиёт, эстетика ўртасидаги чегара бузилганлиги сабабли рамзий маънога эга эди. Бу рамзий дунёқараш "ексенел вақт" давомида емириланмаганлиги айнан Хитой маданиятининг бой рамзий тили, хаттотлик ва иероглиф ёзувлари туфайли исботланган.
Мақолада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг дискриптив таҳлилига таяниб, глобаллашув ва интеграция шароитида рақобатбардош ҳудудий иқтисодиётни шакллантириш зарурати асосланган. Шунингдек, мақолада ҳудудий иқтисодиёт омиллари ва моделлари бўйича назариялар таснифи таҳлил этилган
Таълим тизимининг бевосита инновация билан боғлиқ ҳолда такомиллашиви бугунги глобаллашув жараёнида яққол кўзга ташланмоқда. Узбекистонда ҳам таълим тизими инновацион мазмунга эта бўлган ҳолда ислоҳ қилинмоқда. Бундай ислоҳотлардан бири Узбекистон таълим тизимининг халқаро таълим маконидан муносиб ўринга эга бўлишига қаратилган самарали фаолиятда намоён бўлмоқда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонида “Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш; илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш” алоҳида таъкидланган. Таълимни ривожлантириш ўз навбатида инновацион фаолиятнинг вужудга келишини талаб этмоқда.
Ахборот технологияларининг ўзлаштирилиши жамият ривожланиши учун кенг имкониятлар яратади. Ахборотлаштириш моҳият эътибори билан глобаллашув жараёнларига замин ҳозирлади. Ахборот жамиятнинг муҳим ижтимоий ресурсларидан бирига айланиши инсоннинг барча ҳуқуқлари муаммосига ахборотга бўлган ҳуқуқ туфайли ва унинг нуқтаи назаридан янгича кўз билан қарашга мажбур қилади.